EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
1-синфга қабул қачондан бошланади?

Ўзбекистонда 2026–2027 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июнь куни старт олади. Жорий йилда республика бўйлаб 795 мингдан ортиқ болани мактабга қабул қилиш режалаштирилган.

Қабул икки босқичда амалга оширилади:
▪️ дастлаб болалар доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган (микроҳудуд) мактабларга қабул қилинади;
▪️ кейин эса мактабларда қолган бўш ўринларга микроҳудуддан ташқари аризалар қабул қилинади.

Маълум қилинишича, 2026–2027 ўқув йили учун 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади. Электрон аризалар белгиланган порталлар орқали юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олмалиқ шаҳрига янги раҳбар тайинланди

Олмалиқ шаҳри ҳокими сифатида фаолият юритган Қобил Ҳамдамов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳрининг янги ҳокими этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎2
Тошкент вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Искандар Агзамхўжаев Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Искандар Агзамхўжаев Божхона қўмитасининг «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ҳам инспектор вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани аниқланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида вояга етмаган қизга нисбатан ноқонуний жинсий характердаги ҳаракатлар содир этганликда гумон қилинаётган собиқ инспектор-психологга оид жиноят иши бўйича тергов якунланди.

Вилоят прокуратураси маълум қилишича, собиқ ИИБ ходимига нисбатан Жиноят кодексининг номусга тегиш, вояга етмаган шахсга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилиш ҳамда мансаб ваколатидан четга чиқиш моддалари билан айблов эълон қилинган.

Тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢3🔥1
Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса бугун, 8 июнь куни соат 13:50 атрофида туманнинг «Чаман» маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

Ҳодисанинг сабаблари ҳамда жабрланганлар ҳақида қўшимча маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилгани аниқланди

Самарқанд шаҳрида 61 ёшли аёл ўз васийлигидаги 7 нафар вояга етмаган неварасига нисбатан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб келгани маълум бўлди.

Ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг Болалар омбудсмани назоратига олинган. Ўрганишлар давомида болаларнинг ҳуқуқлари бузилгани тасдиқланган.

Болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери расмийлаштирилди. Шунингдек, аёлнинг васийлик ҳуқуқи бекор қилиниб, 7 нафар бола оилавий болалар уйига жойлаштирилди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Филиппинда кучли зилзила содир бўлди

Бугун Филиппиннинг жанубидаги Минданао ороли яқинида 7,8 магнитудали кучли зилзила юз берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида бинолар ва дўконларга зарар етган, айрим ҳудудларда электр ва алоқа тармоқлари узилган.

Маҳаллий ҳокимият аҳолини қирғоқбўйи ҳудудларини зудлик билан тарк этиб, баландроқ жойларга кўчишга чақирди. Мутахассислар 1–3 метр баландликдаги цунами тўлқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саҳройи Кабирда даҳшатли фожиа: 49 киши ҳалок бўлди

Нигер шимолидаги Саҳройи Кабирда йўловчилар ортилган юк машинаси бузилиб қолиши оқибатида камида 49 киши чанқоқликдан вафот этди.

Маълум бўлишича, улар Малидан Қурбон ҳайитини нишонлаб қайтаётган бўлган. Машина саҳро ўртасида бузилиб қолган ва йўловчилар энг яқин аҳоли пунктидан ўнлаб километр узоқликда қолиб кетган.

Фақат икки киши тирик қолиб, ёрдам сўраб манзилга етиб борган. Қутқарувчилар воқеа жойига келганда ўнлаб жасадларни топган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ота 3 ёшли қизини гаровга олди

Туркиянинг Анқара шаҳрида эркак турмуш ўртоғи билан жанжалдан сўнг 3 ёшли қизини пичоқ билан гаровга олиб, деразадан улоқтириш билан таҳдид қилган.


Воқеа ҳақида хабар топган фуқаролар зудлик билан фавқулодда хизматларга мурожаат қилган. Ҳодиса жойига полиция, ўт ўчириш ва тез ёрдам бригадалари етиб келган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари эркакни қизни қўйиб юборишга кўндиришга уринган, бироқ у бунга рози бўлмаган. Шундан сўнг махсус операция кучлари томонидан ўтказилган амалиёт давомида гумонланувчи зарарсизлантирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бола қутқариб қолинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳар бўлимига янги раис сайланди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб Худойназар Дўстқобилов сайланди.

Айни вақтда у «Ўзбекистон 24» радиоси директори лавозимида фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар адвокатлар фаолиятидан норози

Бугун, 8 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда бир неча бор ёритиб келинган судхўрлик билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилмоқда.

Мазкур иш бўйича айрим фуқаролар адвокатнинг фаолияти ва ҳимоя жараёнидан норози эканликларини билдирмоқда.

Суд жараёнидан батафсил маълумотларни
Effect.uz орқали кузатиб боринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Бандлик жамғармаси маблағларининг 75 фоизи ишлатилмай қолди

Бандликка кўмаклашиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан ишсизлик нафақаси ва моддий ёрдам учун ажратилган маблағларнинг 75 фоизи, яъни 48,6 миллиард сўми ишлатилмай қолган.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 40 минг нафар аёлга субсидия ажратилиши режалаштирилган бўлса-да, амалда уларнинг атиги 7 минг нафари мазкур имтиёздан фойдаланган.

Натижада, қолган 33 минг нафар аёлни тадбиркорликка жалб этиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10🤷‍♂2🤔1
Ўзбекистонда мудофаа тизимини модернизация қилиш бўйича янги чоралар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёевга мамлакат мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар тақдим этилди.

Унга кўра, яқин йилларда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими янги босқичга олиб чиқилиб, ҳарбий авиация тузилмалари замонавий талаблар асосида қайта шакллантирилади.

Шунингдек, ҳарбий тиббиёт соҳасида халқаро тажриба жорий қилиниб, Туркия билан ҳамкорликда ҳарбий шифокорлар ва тиббиёт ходимларини тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишлари кучайтирилади.

Чақирув жараёнларини соддалаштириш мақсадида ҳарбий ҳисоб, тиббий кўрик ва чақирув комиссиялари фаолияти рақамли тизимга ўтказилади.

Бундан ташқари, мудофаа ишлари органларида фаолият юритаётган фуқаро ходимларининг меҳнат ҳақини босқичма-босқич ошириш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат қилаётган ҳарбийларга тўланадиган уй-жой ижараси компенсациясини кўпайтириш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥14
«Агрострой лизинг» иши бўйича суд жараёни вақтинча тўхтатилди

3 июнь куни Тошкент туманлараро Иқтисодий судида «Агрострой лизинг» масаласи юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилгани сабабли иқтисодий суд иш юритуви вақтинчалик тўхтатилди.
Иш юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билан хабар берилади.


ТЎЛИҚ ВИДЕО
🔥4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каттақўрғондаги Жавлон маҳалласи ваъдалар ва заҳарли чанг гирдобида

1000 дан ортиқ аҳоли яшайдиган маҳалла аҳли 2022 йилдан бери қуруқ ваъдалардан чарчади. Ҳудуддаги ноқонуний асфалт заводининг заҳарли чангидан болалар касалланиб, экинлар қуримоқда, оғир техникалар эса йўлларни тез ёрдам ҳам киролмайдиган даражада вайрон қилган.

Бундан ташқари, 7-мактабда 2 йилдан бери сув йўқ, бор сув ҳам шўр. Маҳаллада 50 йилдан бери боғча, стадион ва шифохона (ҚВП) қурилмагани сабабли одамлар оддий тиббий ёрдам учун ҳам сарсон бўлмоқда.

Маҳалла еттилиги 3 йилдан бери бюджет ҳисоботини бермаган. Туман ҳокими ўринбосари йўлни таъмирлашга ваъда бериб, қолган муаммоларни яна «иқтисодий имкониятга» боғламоқда. Мутасаддилар эса фақат «расмга тушиб, мурожаатни ёпиш» билан банд. Халқнинг сабри тугаган, вазиятни кузатамиз.

Сизнинг маҳаллангизда ҳам вазият шундайми? Изоҳ қолдиринг.

👉Мақолани ўқиш

👉Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2
Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Рақиб жамоа ҳар икки голни ҳам пенальтидан урди. Ўзбекистоннинг ягона голига Игорь Сергеев муаллифлик қилди. Ғалаба голи эса қўшимча вақтнинг 90+8-дақиқасида киритилди.

Асосий ўйиндан кейин ўтказилган қўшимча баҳсда эса Ўзбекистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни Азизбек Амонов ва Авазбек Ўлмасалиев киритди.

Терма жамоамиз навбатдаги ўйинни 18 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаршидаги портлашнинг хавотирли кадрлари эълон қилинди

Қарши туманидаги суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш кузатув камералари томонидан қайд этилган.

Тасвирларда портлаш жуда кучли бўлгани, ҳодиса жойи бир неча сония ичида аланга билан қопланганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фожеа оқибатида 6 нафар инсон ҳалок бўлган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Навоийда “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” фестивали якуний гала-концерти бўлиб ўтди

Навоий вилоятида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалининг якуний гала-концерти 8 июнь куни Навоий шаҳрида катта шодиёна ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, тадбирда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, мамлакат тараққиёти ва истиқболида ёш авлоднинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини таъкидлади.

Гала-концерт давомида турли лойиҳа ва танловларда фаол иштирок этган ҳамда юқори натижаларга эришган иқтидорли ёшлар муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, маҳаллий ва таниқли санъаткорларнинг чиқишлари, ёш ижодкорларнинг намойишлари ҳамда рақс дастурлари йиғилганларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар ҳадя этди.

Маълум қилинишича, мазкур фестиваль давомида жами 92 400 нафар киши қамраб олинди. Тадбир ёшлар ва аҳоли ўртасида билим, маҳорат ва ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2🔥1