EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
69K photos
17K videos
33 files
69.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди

Наманган вилоятининг Поп туманида 23 ёшли йигит Чодаксой сойида чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетди.

Маълум қилинишича, йигит қариндошлари билан дам олиш учун ҳудудга келган. Чўмилиш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли у сувдан қайта чиқа олмаган.

Ҳозирда қутқарув хизматлари томонидан йигитни топиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди

Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида 23 ёшли йигит дам олиш масканида жойлашган “Чодаксой” сойида чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетган. Маълумотга кўра, у қариндошлари билан дам олишга келган ва эҳтиётсизлик оқибатида сувдан қайта чиқолмаган.

Ҳозирда қутқарув хизматлари томонидан уни топиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда ва терговга қадар текширув бошланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва бошқа вилоятларда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия аҳолини огоҳлантирди!

Бугун юртимизга нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ўзгидромет ва Жаҳон метеорология ташкилоти прогнозига кўра, бу жараён олдидан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ҳамда Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Кун давомида шамол тезлиги 12–18 м/с гача кучайиб, ҳаводаги чанг заррачалари (PM10) миқдорини вақтинча оширади. Аммо хавотирга ўрин йўқ: куннинг иккинчи ярмидаги қисқа муддатли ёмғирлар ҳавони тез фурсатда тозалайди.

Вазият комиссия назоратида.
Шундай бўлса-да, шифокорлар шамол пайтида эҳтиёт бўлишни сўрамоқда. Айниқса, аллергия, нафас йўллари ва юрак хасталиклари бор фуқароларга заруратсиз кўчага чиқмаслик, уйда деразаларни ёпиқ тутиш ва ташқарида ниқоб тақиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларига давлат мукофотларини топширди

Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида маданият, санъат ва адабиёт намояндаларининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг давлат раҳбари раислигида маданият ва санъат ходимлари билан соҳани янада ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган учрашув бошланди.

Учрашувда театр, кино, рақс, опера, фольклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ҳамда амалий санъат каби 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, мазкур ижодий бирлашмаларга бир томондан тажрибали ижодкорлар, иккинчи томондан эса вазирлар ва йирик компаниялар раҳбарлари ҳамраислик қилади. Бу тизим соҳадаги муаммоларни ҳал этиш ва янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41👎1
Маданият ва санъат ходимларига янги имтиёзлар: Ипотека, ижара ва бепул тиббий суғурта

Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор янги чоралар ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчи, маданият ва санъат вакили, музей ходими ҳамда рассомга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бошланғич тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Шунингдек, ижодий ташкилотлар ва маданият муассасаларида бошқа ҳудуддан келиб меҳнат қилаётган соҳа вакилларининг ижара харажатлари ҳам қопланади. Бунда Тошкент шаҳрида ойига 2,5 миллион сўмгача, вилоятларда эса 1,6 миллион сўмгача маблағ ажратилади.

Янги тартибга мувофиқ, ҳар йили фаолиятида юқори натижаларга эришган 1 минг нафар соҳа ходими давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан бепул даволанади. Қўшимча равишда 2 минг нафар ижодкорга давлат томонидан тиббий суғурта пакети тақдим этилади.

Камида 10 йил меҳнат стажига эга ходимларга санаторийларга бепул йўлланма берилади.

Шунингдек, 15 июндан бошлаб “Халқ артисти”, “Халқ шоири”, “Халқ ёзувчиси” каби юксак фахрий унвонларга сазовор бўлган ижодкорлар аэропорт ва темир йўл вокзалларидаги VIP заллардан бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49👎1
Ашула ва рақс ансамбллари ходимларининг маоши икки баравар оширилади

Президент томонидан маданият ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Қайд этилишича, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ашула ва рақс ансамблларида фаолият юритаётган барча ходимларнинг иш ҳақи икки бараварга оширилади.

Шунингдек, рақс усталари учун пенсия тайинлашда талаб этиладиган махсус меҳнат стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилади. Қолган 5 йил давомида уларга балетмейстер, репетитор ёки педагог сифатида меҳнат фаолиятини давом эттириш имконияти яратилади.

Давлат раҳбари Янги Тошкент шаҳрида қурилиши бошланган Мақом маркази ёнида замонавий ва муҳташам Рақс саройини барпо этиш ташаббусини ҳам илгари сурди. Масъулларга рақс санъатини янада ривожлантириш бўйича кенг қамровли дастур ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда композитор ва бастакорларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Энди ҳар йили опера, симфония ва бошқа мумтоз ҳамда замонавий жанрларда камида 20 та янги асар яратиш учун давлат буюртмаси бериб борилади.

Бундан ташқари, аэропортлар, вокзаллар, метро бекатлари, боғлар, йирик савдо ва сервис объектлари, кафе ҳамда ресторанларда миллий куй ва қўшиқларни мунтазам янгратиб туриш муҳимлиги қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🤷‍♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 5 ёшли қизалоқни зўрлашга уринган эркакни болалар тўхтатиб қолди

Россиянинг Тюмень шаҳрида 5 ёшли қизалоққа тажовуз қилишга уринган 44 ёшли эркак қўлга олинди.

Кузатув камерасида эркак қизалоқни кўтариб кўп қаватли уй кириш йўлагига олиб кираётгани акс этган. Қизалоқ ёрдам сўраб қаршилик кўрсатган.

Воқеани кўрган икки нафар бола дарҳол ёрдамга чақирган. Уларнинг чақириқларини эшитган аёл етиб келиб, қизалоқни эркак қўлидан қутқариб қолган.

Гумонланувчи айбини тан олган. Суд уни икки ойга қамоққа олган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан ўтказилаётган йиғилишда кино саноатига оид муҳим қарор эълон қилинди.

Таъкидланишича, бугунги кунда Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолиятида эскича бошқарув ёндашувлари ва самарасиз назорат механизмлари сақланиб қолмоқда.

Шу муносабат билан соҳада ижодий эркинликни кенгайтириш, рақобат муҳитини кучайтириш ва кино ижодкорлари учун янада қулай шароит яратиш мақсадида мазкур комиссия ва кенгашлар фаолияти тугатилиши маълум қилинди.

Йиғилишда кино соҳасини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда ижодий жараёнларга ортиқча аралашувларни бартараф этиш муҳим вазифалардан бири экани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон: АҚШ ва Исроил иқтисодий босим ҳамда ахборот уруши орқали босимни кучайтирмоқда

Эрон парламенти спикери Муҳаммадбоқир Ғолибоф АҚШ ва Исроил Эронга қарши янги босқичда иқтисодий босим ва ахборот кампаниялари орқали таъсир ўтказишга уриняпти, дея баёнот берди.

Унинг айтишича, бу ҳаракатлар мамлакатда беқарорлик яратиш, жамоат бирлигини заифлаштириш ва Эронни таслим бўлишга мажбур қилишга қаратилган. Бироқ у бу уринишларни “самарасиз” деб атаган.

Ғолибоф ташқи босимларга қарши туришда халқнинг жипслиги ва миллий бирлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон АҚШ зарбаларидан кейин ракета базаларини тезда тикламоқда — ОАВ

АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин Эрон ерости ракета базаларига кириш йўлларини тез суръатда қайта тикламоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълумотларга кўра, нишонга олинган 69 та туннель киришининг 50 таси аллақачон қайта очилган. Эрон бу ишлар учун асосан бульдозер ва юк машиналаридан фойдаланган.

Нашр ёзишича, бу Эронга ерости ракеталар арсеналининг бир қисмини яна ишга тушириш имконини берган. Экспертлар фикрича, фақат туннель киришларига зарба бериш орқали Эроннинг ракета салоҳиятини тўлиқ йўқ қилиш қийин.

Шу билан бирга, АҚШ Мудофаа вазирлиги Эрон билан боғлиқ ҳарбий ҳаракатларга май ойининг ўзида миллиардлаб доллар сарфланганини маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
1 июндан хусусий университетларда қабул бошланди

Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасаларида 2026–2027 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди. Амалдаги тартибга кўра, қабул фақат давлат аккредитациясидан ўтган таълим дастурлари бўйича амалга оширилади.

Маълум қилинишича, хусусий олийгоҳларда қабул жараёнлари ҳар йили июнь ойидан сентябрь ойига қадар давом этади. Шу давр мобайнида абитуриентлар ўзлари танлаган таълим муассасаларига ҳужжат топшириш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, келгусида ҳар бир хусусий олий таълим муассасаси учун алоҳида қабул квоталарини белгилаш режалаштирилмоқда. Бу эса таълим сифати ва қабул жараёнлари устидан назоратни янада кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда яна бир электромобиль ёнди

Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида ZEEKR 001 русумли электромобилда ёнғин содир бўлди.

Маълум қилинишича, 1 июнь куни соат 10.00 ларга яқин Тошкент туманидаги 90-уй яқинида автомобиль ёнғини содир бўлган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Метан нархи ошди: АГТҚШларда газ 5800 сўмгача етди

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида (АГТҚШ) метан нархи оширилди. Янги нархларга кўра, айрим “заправка”ларда бир куб метр метан 5700–5800 сўмдан сотилмоқда.

Маълум қилинишича, бугунга қадар метаннинг бир куб метри қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда ўртача 5250 сўмдан таклиф этилаётган эди. Нархлар эса 8,5–10 фоизга кўтарилди.

Мутахассислар бу ўзгаришни табиий газ учун янги тарифлар кучга киргани билан изоҳламоқда. Хусусан, АГТҚШлар учун етказиб бериладиган газнинг бир куб метри нархи 2700 сўмгача оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6
Ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар

Шохрух реппер Меҳнат шуҳрати ордени билан;

Шаҳриёр реппер Дўстлик ордени билан;

Тоҳир Содиқов Меҳнат шуҳрати ордени билан;

Шунингдек Муниса Ризаева ҳам шахсан Президент томонидан медаль ва орденлар билан тақдирланишди!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥19👎2
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Сирдарёда 7 млрд сўмга яқин минерал ўғитлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари бошқармалари ҳамда туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда жами қиймати қарийб 7 млрд сўмга тенг минерал ўғитларнинг ўзлаштирилгани ва талон-торож қилингани аниқланди.

Маълум қилинишича, турли МЧЖ масъул шахслари “M.Ch.” АЖ билан тузилган шартномалар асосида сақловга қабул қилинган минерал ўғитларни ноқонуний равишда ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Жумладан, Қорақалпоғистонда “E.V.” МЧЖ масъуллари 1 473 тонна аммиакли селитра (4,3 млрд сўм) ҳамда 276 тонна аммоний сульфат (790,6 млн сўм)ни ўзлаштирган.

Хоразм вилоятида “A.B.” МЧЖ томонидан 126 тонна аммиакли селитра (376,4 млн сўм), Бухоро вилояти Ғиждувон туманида “B.T.” МЧЖ томонидан 255 тонна аммиакли селитра (760,1 млн сўм) ва 95 тонна сульфат аммоний (272,1 млн сўм), Сирдарё вилоятида эса “Z.M.” МЧЖ томонидан 67,4 тонна аммиакли селитра (200,7 млн сўм) ўзлаштирилгани қайд этилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон терма жамоаси Канадага қарши

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик учрашувида янги оқ рангли либосда майдонга тушади.

Учрашув 2 июнь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳридаги «Commonwealth» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 06:00 да старт олади.

Маълум қилинишича, мазкур баҳсга бўлган қизиқиш юқори бўлиб, ўйин учун 50 мингдан ортиқ чипта сотилган. Учрашув олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эдмонтон шаҳрида навбатдаги машғулотини ўтказди.

Мазкур ўртоқлик баҳси жамоанинг халқаро майдондаги тайёргарлигини баҳолаш ва янги тактик ечимларни синовдан ўтказиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
Бош вазир номидан очилган сохта аккаунтларга ишонманг

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов номи билан сохта саҳифа ва аккаунтлар очилиб, турли асоссиз хабарлар тарқатилаётгани маълум бўлди.

Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг билдиришича, Бош вазирнинг расмий сурати ва номи билан ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерларда очилган барча саҳифа ва аккаунтлар сохта бўлиб, ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас.

Фуқаролардан шубҳали аккаунтлар орқали тарқатилаётган хабарларга ишонмаслик, ахборотларни фақат расмий манбалар орқали текшириш сўралади.

Сохта аккаунтлар тарқатаётган хабарларнинг ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, уларни бошқаларга юборманг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёдаги мактаб қурилишида қоидабузарликлар аниқланди

Мирзобод тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудида реконструкция қилинаётган 18-сонли мактаб биносида назорат тадбирлари ўтказилди. Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бир нечта жиддий камчиликлар юзага чиқди.

Аниқланган қоидабузарликларга кўра мавжуд бино фасад қисмига монтаж қилинаётган базалт қопламалар белгиланган лойиҳа талаблари асосида бажарилмаяпти. Шунингдек, Мактаб ҳудудида қурилаётган янги ўқув биносининг айрим қисмларида ғишт териш ишлари ҳам тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари талабларидан четга чиққан ҳолда олиб борилмоқда.

Инспекция ходимлари томонидан қурилишнинг масъул вакилларига ёзма кўрсатмалар берилди. Лойиҳа талабларига жавоб бермайдиган қурилиш ишларини буздириш ва камчиликларни бартараф этиш жараёни бошланди. Вазият инспекция томонидан қатъий назоратга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram