EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари Дэвид Фогель билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ҳамда шерикликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди.

Томонлар Америка бизнес доираларининг Ўзбекистондаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлаб, бу эътиборни аниқ келишувлар ва янги иш ўринларига айлантириш муҳимлигини қайд этди.

Шунингдек, учрашувда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутаётган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолияти ҳам кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73🔥28👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев таъзия билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппиннинг Минданао ороли жанубий соҳилларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Филиппин Президенти Фердинанд Маркосга таъзия йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Маълумотларга кўра, зилзила 8 июнь куни эрталаб Сарангани провинцияси соҳилларидан тахминан 20 километр узоқликда содир бўлган. Кучли ер силкинишлари Минданао оролининг кўплаб ҳудудларида, шунингдек, Индонезиянинг Сулавеси оролидаги Манадо шаҳрида ҳам сезилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 8 магнитудали зилзила оқибатида 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган, ўнлаб фуқаролар турли даражада тан жароҳати олган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири қарийб 700 минг аҳоли истиқомат қиладиган Ҳенерал Сантос шаҳри бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥12🤔1😢1
Олий суд раиси Бахтиёр Исламов лавозимидан озод этилди

Бахтиёр Исламов Олий суд раиси лавозимидан озод этилди.

У 2022 йил 10 август куни Олий Мажлис Сенати қарори билан мазкур лавозимга сайланган эди. Тайинловга қадар Президент маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

Сенат маълумотларига кўра, Бахтиёр Исламов суд-ҳуқуқ тизими ва давлат бошқаруви органларида кўп йиллик раҳбарлик тажрибасига эга.

2024 йилда у давлат ва жамият ривожига қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤔2👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш компаниялари огоҳлантирилди

Рақобат қўмитаси қурилиш соҳасидаги мурожаатлар кескин кўпайгани сабаб фуқароларни уй харидида эҳтиёт бўлишга, қурувчиларни эса қонунчиликка қатъий риоя қилишга чақирди.

Маълум қилинишича, 2025 йилда соҳага оид 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ уларнинг сони мингга яқинлашган.

Мурожаатларда асосан қурилиш сифати пастлиги, шартнома шартларининг бузилиши, уйларни ўз вақтида топширмаслик, ваъда қилинган лойиҳаларнинг бажарилмаслиги ҳамда рухсатсиз олдиндан тўлов олиш ҳолатлари қайд этилган.

Қўмита фуқароларга уй сотиб олаётганда шартнома шартлари, қурилиш муддати, жавобгарлик масалалари ва қурувчи компаниянинг расмий рўйхатдан ўтганини синчиклаб текширишни тавсия этди.

Шунингдек, қурувчи корхоналарга фуқаролар билан шаффоф ва қонуний ишлаш, аниқ муддатларни белгилаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекламаслик зарурлиги эслатилди. Қонунчилик талабларини бузганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишга рухсат олишда тадбиркорларнинг харажатлари 2 бараваргача қисқартирилади

“Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзоланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республика ҳудудларида қурилиш соҳасидаги давлат хизматлари бирлаштирилади ва ягона давлат хизмати — архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади.

Эндиликда бинонинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир кўрсатмайдиган, қуввати ҳамда мақсади ўзгармаган ҳолда лойиҳадаги ички режавий тузилишда (планировкада) ўзгаришлар бўлса, лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиёти бекор қилинади.

Сарсонгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тадбиркорларга қўшимча 5 иш куни муддат берилади. Бу чора-тадбирларнинг барчаси қурилишга рухсат олишда тадбиркорларнинг нафақат вақтини, балки харажатларини ҳам 2 бараваргача қисқартиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥36
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Нетаньяхуни огоҳлантирди: “Исроил Эронга қарши ёлғиз қолиши мумкин”

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Эронга нисбатан ҳаракатларда эҳтиёткор бўлишга чақирди. Унинг айтишича, вазият янада кескинлашса, Исроил АҚШ ёрдамисиз қолиши мумкин.

Трампнинг маълум қилишича, Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик фонида бир қатор давлатлар Вашингтондан Тель-Авивга босим ўтказишни сўраган. Шундан сўнг у Нетаньяху билан боғланиб, ҳужумлар кўламини қисқартиришга эришганини билдирган.

АҚШ раҳбари Вашингтон ҳамон Теҳрон билан келишув тарафдори эканини таъкидлади. Трампнинг сўзларига кўра, Исроил Эрон ҳудудига зарбаларни тўхтатган, бироқ Ливандаги ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда.



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муддати 50 йилдан ошган кўп қаватли уйларда «планировка»ни ўзгартириш тақиқланди

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардан фойдаланишда назорат ва аҳоли хавфсизлиги кескин кучайтирилмоқда. Президентнинг тегишли фармонига асосан соҳада қатор муҳим тартиблар жорий этилмоқда.

Янги қоидаларга кўра, эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда хонадонларни қайта режалаштириш (планировкасини ўзгартириш) ишларини амалга ошириш қатъиян ман этилади. Фақатгина бинонинг мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган махсус мустаҳкамлаш ишлари бундан мустасно ҳисобланади.

Бундан ташқари, сифатсиз қурилиш қилган ташкилотларга нисбатан ҳам чоралар қаттиқлаштирилади. Кўп қаватли уйларда кафолат муддати даврида аниқланган нуқсонларни ўз вақтида бартараф этмаган ва Инспекция кўрсатмаларини бажармаган пудратчиларга рейтинг тизимида жарима баллари қўллаб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥16🤷‍♂1
Санкт-Петербургдаги «Роскосмос» заводида портлаш: 4 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган «Роскосмос» таркибига кирувчи «Арсенал» машинасозлик заводида бир нечта портлаш содир бўлиб, ортидан йирик ёнғин чиққан. Ҳодиса Финляндия вокзали яқинидаги саноат ҳудудида, Минеральная кўчасида жойлашган корхонада юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 4 нафар инсон ҳалок бўлган, яна 2 киши турли даражада жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ёнғин тахминан 400 квадрат метр майдонни қамраб олган ва уни бартараф этиш учун бир неча соат вақт кетган.

Тергов органлари ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатган. Дастлабки тахминларга кўра, портлашга ацетон буғларининг алангаланиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

«Арсенал» заводи Россиянинг мудофаа ва космик саноати учун маҳсулотлар, жумладан сунъий йўлдошлар, ракета двигателлари ҳамда ҳарбий техникалар учун ускуналар ишлаб чиқаради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда юк машинаси билан тўқнашган Tico ҳайдовчиси вафот этди

Навоий вилоятининг Нурота туманида Tico ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 3 июнь куни юз берган. Тўқнашув оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда уйида ноқонуний қиморхона ташкил қилган шахс қўлга олинди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи шахс ўз хонадонида ноқонуний равишда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил этгани аниқланди.

Маълумотларга кўра, у яшаш манзилида бир гуруҳ фуқароларни йиғиб, қонунчиликда тақиқланган қимор ўйинларини ўтказиб келган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳолат фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунбузарликка алоқадор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Тошкентда 10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1992 йилда туғилган Тошкент шаҳри фуқароси ушланган.

Аниқланишича, у умумий оғирлиги 10 килограмм 35 грамм бўлган 13 та кумуш қуймасини 20,8 минг АҚШ долларига сотишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мутахассислар хулосасига кўра, мусодара қилинган кумушнинг бозор қиймати 235 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади.

Терговга қадар текширувларда ушланган шахс заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхона ходими экани маълум бўлган. Шунингдек, мазкур корхонада олтин ва кумуш маҳсулотларини қайта ишлаш ишлари амалга оширилгани, аммо қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш учун зарур рухсатномага эга эмаслиги аниқланган.

Тезкор тадбирлар давомида ушбу манзилдан умумий қиймати қарийб 3,5 миллиард сўм бўлган 58 килограмм кумуш ҳамда 2,2 килограмм олтин борлиги ҳам маълум қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Гулистонда чиябўри 4 нафар фуқарога ҳужум қилди, ёввойи ҳайвон зарарсизлантирилди

Ижтимоий тармоқларда Гулистон туманида чиябўри ҳужуми содир бўлгани ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 июнь куни соат тахминан 17:30 ларда Гулистон туманининг «Ишонч» маҳалласи дала четидаги ҳудудда бир дона чиябўри 4 нафар фуқарога ҳужум қилган.

Ҳодиса вақтида маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан тезкор чоралар кўрилиб, ёввойи ҳайвон зарарсизлантирилган ва хавф бартараф этилган.

Ҳужум оқибатида жароҳат олган фуқароларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб, аҳволи қониқарли экани билдирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Вазият мутасадди идоралар назоратида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Жиззах шаҳар прокурори "кўтарилди"

Жиззах вилояти прокурори Бахтиёр Иброҳимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда прокуратура органларидаги кадрлар тайинловига оид масала кўриб чиқилди.

Унга кўра, шу вақтга қадар Жиззах шаҳар прокурори сифатида фаолият юритиб келган Музаффар Маматов Жиззах вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бўшаб қолган лавозимга эса бугунга қадар Мирзачўл тумани прокурори бўлиб ишлаган Акбар Сакиев тайинланиб, Жиззах шаҳар прокуратурасига раҳбар этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Жалолиддин Машариповга умуртқалараро диск чурраси ташхиси қўйилди: у жаҳон чемпионатида қатнашмаслиги мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов бел қисмидаги жароҳати сабаб жамоанинг сўнгги машғулотлари ҳамда Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этмади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, футболчининг белидаги оғриқлар бир неча ҳафтадан буён кузатилган бўлиб, аввал дори-дармон ва физиотерапия муолажалари орқали унинг аҳволи яхшиланган эди. Бироқ кейинчалик оғриқлар яна кучайган.

Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, Машариповда умуртқалараро диск чурраси хуруж қилгани аниқланган. Айни пайтда унинг соғлиғини тиклаш бўйича миллий жамоа тиббий штаби томонидан зарур муолажалар олиб борилмоқда.

Якуний тиббий хулосалардан сўнг футболчининг кейинги ўйинларда иштирок этиши юзасидан қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда. Айрим манбаларга кўра, мазкур жароҳат унинг жаҳон чемпионати баҳсларида қатнашишига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўрашга мажбур бўлди

Москва метросида жанжалли контент тайёрлаб келган ўзбекистонлик блогер Жасжан қўлга олинди. Сўроқ жараёнида у қилган иши учун кечирим сўради.

Жасжан тахаллуси билан танилган ўзбекистонлик блогер Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.

Маълум қилинишича, блогер Москвага махсус равишда контент тайёрлаш мақсадида борган. У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

Россия ИИВ томонидан эълон қилинган видеода блогер сўроқ жараёнида ўз хатосини тан олиб, шундай дейди:

«Бу ерда бундай қилиш мумкин эмаслигини билмагандим. Илтимос, мени кечиринг».


Ҳозирча блогерга нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1
Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг 50 фоиздан ортиғи АҚШ визасини ола олмаган

Жаҳон чемпионати ўйинларини стадиондан томоша қилишни истаган мухлислар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам АҚШ ва бошқа мезбон давлатлар визасини олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

BBC томонидан келтирилган таҳлилларга кўра, мундиалда иштирок этаётган давлатлар мухлисларининг катта қисмига виза рад этилган ёки турли саёҳат чекловлари сабаб рухсат берилмаган. Айрим маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 50 фоиздан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Ҳолат футбол мухлисларининг йирик мусобақани бевосита стадиондан кузатиш имкониятларини сезиларли даражада чекламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда 6 ёшли ўзбекистонлик бола трамвай остида қолиб ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 6 ёшли ўзбекистонлик бола билан боғлиқ мудҳиш бахтсиз ҳодиса юз берди.

Маълум қилинишича, 8-июн куни Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги трамвай бекатларидан бирида оила аъзолари билан саёҳатда бўлган 6 ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зангиотада 10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 10 килограммдан ортиқ кумуш қуймасини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро 13 та кумуш қуймасини 20,8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Апаче” уриб туширилди: АҚШ ва Эрон ўзаро зарбалар алмашди

АҚШ армиясининг “Апаче” ҳужумкор вертолёти Эрон дрони томонидан уриб туширилгани маълум бўлди. Шундан сўнг АҚШ Эрон жанубидаги қарийб 20 та ҳарбий нишонга зарба берди.

АҚШ маълумотларига кўра, ҳужумларда Эроннинг ҳаво мудофааси тизимлари, радар ва бошқарув обектлари нишонга олинган. Операция тахминан тўрт соат давом этган.

Эрон эса бунга жавобан Иордания, Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий обектларига ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирганини билдирди. Бироқ АҚШ ва минтақа давлатлари ракета ҳамда дронларнинг аксарияти уриб туширилганини маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1