EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eco Expo 2026'нинг иккинчи куни қандай ўтди?

Самарқанд шаҳрида давом этаётган Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмасининг иккинчи куни ҳам экология ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган муҳим тадбирларга бой бўлди.

Кун давомида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг атроф-муҳит бўйича олтинчи вазирлар учрашуви, Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон ва Мўғулистон вакиллари иштирокидаги давра суҳбати, ННТлар форуми ҳамда бир қатор халқаро сайд-ивентлар ташкил этилди.

Шунингдек, минтақавий экологик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Самарқанд баёноти имзоланди.

Юқори даражадаги сессияларда яшил инвестициялар ва инновациялар, барқарор совитиш технологияларини ривожлантириш, ҳаво сифати ҳамда қум-чанг бўронларига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда ўқитувчи икки кишини ўлдиришда гумонланмоқда

Тошкент шаҳрида икки кишининг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, қотилликда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 21 май куни содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 2004 йилда туғилган қиз ҳамда 1975 йилда туғилган Хитой фуқароси ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур жиноятни содир этганликда 1998 йилда туғилган шахс гумон қилинмоқда. Унинг ўқитувчи экани маълум қилинган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотлари ва сабаблари тергов давомида аниқланиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адвокат можаросига ойдинлик киритилдими?

Аввалроқ Effect.uz томонидан адвокат фаолиятига босим ўтказилаётгани ва дахлсизлиги бузилаётгани ҳақидаги мурожаат юзасидан видео материал эълон қилинган эди.

Мазкур лавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, 31 май куни ўзини адвокатнинг укаси сифатида таништирган шахс вазиятга муносабат билдириб, «Танганинг икки томони бўлади», деган фикрни илгари сурган.

Бунга жавобан журналист Даврон Холбоев ҳолатга бир томонлама баҳо берилмаслиги лозимлигини таъкидлаб, воқеага аниқлик киритиш мақсадида Чирчиқ шаҳрига борилишини ҳамда барча иштирокчиларга саволлар берилишини маълум қилган.

1 июнь куни Effect.uz ходимлари ҳолатни жойида ўрганиш мақсадида Чирчиқ шаҳрига етиб борди.

Журналистлар дастлаб мурожаатчи яшайдиган хонадонга бориб, уй эгаларини бир неча бор чақирган. Бироқ хонадондан ҳеч ким чиқмаган.

Шундан сўнг ўзини маҳалла раиси сифатида таништирган шахс журналистлар билан мулоқот қилиб, мурожаатчининг онасига қўнғироқ қилган. Суҳбат давомида хонадон эгаси журналистлар билан учрашишни истамаётганини билдирган.

Кун якунида Effect.uz жамоаси ҳолат бўйича расмий муносабат олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББга мурожаат қилди. У ерда тегишли соҳа вакилларидан мазкур мурожаат юзасидан изоҳлар олинди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ваколатли прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, у адвокат фаолиятига дахл бўлмаганлигини билдирган.

Effect.uz мазкур ҳолат ривожини кузатишда давом этади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Maktablar - Jahon chempionati.pdf
284.9 KB
Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати ўйинлари учун мактабларда фан-зоналар ташкил этилади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштирокини биргаликда кузатиш мақсадида мамлакат бўйлаб 208 та туман ва шаҳардаги мактабларда махсус “Мухлислар майдони” ташкил этилади.

Мазкур фан-зоналарда футбол ихлосмандлари терма жамоамизнинг мундиал доирасидаги учрашувларини катта экранлар орқали жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Ташаббус спорт мухлислари учун қулай шароит яратиш, футбол муҳитини янада кучайтириш ҳамда юртдошларимизни миллий жамоани қўллаб-қувватлаш атрофида бирлаштиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шифохонадаги можаронинг янги тавсилотлари: Ҳужжатлар соҳталаштирилганми?

1-сонли Перинатал марказда даволанган бемор Нигина билан боғлиқ ҳолат жамоатчилик эътиборида қолмоқда.

Беморнинг таъкидлашича, унга дастлаб ҳаёт учун хавфли бўлган сепсис ташхиси қўйилган. Бироқ кейинчалик тақдим этилган янги тиббий ҳужжатларда ушбу ташхис бутунлай олиб ташланиб, унинг ўрнига бошқа касаллик қайд этилган.

Яна бир эътиборли жиҳат — бемор шифохонадан чиқарилганидан бир кун ўтиб аҳволи ёмонлашиб, қайта тез тиббий ёрдам орқали шифохонага мурожаат қилишига тўғри келган.

Ҳужжатлардаги тафовутлар, ташхисларнинг ўзгариши ва беморнинг даъволари юзасидан кўплаб саволлар туғилмоқда. Айни пайтда ҳолат бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Шифокорлар ва масъул шахслар ҳаракатларига якуний ҳуқуқий баҳо фақат тергов ва суд органлари томонидан берилади.

👉 БАТАФСИЛ – ВИДЕОДА
👍6🤔1
Яна бир ер фирибгарлиги фош этилди: 1,5 гектар ер учун 750 минг доллар талаб қилинган

Тошкент вилоятида тезкор тадбир давомида бир шахс давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 750 минг АҚШ доллари талаб қилган вақтида қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, у келишилган маблағнинг дастлабки қисми сифатида 20 минг долларни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги меҳмонхона ёниб кетгани айтилди

Хабар қилинишича, бинода яқин атрофдаги шифохонага даволаниш учун келган ва меҳмонхонага жойлашган хорижликлар бўлган.

Ҳалок бўлганлар сони 21 нафар экан. Қурбонларнинг 15 нафардан ортиғи чет эл фуқароси бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг Венага ташрифи бўйича эксклюзив видео эълон қилинди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Австрия пойтахти Вена шаҳрига амалга оширган ташрифига бағишланган эксклюзив видеолавҳа тақдим этилди.

Видеода ташриф доирасидаги учрашувлар, музокаралар ва расмий тадбирлардан муҳим лавҳалар ўрин олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқда 5 ёшли бола қудуққа тушиб кетди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 5 ёшли бола қудуққа тушиб кетди. Воқеа жойига етиб келган ФВВ ходимлари махсус асбоб-ускуналар ёрдамида болани қувур ичидан соғ-саломат олиб чиқди.

Маълум қилинишича, боланинг аҳволи яхши.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада фермер хўжалигидаги сув ҳавзасига тушиб кетган фуқаро ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги фермер хўжаликларидан бирида фуқаро мембранали сув ҳавзасига тушиб кетиб, ҳалок бўлди.

ФВВ маълумотига кўра, сўнгги пайтларда қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилаётган бундай сув ҳавзалари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўпаймоқда. Мутахассислар сирпанчиқ қоплама ва қутқарув воситалари йўқлиги сабабли, ҳавзага тушиб қолган одамнинг мустақил чиқиб кетиши қийинлигини таъкидламоқда.

Шу муносабат билан ФВВ фермер хўжаликлари эгаларини сув ҳавзалари атрофини тўсиқлар билан ўраш, қутқарув арқонларини жойлаштириш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Инсон ҳаёти ҳар қандай иқтисодий манфаатдан устун. Аттракцион хавфсизлиги таъминланганми?

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида, жумладан Фарғона тумани Саткак МФЙ ҳудудида жойлашган дам олиш масканлари маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда. Туризмни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолига маданий ҳордиқ чиқариш имкониятларини кенгайтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Бироқ туризм ва дам олиш соҳасида энг муҳим масала  бу инсон хавфсизлиги ҳисобланади. Сўнгги вақтларда Саткак ҳудудидаги айрим аттракционлар техник жиҳатдан эскиргани, улар таъмирланиб ёки бўяб қайта ўрнатилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Агар бу маълумотлар ўз тасдиғини топса, мазкур ҳолат жиддий эътибор талаб этади.

Инсон ҳаёти ҳар қандай манфаатдан устун
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсоннинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгиланган. Шу нуқтаи назардан қараганда, аттракционларнинг техник ҳолати оддий хўжалик масаласи эмас. Бу юзлаб фуқаролар, болалар ва сайёҳларнинг ҳаёти билан боғлиқ масаладир. Техник экспертизадан ўтмаган, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ёки хизмат муддати тугаган аттракционларни ишлатиш эҳтимолий бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.

Бу соҳани ким назорат қилади? Қонунчиликка мувофиқ, фуқаролар хавфсизлиги билан боғлиқ объектлар бир нечта ваколатли ташкилотлар томонидан назорат қилиниши лозим Маҳаллий ҳокимликлар Туризм соҳаси бўйича масъул давлат органлари Техник тартибга солиш ва стандартлаштириш соҳасидаги ваколатли идоралар Меҳнат ва саноат хавфсизлиги бўйича назорат органлари Фавқулодда вазиятлар хизмати Санитария ва бошқа назорат ташкилотлари. Агар аттракцион фуқаролар ҳаёти учун хавф туғдирса, унинг ишлашини тўхтатиш ва техник ҳолатини қайта кўриб чиқиш бўйича чоралар кўрилиши шарт.

Туризм бошқармаси масъул эмасми?
Туризм соҳасини ривожлантириш билан бирга, туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳам давлат сиёсатидаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар дам олиш масканларига ташриф буюрар экан, уларнинг хавфсизлиги таъминланган бўлиши керак.Туризм инфратузилмасида юз берадиган ҳар қандай салбий ҳодиса нафақат инсон ҳаётига, балки ҳудуднинг туристик нуфузига ҳам жиддий зарар етказади. Шу боис жамоатчиликни қизиқтираётган саволлар очиқ қолмоқда Аттракционлар техник экспертизадан ўтганми?
Уларнинг хавфсизлиги ким томонидан баҳоланган? Ўрнатиш учун тегишли рухсатномалар берилганми? Фуқаролар ва туристлар хавфсизлиги тўлиқ кафолатланганми?

Биз тадбиркорликка қарши эмасмиз
Таъкидлаш жоизки, мазкур саволлар тадбиркорликка қарши чиқиш эмас. Аксинча, қонунларга риоя қилган, хавфсизлик талабларини таъминлаган тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланиши лозим. Бироқ инсон ҳаёти ҳар қандай иқтисодий манфаат, даромад ёки инвестициядан устун туради. Фуқаролар дам олиш масканларига фарзандлари билан борганда, улар аттракционнинг техник ҳолати ҳақида хавотир олмаслиги керак. Бу хавфсизликни таъминлаш эса давлат органлари, назорат идоралари ва объект эгаларининг бевосита масъулияти ҳисобланади.

Жамоатчилик эса бир нарсага ишонади Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёти ва хавфсизлиги давлат ҳимоясидадир.


Effect.uz
Мухбири: Аҳмедов Хамиджон

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 508 миллион сўмлик контрафакт дори воситалари аниқланди

Бухоро вилоятида божхоначилар, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги контрафакт дори воситалари ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, фуқаро ҳужжатларсиз икки қути «Бусерелин-Депо» дори воситасини 2,9 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланган. Кейинчалик унинг фаолияти билан боғлиқ дорихона текширилганда, умумий қиймати 508 миллион сўмлик, 121 турдаги 13 минг 641 дона контрафакт дори воситаси сақланаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, йил бошидан буён вилоятда 26 та ҳолатда жами 8 миллиард 860 миллион сўмлик контрафакт дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ноқонуний айланмасига барҳам берилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин билан тўғридан-тўғри музокара олиб боришга тайёрман – Зеленский

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у 3-июнь куни Киевда НАТО бош котиби Марк Рютте билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида сўзлаган.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина урушни дипломатик йўл билан якунлашга қаратилган ҳар қандай форматни, жумладан Путин билан бевосита музокараларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Унинг айтишича, Киев музокаралар жараёнига воситачиларни жалб этиш масаласида АҚШ билан доимий алоқада бўлиб турибди, бироқ бу жараён кутилганидан узоқ давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда ноқонуний кўча пойгаларида қатнашганлар орасида ўзбеклар ҳам бўлиши мумкин

АҚШнинг Огайо штати Синсиннати шаҳрида ноқонуний кўча пойгаларига қарши ўтказилган рейд давомида бир неча киши қўлга олинди.

Полиция маълумотига кўра, ҳайдовчилар «Paycor Stadium» автотураргоҳида юқори тезликда ҳаракатланиб, дрифт ва бошқа хавфли манёврларни амалга оширган. Операция давомида дронлардан фойдаланилиб, ҳудуддан чиқиш йўллари тўсиб қўйилган.

Маҳаллий ОАВлар қўлга олинганлар орасида ўзбекча исм-фамилияга эга шахслар борлигини ёзмоқда. Бироқ уларнинг Ўзбекистон фуқаролари ёки этник ўзбеклар экани ҳозирча тасдиқланмаган.

Суд гумонланувчиларнинг ҳар бири учун 2,5 минг доллар миқдорида гаров пули белгилаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Тошкентнинг айрим кўчаларида тўрт кунга транспорт ҳаракати чекланди

Чекловлар Тарас Шевченко ва Саид Барака кўчаларига тааллуқли бўлиб, кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан жорий этилди.

4 июнь куни соат 06:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.

Чекловлар қуйидаги ҳудудларда амал қилади:
Тарас Шевченко кўчаси — Фидокор кўчаси билан кесишмадан Нукус кўчаси билан кесишмагача;
Саида Барака кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишмадан Амир Темур шоҳкўчасигача.
Маълум қилинишича, ушбу чекловлар 8 июнь куни соат 07:00 гача амал қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1