Нурафшонда ҳоким алмашди
Нурафшон шаҳри ҳокими Илҳом Қиличхонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги фаолиятини эътироф этиб, келгуси фаолиятига омад тилади.
Шунингдек, йиғилишда вилоятда қатор ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
Коррупцияга қарши “сирли мижоз” назорати жорий этилади
Ўзбекистонда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида 2026 йил октябрдан бошлаб “сирли мижоз” механизми жорий этилади. Бу ҳақда Президентнинг 104-сонли фармонида белгиланган.
Фармонга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳар чоракда камида бир маротаба қурилиш жараёни иштирокчиларининг эҳтимолий коррупциявий ҳаракатларини аниқлаш мақсадида “сирли мижоз” тадбирларини ўтказади.
Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб ноқонуний қурилишларнинг олдини олишга қаратилган янги тартиблар ҳам жорий этилади. Унга мувофиқ, ер эгаларига қурилишни бошлаш қоидалари ҳақида электрон тарзда огоҳлантиришлар юборилади.
Маҳаллалардаги янги қурилиш объектлари устидан назорат кучайтирилади. Шу билан бирга, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларни муҳандислик тармоқларидан узиш тартибини белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжат тайёрланиши режалаштирилган.

🤷♂5👍2👎2🤔1
Тошкент вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Руслан Кунаров — Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар “BIO KORM” хусусий корхонасида ишлаб чиқариш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Жаҳонгир Мамажонов — Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар АҚШдаги “GM Group” компанияларида бош директор лавозимида фаолият юритган.

😢2🤔1
Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Нурафшон шаҳар ҳокими этиб Қобил Ҳамдамов тайинланди.
Тайинловга қадар у Олмалиқ шаҳар ҳокими вазифасида фаолият юритиб келган.
Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Илҳом Қиличхонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани хақида бироз олдин хабар қилгандик.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Нурафшон шаҳар ҳокими этиб Қобил Ҳамдамов тайинланди.
Тайинловга қадар у Олмалиқ шаҳар ҳокими вазифасида фаолият юритиб келган.
Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Илҳом Қиличхонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани хақида бироз олдин хабар қилгандик.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Андижон вилояти ҳокимлигида икки янги тайинлов амалга оширилди
Андижон вилояти ҳокимлигида кадрлар таркибида ўзгаришлар бўлди.
Абдусаттор Отабаев — Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловга қадар у ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчи вазифасида фаолият олиб борган.
Элмурод Исмоилов — Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят ҳокимлиги инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келган.

😢1
1-синфга қабул қачондан бошланади?
Ўзбекистонда 2026–2027 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июнь куни старт олади. Жорий йилда республика бўйлаб 795 мингдан ортиқ болани мактабга қабул қилиш режалаштирилган.
Қабул икки босқичда амалга оширилади:
▪️ дастлаб болалар доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган (микроҳудуд) мактабларга қабул қилинади;
▪️ кейин эса мактабларда қолган бўш ўринларга микроҳудуддан ташқари аризалар қабул қилинади.
Маълум қилинишича, 2026–2027 ўқув йили учун 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади. Электрон аризалар белгиланган порталлар орқали юборилади.

Олмалиқ шаҳрига янги раҳбар тайинланди
Олмалиқ шаҳри ҳокими сифатида фаолият юритган Қобил Ҳамдамов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳрининг янги ҳокими этиб тасдиқланди.

🤔3👎2
Тошкент вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Искандар Агзамхўжаев Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Искандар Агзамхўжаев Божхона қўмитасининг «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Искандар Агзамхўжаев Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Искандар Агзамхўжаев Божхона қўмитасининг «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ҳам инспектор вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани аниқланди
Сурхондарё вилояти Денов туманида вояга етмаган қизга нисбатан ноқонуний жинсий характердаги ҳаракатлар содир этганликда гумон қилинаётган собиқ инспектор-психологга оид жиноят иши бўйича тергов якунланди.
Вилоят прокуратураси маълум қилишича, собиқ ИИБ ходимига нисбатан Жиноят кодексининг номусга тегиш, вояга етмаган шахсга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилиш ҳамда мансаб ваколатидан четга чиқиш моддалари билан айблов эълон қилинган.
Тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

🤔3😢3🔥1
Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса бугун, 8 июнь куни соат 13:50 атрофида туманнинг «Чаман» маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
Ҳодисанинг сабаблари ҳамда жабрланганлар ҳақида қўшимча маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

😢3🤷♂1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилгани аниқланди
Самарқанд шаҳрида 61 ёшли аёл ўз васийлигидаги 7 нафар вояга етмаган неварасига нисбатан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб келгани маълум бўлди.
Ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг Болалар омбудсмани назоратига олинган. Ўрганишлар давомида болаларнинг ҳуқуқлари бузилгани тасдиқланган.
Болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери расмийлаштирилди. Шунингдек, аёлнинг васийлик ҳуқуқи бекор қилиниб, 7 нафар бола оилавий болалар уйига жойлаштирилди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Филиппинда кучли зилзила содир бўлди
Бугун Филиппиннинг жанубидаги Минданао ороли яқинида 7,8 магнитудали кучли зилзила юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида бинолар ва дўконларга зарар етган, айрим ҳудудларда электр ва алоқа тармоқлари узилган.
Маҳаллий ҳокимият аҳолини қирғоқбўйи ҳудудларини зудлик билан тарк этиб, баландроқ жойларга кўчишга чақирди. Мутахассислар 1–3 метр баландликдаги цунами тўлқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

👎1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саҳройи Кабирда даҳшатли фожиа: 49 киши ҳалок бўлди
Нигер шимолидаги Саҳройи Кабирда йўловчилар ортилган юк машинаси бузилиб қолиши оқибатида камида 49 киши чанқоқликдан вафот этди.
Маълум бўлишича, улар Малидан Қурбон ҳайитини нишонлаб қайтаётган бўлган. Машина саҳро ўртасида бузилиб қолган ва йўловчилар энг яқин аҳоли пунктидан ўнлаб километр узоқликда қолиб кетган.
Фақат икки киши тирик қолиб, ёрдам сўраб манзилга етиб борган. Қутқарувчилар воқеа жойига келганда ўнлаб жасадларни топган.

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ота 3 ёшли қизини гаровга олди
Туркиянинг Анқара шаҳрида эркак турмуш ўртоғи билан жанжалдан сўнг 3 ёшли қизини пичоқ билан гаровга олиб, деразадан улоқтириш билан таҳдид қилган.
Воқеа ҳақида хабар топган фуқаролар зудлик билан фавқулодда хизматларга мурожаат қилган. Ҳодиса жойига полиция, ўт ўчириш ва тез ёрдам бригадалари етиб келган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари эркакни қизни қўйиб юборишга кўндиришга уринган, бироқ у бунга рози бўлмаган. Шундан сўнг махсус операция кучлари томонидан ўтказилган амалиёт давомида гумонланувчи зарарсизлантирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бола қутқариб қолинган.

🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар адвокатлар фаолиятидан норози
Бугун, 8 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда бир неча бор ёритиб келинган судхўрлик билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилмоқда.
Мазкур иш бўйича айрим фуқаролар адвокатнинг фаолияти ва ҳимоя жараёнидан норози эканликларини билдирмоқда.
Суд жараёнидан батафсил маълумотларни Effect.uz орқали кузатиб боринг.

Бандлик жамғармаси маблағларининг 75 фоизи ишлатилмай қолди
Бандликка кўмаклашиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан ишсизлик нафақаси ва моддий ёрдам учун ажратилган маблағларнинг 75 фоизи, яъни 48,6 миллиард сўми ишлатилмай қолган.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 40 минг нафар аёлга субсидия ажратилиши режалаштирилган бўлса-да, амалда уларнинг атиги 7 минг нафари мазкур имтиёздан фойдаланган.
Натижада, қолган 33 минг нафар аёлни тадбиркорликка жалб этиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган.

😢10🤷♂2🤔1
Ўзбекистонда мудофаа тизимини модернизация қилиш бўйича янги чоралар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёевга мамлакат мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар тақдим этилди.
Унга кўра, яқин йилларда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими янги босқичга олиб чиқилиб, ҳарбий авиация тузилмалари замонавий талаблар асосида қайта шакллантирилади.
Шунингдек, ҳарбий тиббиёт соҳасида халқаро тажриба жорий қилиниб, Туркия билан ҳамкорликда ҳарбий шифокорлар ва тиббиёт ходимларини тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишлари кучайтирилади.
Чақирув жараёнларини соддалаштириш мақсадида ҳарбий ҳисоб, тиббий кўрик ва чақирув комиссиялари фаолияти рақамли тизимга ўтказилади.
Бундан ташқари, мудофаа ишлари органларида фаолият юритаётган фуқаро ходимларининг меҳнат ҳақини босқичма-босқич ошириш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат қилаётган ҳарбийларга тўланадиган уй-жой ижараси компенсациясини кўпайтириш режалаштирилган.

👍94🔥14
«Агрострой лизинг» иши бўйича суд жараёни вақтинча тўхтатилди
3 июнь куни Тошкент туманлараро Иқтисодий судида «Агрострой лизинг» масаласи юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилгани сабабли иқтисодий суд иш юритуви вақтинчалик тўхтатилди.
Иш юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билан хабар берилади.
ТЎЛИҚ ВИДЕО

YouTube
«АГРОСТРОЙ ЛИЗИНГ» ИШИ ТЎХТАТИЛДИ– EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🔥4😢1