👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 5 ойда 61 та жиноий тўда фаолиятига чек қўйилди
2026 йилнинг январь–май ойларида уюшган жиноятчиликка қарши курашиш доирасида 4325 та жиноий ҳолат аниқланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 195 та жиноий гуруҳ фош этилган бўлиб, улардан 61 тасининг ноқонуний фаолияти тўлиқ тўхтатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўлланма олганини олқишлади.
У @SputnikUzbekistan мухбирининг саволига жавоб берар экан, Россия томони Ўзбекистон футболчиларининг тарихий ютуғидан чин дилдан хурсанд эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
У @SputnikUzbekistan мухбирининг саволига жавоб берар экан, Россия томони Ўзбекистон футболчиларининг тарихий ютуғидан чин дилдан хурсанд эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишга рухсат олиш харажатлари 2 бараваргача қисқартирилади
Президентнинг янги фармонига кўра, қурилиш соҳасида давлат хизматлари соддалаштирилади ва тадбиркорларнинг харажатлари камайтирилади.
2026-йил 1-сентябрдан бошлаб барча ҳудудларда архитектура ва шаҳарсозлик бўйича хизматлар ягона тизимга бирлаштирилади. 1-июлдан эса муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш “1 та ариза – 1 та тўлов” тамойили асосида амалга оширилади.
Шунингдек, бинонинг мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган айрим лойиҳа ўзгаришларини қайта келишиш талаби бекор қилинади. Давлат хизматлари жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча 5 иш куни берилади.

👍50🔥24🤷♂3🤔1
Президент қўшма рақамли экотизим яратишни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қўшма рақамли экотизимни шакллантириш ташаббусини илгари сурди.
Унинг таъкидлашича, дастлабки босқичда рақамли савдо ва шаҳар хизматлари соҳасидаги қоидаларни уйғунлаштириш, қўшма платформаларда миллий брендларни илгари суриш, бандлик бўйича ягона рақамли профил ҳамда сунъий интеллектга асосланган маҳсулотларни ривожлантириш мумкин.
Давлат раҳбари рақамлаштириш жараёнида инсон омили устувор аҳамиятга эга эканини қайд этиб, Ўзбекистоннинг ёшлар салоҳияти мамлакат тараққиётининг асосий драйверларидан бири эканини таъкидлади. Шу боис, ёшларни замонавий билим ва илғор кўникмалар билан таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлигига урғу берилди.

👍50🔥34👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларга кадастр берилмайди
Давлат кадастрлари палатаси раиси Моҳир Валиевнинг маълум қилишича, 2018 йил 1 майдан кейин ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар қонунийлаштирилмайди ва улар учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмайди.
Унинг таъкидлашича, аввалги йилларда ноқонуний қурилган уйларни қонунийлаштириш учун бир неча бор имконият берилган. Энди бу амалиётни давом эттириш ерларнинг тартибсиз ўзлаштирилишига олиб келиши мумкин.

🤔2👎1🔥1
Энди чеклов йўқ: шахсий эҳтиёж учун исталганча автомобиль импорт қилиш мумкин
Ўзбекистонда шахсий эҳтиёж учун автомобиль олиб киришда амал қилиб келган "бир йилда битта" чеклов бекор қилинди.
Президентнинг 4 июнь куни имзоланган 104-сонли фармони билан техник регламентга тегишли ўзгартишлар киритилди. Энди жисмоний ва юридик шахслар календарь йили давомида ўз эҳтиёжи учун мамлакатга олиб кирган транспорт воситалари сонидан қатъи назар, уларга мувофиқлик сертификати расмийлаштириши мумкин.
Мазкур тартиб 2026 йил 5 июндан кучга кирди. Янги қарор автомобиль импорти соҳасидаги чекловларни юмшатиш ва фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍7
Ўзбекистоннинг икки кони жаҳоннинг олтин гигантлари қаторида
Ўзбекистон яна бир нуфузли халқаро рейтингда юқори ўринларни эгаллади. Дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи конлар рўйхатида Навоий вилоятидаги Мурунтов кони 53 тоннадан ортиқ олтин ишлаб чиқариб, АҚШнинг Nevada Gold Mines мажмуасидан кейин 2-ўринни қайд этди.
Шунингдек, Олмалиқ кон-металлургия мажмуаси ҳам 23 тоннадан зиёд олтин ишлаб чиқариш кўрсаткичи билан жаҳон рейтингида 6-ўриндан жой олди.
Мутахассислар таъкидлашича, икки йирик коннинг халқаро рейтингдан ўрин олиши Ўзбекистоннинг глобал олтин бозоридаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганини кўрсатади.

