Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар адвокатлар фаолиятидан норози
Бугун, 8 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда бир неча бор ёритиб келинган судхўрлик билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилмоқда.
Мазкур иш бўйича айрим фуқаролар адвокатнинг фаолияти ва ҳимоя жараёнидан норози эканликларини билдирмоқда.
Суд жараёнидан батафсил маълумотларни Effect.uz орқали кузатиб боринг.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢2
Бандлик жамғармаси маблағларининг 75 фоизи ишлатилмай қолди
Бандликка кўмаклашиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан ишсизлик нафақаси ва моддий ёрдам учун ажратилган маблағларнинг 75 фоизи, яъни 48,6 миллиард сўми ишлатилмай қолган.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 40 минг нафар аёлга субсидия ажратилиши режалаштирилган бўлса-да, амалда уларнинг атиги 7 минг нафари мазкур имтиёздан фойдаланган.
Натижада, қолган 33 минг нафар аёлни тадбиркорликка жалб этиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган.

😢10🤷♂2🤔1
Ўзбекистонда мудофаа тизимини модернизация қилиш бўйича янги чоралар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёевга мамлакат мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар тақдим этилди.
Унга кўра, яқин йилларда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими янги босқичга олиб чиқилиб, ҳарбий авиация тузилмалари замонавий талаблар асосида қайта шакллантирилади.
Шунингдек, ҳарбий тиббиёт соҳасида халқаро тажриба жорий қилиниб, Туркия билан ҳамкорликда ҳарбий шифокорлар ва тиббиёт ходимларини тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишлари кучайтирилади.
Чақирув жараёнларини соддалаштириш мақсадида ҳарбий ҳисоб, тиббий кўрик ва чақирув комиссиялари фаолияти рақамли тизимга ўтказилади.
Бундан ташқари, мудофаа ишлари органларида фаолият юритаётган фуқаро ходимларининг меҳнат ҳақини босқичма-босқич ошириш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат қилаётган ҳарбийларга тўланадиган уй-жой ижараси компенсациясини кўпайтириш режалаштирилган.

👍94🔥14
«Агрострой лизинг» иши бўйича суд жараёни вақтинча тўхтатилди
3 июнь куни Тошкент туманлараро Иқтисодий судида «Агрострой лизинг» масаласи юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилгани сабабли иқтисодий суд иш юритуви вақтинчалик тўхтатилди.
Иш юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билан хабар берилади.
ТЎЛИҚ ВИДЕО

YouTube
«АГРОСТРОЙ ЛИЗИНГ» ИШИ ТЎХТАТИЛДИ– EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🔥4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каттақўрғондаги Жавлон маҳалласи ваъдалар ва заҳарли чанг гирдобида
1000 дан ортиқ аҳоли яшайдиган маҳалла аҳли 2022 йилдан бери қуруқ ваъдалардан чарчади. Ҳудуддаги ноқонуний асфалт заводининг заҳарли чангидан болалар касалланиб, экинлар қуримоқда, оғир техникалар эса йўлларни тез ёрдам ҳам киролмайдиган даражада вайрон қилган.
Бундан ташқари, 7-мактабда 2 йилдан бери сув йўқ, бор сув ҳам шўр. Маҳаллада 50 йилдан бери боғча, стадион ва шифохона (ҚВП) қурилмагани сабабли одамлар оддий тиббий ёрдам учун ҳам сарсон бўлмоқда.
Маҳалла еттилиги 3 йилдан бери бюджет ҳисоботини бермаган. Туман ҳокими ўринбосари йўлни таъмирлашга ваъда бериб, қолган муаммоларни яна «иқтисодий имкониятга» боғламоқда. Мутасаддилар эса фақат «расмга тушиб, мурожаатни ёпиш» билан банд. Халқнинг сабри тугаган, вазиятни кузатамиз.
Сизнинг маҳаллангизда ҳам вазият шундайми? Изоҳ қолдиринг.
👉Мақолани ўқиш
👉Тўлиқ видео

😢4👍2
Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Рақиб жамоа ҳар икки голни ҳам пенальтидан урди. Ўзбекистоннинг ягона голига Игорь Сергеев муаллифлик қилди. Ғалаба голи эса қўшимча вақтнинг 90+8-дақиқасида киритилди.
Асосий ўйиндан кейин ўтказилган қўшимча баҳсда эса Ўзбекистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни Азизбек Амонов ва Авазбек Ўлмасалиев киритди.
Терма жамоамиз навбатдаги ўйинни 18 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади.

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаршидаги портлашнинг хавотирли кадрлари эълон қилинди
Қарши туманидаги суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш кузатув камералари томонидан қайд этилган.
Тасвирларда портлаш жуда кучли бўлгани, ҳодиса жойи бир неча сония ичида аланга билан қопланганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур фожеа оқибатида 6 нафар инсон ҳалок бўлган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢7
Навоийда “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” фестивали якуний гала-концерти бўлиб ўтди
Навоий вилоятида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалининг якуний гала-концерти 8 июнь куни Навоий шаҳрида катта шодиёна ва кўтаринки руҳда ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, тадбирда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, мамлакат тараққиёти ва истиқболида ёш авлоднинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини таъкидлади.
Гала-концерт давомида турли лойиҳа ва танловларда фаол иштирок этган ҳамда юқори натижаларга эришган иқтидорли ёшлар муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, маҳаллий ва таниқли санъаткорларнинг чиқишлари, ёш ижодкорларнинг намойишлари ҳамда рақс дастурлари йиғилганларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар ҳадя этди.

Маълум қилинишича, мазкур фестиваль давомида жами 92 400 нафар киши қамраб олинди. Тадбир ёшлар ва аҳоли ўртасида билим, маҳорат ва ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2🔥1
Сўхда авиарейслар қачон тикланади?
Фарғона вилояти Сўх туманида қарийб 90 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Давлат раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган авиақатновлар сўхликлар учун катта енгиллик ва муҳим транспорт ечими бўлган эди.
Бироқ сўнгги ойларда Huмо Air авиарейсларида кузатилаётган узилишлар аҳолини яна қийин аҳволга солмоқда. Ҳафтасига уч марта амалга оширилиши режалаштирилган парвозлар тўхтаб қолгани сабаб талабалар, беморлар ва оддий фуқаролар жиддий ноқулайликларга дуч келмоқда.
Энг ачинарлиси, Сўхнинг бетакрор табиати ва туризм салоҳиятини кўриш учун келган хорижлик меҳмонлар ҳам муаммоларга рўбарў бўлмоқда. Бу эса нафақат аҳолига, балки ҳудуднинг туристик жозибадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Сўх оддий туман эмас. У анклав ҳудуд бўлиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради. Шу сабабли авиаалоқа бу ерда шунчаки қулайлик эмас, балки ҳаётий эҳтиёждир.
Бугун жамоатчиликни бир савол қизиқтирмоқда, давлат томонидан субсидиялар ажратилаётган бўлса, нега авиақатновларда бундай узилишлар юз бермоқда? Агар мавжуд авиаташувчи парвозларни барқарор таъминлай олмаётган бўлса, бошқа авиакомпанияларни жалб қилиш масаласи кўриб чиқилмайдими?
Биз Huмо Air авиакомпанияси, Транспорт вазирлиги ва мутасадди ташкилотлардан вазият юзасидан расмий изоҳ беришни, парвозлар қачон тўлиқ тикланиши ҳақида аниқ маълумот тақдим этишни сўраймиз.
Аҳолининг манфаати, ҳаракатланиш ҳуқуқи ва вақт қадри ҳар қандай техник муаммодан устун туриши лозим.
Сўх тумани ҳудудида яшовчи минглаб фуқаролар бу саволларга жавоб кутмоқда.
Effect.uz веб-сайти мухбири
Ахметов Ҳамиджон

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Автобекатлар қулай ва хавфсиз бўлиши шарт" — Навоий шаҳрида автобус бекатлари ҳолати ўрганилди
Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида шаҳардаги бир қатор автобус бекатлари ҳолати танқидий ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек аҳолига қулай ва хавфсиз шароит яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Таъкидланишича, бекатлар инфратузилмасини яхшилаш ва хизмат сифатини ошириш ишлари давом эттирилади.
📹 Батафсил видеода.

🔥4👍3🤔1
Энергетика соҳасида 5 ойда 403 та қонунбузарлик аниқланди
Жорий йилнинг январь–май ойлари давомида энергетика соҳасида 403 та ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича иқтисодий жарималар қўлланилди.
Жумладан:
🔹 нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш қоидаларини бузиш — 91 та ҳолат;
🔹 электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш — 185 та ҳолат;
🔹 сертификатланмаган ҳисобга олиш воситаларидан фойдаланиш — 44 та ҳолат;
🔹 энергия самарадорлиги талабларига риоя этмаслик — 73 та ҳолат.
Мутасаддилар қонунбузарликларнинг олдини олиш ва назоратни кучайтириш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилди.

🤔2
Мудофаа тизими ходимлари маоши оширилади
Президент қарорига кўра, мудофаа ишлари органларида фаолият юритаётган фуқаро ходимларнинг иш ҳақи 2026 йил 1 июлдан 20 фоизга, 2027 йил 1 январдан эса 50 фоизга оширилади.
Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар учун турар жой ижарасига ажратиладиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга кўпайтирилди.