Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танлов ғолиблари ва уларнинг устозлари рағбатлантирилади
Ўзбекистонда республика ҳамда нуфузли халқаро танловларда ғолиб бўлган истеъдод эгалари учун катта миқдордаги мукофотлар жорий этилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍32🔥8
Навоий шаҳридаги 9 қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Навоий шаҳридаги кўп қаватли турар жой биносида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса бугун, 2 июнь куни соат 04:19 да “112” тизими орқали Фавқулодда вазиятлар хизматига хабар қилинган.
Маълум қилинишича, ёнғин Навоий шаҳрининг “Кимёгар” маҳалласида жойлашган Алишер Навоий кўчасидаги 9 қаватли турар жой биносининг том қисмида юзага келган.
Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 2 та автонарвон жалб этилган. Қутқарувчилар соат 04:23 да етиб бориб, ёнғинни соат 04:35 да ўраб олган ва соат 05:35 да тўлиқ бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бинодаги 9-қаватда жойлашган 8 та хонадоннинг том қисми, шифт ва ички қисми жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Қўқонда 2 килограммдан ортиқ гашиш ва минглаб кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди
Фарғона вилоятида контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган “Damas” автомашинаси тўхтатилган.
Кўздан кечириш жараёнида автомашина салонидан 2 килограмм 40 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 5600 дона “Regapen” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланиб, процессуал тартибда мусодара қилинган.
Терговга қадар текширувларда аниқланишича, 1995 йилда туғилган Фарғона туманида яшовчи фуқаро мазкур гиёҳвандлик воситаларини Қирғизистондаги жиноий шеригидан қабул қилиб олган ва уларни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Суднинг қарори билан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

🔥236👍232
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода Афғонистондан Россияга олиб ўтилаётган 13 килограмм героин мусодара қилинди
Бухоро вилоятидаги “Олот” чегара-божхона постида йирик миқдордаги героин контрабандасининг олди олинди.
Афғонистондан Россияга йўл олган юк автомашинаси текширувдан ўтказилганда, 18,6 тонна ўрик қоқиси орасига маҳсулотга ўхшатиб яширилган гиёҳвандлик моддалари топилди.
Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган моддаларнинг умумий оғирлиги қарийб 13 килограмм бўлган героин экани аниқланган. Унинг қора бозордаги қиймати 1,5 миллион долларгача баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухоро вилоятидаги “Олот” чегара-божхона постида йирик миқдордаги героин контрабандасининг олди олинди.
Афғонистондан Россияга йўл олган юк автомашинаси текширувдан ўтказилганда, 18,6 тонна ўрик қоқиси орасига маҳсулотга ўхшатиб яширилган гиёҳвандлик моддалари топилди.
Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган моддаларнинг умумий оғирлиги қарийб 13 килограмм бўлган героин экани аниқланган. Унинг қора бозордаги қиймати 1,5 миллион долларгача баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев «Чирчиқ» технопаркида полимер маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркида жойлашган «NovoPlast TPE» корхонасида бўлиб, замонавий полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Қиймати 5,4 миллион доллар бўлган лойиҳа Россиянинг «VR Plast» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Корхонада термопластик эластомер гранулалар, эшик ва ромлар учун зичлагичлар, саноат шланглари ҳамда қурилиш ва электротехника соҳалари учун турли полимер маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Маълум қилинишича, корхонада 58 та янги иш ўрни яратилган. Ўтган йили бу ерда 103 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 5 миллион долларлик экспорт амалга оширилган.
Шунингдек, 2025 йилда 8,5 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини 177 миллиард сўмга, экспорт улушини эса 60 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

👍38🔥12
“Soliq Mobile” орқали 35 миллиард сўмлик кешбек талон-торож қилинди
Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар сохта электрон ҳисоб-фактуралар ва харид чеклари расмийлаштириш орқали “Soliq Mobile” иловасидан 35,1 миллиард сўм бюджет маблағини ноқонуний равишда кешбек сифатида ўзлаштиргани фош этилди.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар 9 та МЧЖ орқали амалда мавжуд бўлмаган 1,1 триллион сўмлик савдо операцияларини расмийлаштирган. Натижада 100 мингдан ортиқ фуқаро номига кешбек ҳисобланган.
Шунингдек, вилоят солиқ бошқармаси масъуллари шубҳали операциялар юзасидан чора кўрмагани ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермагани маълум қилинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшнободда қизиқ ҳолат: Учрашув ўрнига тергов чақирувими?
Яшнобод туманида айрим биллинг тизимига оид муаммолар ҳал этилмай қолаётгани сабабли фуқаролар 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига мурожаат қилди.
Фуқаролар вазир ўринбосари Озода Жўраева қабулxонасига кириб борган бўлиб, дастлаб барча мурожаатчилар эмас, фақат 5 нафар фуқарога киришга рухсат берилган. Жараёнда ОАВ вакиллари учун ҳам аввал айрим тушунмовчиликлар кузатилган, кейинчалик журналистлар қабул жараёнини кузатиш имконига эга бўлган.
Қабул давомида Озода Жўраева ушбу масала аввалдан маълум бўлмаганини билдириб, муаммони жойига чиқиб ўрганиш ва фуқаролар иштирокида ечим топиш зарурлигини таъкидлаган. Шу асосда 23 май кунига қўшимча учрашув белгиланган.
Бироқ кейинги жараёнлар фуқаролар ва журналистлар томонидан билдирилганидек, кутилган тарзда кечмаган. Белгиланган санада жойга чиқиш ўрнига, иштирокчиларга учрашув бошқа манзил — 226-мактабда бўлиши ҳақида хабар берилган. У ерга етиб борилганда эса фуқароларнинг кўплиги, масъулларнинг кечикиши ва аниқ ташкилий изоҳлар етишмагани қайд этилган.
Фуқаролар Озода Жўраеванинг келишини узоқ вақт кутган, бироқ кейинчалик матбуот хизмати вакиллари унинг хизмат сафари билан вилоятга кетганини маълум қилган.
Шу билан бирга, йиғилишда шаҳар ҳокими ўринбосари ҳам иштирок этмагани айтилмоқда. Орадан қисқа вақт ўтиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан “Виктория эксклюзив” раҳбари Ирина Викторовна терговга чақирилгани ҳақида маълумот берилган ва у олиб кетилган.
Ҳодисалар кетма-кетлиги иштирокчилар томонидан турли савол ва муҳокамаларга сабаб бўлган. Кейинчалик масъул ходимлар компания фаолияти билан боғлиқ масалаларни қайта кўриб чиққан.
Ҳозирча вазият юзасидан расмий идоралар томонидан қўшимча изоҳ берилмаган.
БАТАФСИЛ ВИДЕО

🤷♂3🤔3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каттақўрғонлик аҳоли ички йўллар, мактабдаги сувсизлик ва электр муаммосидан норози
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Жавлон маҳалласи Арабхона қишлоғи аҳолиси йиллар давомида ҳал этилмай келаётган ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолардан норози. Бу ҳақда воқеа жойидан Effect.uz мухбири хабар бермоқда.
Аҳолининг сўзларига кўра, ички йўллар аянчли аҳволда, қишлоқ мактабида ичимлик суви йўқ, электр токи кучи (напряжение) эса жуда паст.
Мурожаатлар юзасидан келган туман ҳокимининг қурилиш ва коммунал хизматлар бўйича ўринбосари вазиятга шундай изоҳ берди:
Туман раҳбарияти камчиликларни тез орада бартараф этишга ваъда берди. Жараён ОАВ назоратида.

«Бу муаммолардан хабардормиз. Фақатгина маблағ масаласи бўлганлиги учун ишларни босқичма-босқич, навбати билан бажариб келяпмиз. Имконият даражасида, максимал тарзда ҳамма муаммоларни кетма-кетликда ҳал этамиз».
Туман раҳбарияти камчиликларни тез орада бартараф этишга ваъда берди. Жараён ОАВ назоратида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
Ўзбекистонда 42 та йирик кимёвий лойиҳа амалга оширилади: Инвестиция ва янги брендлар
Мамлакатда геология ва кимё саноатидаги мавжуд хомашё базасини тўлиқ ишга солиш орқали қўшилган қийматни бир неча баробар ошириш режалаштирилмоқда.
Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоийдаги 550 млн тонна натрий ва калиy ҳамда 20 млн тонна бентонит захираларини қайта ишлаб, каустик сода ишлаб чиқариш орқали қийматни 3 баробарга ошириш имкони борлиги қайд этилди. Шунингдек, Жиззах ва Қорақалпоғистондаги серпентинит захираларидан юқори қийматли маҳсулотлар — магний оксиди, шунингдек, янада чуқур қайта ишлаш орқали никель, хром ва кобальт олиш имкониятлари мавжуд.
Шу йўналишда камида 200 млн долларлик лойиҳаларни бошлаш, фосфорит, галит, мирабилит ва серпентинит захираларини 2 баробарга ошириш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Мамлакатда маиший кимё бозори 2 млрд долларга баҳоланмоқда. “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги лойиҳа “Henkel” билан ҳамкорликда ривожлантирилиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги брендлар яратиш режалаштирилмоқда. Бу йўналишга давлат томонидан йирик инвестиция пакетлари ажратилади.
Шу билан бирга, минерал ўғитларга бўлган глобал талаб ўсиб бораётгани сабабли Қашқадарё ва Сирдарёда умумий қиймати 500 млн доллардан ортиқ бўлган янги лойиҳалар амалга оширилади. Умуман, 3 йил ичида 2,8 млрд долларлик 42 та лойиҳани ишга тушириш белгиланган.
Президент томонидан кимё соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, Тошкентда 60 гектар майдонда кимё саноати учун инновацион кластер ташкил этиш, шунингдек, хорижий ҳамкорликда янги инновация марказини барпо этиш вазифалари қўйилди.

👍30🔥9🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайшанба шаҳарчасида янги канализация тармоғи қурилди, аммо марказий йўл вайрон бўлди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси аҳолиси янги ўтказилган канализация тизимидан сўнг марказий автомобил йўлининг аянчли аҳволга келиб қолганидан норози бўлмоқда.
Маълум қилинишича, ҳудудга "шаҳарча" мақоми берилганидан сўнг, коммунал хизматларни яхшилаш мақсадида 18 километрлик канализация тармоғи тортилган. Бироқ тармоқ асосий автомобил йўли остидан ўтказилгани сабабли, иш якунида жиддий сифатсизликка йўл қўйилган.
Айни пайтда асфальт устида чуқур ўпирилишлар ва хавфли ёриқлар пайдо бўлган бўлиб, улар ҳаракатланаётган транспорт воситалари ва йўловчилар учун катта хавф туғдирмоқда. Аҳоли масъуллардан ушбу камчиликларни тез орада бартараф этишни талаб қилмоқда.
Вазият юзасидан суриштирув давом этмоқда.

👍3😢1
Самарқандда электромопед каналга тушиб кетди: 4 нафар бола ҳалок бўлди
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида юз берган фожиали йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар вояга етмаган бола ҳаётдан кўз юмди.
Маълум қилинишича, 31 май куни туманнинг «Украч» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Нарпай» каналига юк ташиш учун мўлжалланган электромопед тушиб кетган. Транспорт воситасида ҳайдовчи, унинг турмуш ўртоғи ҳамда олти нафар вояга етмаган бола бўлган.
Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли тўрт нафар бола ҳалок бўлган. Қолган тўрт нафар фуқаро маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб қолинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган болаларнинг икки нафари ҳайдовчининг фарзанди, яна икки нафари эса қўшнининг фарзандлари бўлган.
Айни пайтда прокуратура, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢8👎1
Самарқанд экологик дипломатия марказига айланди
Самарқанд шаҳридаги "Silk Road Samarkand" мажмуасида Eco Expo Central Asia 2026 халқаро экологик кўргазмасига старт берилди.
100 дан ортиқ давлат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, инвесторлар, экологик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва экоинноваторларни бирлаштирган нуфузли майдонда яшил иқтисодиёт, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Кўргазма Марказий Осиёда экологик технологиялар, инвестициялар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи йирик платформалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизда йўл четидаги 3 та банкомат ёниб кетди
Термиз шаҳрида жойлашган банк хизматлари офисига қарашли 3 та банкоматда ёнғин содир бўлди.
ФВБ маълумотига кўра, ҳодиса 2 июнь куни соат 04:14 да қайд этилган. Ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига тез етиб бориб, ёнғинни 8 дақиқа ичида тўлиқ бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

🤔2
Санэпидқўмита: Эбола вируси Ўзбекистон учун юқори хавф туғдирмаяпти
Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилишича, Эбола вирусининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши хавфи ҳозирча юқори эмас.
Қайд этилишича, жорий йилда Африка мамлакатларида касалликнинг 263 та ҳолати аниқланган бўлиб, асосий эпидемия ўчоғи Конго Демократик Республикаси ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса касалликнинг глобал пандемияга айланиш эҳтимолини паст деб баҳоламоқда.
Маълумотга кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор бўлиб, давлат чегараларида келаётган фуқаролар устидан тиббий назорат олиб борилмоқда.
Мутахассислар аҳолига Эбола кенг тарқалган ҳудудларга сафар қилмаслик, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва шубҳали аломатлар кузатилганда шифокорга мурожаат қилишни тавсия этди.

🤔1