EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда тарихда кузатилмаган натижа: Халқаро болалар кунида 60 мингга яқин одам жам бўлди

Навоий вилоятида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан улкан байрам тадбирлари ташкил этилди. Болажонларни ҳам, катталарни ҳам қувончга тўлдирган ушбу шукуҳли айёмда вилоят миқёсида рекорд натижа қайд этилди — тадбирларда 60 мингга яқин вилоят аҳолиси ва меҳмонлари фаол иштирок этди! Қайд этиш жоизки яқин йилларда вилоят миқёсида бундай натижа бўлмаган.

Байрам дастуридан жой олган ранг-баранг куй-қўшиқлар, кўнгилочар шоулар, спорт мусобақалари ва ижодий кўргазмалар йиғилганларга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этди.

Ҳар бир болажоннинг қалбида Ватанга бўлган муҳаббат ва келажакка бўлган ишонч туйғулари янада жўш урди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбекистонда исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми 11,2 миллиард сўмга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 8 баробарга ошган.

Таҳлилларга кўра, исломий молиялаштириш хизматларининг асосий қисмини «Муробаҳа» шартномалари ташкил этган. Уларнинг ҳажми 7,7 миллиард сўмни ёки жами хизматларнинг 69 фоизини ташкил қилди.

Шунингдек, «Музораба» асосидаги хизматлар 2,1 миллиард сўмга (19 фоиз), «Исломий ижара» хизматлари эса 1,4 миллиард сўмга (12 фоиз) тенг бўлган.

Мижозлар таркибида юридик шахслар етакчилик қилган бўлиб, улар ҳиссасига 5,2 миллиард сўмлик хизматлар тўғри келган. Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар улуши мос равишда 2,9 миллиард сўм ҳамда 3,1 миллиард сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда 10,6 миллиард сўмлик исломий молиялаштириш хизматлари кўрсатилган. Наманган вилоятида эса бу рақам 670 миллион сўмни ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент кимё саноатида ишга солинмаган имкониятларга эътибор қаратди

Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноати соҳасида мавжуд бўлган, аммо ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар катта иқтисодий салоҳиятга эга эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2030 йилгача 2,8 миллиард долларлик 42 та лойиҳа ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда масъуллар ва ҳокимлар олдига 2030 йилга қадар умумий қиймати 2 миллиард 800 миллион доллар бўлган 42 та йирик лойиҳани амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш орқали саноат салоҳиятини кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсад қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥11
Шўртан газ-кимё мажмуаси лойиҳасида 643 миллиард сўмлик бюджет зарари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Солиқ қўмитасининг комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бошқармаси томонидан ўтказилган текширувларда давлат бюджети маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ йирик қонунбузарлик фош этилди.

Терговга қадар текширувларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда қатор корхоналарнинг масъул шахслари ўзаро тил бириктириб ҳаракат қилганликда гумон қилинмоқда.

Аниқланишича, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси доирасида қўшилган қиймат солиғидан озод этилган 5,3 триллион сўмлик хизматларга ноқонуний тарзда ҚҚС ҳисобланган. Бу эса бюджетда асоссиз ҚҚС маблағлари шаклланишига сабаб бўлган.

Натижада ушбу маблағлардан фойдаланиш орқали давлат бюджетига 643,2 миллиард сўм миқдорида зарар етказилгани маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Минтақа тақдири муҳокама қилинмоқда: Самарқандда ЭКО вазирларининг 6-йиғилиши

3-июнь куни Самарқанд шаҳридаги Минион мехмонхонасида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг атроф-муҳит бўйича 6-чи вазирлар учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда иқлим ўзгариши, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Энг муҳими, бу мулоқотлар орқали минтақавий ҳамкорликни кучайтириш ва амалий ечимларга ўтиш кўзда тутилган.

Бу эса нафақат бугунги кун, балки келажак авлодлар учун ҳам барқарор муҳит яратишда муҳим қадамдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда хавфли кимёвий моддалар муаммоси: ечимлар муҳокамаси бошланди

🌿 Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмаси доирасида тадбирнинг иккинчи куни ўз ишини бошлади.Бугунги муҳокамалар марказидаги асосий мавзу — Ўзбекистонда пестицидлар ва хавфли кимёвий моддаларнинг ҳаётий циклини бошқариш тизимини такомиллаштириш масаласи бўлди.

Бу нафақат экологик, балки аҳоли саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодий барқарорликка бевосита таъсир кўрсатувчи долзарб масаладир.

Тадбир иштирокчилари муаммоларни муҳокама қилиш билан чекланиб қолмай, пестицидлардан хавфсиз фойдаланиш, уларни сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш бўйича амалий ечимлар ҳамда ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқмоқда.

♻️ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва келажак авлодлар учун соғлом муҳит яратиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Эрон ўртасида кескинлик кучайди

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Харк ороли томон йўл олган “Lexie” нефть танкерига Hellfire ракетаcи билан зарба берилганини маълум қилди. CENTCOM маълумотига кўра, Ботсвана байроғи остида ҳаракатланган танкер 24 соат давомида берилган огоҳлантиришларга амал қилмаган.

Бунга жавобан Эрон минтақадаги АҚШ ҳарбий объектлари, жумладан авиабаза, ҳарбий кема ва АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Бешинчи флоти қароргоҳи томон ракета ҳамда дронлар учирди.

CENTCOM маълумотига кўра, Қувайт томон икки, Баҳрайн томон эса учта ракета учирилган. Уларнинг барчаси ҳавода йўқ қилинган ёки парчаланиб кетган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Миграция агентлиги комплаенс хизмати ҳамкорлигида Кореяга ишга жўнатиш билан боғлиқ қатор фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

Текширувлар давомида Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги бир қатор шахслар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган ҳолда ўн минглаб долларларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштиргани маълум бўлди.

Энг йирик ҳолат Косон туманида қайд этилди. Унда МЧЖ раҳбари 48 нафар фуқародан Кореяга ишга жойлаштириш баҳонасида 28,8 минг АҚШ долларини олган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича айрим маблағлар жабрланувчиларга қайтарилган. Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонга сафар қилувчилар учун янги талаб жорий этилди

Эндиликда Ҳиндистонга халқаро рейслар орқали келаётган барча йўловчилар соғлиғи ҳолати ва сафар маршрути ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган махсус декларацияни тўлдириши шарт бўлади.

Мазкур тартиб Эбола вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият туфайли жорий этилган бўлиб, мамлакат ҳукумати инфекция тарқалишининг олдини олиш чораларини кучайтирмоқда.

Расмийлар йўловчилардан сафардан олдин белгиланган талаблар билан танишиб чиқишни ва барча маълумотларни тўғри тақдим этишни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Tracker” юкхонасидан қарийб 9 кг гашиш топилди

ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент–Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган Tracker автомобили тўхтатилди.Текширув давомида ҳайдовчининг ёнидан 1,72 грамм гиёҳванд модда, автомобил юкхонасидан эса 8 кг 913 грамм гашиш аниқланди

Дастлабки маълумотларга кўра, гиёҳванд восита қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган бўлиб, гумонланувчи уни Фарғонага олиб кетаётган бўлган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда исломий молиялаштириш 8 баробар ошди

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми 11,2 миллиард сўмга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 8 баробар ошган.

Хизматларнинг асосий қисмини 7,7 миллиард сўмлик “Муробаха” шартномалари ташкил этган. Шунингдек, “Музораба” хизматлари ҳажми 2,1 миллиард сўмни, “Исломий ижара” эса 1,4 миллиард сўмни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда 10,6 миллиард сўмлик исломий молиялаштириш хизматлари кўрсатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги фожиа: “Damas” ва “Nexia” пойгаси икки ёшнинг умрига зомин бўлди

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ёшлар иштирокидаги тезлик беллашуви аянчли оқибат билан тугади. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар йигит ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Маълумотларга кўра, 28 май куни соат 23:50 атрофида Узун туманининг «Чақар» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D-169 автомобиль йўлининг 132-километрида 17 ёшли ўсмир Damas автомашинасини бошқариб кетган. У билан бирга тўрт нафар синфдоши ҳам бўлган.

Аниқланишича, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ўсмир 20 ёшли таниши бошқараётган Nexia автомашинаси билан тезлик бўйича ўзаро беллашган. Натижада оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фожиа оқибатида Damas ҳайдовчиси ва Nexia автомашинасидаги йўловчилардан бири воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Damasда бўлган тўрт нафар ёш ва Nexia ҳайдовчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳожиларимиз юртга қайтмоқда

2 июнь куни ҳаж зиёратини адо этган юртдошларимизнинг биринчи гуруҳи Жидда — Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтиб келди.

19 июнга қадар зиёратчилар Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та шаҳрига — Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукусга босқичма-босқич олиб келинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1