Андижонлик тадбиркорнинг 565 млн сўмлик молиявий муаммоси ҳал этилди
Андижонда бир тадбиркорнинг 3 йил давом этган 565 млн сўмлик молиявий муаммоси прокурор органларига қилинган мурожаатдан сўнг кўриб чиқилди.
Вилоят прокурори қабулида масала ўрганилиб, тегишли тартибда чоралар кўрилди. Натижада тадбиркорнинг узоқ йиллик муаммоси ижобий ҳал этилди.
Тадбиркор мазкур масала ечим топгани ва сарсонликка барҳам берилганини маълум қилди.
👉 Батафсил
👉Видеони кўриш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍10🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдани уриб юбормай деб дарахтга урилган ҳайдовчи суд қарорларига эътироз билдирмоқда.
Наманган вилоятида тез ёрдам хизмат автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўлга кутилмаганда пиёда чиқиб қолгани сабаб рулни четга бургани ва оқибатда автомобил дарахтга урилганини айтмоқда.
Суд уни айбдор деб топиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган ҳамда моддий зарарларни ундириш белгиланган.
Ҳайдовчи эса иш давомида айрим муҳим ҳолатлар, жумладан тиббий хулосалар ва йўл варақасидаги имзо масаласи тўлиқ ўрганилмаганини таъкидлаб, ҳолат юзасидан қўшимча ва холис текширув ўтказилишини сўрамоқда.

1👍10🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербургга етиб борди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍105🔥15🤷♂1
Адлия тизимида қатор янги тайинловлар амалга оширилди
📌 Адлия вазирининг буйруғи билан Иномжон Қудратов Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу тайинловга қадар у Адлия вазирлиги Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
📌 Жаҳонгир Зоҳидов Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловгача у Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
📌 Улуғбек Содиқов Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимгача Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
📌 Анвар Норбоев Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бундан аввал у Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментида бош мутахассис сифатида меҳнат қилган.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нуротадаги «Мурувват» уйи фуқароларни оиласига қайтариш ва мустақил ҳаётга тайёрлашга кўмаклашмоқда
Нурота «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида бугунги кунда 317 нафар фуқаро парваришланмоқда. Муассасада уларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилган.
Яшовчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 20 га яқин тўгараклар ҳамда «меҳнат терапияси» йўлга қўйилган. Улар мебеллар тўқиш, совундан гуллар ясаш, иссиқхона ва далада деҳқончилик қилиш ҳамда чорва парвариши билан банд.
Муассаса ижтимоий ходимларининг ҳаракати билан яқинларидан узоқлашиб кетган 98 нафар парваришланувчининг оилавий муносабатлари тикланди. Натижада, улардан 19 нафари жамиятга мослаштирилиб, ўз оиласи бағрига қайтарилди.
Ҳозирда руҳий ҳолатида ижобий ўзгариш бўлган яна 30 нафар фуқаро кураторлар кузатувида мустақил ҳаётга тайёрланмоқда. Уларга ўзини ўзи бошқариш, молиявий саводхонлик ва ижтимоий кўникмалар ўргатилмоқда.

👍118🔥16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистонда АЭС қурилишига старт берди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74🔥15👎4🤔1
Ёшларни давлат хизматига қабул қилишда янги тартиблар жорий этилади
Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан бошлаб ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган ягона ёндашув амал қилади.
Янги тартибга кўра, суҳбат босқичида номзодларга бериладиган саволлар ва топшириқлар давлат органларининг расмий веб-сайтларида камида бир ой олдин эълон қилиниши шарт. Олдиндан эълон қилинмаган саволларни суҳбат давомида беришга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда иш стажи талаб этилмайдиган лавозимлар рўйхати тасдиқланади. Айрим лавозимлар учун эса номзодларга нисбатан энг кўпи билан икки йиллик умумий ёки махсус меҳнат стажи талаби қўйилиши мумкин.
Қарор билан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ва замонавий касблар реестри ҳам шакллантирилади. Ушбу реестрга киритилган йўналишлар бўйича таълим олган ёшларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш учун миллий сертификация тизими жорий этилади.
Бундан ташқари, замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган айрим тоифадаги ёшларнинг ўқиш ва имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бу имтиёзлар, хусусан, ижтимоий реестрга киритилган ҳамда камбағал оилалар фарзандларига татбиқ этилади.

🤔2🔥1
Давлат олий таълим муассасаларига қабул бошланди
5 июндан бошлаб Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига 2026/2027 ўқув йили учун абитуриентлар қабули старт олди.
Аризалар 25 июнга қадар (шу куни ҳам) my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади.
Қабулнинг биринчи босқичида абитуриентлар фақат фанлар мажмуасини танлайди, яъни қайси фанлардан тест топширишини белгилайди. Тест синовлари якунланиб, натижалар эълон қилингач эса, тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлаш имконияти берилади.
Мазкур тартиб абитуриентларга ўз натижаларини ҳисобга олган ҳолда энг мақбул олийгоҳ ва мутахассисликни танлаш имконини яратади.

Қурилишга рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилади
Президентнинг янги фармонига мувофиқ, қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизими янада енгиллаштирилиб, тадбиркорларнинг вақт ва харажатлари қарийб икки баробарга қисқартирилади.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республика бўйлаб архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги бир нечта хизматлар ягона тизимга бирлаштирилиб, «архитектура ва шаҳарсозлик талаби» давлат хизмати жорий этилади.
Шунингдек, 1 июлдан муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ишлари «1 та ариза – 1 тўлов – барча уланиш нуқталари» тамойили асосида амалга оширилади.
Фармонга кўра, қурилиш соҳасида давлат хизматларини олиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча 5 иш куни берилади. Бундан ташқари, 2026 йил 1 сентябрдан кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий ва тижорат объектлари ҳамда қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган бюджет объектларида видеокузатув камераларини ўрнатиш мажбурий тартибда жорий этилади.

👍6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда эшак гўшти сотган шахс яна судланди
Қарши туманида яшовчи 44 ёшли эркак эшакларни сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келгани учун яна жиноий жавобгарликка тортилди. Унинг хонадонидан 247 кг истеъмолга яроқсиз гўшт, эшак суяклари ва 99 та тери топилган.
Тергов маълумотларига кўра, у вилоятнинг турли ҳудудларидан эшак сотиб олиб, хонадонида сўйган ҳамда гўштни Тошкент ва бошқа бозорларга сотган. Судланувчи бу ишни оғир касалликка чалинган турмуш ўртоғини даволаш учун қилганини айтган.
Маълум бўлишича, у бундан аввал ҳам худди шу жиноят учун 2026 йил февраль ойида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган. Бироқ орадан уч ой ўтмай яна шундай қилмишга қўл урган.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди
Туркияда 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 29 май куни содир бўлган. Айни пайтда Туркиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда. Марҳуманинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш ва яқинларига ҳуқуқий ҳамда консуллик ёрдами кўрсатилмоқда.
Шунингдек, май ойи бошида Туркиянинг Сакария вилоятидаги алюминий заводида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 54 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам вафот этган эди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилишига старт берилди
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергия блоки қурилиши бошланганини эълон қилди.
Маросимда Rafael Grossi ҳам телекўприк орқали иштирок этди. Давлат раҳбари лойиҳани қўллаб-қувватлагани учун Россия томони ва Халқаро атом энергияси агентлигига миннатдорлик билдирди.

👍47🔥13👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳар ҳокимига оид янги аудио: ҳоким ёрдамчиларига таҳдидли гаплар айтилганми?
Қарши шаҳри ҳокимлигидаги йиғилишлар билан боғлиқ яна бир аудиоёзув жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Аввалроқ таҳририятимиз Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан айтилган ҳақоратли сўзлар акс этган аудиоёзув ҳақида хабар берган эди. Унда қўпол ва ҳақоратомуз иборалар янграгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.
Таҳририятимизга мурожаат қилган Шавкат Анваровнинг маълум қилишича, дам олиш кунлари ҳам ҳоким ёрдамчилари иштирокида турли топшириқлар берилиб, Zoom йиғилишлари ҳақида огоҳлантиришлар юбориб борилади.
Унинг айтишича, жорий йилнинг 15 май куни дам олиш куни бўлишига қарамасдан, соат 07:30 да Қарши шаҳар ҳокими раҳбарлигида бюджет тушумлари ва бандлик масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда маҳалла бешлиги ва масъул раҳбарлардан ҳисоботга тайёр ҳолда қатнашиш талаб қилинган.
Мурожаатчи тақдим этган яна бир аудиоёзувда қуйидаги мазмундаги гаплар янграши айтилмоқда:
«...Ўзинг қазиган чуқурга ўзингни тушириб, устингдан кўмиб қўяман. Ўйин қилма, давлат билан ҳам ўйнашма. Терингни шилволаман...»
Айтилишича, мазкур гаплар Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев томонидан айтилган.
Маълумот учун, Нормўмин Холбоев 2019 йилдан буён Қарши шаҳри ҳокими сифатида фаолият юритиб келмоқда. Унинг ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратиш ҳақидаги қарори ҳам аввал жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган, кейинчалик эса белгиланган тартибда бекор қилинган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар муносабати ҳозирча маълум эмас.
Шу билан бирга, маҳалла аҳолисидан солиқ йиғиш ишларига ҳоким ёрдамчиларининг жалб қилиниши қонунчилик ва хизмат вазифалари нуқтаи назаридан қай даражада асосли экани ҳам қатор саволларни келтириб чиқармоқда.
Таҳририят мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат ва қўшимча маълумотларни кузатиб боради.
👉 Тўлиқ видео

👎3🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
B1 сертификат эгаларига имтиҳонда 75 фоиз балл берилади
Эндиликда бакалавриатга қабулда чет тили фани мавжуд йўналишларга ҳужжат топшираётган ва B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентларга ушбу фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи берилади.
Аввал фақат B2 ва ундан юқори даражадаги сертификат соҳиблари 100 фоиз балл олиш ҳуқуқига эга эди. Янги тартибга кўра, B1 сертификати бор абитуриентлар ҳам чет тили имтиҳонини топширмасдан 75 фоиз баллга эга бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эндиликда бакалавриатга қабулда чет тили фани мавжуд йўналишларга ҳужжат топшираётган ва B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентларга ушбу фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи берилади.
Аввал фақат B2 ва ундан юқори даражадаги сертификат соҳиблари 100 фоиз балл олиш ҳуқуқига эга эди. Янги тартибга кўра, B1 сертификати бор абитуриентлар ҳам чет тили имтиҳонини топширмасдан 75 фоиз баллга эга бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ниқобли одам” Францияда ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Германияда уч нафар болани ўлдиргани учун аввалдан умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 55 ёшли Мартин Н. Францияда ҳам яна бир бола қотиллиги учун айбдор деб топилди.
Франция суди уни 2004 йилда 10 ёшли Жонатанни ўғирлаб кетиш ва ўлдиришда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосини тайинлади.
Тергов давомида ДНК ёки бошқа тўғридан-тўғри далиллар топилмаган бўлса-да, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва билвосита далиллар судни унинг айбдорлигига ишонтирган.

🤔3😢1
Солиқ қўмитаси ижтимоий кешбек тўловларини вақтинча тўхтатди
Ўзбекистон Солиқ қўмитаси апрель ойи учун ҳисобланган 102,5 миллиард сўмлик ижтимоий кешбек тўловларини вақтинча тўхтатди.
Маълум қилинишича, бунга Андижон вилоятида Солиқ мобил иловаси орқали сохта чеклардан фойдаланиб амалга оширилган ноқонуний схема сабаб бўлган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу усул орқали қарийб 35,1 миллиард сўм кешбек маблағи қонунга хилоф равишда олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 649 та корхона ҳамда «шубҳали харидорлар» рўйхатига киритилган 204,1 минг нафар фуқаро текширилмоқда. Улар учун апрель ойига тегишли кешбек тўловлари тергов ҳаракатлари якунлангунга қадар музлатилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

👎8🤔2🔥1
👎2