EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги меҳмонхона ёниб кетгани айтилди

Хабар қилинишича, бинода яқин атрофдаги шифохонага даволаниш учун келган ва меҳмонхонага жойлашган хорижликлар бўлган.

Ҳалок бўлганлар сони 21 нафар экан. Қурбонларнинг 15 нафардан ортиғи чет эл фуқароси бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг Венага ташрифи бўйича эксклюзив видео эълон қилинди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Австрия пойтахти Вена шаҳрига амалга оширган ташрифига бағишланган эксклюзив видеолавҳа тақдим этилди.

Видеода ташриф доирасидаги учрашувлар, музокаралар ва расмий тадбирлардан муҳим лавҳалар ўрин олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқда 5 ёшли бола қудуққа тушиб кетди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 5 ёшли бола қудуққа тушиб кетди. Воқеа жойига етиб келган ФВВ ходимлари махсус асбоб-ускуналар ёрдамида болани қувур ичидан соғ-саломат олиб чиқди.

Маълум қилинишича, боланинг аҳволи яхши.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада фермер хўжалигидаги сув ҳавзасига тушиб кетган фуқаро ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги фермер хўжаликларидан бирида фуқаро мембранали сув ҳавзасига тушиб кетиб, ҳалок бўлди.

ФВВ маълумотига кўра, сўнгги пайтларда қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилаётган бундай сув ҳавзалари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўпаймоқда. Мутахассислар сирпанчиқ қоплама ва қутқарув воситалари йўқлиги сабабли, ҳавзага тушиб қолган одамнинг мустақил чиқиб кетиши қийинлигини таъкидламоқда.

Шу муносабат билан ФВВ фермер хўжаликлари эгаларини сув ҳавзалари атрофини тўсиқлар билан ўраш, қутқарув арқонларини жойлаштириш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Инсон ҳаёти ҳар қандай иқтисодий манфаатдан устун. Аттракцион хавфсизлиги таъминланганми?

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида, жумладан Фарғона тумани Саткак МФЙ ҳудудида жойлашган дам олиш масканлари маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда. Туризмни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолига маданий ҳордиқ чиқариш имкониятларини кенгайтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Бироқ туризм ва дам олиш соҳасида энг муҳим масала  бу инсон хавфсизлиги ҳисобланади. Сўнгги вақтларда Саткак ҳудудидаги айрим аттракционлар техник жиҳатдан эскиргани, улар таъмирланиб ёки бўяб қайта ўрнатилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Агар бу маълумотлар ўз тасдиғини топса, мазкур ҳолат жиддий эътибор талаб этади.

Инсон ҳаёти ҳар қандай манфаатдан устун
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсоннинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгиланган. Шу нуқтаи назардан қараганда, аттракционларнинг техник ҳолати оддий хўжалик масаласи эмас. Бу юзлаб фуқаролар, болалар ва сайёҳларнинг ҳаёти билан боғлиқ масаладир. Техник экспертизадан ўтмаган, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ёки хизмат муддати тугаган аттракционларни ишлатиш эҳтимолий бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.

Бу соҳани ким назорат қилади? Қонунчиликка мувофиқ, фуқаролар хавфсизлиги билан боғлиқ объектлар бир нечта ваколатли ташкилотлар томонидан назорат қилиниши лозим Маҳаллий ҳокимликлар Туризм соҳаси бўйича масъул давлат органлари Техник тартибга солиш ва стандартлаштириш соҳасидаги ваколатли идоралар Меҳнат ва саноат хавфсизлиги бўйича назорат органлари Фавқулодда вазиятлар хизмати Санитария ва бошқа назорат ташкилотлари. Агар аттракцион фуқаролар ҳаёти учун хавф туғдирса, унинг ишлашини тўхтатиш ва техник ҳолатини қайта кўриб чиқиш бўйича чоралар кўрилиши шарт.

Туризм бошқармаси масъул эмасми?
Туризм соҳасини ривожлантириш билан бирга, туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳам давлат сиёсатидаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар дам олиш масканларига ташриф буюрар экан, уларнинг хавфсизлиги таъминланган бўлиши керак.Туризм инфратузилмасида юз берадиган ҳар қандай салбий ҳодиса нафақат инсон ҳаётига, балки ҳудуднинг туристик нуфузига ҳам жиддий зарар етказади. Шу боис жамоатчиликни қизиқтираётган саволлар очиқ қолмоқда Аттракционлар техник экспертизадан ўтганми?
Уларнинг хавфсизлиги ким томонидан баҳоланган? Ўрнатиш учун тегишли рухсатномалар берилганми? Фуқаролар ва туристлар хавфсизлиги тўлиқ кафолатланганми?

Биз тадбиркорликка қарши эмасмиз
Таъкидлаш жоизки, мазкур саволлар тадбиркорликка қарши чиқиш эмас. Аксинча, қонунларга риоя қилган, хавфсизлик талабларини таъминлаган тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланиши лозим. Бироқ инсон ҳаёти ҳар қандай иқтисодий манфаат, даромад ёки инвестициядан устун туради. Фуқаролар дам олиш масканларига фарзандлари билан борганда, улар аттракционнинг техник ҳолати ҳақида хавотир олмаслиги керак. Бу хавфсизликни таъминлаш эса давлат органлари, назорат идоралари ва объект эгаларининг бевосита масъулияти ҳисобланади.

Жамоатчилик эса бир нарсага ишонади Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёти ва хавфсизлиги давлат ҳимоясидадир.


Effect.uz
Мухбири: Аҳмедов Хамиджон

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 508 миллион сўмлик контрафакт дори воситалари аниқланди

Бухоро вилоятида божхоначилар, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги контрафакт дори воситалари ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, фуқаро ҳужжатларсиз икки қути «Бусерелин-Депо» дори воситасини 2,9 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланган. Кейинчалик унинг фаолияти билан боғлиқ дорихона текширилганда, умумий қиймати 508 миллион сўмлик, 121 турдаги 13 минг 641 дона контрафакт дори воситаси сақланаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, йил бошидан буён вилоятда 26 та ҳолатда жами 8 миллиард 860 миллион сўмлик контрафакт дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ноқонуний айланмасига барҳам берилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин билан тўғридан-тўғри музокара олиб боришга тайёрман – Зеленский

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у 3-июнь куни Киевда НАТО бош котиби Марк Рютте билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида сўзлаган.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина урушни дипломатик йўл билан якунлашга қаратилган ҳар қандай форматни, жумладан Путин билан бевосита музокараларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Унинг айтишича, Киев музокаралар жараёнига воситачиларни жалб этиш масаласида АҚШ билан доимий алоқада бўлиб турибди, бироқ бу жараён кутилганидан узоқ давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда ноқонуний кўча пойгаларида қатнашганлар орасида ўзбеклар ҳам бўлиши мумкин

АҚШнинг Огайо штати Синсиннати шаҳрида ноқонуний кўча пойгаларига қарши ўтказилган рейд давомида бир неча киши қўлга олинди.

Полиция маълумотига кўра, ҳайдовчилар «Paycor Stadium» автотураргоҳида юқори тезликда ҳаракатланиб, дрифт ва бошқа хавфли манёврларни амалга оширган. Операция давомида дронлардан фойдаланилиб, ҳудуддан чиқиш йўллари тўсиб қўйилган.

Маҳаллий ОАВлар қўлга олинганлар орасида ўзбекча исм-фамилияга эга шахслар борлигини ёзмоқда. Бироқ уларнинг Ўзбекистон фуқаролари ёки этник ўзбеклар экани ҳозирча тасдиқланмаган.

Суд гумонланувчиларнинг ҳар бири учун 2,5 минг доллар миқдорида гаров пули белгилаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Тошкентнинг айрим кўчаларида тўрт кунга транспорт ҳаракати чекланди

Чекловлар Тарас Шевченко ва Саид Барака кўчаларига тааллуқли бўлиб, кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан жорий этилди.

4 июнь куни соат 06:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.

Чекловлар қуйидаги ҳудудларда амал қилади:
Тарас Шевченко кўчаси — Фидокор кўчаси билан кесишмадан Нукус кўчаси билан кесишмагача;
Саида Барака кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишмадан Амир Темур шоҳкўчасигача.
Маълум қилинишича, ушбу чекловлар 8 июнь куни соат 07:00 гача амал қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
1 сентябрдан автобусларда йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб брутто-шартнома асосида ишловчи шаҳар автобусларида йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлаш тартиби жорий этилади.

Йўловчилар тўловни транспорт картаси, банк картаси, смартфон ёки бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали амалга оширишлари, имтиёзли йўловчилар эса тегишли ижтимоий ёки транспорт картасини тасдиқлашлари лозим.

Автобусга чиқишда тўлов ёки имтиёз тасдиқланмаса, йўловчи чиптасиз деб ҳисобланади. Бу ҳолат учун жарима миқдори БҲМнинг 1/10 қисми — 41,2 минг сўмни ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркиялик эркак кутилмаганда миллиардерга айланди

Туркиянинг Ван шаҳрида яшовчи 32 ёшли Аҳмад Жаҳонгард Такалонинг банк ҳисобига номаълум манбадан қарийб 1 триллион турк лираси тушиб қолди.

Натижада унинг ҳисобидаги маблағ 21,8 миллиард долларга тенглашиб, у қоғозда дунёнинг энг бой инсонларидан бирига айланди. Бироқ банк ҳисобларни музлатиб қўйган ва ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.

Такалонинг айтишича, у пуллар қаердан келганини билмайди ва бир ойдан буён ўз ҳисобларидан фойдалана олмаяпти.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
GEF 8-ассамблеяси бошланди

2026 йил 4 июнь куни
Самарқанд шаҳрида Global Environment Facility (GEF) 8-Ассамблеясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли халқаро тадбир дунёнинг турли мамлакатларидан юқори даражадаги вакиллар, экспертлар ва экологик ташкилотлар раҳбарларини бир жойга жамлади.

Ассамблея доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда барқарор ривожланишни таъминлаш каби долзарб масалалар кенг муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, экологик муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инновацион ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирга Саида Мирзиёева бошчилик қилиб, ўз нутқида Ўзбекистоннинг экологик барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари, “яшил” иқтисодиётга ўтиш йўлидаги ташаббуслари ва халқаро ҳамкорликка очиқ эканини таъкидлаб ўтди. У экологик муаммоларни ҳал этиш фақат бир мамлакат доирасида эмас, балки глобал ҳамжиҳатлик орқали амалга оширилиши зарурлигини қайд этди.

Мазкур Ассамблея доирасида Самарқанд шаҳри “яшил инвестициялар пойтахти” сифатида эътироф этилди. Бу эса шаҳарнинг экологик тоза технологиялар, қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор инфратузилмаларни ривожлантиришдаги муҳим ролини янада мустаҳкамлайди.

Ушбу тадбир Самарқанднинг нафақат бой тарихий ва маданий меросга эга шаҳар, балки глобал аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинадиган халқаро мулоқот майдони сифатидаги нуфузини янада оширмоқда. Ассамблея натижалари эса келгусида экологик барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан қўлга тушди

Наманган вилояти ИИБ Тергов бошқармаси терговчиси ўз иш юритувидаги жиноят ишини гумонланувчи фойдасига тугатиб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ маълумотига кўра, пулни олиш учун ишга алоқадор бўлмаган адвокат воситачи сифатида жалб қилинган. Тезкор тадбирда адвокат гумонланувчининг отасидан 40 минг доллар олаётган вақтида ушланган.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, адвокатдан 30 минг долларни олаётган вақтида терговчи ҳам қўлга олинган.

Ҳар икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларга «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
1 июлдан лифтлар қатъий назоратга олинади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан бошлаб лифтларни мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилади.

Янги қоидаларга мувофиқ, барча лифтлар белгиланган муддатларда ваколатли ташкилотлар томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, уларнинг хавфсизлиги ва фойдаланишга яроқлилиги баҳоланади.

Техник носоз ёки хавфли деб топилган лифтлардан фойдаланиш тақиқланади. Улар фақат таъмирланиб, хавфсизлиги тўлиқ таъминланганидан кейингина қайта ишга туширилади.

Шунингдек, кўрик натижаларига кўра лифтларга махсус рангли белгилар берилади:
🟢 яшил — тўлиқ соз;
🔵 кўк — чекланган тарзда фойдаланиш мумкин;
🟡 сариқ — таъмир талаб этилади;
🔴 қизил — фойдаланиш тақиқланади.

Мутасаддилар бино эгалари ва бошқарув ташкилотларини лифтларнинг техник ҳолатини доимий назорат қилиш ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда уйида 14 килограммдан ортиқ марихуана сақлаган шахс ушланди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида гиёҳвандлик воситаларини етиштириш ва сақлаш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

Маълум қилинишича, “Шарқ юлдузи” маҳалласида яшовчи 35 ёшли фуқаро ўз томорқасида 259 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келган.

Тезкор тадбирлар давомида унинг яшаш хонадонидан умумий оғирлиги 14 килограмм 400 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси ҳам топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳолатнинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Андижонлик тадбиркорнинг 565 млн сўмлик молиявий муаммоси ҳал этилди

Андижонда бир тадбиркорнинг 3 йил давом этган 565 млн сўмлик молиявий муаммоси прокурор органларига қилинган мурожаатдан сўнг кўриб чиқилди.

Вилоят прокурори қабулида масала ўрганилиб, тегишли тартибда чоралар кўрилди. Натижада тадбиркорнинг узоқ йиллик муаммоси ижобий ҳал этилди.

Тадбиркор мазкур масала ечим топгани ва сарсонликка барҳам берилганини маълум қилди.

👉 Батафсил

👉Видеони кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔3