EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
69K photos
17K videos
33 files
69.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Самарқанд экологик дипломатия марказига айланди

Самарқанд шаҳридаги "Silk Road Samarkand" мажмуасида Eco Expo Central Asia 2026 халқаро экологик кўргазмасига старт берилди.

100 дан ортиқ давлат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, инвесторлар, экологик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва экоинноваторларни бирлаштирган нуфузли майдонда яшил иқтисодиёт, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Кўргазма Марказий Осиёда экологик технологиялар, инвестициялар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи йирик платформалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизда йўл четидаги 3 та банкомат ёниб кетди

Термиз шаҳрида жойлашган банк хизматлари офисига қарашли 3 та банкоматда ёнғин содир бўлди.

ФВБ маълумотига кўра, ҳодиса 2 июнь куни соат 04:14 да қайд этилган. Ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига тез етиб бориб, ёнғинни 8 дақиқа ичида тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Санэпидқўмита: Эбола вируси Ўзбекистон учун юқори хавф туғдирмаяпти

Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилишича, Эбола вирусининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши хавфи ҳозирча юқори эмас.

Қайд этилишича, жорий йилда Африка мамлакатларида касалликнинг 263 та ҳолати аниқланган бўлиб, асосий эпидемия ўчоғи Конго Демократик Республикаси ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса касалликнинг глобал пандемияга айланиш эҳтимолини паст деб баҳоламоқда.

Маълумотга кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор бўлиб, давлат чегараларида келаётган фуқаролар устидан тиббий назорат олиб борилмоқда.

Мутахассислар аҳолига Эбола кенг тарқалган ҳудудларга сафар қилмаслик, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва шубҳали аломатлар кузатилганда шифокорга мурожаат қилишни тавсия этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бугун ва эртага қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Жаҳон метеорология ташкилотининг Чанг-қум бўронлари бўйича Пекин минтақавий маркази ҳамда Ўзгидромет маълумотларига кўра, 2–3 июнь кунлари Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши эҳтимоли бор.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, нам ҳаво массаларининг кириб келиши олдидан атмосферада беқарорлик юзага келиб, айрим ҳудудларда чанг кўтарилиши мумкин.

Прогнозларга кўра, бугун пойтахтда об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, айрим жойларда момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда. Шунингдек, шамол тезлиги секундига 12–15 метргача кучайиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда электромопед каналга қулади: 4 нафар бола ҳалок бўлди

31 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида юк ташиш учун мўлжалланган электромопед ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, транспорт воситаси 8 нафар йўловчи билан бирга “Нарпай” каналига тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро аҳоли томонидан қутқариб қолинган. Қолган 4 нафарнинг жасади қидирув-қутқарув ишлари давомида каналдан олиб чиқилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, электромопедда ҳайдовчи, унинг турмуш ўртоғи ҳамда 6 нафар вояга етмаган бола бўлган.

Айни пайтда ҳодиса сабаблари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌍 Бугун Экспомарказда экологик форум!

Жорий йилнинг 2 июнь санасида Самарқанд шахрида ўтказилаётган Экспомарказда экология ва иқлим ўзгаришига бағишланган йирик тадбир бўлиб ўтмоқда. Тонгдан буён бу ерда мутахассислар, халқаро ташкилотлар ва давлат вакиллари жам бўлиб, энг долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

🌿 Асосий эътибор эса Оролбўйи ҳудуди ва иқлим ўзгаришининг оқибатларига қаратилди. Шунингдек, Амударё қуйи оқими ва Орол денгизи ҳавзасида экотизимни сақлаб қолиш бўйича муҳим сессия ўтказилди.

💧 Муҳокамалар марказида:
— табиий ресурсларни тиклаш
— “барқарорлик ороллари”ни яратиш
— биологик хавфсизликни таъминлаш

Айниқса, Картахена протоколи доирасидаги ташаббуслар ва Ўзбекистоннинг янги қадамлари алоҳида таъкидланди.

Расмий очилиш маросими эса экологик руҳда ўтди — қўшиқлар ва миллий рақслар орқали табиатни асраш ғояси тарғиб қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Термизда банкка тегишли 3 та банкоматда ёнғин содир бўлди

2 июнь куни соат 04:14 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкининг банк хизматлари офисида 3 та банкоматда ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, қутқарувчилар 04:19 да етиб бориб, ёнғинни 04:20 да қуршаб олган ва 04:28 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 Сирдарё ва Жиззахда беморлардан 440 млн сўм асоссиз ундирилган

Рақобат қўмитаси ўрганишлари давомида Сирдарё ва Жиззах вилоятидаги тиббиёт муассасалари томонидан қарийб 350 минг нафар фуқародан жами 440 миллион сўмга яқин маблағ асоссиз равишда ундирилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Гулистон тиббиёт кластерида хизматлар нархи нотўғри ҳисобланиши оқибатида 100 мингга яқин истеъмолчидан қарийб 340 миллион сўм ортиқча ҳақ олинган.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиалида ҳам 40,5 мингга яқин мижоздан 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ асоссиз ундирилган.

Мутасадди ташкилотларга маблағларни истеъмолчиларга қайтариш мажбурияти юклатилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Жиззахда фермерларнинг ҳақини кластердан олиб бериш вилоят прокурорининг қўлидан келадими?

Кластердан куйган фермерлар ҳақида бундан салкам икки ой олдин Effect.uz телеграм каналида «Жиззахда Фермерни ҳақини кластердан олиб бериш ҳеч кимнинг қўлидан келмайдими?» сарлавҳаси остида мақола ва YouTube каналида «кластердан куйганлар» деб номланган видеолар жойланиб унда Жиззахда фаолият кўрсатаётган «GROOP TEXTILE» кластери фермерлардан қабул қилиб олган пахта пулларини ҳанузгача тўлаб берилмаётгани танқид қилинган эди.

Ўша чиқишдан кейин Жиззах вилоят прокурори Бахтиёр Иброҳимов фуқаролар қабули ўтказаётганда мурожаатчи яъни кластердан ҳақдорлигини ололмаётган фермерлар ( "Зохид Достон", "Ғаллаорол чамани", "Тонгги сабо" ) билан эффект. Уз биргаликда прокурор қабулида бўлди.

Прокурор Бахтиёр Иброҳимов ушбу масала шахсан ўз назоратида эканлигини, фермерларга ҳақдорлигини тўлиқ ундириш бўйича ваколатидаги барча ишларни қилишлигини бундай адолатсизликларнинг бўлиши фермерларнинг қўлини ишдан совитишини афсус билан таъкидлаб кластернинг янги раҳбариман деб таништирган Озод Тилововга топшириқлар берди.

Ўшанда прокурорнинг бу гапларидан кейин фермерларнинг кўнгли анча жойига тушди. Янги раҳбар фермерларга тез орада пулларини ташлаб беришини айтди.

Ҳатто прокурорнинг ўзи баъзи бир солиқ ва бошқа ташкилотлар билан боғлиқ бўлиб турган муаммоларни ечилишида амалий ёрдам беришини айтди деди — Озод Тиловов. Биз ўшандан кейин кластер раҳбари билан ҳақдорлик тўланиши бўйича тез- тез гаплашиб турдик.

Толаларини сотиш учун биржага чиқарганини ва ҳайит арафасида толалар 2 млрд сўмга сотилганини бу пуллар фермерларга тўлаб берилиши керак бўлган барча ҳақдорликка етишини айтиб 1 июнда барча қарздорликни ёпишига ваъда берди.

Бугун 2 май 2026 йили мурожаатчи фермерлар айримларига тўлаб бериши керак бўлган пулнинг учдан бирини айримларига эса бир тийин пул бермаганини билдиришди. Пул бўлганча ваъдалар , гап сўзлар бошқача эди.

Шунда бир фермер танишимнинг бу кластерга раҳбар бўлиб ўтаётганда уларга қасам ичишга одамларни алдаш ва овора қилдиришга қасамёд қилдириб ишга оладими дейман деган аччиқ гапи ёдимга тушди.

Озод Тиловов Сиз ундай қасам ичмагансиз деган яхши гумонда қоламиз. Жиззах вилоят прокурори Бахтиёр Иброҳимов фермерларнинг ҳаққини олиб беришда ўз ваъдасида туришига ва назоратни бир дам ҳам сусайтирмаслигига ишонамиз.

Аъзам Хўжақулов

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1🔥1
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4–5 июнь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Ташриф доирасида давлат раҳбари 29-Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Мазкур форум дунёнинг турли мамлакатларидан давлат арбоблари, йирик компаниялар раҳбарлари ва иқтисодий экспертларни жамлайдиган нуфузли халқаро майдон ҳисобланади. Унда глобал иқтисодиёт, инвестициялар ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Унинг таъкидлашича, Теҳрон билан мулоқотлар ҳали ҳам давом этмоқда ва музокаралар жуда тез суръатларда кечмоқда.

Трамп NBC News'га берган интервьюсида Эрон томони Вашингтонни музокаралар тўхтатилгани ҳақида расман хабардор қилмаганини ҳам қайд этди.

Шу билан бирга, у ҳатто музокаралар тўхтатилган тақдирда ҳам бу АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашини англатмаслигини билдирган.

Аввалроқ Эроннинг Tasnim агентлиги Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги билвосита музокаралар вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Навоийликлар миллий терма жамоамизга ишонади ва омад тилайди

🏆 Футбол бўйича Жаҳон чемпионати олдидан бутун халқимиз сингари Навоий вилояти аҳли ҳам миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватламоқда.

Мамлакатимиз шарафини дунё майдонларида ҳимоя қилаётган футболчиларимизга улкан муваффақиятлар, ёрқин ғалабалар ва омад тилаймиз. Жигарбандларимизнинг ҳар бир ютуғи халқимизнинг ғурури ва қувончидир.

Бир тан-у бир жон бўлиб, терма жамоамизга мухлислик қиламиз ва уларнинг зафарларига ишонамиз,

дейилади Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Олға, Ўзбекистон! 🇺🇿🏆

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади

🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан шу йилнинг 4-5 июнь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Давлат раҳбари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида ўтадиган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида жаҳон иқтисодиётидаги вазият, Ўзбекистон – Россия иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашади, шунингдек, мамлакатимизни ривожлантиришнинг бугунги устувор йўналишларига тўхталиб ўтади.

Ташриф дастуридан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳамда юртимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси (АЭС) қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍122🔥15👎2
Навоийда тарихда кузатилмаган натижа: Халқаро болалар кунида 60 мингга яқин одам жам бўлди

Навоий вилоятида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан улкан байрам тадбирлари ташкил этилди. Болажонларни ҳам, катталарни ҳам қувончга тўлдирган ушбу шукуҳли айёмда вилоят миқёсида рекорд натижа қайд этилди — тадбирларда 60 мингга яқин вилоят аҳолиси ва меҳмонлари фаол иштирок этди! Қайд этиш жоизки яқин йилларда вилоят миқёсида бундай натижа бўлмаган.

Байрам дастуридан жой олган ранг-баранг куй-қўшиқлар, кўнгилочар шоулар, спорт мусобақалари ва ижодий кўргазмалар йиғилганларга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этди.

Ҳар бир болажоннинг қалбида Ватанга бўлган муҳаббат ва келажакка бўлган ишонч туйғулари янада жўш урди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4