👎7🔥2🤔1
Ўзбекистон – Нидерландияга қарши ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 июнь куни Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини Европа футболининг кучли жамоаларидан бири — Нидерландияга қарши ўтказади.
Мазкур баҳс АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган «Икан» (Icahn Stadium) стадионида бўлиб ўтади. Олимпия стандартлари асосида қурилган ушбу спорт иншооти 5 минг нафар мухлисни сиғдира олади.
Учрашув 8 июнь куни соат 23:45 да старт олади ва «Zo‘r TV» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Туркиялик йигит бир кунда миллиардерга айланди... аммо пулидан фойдалана олмаяпти
Туркияда яшовчи йигитнинг банк картасига кутилмаганда 21,8 миллиард доллар келиб тушди. Бу маблағ туфайли у шартли равишда Forbes’нинг энг бой инсонлари рейтингида 116-ўринга чиқиши мумкин эди.
Қизиғи шундаки, йигит пул қаердан келганини ўзи ҳам билмайди. Ҳозирда банк маблағ манбасини аниқлаш учун текширув олиб бормоқда ва шу сабабли унинг ҳисоб рақамлари бир неча ойдан буён блокланган.
Ҳазил тариқасида у сунъий интеллектдан бу қадар пулга нималар қилиш мумкинлигини сўраган. Нейротармоқ эса жавобан: «1000 та стадион ёки 300 минг аҳоли яшайдиган янги мамлакат қуриш мумкин», деб жавоб берган.

👍5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургутдаги "Майиз бозори" машмашаси: камера қаршисида узр, ортидан эса туҳмат!
Ургутдаги "Майиз бозори" олдидаги ер низоси ортидан Мингтепа МФЙ раиси ва тадбиркорлар ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларда катта машмашага айланди.
Кадастр тадбиркорларнинг айбини аниқлаб, жаримага тортган ва улар пулни тўлаган. Аммо вазият сунъий равишда "маҳаллий аҳоли ва келгиндилар уруши"га айлантирилиб, тармоқларда ўзаро сўкинишлар бошланди. Вазият тинчимаслиги учун журналистлар аралашиб, томонларни яраштирди. Раис отасининг танбеҳидан сўнг хатосини тушуниб, эҳсон ошида тадбиркорлардан қайта-қайта узр сўради ва муаммо ҳал бўлди.
Бироқ видео эфирга кетгач, раис яна фикридан қайтди. У ОАВга "нега тадбиркорларни ер тишлатиб кўрсатмадинглар?" деб даъво қилди, укаси эса тармоқларда ОАВни ёлғончиликда айблаб, хайп кўтаришга тушди.
ОАВ огоҳлантиради: Журналистлар маҳаллий "разборкалар" қуроли эмас. "Жабрдийда" образини яратиб, туҳмат қилаётган МФЙ раисининг укаси буни тўхтатмаса, ОАВ ўз шаънини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилади.
👉Мақолани ўқиш
👉Тўлиқ видео

👍5🤔2🤷♂1
Жиззах–Самарқанд йўлида юк машинасида ёнғин, тирбандлик юзага келди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Жиззах–Самарқанд магистрал йўлида ҳаракатланаётган юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида йўлда бир неча километрлик тирбандлик юзага келган. Айрим манбалар ёнғинга газ баллонидан газ сизиб чиқиши сабаб бўлганини билдирмоқда.
Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан қўшимча маълумот эълон қилинмаган.

😢1
Қашқадарёда ноқонуний ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди
Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида хонадон шароитида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахс аниқланди.
Текширувда 13 тонна зиғир, 667 кг чигит, 569 кг кунжара, 104 кг тайёр ёғ ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳоз ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманганда 376 марта қоида бузган «Ласетти» аниқланди
Наманган вилоятида йўл ҳаракати қоидаларини 376 марта бузган ва 330 миллион сўмдан ортиқ жаримаси тўпланган «Ласетти» автомобили топилди.
Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, қидирувда бўлган транспорт воситаси тезкор тадбирлар давомида аниқланган. Автомобиль аввал йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ва ҳозирда яроқсиз ҳолатга келгани маълум бўлган.
Жарималар узоқ вақт давомида тўланмагани сабабли унга нисбатан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда автомобилни аукцион орқали сотиш режалаштирилган.

🔥2
Саида Мирзиёева ва Шахноза Мирзиёева фарзандлари билан Қўғирчоқ театрига ташриф буюрди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда Шаҳноза Мирзиёева фарзандлари билан бирга Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрига борди.
Саида Мирзиёева театр реконструкциясининг биринчи босқичи якунлангач, унинг ҳаёти яна жонланганини таъкидлаб, қўғирчоқ санъати болалар тарбиясида муҳим ўрин тутишини қайд этди.

👍39🔥11👎1