EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Ҳокимдан ноаниқ жавоб: «Иброҳим балиқчи» иши Бухорога кўчди, суд журналистларга аудиоёзувга рухсат берди

Қўшкўпир тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов суд қарорларига эътироз қилиш ҳақида гапирган бир пайтда, «Иброҳим балиқчи» фермер хўжалигига оид баҳсли иш бўйича апелляция жараёни расман бошланганди.

3 июнь куни Бухоро вилояти судида Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси Э.Розумбетов томонидан «Иброҳим балиқчи» фермер хўжалигига нисбатан қабул қилинган ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрила бошланди.

Суд мажлисида раислик қилувчи судья оммавий ахборот воситалари вакилларига, жумладан, Effect.uz ходимларига суд жараёнини аудиоёзув орқали қайд этишга рухсат берди.

Шу тариқа, жамоатчилик 3 июньдаги суд мажлиси аудиоси билан танишиш имкониятига эга бўлади. Effect.uz таҳририяти мазкур иш бўйича кейинги суд жараёнларини ҳам кузатиб боради.

👉 https://youtu.be/ImNyWWPnUqg
👍3🤷‍♂1🤔1
Жаҳон чемпионати сари навбатдаги қадам – Ўзбекистон миллий терма жамоаси Атлантага етиб борди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШнинг Атланта шаҳрига етиб борди. Жамоани аэропортда FIFA вакиллари, шаҳар маъмурияти ҳамда ташкилий қўмита аъзолари кутиб олди.

Маълум қилинишича, Атланта шаҳри жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий базаси бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Фарғона туманидаги дам олиш масканида 22 та аттракцион фаолияти тўхтатилди

Аввалроқ Effect.uz ахборот агентлигида Фарғона тумани “Саткак” МФЙ ҳудудида жойлашган дам олиш масканидаги аттракционлар хавфсизлигига оид танқидий мақола эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ҳокимлиги назорати остида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Фарғона ҳудудий бошқармаси, Фарғона тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан комплекс текширув ўтказилди.

Ўрганишлар давомида объектдаги жами 22 та турли хил аттракционни эксплуатация қилишда фуқаролар, айниқса вояга етмаганлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи қатор қонунбузилишлар аниқланган.

Қурилиш соҳаси бўйича берилган хулосага кўра, Саткак кўчасидаги нотурар ер майдонида фуқаро Умиджон Юсрунов томонидан белгиланган тартибда рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан бетон пойдеворлар қурилган ва металл конструкцияли аттракционлар ўрнатилган.

Шунингдек, объектдаги аттракционларнинг бирортаси учун ҳам амалдаги тартиб талабларига мувофиқ хавфсиз фойдаланиш бўйича мажбурий рухсатномалар олинмагани маълум бўлди. “Рус қайиғи”, “Слайд”, “Занжир” ва “Поезд” каби аттракционлар мажбурий техник статик ва динамик синовлардан ўтказилмаган. Металл конструкциялар ва пўлат қисмларнинг мустаҳкамлиги бўйича аккредитациядан ўтган ташкилотлар хулосалари ҳам тақдим этилмаган.

Текширувчилар операторлар ва масъул ходимларнинг малакаси талабга жавоб бермаслиги, уларнинг ўқув курсларини тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳномалар муддати ўтган ёки умуман мавжуд эмаслигини аниқлади. Объектда кунлик техник кўрик журналлари ҳам юритилмаган.

Бундан ташқари, фавқулодда ҳолатларда одамларни эвакуация қилиш режаси ва қутқарув чоралари режаси ишлаб чиқилмаган, ёнғин ўчириш техникалари учун зарур шароитлар яратилмаган. Электр таъминоти тизими лаборатория синовларидан ўтмаган, қўлбола тарзда монтаж қилинган ҳамда тақсимлаш қути ва электр жиҳозлари хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Объектда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун аптечкалар ҳам мавжуд эмаслиги маълум қилинди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Умиджон Юсруновга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси бўйича чора кўриш учун ҳужжатлар тегишли органларга тақдим этилди.

Шунингдек, дам олиш масканидаги барча 22 та аттракцион фаолияти қонунбузилишлар тўлиқ бартараф этилгунча ва зарур рухсатномалар олингунча тўхтатилди, қурилмалар электр тармоғидан узилди. Фуқаролар ҳаёти учун реал хавф туғдирувчи деб баҳоланган икки дона зиплайн қурилмаси эса тўлиқ демонтаж қилинди.

Фарғона тумани ҳокимлиги ҳудуддаги маданият ва истироҳат боғлари ҳамда кўнгилочар объектлар фаолияти устидан назорат тадбирлари давом эттирилишини маълум қилди. Шунингдек, мазкур муаммони жамоатчилик эътиборига олиб чиққан Effect.uz ахборот агентлигига миннатдорлик билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Шифохонадаги можаронинг янги тавсилотлари: Ҳужжатлар соҳталаштирилганми? 1-сонли Перинатал марказда даволанган бемор Нигина билан боғлиқ ҳолат жамоатчилик эътиборида қолмоқда. Беморнинг таъкидлашича, унга дастлаб ҳаёт учун хавфли бўлган сепсис ташхиси қўйилган.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ССВда фуқаро қабули: нега Нигинанинг мурожаати жавобсиз қолмоқда?

Фуқаро Нигина ва 1-сон Перинатал марказ билан боғлиқ ҳолат юзасидан олиб бораётган журналистик суриштирувимиз давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигига бордик. Вазирликда фуқаро Нигина вазир ўринбосари қабулига қарийб икки соатдан буён кира олмаётганини маълум қилди.

Масъуллардан бири вазир ўринбосарининг шошилинч жўнаб кетиши кераклигини билдирган. Шундан сўнг юзага келган баҳсдан кейингина фуқаро қабулга киришга муваффақ бўлган.

Журналистлар сифатида ҳолат юзасидан расмий муносабат олишга уринган бўлсак-да, бизга рўйхатдан ўтиш кераклиги айтилди ва қабулга киритилмадик.

Фуқаро Нигинанинг айтишича, мазкур ҳолат юзасидан масъуллар томонидан етарлича ўрганиш ишлари олиб борилмаган. Унинг фикрича, масалага ҳатто вазирлик даражасида ҳам етарли масъулият билан ёндашилмаяпти. Шу боис у узоқ вақтдан буён турли идораларга мурожаат қилиб, адолатли ечим излаб келмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
🤔2
Телефон ва ижтимоий тармоқлар оилалар учун асосий муаммога айланмоқда — тадқиқот

Оилавий муносабатларга таъсир қилувчи омиллар бўйича ўтказилган сўровнома натижалари телефон, интернет ва ижтимоий тармоқлар замонавий оилалардаги энг катта муаммолардан бирига айланганини кўрсатди.

Тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг 45 фоизи телефон ва ижтимоий тармоқларни оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатувчи асосий омил сифатида баҳолаган. Бу кўрсаткич молиявий қийинчиликлар (41,7 фоиз), эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар (28,3 фоиз) ҳамда қариндошларнинг оилавий ҳаётга аралашуви (21,3 фоиз)дан юқори бўлган.

Мутахассислар фикрича, рақамли технологиялардан ортиқча фойдаланиш оила аъзолари ўртасидаги мулоқотнинг камайишига ва муносабатларнинг совушишига олиб келиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Швеция элчиси Ислом цивилизацияси марказида: уч минг йиллик тарих катта таассурот қолдирди

Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси Томас Данестад бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ерда тарих, замонавий технологиялар ва маърифий ёндашув уйғунлигини юқори баҳолади.

Таъкидланишича, экспозициялар орқали Ўзбекистон ҳудудида шаклланган уч минг йиллик тарих, турли маданий таъсирлар ва цивилизациялар мулоқоти изчил ҳамда таъсирчан тарзда намоён этилган.

👉 https://effect.uz/n/166

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ислом цивилизацияси маркази ярим миллион меҳмонни қабул қилди, янги халқаро лойиҳалар бошланади

Атиги икки ярим ой ичида ярим миллиондан ортиқ ташрифчи, минглаб қайтарилган артефактлар ва Гиннес рекорди. Энди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро миқёсдаги янги босқичга чиқмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти натижалари ва уни янада ривожлантириш режалари юзасидан тақдимот билан танишди.

👉 https://effect.uz/n/167

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥11👎2😢1
Пойтахтда мутлақо янги форматдаги болалар музейи иш бошлади: Тарих ва келажак технологиялари бир маконда

Энди болалар буюк алломалар билан “мулоқот қилиши”, виртуал оламда парвоз қилиши ва коинотни рақамли телескоп орқали кузатиши мумкин. Ўзбекистонда мутлақо янги форматдаги Болалар музейи ўз эшикларини очди.

Президент ташаббуси билан барпо этилган Болалар музейининг тантанали очилиш маросими кенг жамоатчилик, соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари ва болажонлар иштирокида катта байрам руҳида ўтди.

Марказ директори Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, янги мажмуанинг асосий мақсади ёш авлодда илм-фан ва маърифатга бўлган қизиқишни оширишдан иборат.

Унинг сўзларига кўра, Ибн Сино, Беруний, Улуғбек каби буюк аждодлар мероси бугунги ёшларни янги кашфиётлар сари илҳомлантириши керак.

👉 https://effect.uz/n/160

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram