EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Гулистонда чиябўри 4 нафар фуқарога ҳужум қилди, ёввойи ҳайвон зарарсизлантирилди

Ижтимоий тармоқларда Гулистон туманида чиябўри ҳужуми содир бўлгани ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 июнь куни соат тахминан 17:30 ларда Гулистон туманининг «Ишонч» маҳалласи дала четидаги ҳудудда бир дона чиябўри 4 нафар фуқарога ҳужум қилган.

Ҳодиса вақтида маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан тезкор чоралар кўрилиб, ёввойи ҳайвон зарарсизлантирилган ва хавф бартараф этилган.

Ҳужум оқибатида жароҳат олган фуқароларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб, аҳволи қониқарли экани билдирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Вазият мутасадди идоралар назоратида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Жиззах шаҳар прокурори "кўтарилди"

Жиззах вилояти прокурори Бахтиёр Иброҳимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда прокуратура органларидаги кадрлар тайинловига оид масала кўриб чиқилди.

Унга кўра, шу вақтга қадар Жиззах шаҳар прокурори сифатида фаолият юритиб келган Музаффар Маматов Жиззах вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бўшаб қолган лавозимга эса бугунга қадар Мирзачўл тумани прокурори бўлиб ишлаган Акбар Сакиев тайинланиб, Жиззах шаҳар прокуратурасига раҳбар этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Жалолиддин Машариповга умуртқалараро диск чурраси ташхиси қўйилди: у жаҳон чемпионатида қатнашмаслиги мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов бел қисмидаги жароҳати сабаб жамоанинг сўнгги машғулотлари ҳамда Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этмади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, футболчининг белидаги оғриқлар бир неча ҳафтадан буён кузатилган бўлиб, аввал дори-дармон ва физиотерапия муолажалари орқали унинг аҳволи яхшиланган эди. Бироқ кейинчалик оғриқлар яна кучайган.

Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, Машариповда умуртқалараро диск чурраси хуруж қилгани аниқланган. Айни пайтда унинг соғлиғини тиклаш бўйича миллий жамоа тиббий штаби томонидан зарур муолажалар олиб борилмоқда.

Якуний тиббий хулосалардан сўнг футболчининг кейинги ўйинларда иштирок этиши юзасидан қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда. Айрим манбаларга кўра, мазкур жароҳат унинг жаҳон чемпионати баҳсларида қатнашишига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўрашга мажбур бўлди

Москва метросида жанжалли контент тайёрлаб келган ўзбекистонлик блогер Жасжан қўлга олинди. Сўроқ жараёнида у қилган иши учун кечирим сўради.

Жасжан тахаллуси билан танилган ўзбекистонлик блогер Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.

Маълум қилинишича, блогер Москвага махсус равишда контент тайёрлаш мақсадида борган. У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

Россия ИИВ томонидан эълон қилинган видеода блогер сўроқ жараёнида ўз хатосини тан олиб, шундай дейди:

«Бу ерда бундай қилиш мумкин эмаслигини билмагандим. Илтимос, мени кечиринг».


Ҳозирча блогерга нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1
Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг 50 фоиздан ортиғи АҚШ визасини ола олмаган

Жаҳон чемпионати ўйинларини стадиондан томоша қилишни истаган мухлислар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам АҚШ ва бошқа мезбон давлатлар визасини олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

BBC томонидан келтирилган таҳлилларга кўра, мундиалда иштирок этаётган давлатлар мухлисларининг катта қисмига виза рад этилган ёки турли саёҳат чекловлари сабаб рухсат берилмаган. Айрим маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 50 фоиздан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Ҳолат футбол мухлисларининг йирик мусобақани бевосита стадиондан кузатиш имкониятларини сезиларли даражада чекламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда 6 ёшли ўзбекистонлик бола трамвай остида қолиб ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 6 ёшли ўзбекистонлик бола билан боғлиқ мудҳиш бахтсиз ҳодиса юз берди.

Маълум қилинишича, 8-июн куни Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги трамвай бекатларидан бирида оила аъзолари билан саёҳатда бўлган 6 ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зангиотада 10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 10 килограммдан ортиқ кумуш қуймасини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро 13 та кумуш қуймасини 20,8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Апаче” уриб туширилди: АҚШ ва Эрон ўзаро зарбалар алмашди

АҚШ армиясининг “Апаче” ҳужумкор вертолёти Эрон дрони томонидан уриб туширилгани маълум бўлди. Шундан сўнг АҚШ Эрон жанубидаги қарийб 20 та ҳарбий нишонга зарба берди.

АҚШ маълумотларига кўра, ҳужумларда Эроннинг ҳаво мудофааси тизимлари, радар ва бошқарув обектлари нишонга олинган. Операция тахминан тўрт соат давом этган.

Эрон эса бунга жавобан Иордания, Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий обектларига ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирганини билдирди. Бироқ АҚШ ва минтақа давлатлари ракета ҳамда дронларнинг аксарияти уриб туширилганини маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зеленский: “Путинга ёзган хатимдан керакли натижани олдим”

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинга йўллаган мактуби орқали ўзига керакли натижага эришганини маълум қилди.

Зеленский бу ҳақда Эстониянинг Таллинн шаҳрида Шимолий Европа ва Болтиқбўйи давлатлари етакчилари билан ўтказилган матбуот анжуманида сўз юритар экан, сўнгги бир ой ичида Европа Иттифоқи, АҚШ президенти, АҚШ Конгресси ҳамда Путинга бир нечта мактублар юборганини айтди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
“System Metal Stroy” ишида ҳукм ўқилди: айбдорлар қамалди Миллиардлик можаро якунига етди: суд компания ишида айбдорларга узоқ муддатли жазо тайинлади. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман жиноят ишлари бўйича судида “System Metal Stroy” МЧЖдан жабрланганлар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила 4 йилдан бери уй кутиб яшамоқда: жабрланганлар Саида Мирзиёевага мурожаат йўллаган
 
«6 йилдан бери эзилиб кетдик, қачонгача биз аёллар кўчада адолат излаб юрамиз?» — Тошкентда қурилиши тугалланмаган турар жой мажмуасига пул тўлаган фуқаролар яна ёрдам сўраб чиқиш қилди.
 
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган, “System Metal Story” МЧЖ томонидан амалга оширилган Prestige турар жой мажмуаси атрофидаги муаммо ҳалигача ўз ечимини топмаган.

Маълум қилинишича, лойиҳага маблағ киритган 147 оила тўрт йилдан буён ўз уйларига кўча олмаяпти. Қурилиш ишлари бир неча йил аввал бошланган бўлса-да, объект ҳозирга қадар фойдаланишга топширилмаган.

Шу вақт мобайнида кўплаб оилалар ижара уйларда яшашга мажбур бўлиб, ипотека ва бошқа кредит тўловлари билан қийин аҳволга тушганини билдирмоқда.

Қайд этилишича, лойиҳа учун масъул бўлган айрим шахслар жавобгарликка тортилиб, озодликдан маҳрум этилган.

Айни пайтда жабрланган фуқаролар Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат қилиб, муаммони ҳал этиш ва ўз ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатишни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади

13 июндан бошлаб Тошкент метрополитенининг “Чинор” метро бекати реконструкция ишлари муносабати билан 50 кун муддатга йўловчилар учун вақтинча ёпилади.

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида бекатнинг кириш-чиқиш ҳудудлари кенгайтирилади, 4 та замонавий лифт ҳамда қўшимча 12 та турникет ўрнатилади. Бу эса йўловчилар учун янада қулай ва хавфсиз инфратузилмани яратишга хизмат қилади.

Шунингдек, йўловчилар ҳаракатида узилиш бўлмаслиги учун “Чинор” ва “Янгиҳаёт” бекатлари ўртасида махсус метробус қатнови йўлга қўйилади. Метробуслар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида жарликка ағдарилган автомобиль ҳайдовчиси қутқарилди

10 июнь куни эрталаб Қамчиқ довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида жарликка тушиб кетган автомобиль ҳайдовчисига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари тезкор ёрдам кўрсатди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 07:25 атрофида халқаро аҳамиятга эга бўлган “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг 163-километрида юз берган. “Spark” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилиб, йўл четидаги жарликка тушиб кетган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи жиддий тан жароҳати олмаган.

Ҳодиса жойига ФВВнинг “Қамчиқ” махсус қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб келиб, махсус қутқарув крани ёрдамида автомобилни жарликдан олиб чиққан. Сўнг транспорт воситаси эвакуатор орқали белгиланган манзилга юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1
⚡️Ҳокимдан ноаниқ жавоб: «Иброҳим балиқчи» иши Бухорога кўчди, суд журналистларга аудиоёзувга рухсат берди

Қўшкўпир тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов суд қарорларига эътироз қилиш ҳақида гапирган бир пайтда, «Иброҳим балиқчи» фермер хўжалигига оид баҳсли иш бўйича апелляция жараёни расман бошланганди.

3 июнь куни Бухоро вилояти судида Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси Э.Розумбетов томонидан «Иброҳим балиқчи» фермер хўжалигига нисбатан қабул қилинган ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрила бошланди.

Суд мажлисида раислик қилувчи судья оммавий ахборот воситалари вакилларига, жумладан, Effect.uz ходимларига суд жараёнини аудиоёзув орқали қайд этишга рухсат берди.

Шу тариқа, жамоатчилик 3 июньдаги суд мажлиси аудиоси билан танишиш имкониятига эга бўлади. Effect.uz таҳририяти мазкур иш бўйича кейинги суд жараёнларини ҳам кузатиб боради.

👉 https://youtu.be/ImNyWWPnUqg
👍3🤷‍♂1🤔1
Жаҳон чемпионати сари навбатдаги қадам – Ўзбекистон миллий терма жамоаси Атлантага етиб борди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШнинг Атланта шаҳрига етиб борди. Жамоани аэропортда FIFA вакиллари, шаҳар маъмурияти ҳамда ташкилий қўмита аъзолари кутиб олди.

Маълум қилинишича, Атланта шаҳри жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий базаси бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Фарғона туманидаги дам олиш масканида 22 та аттракцион фаолияти тўхтатилди

Аввалроқ Effect.uz ахборот агентлигида Фарғона тумани “Саткак” МФЙ ҳудудида жойлашган дам олиш масканидаги аттракционлар хавфсизлигига оид танқидий мақола эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ҳокимлиги назорати остида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Фарғона ҳудудий бошқармаси, Фарғона тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан комплекс текширув ўтказилди.

Ўрганишлар давомида объектдаги жами 22 та турли хил аттракционни эксплуатация қилишда фуқаролар, айниқса вояга етмаганлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи қатор қонунбузилишлар аниқланган.

Қурилиш соҳаси бўйича берилган хулосага кўра, Саткак кўчасидаги нотурар ер майдонида фуқаро Умиджон Юсрунов томонидан белгиланган тартибда рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан бетон пойдеворлар қурилган ва металл конструкцияли аттракционлар ўрнатилган.

Шунингдек, объектдаги аттракционларнинг бирортаси учун ҳам амалдаги тартиб талабларига мувофиқ хавфсиз фойдаланиш бўйича мажбурий рухсатномалар олинмагани маълум бўлди. “Рус қайиғи”, “Слайд”, “Занжир” ва “Поезд” каби аттракционлар мажбурий техник статик ва динамик синовлардан ўтказилмаган. Металл конструкциялар ва пўлат қисмларнинг мустаҳкамлиги бўйича аккредитациядан ўтган ташкилотлар хулосалари ҳам тақдим этилмаган.

Текширувчилар операторлар ва масъул ходимларнинг малакаси талабга жавоб бермаслиги, уларнинг ўқув курсларини тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳномалар муддати ўтган ёки умуман мавжуд эмаслигини аниқлади. Объектда кунлик техник кўрик журналлари ҳам юритилмаган.

Бундан ташқари, фавқулодда ҳолатларда одамларни эвакуация қилиш режаси ва қутқарув чоралари режаси ишлаб чиқилмаган, ёнғин ўчириш техникалари учун зарур шароитлар яратилмаган. Электр таъминоти тизими лаборатория синовларидан ўтмаган, қўлбола тарзда монтаж қилинган ҳамда тақсимлаш қути ва электр жиҳозлари хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Объектда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун аптечкалар ҳам мавжуд эмаслиги маълум қилинди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Умиджон Юсруновга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси бўйича чора кўриш учун ҳужжатлар тегишли органларга тақдим этилди.

Шунингдек, дам олиш масканидаги барча 22 та аттракцион фаолияти қонунбузилишлар тўлиқ бартараф этилгунча ва зарур рухсатномалар олингунча тўхтатилди, қурилмалар электр тармоғидан узилди. Фуқаролар ҳаёти учун реал хавф туғдирувчи деб баҳоланган икки дона зиплайн қурилмаси эса тўлиқ демонтаж қилинди.

Фарғона тумани ҳокимлиги ҳудуддаги маданият ва истироҳат боғлари ҳамда кўнгилочар объектлар фаолияти устидан назорат тадбирлари давом эттирилишини маълум қилди. Шунингдек, мазкур муаммони жамоатчилик эътиборига олиб чиққан Effect.uz ахборот агентлигига миннатдорлик билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3