This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ ходимлари ўртасида "Журналистлар кубоги" ўтказилади: стол тенниси бўйича турнирга старт берилмоқда
27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистлар ўртасида стол тенниси бўйича анъанавий "Журналистлар кубоги" турнири бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 20 июн куни ўтказиладиган ушбу мусобақа Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ҳамда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси барча ОАВ вакиллари ва журналистларни мазкур спорт мусобақасида фаол иштирок этишга таклиф этади.
Мурожаат учун телефон:
+998 97 666 18 10
+998 94 172 63 63
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

МИБ Тошкент шаҳар бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Нодиржон Арипов Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у МИБнинг Олмазор туман бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аввал мазкур лавозимда ишлаб келган Азизбек Арзиев эса Андижон вилояти прокурорининг ўринбосари этиб тайинланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Нодиржон Арипов Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у МИБнинг Олмазор туман бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аввал мазкур лавозимда ишлаб келган Азизбек Арзиев эса Андижон вилояти прокурорининг ўринбосари этиб тайинланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Сохта кадастр ҳужжатлари, 4,3 млрдлик кредит ва баҳсли суд қарорлари: Хоразмдаги можаро нега ҳалигача ечим топмаяпти?
450 минг долларлик мулк, 4,3 миллиард сўмлик кредит, сохта деб топилган кадастр ҳужжатлари ва бир неча йилдан буён давом этаётган суд жараёнлари. Хоразм вилоятидаги мазкур иш юзасидан фуқаро Дилдора Бекчанова навбатдаги мурожаат билан чиқиб, қатор ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилмоқда.
Хусусан:
— 4,3 миллиард сўмлик кредит ажратилиши жараёнини текширишни;
— банк масъуллари ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни;
— тергов жараёнида ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатларни ўрганишни;
— 2022 йилда қабул қилинган суд қарорини қабул қилиш жараёнини таҳлил қилишни;
— сохта деб баҳоланган ҳужжатларни давлат реестрларидан чиқаришни;
— мазкур ҳужжатлар асосида амалга оширилаётган нотариал ва бошқа расмий ҳаракатларни тўхтатиш чораларини кўришни сўраган.
👉 https://effect.uz/n/161

EFFECT.UZ | Расмий канал
Чирчиқда адвокат босимлар ҳақида гапирди Адвокат дахлсизлиги таъминланяптими? Чирчиқлик адвокат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан босимлар бўлаётгани ва хавфсизлигидан хавотирда эканини билдирди. Таҳририятимизга Чирчиқ шаҳрида адвокатлик фаолияти билан…
“Воқеа оилавий можаро, адвокатлик фаолиятга алоқадор эмас” – ИИББ EFFECT.UZ ёритган ҳолатга муносабат билдирди
Тошкент вилояти ИИББ аввалроқ EFFECT.UZ’да эълон қилинган “Адвокат дахлсизлиги таҳдид остида” номли хабар юзасидан муносабат билдириб, мурожаатда келтирилган маълумотлар тасдиғини топмаганини маълум қилди.
ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат ўрганилганда 27 ёшли Ф.У. томонидан юборилган мурожаатдаги ҳолатлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган.
Қайд этилишича, 7 май куни адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи Ф.У. Чирчиқ шаҳрида яшовчи онасининг хонадонига келиб, у билан жанжаллашган.
Шу вақтда унинг онаси ҳудудий ички ишлар органларига қўнғироқ қилиб, ўғли маст ҳолда уйига келиб, таҳдид қилаётганини билдирган ва ёрдам сўраган.
ИИББ маълумотига кўра, чақирув бўйича етиб борган ходимлар Ф.У. онасига тегишли уйда уни ҳақорат қилиб, жанжал қилаётганини аниқлаган.
«Мазкур воқеа оилавий можаро бўлиб, мурожаат йўллаган фуқаронинг касбий фаолиятига мутлақо алоқадор эмас», — дейилади расмий муносабатда.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан ваколатли прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатиб боради.

Навоийда 2 минг нафар болакайнинг ранг-баранг кафт излари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунининг бош тимсолига айланди
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Навоий вилоятида байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида 2 мингдан ортиқ болажонлар ранг-баранг кафт изларини қолдириб, куннинг энг гўзал суратини яратишди. Бу ерда қизиқарли концертлар, интерактив ўйинлар ва томошалар ташкил этилди. Вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳам тадбирда қатнашиб, болалар билан самимий мулоқот қилди ва эзгу тилакларини билдирди.
Байрам шукуҳи шифохоналарда даволанаётган болажонларни ҳам четлаб ўтмади. Улар учун махсус дастурлар уюштирилиб, совғалар улашилди. Бу тадбирлар юртимизда ёш авлодга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалий ифодаси бўлди.

👍7
Ўзбекистон терма жамоаси катта ўйинларга тайёр!
🇨🇦 "Канада - Ўзбекистон" 🇺🇿
"Zo'r TV" телеканали бугун 2июнь тонгида «Канада-Ўзбекистон» ўртоқлик ўйинини жонли трансляцияда узатади.
👉 https://youtu.be/rCT9tCZlG6k

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санъатнинг 21 йўналиши бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади
Ўзбекистонда истеъдодли ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида санъатнинг 21 та йўналиши бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда истеъдодли ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида санъатнинг 21 та йўналиши бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танлов ғолиблари ва уларнинг устозлари рағбатлантирилади
Ўзбекистонда республика ҳамда нуфузли халқаро танловларда ғолиб бўлган истеъдод эгалари учун катта миқдордаги мукофотлар жорий этилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда республика ҳамда нуфузли халқаро танловларда ғолиб бўлган истеъдод эгалари учун катта миқдордаги мукофотлар жорий этилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥8
Навоий шаҳридаги 9 қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Навоий шаҳридаги кўп қаватли турар жой биносида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса бугун, 2 июнь куни соат 04:19 да “112” тизими орқали Фавқулодда вазиятлар хизматига хабар қилинган.
Маълум қилинишича, ёнғин Навоий шаҳрининг “Кимёгар” маҳалласида жойлашган Алишер Навоий кўчасидаги 9 қаватли турар жой биносининг том қисмида юзага келган.
Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 2 та автонарвон жалб этилган. Қутқарувчилар соат 04:23 да етиб бориб, ёнғинни соат 04:35 да ўраб олган ва соат 05:35 да тўлиқ бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бинодаги 9-қаватда жойлашган 8 та хонадоннинг том қисми, шифт ва ички қисми жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Қўқонда 2 килограммдан ортиқ гашиш ва минглаб кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди
Фарғона вилоятида контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган “Damas” автомашинаси тўхтатилган.
Кўздан кечириш жараёнида автомашина салонидан 2 килограмм 40 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 5600 дона “Regapen” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланиб, процессуал тартибда мусодара қилинган.
Терговга қадар текширувларда аниқланишича, 1995 йилда туғилган Фарғона туманида яшовчи фуқаро мазкур гиёҳвандлик воситаларини Қирғизистондаги жиноий шеригидан қабул қилиб олган ва уларни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Суднинг қарори билан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

🔥236👍232
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода Афғонистондан Россияга олиб ўтилаётган 13 килограмм героин мусодара қилинди
Бухоро вилоятидаги “Олот” чегара-божхона постида йирик миқдордаги героин контрабандасининг олди олинди.
Афғонистондан Россияга йўл олган юк автомашинаси текширувдан ўтказилганда, 18,6 тонна ўрик қоқиси орасига маҳсулотга ўхшатиб яширилган гиёҳвандлик моддалари топилди.
Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган моддаларнинг умумий оғирлиги қарийб 13 килограмм бўлган героин экани аниқланган. Унинг қора бозордаги қиймати 1,5 миллион долларгача баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухоро вилоятидаги “Олот” чегара-божхона постида йирик миқдордаги героин контрабандасининг олди олинди.
Афғонистондан Россияга йўл олган юк автомашинаси текширувдан ўтказилганда, 18,6 тонна ўрик қоқиси орасига маҳсулотга ўхшатиб яширилган гиёҳвандлик моддалари топилди.
Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган моддаларнинг умумий оғирлиги қарийб 13 килограмм бўлган героин экани аниқланган. Унинг қора бозордаги қиймати 1,5 миллион долларгача баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев «Чирчиқ» технопаркида полимер маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркида жойлашган «NovoPlast TPE» корхонасида бўлиб, замонавий полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Қиймати 5,4 миллион доллар бўлган лойиҳа Россиянинг «VR Plast» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Корхонада термопластик эластомер гранулалар, эшик ва ромлар учун зичлагичлар, саноат шланглари ҳамда қурилиш ва электротехника соҳалари учун турли полимер маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Маълум қилинишича, корхонада 58 та янги иш ўрни яратилган. Ўтган йили бу ерда 103 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 5 миллион долларлик экспорт амалга оширилган.
Шунингдек, 2025 йилда 8,5 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини 177 миллиард сўмга, экспорт улушини эса 60 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

👍38🔥12