Навоийда “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” фестивали якуний гала-концерти бўлиб ўтди
Навоий вилоятида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалининг якуний гала-концерти 8 июнь куни Навоий шаҳрида катта шодиёна ва кўтаринки руҳда ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, тадбирда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, мамлакат тараққиёти ва истиқболида ёш авлоднинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини таъкидлади.
Гала-концерт давомида турли лойиҳа ва танловларда фаол иштирок этган ҳамда юқори натижаларга эришган иқтидорли ёшлар муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, маҳаллий ва таниқли санъаткорларнинг чиқишлари, ёш ижодкорларнинг намойишлари ҳамда рақс дастурлари йиғилганларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар ҳадя этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Маълум қилинишича, мазкур фестиваль давомида жами 92 400 нафар киши қамраб олинди. Тадбир ёшлар ва аҳоли ўртасида билим, маҳорат ва ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2🔥1
Сўхда авиарейслар қачон тикланади?
Фарғона вилояти Сўх туманида қарийб 90 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Давлат раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган авиақатновлар сўхликлар учун катта енгиллик ва муҳим транспорт ечими бўлган эди.
Бироқ сўнгги ойларда Huмо Air авиарейсларида кузатилаётган узилишлар аҳолини яна қийин аҳволга солмоқда. Ҳафтасига уч марта амалга оширилиши режалаштирилган парвозлар тўхтаб қолгани сабаб талабалар, беморлар ва оддий фуқаролар жиддий ноқулайликларга дуч келмоқда.
Энг ачинарлиси, Сўхнинг бетакрор табиати ва туризм салоҳиятини кўриш учун келган хорижлик меҳмонлар ҳам муаммоларга рўбарў бўлмоқда. Бу эса нафақат аҳолига, балки ҳудуднинг туристик жозибадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Сўх оддий туман эмас. У анклав ҳудуд бўлиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради. Шу сабабли авиаалоқа бу ерда шунчаки қулайлик эмас, балки ҳаётий эҳтиёждир.
Бугун жамоатчиликни бир савол қизиқтирмоқда, давлат томонидан субсидиялар ажратилаётган бўлса, нега авиақатновларда бундай узилишлар юз бермоқда? Агар мавжуд авиаташувчи парвозларни барқарор таъминлай олмаётган бўлса, бошқа авиакомпанияларни жалб қилиш масаласи кўриб чиқилмайдими?
Биз Huмо Air авиакомпанияси, Транспорт вазирлиги ва мутасадди ташкилотлардан вазият юзасидан расмий изоҳ беришни, парвозлар қачон тўлиқ тикланиши ҳақида аниқ маълумот тақдим этишни сўраймиз.
Аҳолининг манфаати, ҳаракатланиш ҳуқуқи ва вақт қадри ҳар қандай техник муаммодан устун туриши лозим.
Сўх тумани ҳудудида яшовчи минглаб фуқаролар бу саволларга жавоб кутмоқда.
Effect.uz веб-сайти мухбири
Ахметов Ҳамиджон

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Автобекатлар қулай ва хавфсиз бўлиши шарт" — Навоий шаҳрида автобус бекатлари ҳолати ўрганилди
Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида шаҳардаги бир қатор автобус бекатлари ҳолати танқидий ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек аҳолига қулай ва хавфсиз шароит яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Таъкидланишича, бекатлар инфратузилмасини яхшилаш ва хизмат сифатини ошириш ишлари давом эттирилади.
📹 Батафсил видеода.

🔥4👍3🤔1
Энергетика соҳасида 5 ойда 403 та қонунбузарлик аниқланди
Жорий йилнинг январь–май ойлари давомида энергетика соҳасида 403 та ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича иқтисодий жарималар қўлланилди.
Жумладан:
🔹 нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш қоидаларини бузиш — 91 та ҳолат;
🔹 электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш — 185 та ҳолат;
🔹 сертификатланмаган ҳисобга олиш воситаларидан фойдаланиш — 44 та ҳолат;
🔹 энергия самарадорлиги талабларига риоя этмаслик — 73 та ҳолат.
Мутасаддилар қонунбузарликларнинг олдини олиш ва назоратни кучайтириш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилди.

🤔2
Мудофаа тизими ходимлари маоши оширилади
Президент қарорига кўра, мудофаа ишлари органларида фаолият юритаётган фуқаро ходимларнинг иш ҳақи 2026 йил 1 июлдан 20 фоизга, 2027 йил 1 январдан эса 50 фоизга оширилади.
Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар учун турар жой ижарасига ажратиладиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга кўпайтирилди.

EFFECT.UZ | Расмий канал
Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса бугун, 8 июнь куни соат…
Қаршидаги портлаш бўйича янги маълумотлар очиқланди
Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 5 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
Президент топшириғи билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия ҳодиса сабабларини ўрганиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқади.

😢5🤷♂1
«Мина» устида яшаётган Зарафшон маҳалласи: очиқ қолган электр шитлари, кўлга айланаётган кўчалар ва хизмати «нол» бўлган ширкат
Навоий шаҳрининг Зарафшон маҳалласи Ибн Сино кўчасида жойлашган кўп қаватли — 8, 9, 10, 11, 12 ва 13-уйлар атрофида яшовчи аҳоли томонидан сўнгги йилларда инфратузилма ва коммунал хизматлар билан боғлиқ жиддий муаммолар кўтарилмоқда. Аҳолининг айтишича, бу ҳолат узоқ йиллардан бери давом этиб келмоқда ва босқичма-босқич эмас, балки узлуксиз равишда ёмонлашиб бормоқда. Энг ачинарлиси, ушбу тизимли муаммолар маҳалланинг нафақат тилга олинган мана шу домларида, балки деярли барча кўп қаватли уйларида сурункали тарзда учраб келмоқда.
Маҳалла аҳолиси энг асосий муаммолардан бири сифатида ёмғирли кунларда кўчаларда ва уйлар атрофида сув тўпланиб қолишини таъкидламоқда. Дренаж тизимининг етарли даражада ишламаслиги ёки умуман йўқлиги сабабли, йўллар сув остида қолиб, пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши жуда қийинлашади. Машиналар кириб-чиқишда катта тўсиқларга дуч келмоқда. Аҳолининг фикрича, айрим ҳолларда ҳатто полив (суғориш) тизими сувлари ҳам кўчага оқизилиши вазиятни янада оғирлаштирмоқда.
Уйлар олдида илгари амалга оширилган асфалт ишлари ҳам маҳалла аҳлининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Уларнинг таъкидлашича, иссиқлик таъминоти ёки қувурлар билан боғлиқ таъмирлаш ишлари давомида асфалт қопламаси бузилган ва кейинчалик шунчаки сифатсиз тарзда «ямаб» қўйилган. Бу эса йўлнинг тез фурсатда қайта емирилишига олиб келган. Бу носозликлар бир неча йилдан бери бартараф этилмай келаётгани, аниқ ва тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилмаётгани айтилади.
Бундан ташқари, инфратузилмадаги камчиликлар қаторига аҳоли, айниқса ёш болалар ҳаёти ва соғлиғи учун тўғридан-тўғри хавф туғдираётган яна бир жиддий муаммо қўшилди. Кўп қаватли уйлар йўлакларидаги (подъездлардаги) электр шитларининг эшиклари очиқ, ичидаги юқори кучланишли симлар эса ҳеч қандай ҳимоясиз, тартибсиз равишда ташқарига чиқиб ётибди. Уйларда ёш болалар яшайди, улар билиб-билмай бу очиқ шитларга ва очиқдаги симларга тегиб кетиши ҳеч гап эмас. Кўнгилсиз ҳодиса юз берса, бунинг хавфсизлиги учун ким жавоб беради? Маҳаллий электр тармоқлари корхонасими ёки уйларга хизмат кўрсатувчи «Gulobod city 2020 professional» бошқарув компаниясими? Бу савол ҳозирча очиқ қолмоқда.
Маҳалла аҳолиси уйларга хизмат кўрсатувчи «Gulobod city 2020 professional» компанияси, ободонлаштириш хизмати ҳамда маҳаллий масъул ташкилотлар фаолиятидан ҳам мутлақо норози. Аҳолига кўра, мазкур ширкат ўз тасарруфига шаҳардаги 60 дан ортиқ кўп қаватли уйларни (домларни) олиб олган, бироқ уларга кўрсатилаётган хизмат сифати мутлақо нол даражада. Уларнинг айтишича, уй олдидаги яшил ҳудудлар мунтазам суғорилмайди, подъездлар таъмири мутлақо етарли даражада эмас. Уй ертўлалари ўз вақтида тозаланмагани сабабли улардан атрофга нохуш ҳид тарқалади. Шунингдек, кўча ва йўлакларни ёритиш тизимлари (LED чироқлар) ишламайди, умумий санитария ва тозалик ҳолати ёмонлашган.
Аҳоли ўз вақтида коммунал хизмат ҳақларини тўлаб келаётганига қарамай, эвазига сифатли хизмат кўрсатилмаётганини куйиниб таъкидламоқда.
Таъкидланишича, ушбу муаммолар бир неча бор турли масъул ташкилотлар ва ҳатто юқори инстанцияларга ҳам ёзма ва оғзаки шаклда етказилган. Бироқ шу кунгача ҳеч қандай амалий натижа сезилмаган.
Қиссадан ҳисса шуки, мутасадди ташкилотлар ушбу мурожаатга зудлик билан эътибор қаратиб, айниқса инсон ҳаётига таҳдид солаётган очиқ электр шитлари ва йўл муаммолари тезкорлик билан ҳал этилиши зарур.

Ажабланарлиси, бунга на ҳокимлик, на маҳалла, на ширкат ва на ободонлаштириш бошқармаси жон куйдиради. Ушбу камчиликлар шаҳар ҳокимлигининг муаммолар ёритиладиган телеграм каналига бир неча бор юборилган бўлса-да, натижасиз қолмоқда. Хўш, муаммо ижтимоий тармоқларда бонг уриб чиқмагунча, мутасаддилар иссиқ ўринларидан қўзғалишмайдими? Нега аҳоли эътирозлари эътиборсиз қолмоқда? Аҳоли оддий ва ҳақли талабларни илгари сурмоқда: хавфсиз йўллар, ишлайдиган дренаж тизими, соз ва хавфсиз электр тармоқлари, сифатли таъмир ва мунтазам хизмат.
Қиссадан ҳисса шуки, мутасадди ташкилотлар ушбу мурожаатга зудлик билан эътибор қаратиб, айниқса инсон ҳаётига таҳдид солаётган очиқ электр шитлари ва йўл муаммолари тезкорлик билан ҳал этилиши зарур.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Военкомат» тизими ўзгаради: ҳарбий ҳисобга олиш автоматлаштирилади
Ўзбекистонда ҳарбий ҳисобга олиш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш бўйича янги тартиб жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов маълум қилди.
Унга кўра, 16 ёшга тўлиб, ID-карта олган ўғил болалар ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимидан автоматик равишда олиниб, улар ҳарбий ҳисобга қўйилади.
Шунингдек, мудофаа ишлари бўлимларида тиббий комиссиядан ўтиш амалиёти бекор қилиниши кутилмоқда. Эндиликда чақирувчиларнинг тиббий кўриклари туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур ўзгаришлар фуқаролар учун ортиқча оворагарчиликларни камайтириш ҳамда ҳарбий хизматга оид жараёнларни янада шаффоф ва қулай қилишга қаратилган.

🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 нафар неварага зўравонлик қилган аёлнинг васийлиги бекор қилинди
Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ўз васийлигидаги 7 нафар вояга етмаган неварасига нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилгани аниқланиб, унинг васийлиги бекор қилинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Ўрганишлар давомида 1965 йилда туғилган фуқаро невараларига мунтазам равишда жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб келгани тасдиқланган.
Болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери расмийлаштирилди ҳамда вояга етмаганлар оилавий болалар уйига жойлаштирилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

👍2🤷♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинга ёрдам баҳонасида терроризмни молиялаштирган 8 нафар ўзбекистонлик жазоланди
Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 8 нафар фуқаро Суриядаги террорчилик ташкилоти билан боғлиқ шахсга пул ўтказгани учун жавобгарликка тортилди.
Маълум бўлишича, Қирғизистон фуқароси Абдулмуҳсин Усмонов («Саад Мухтор» тахаллуси) Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга ёрдам кўрсатиш баҳонасида маблағ йиғиб, уни террорчилар эҳтиёжлари учун йўналтирган.
Суд ҳукмига кўра, айбдорларнинг 7 нафари 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Яна бир шахсга эса 4 йил 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

🔥1
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари Дэвид Фогель билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ҳамда шерикликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди.
Томонлар Америка бизнес доираларининг Ўзбекистондаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлаб, бу эътиборни аниқ келишувлар ва янги иш ўринларига айлантириш муҳимлигини қайд этди.
Шунингдек, учрашувда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутаётган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолияти ҳам кўриб чиқилди.

👍73🔥28👎6