Мянмада кучли портлаш: камида 46 киши ҳалок бўлди
Мянманинг шимоли-шарқида жойлашган Каунгтуп қишлоғида содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди, яна 70 дан ортиқ фуқаро турли даражада жароҳат олди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Намхкам округидаги бинолардан бирида юз берган. Қутқарувчиларнинг дастлабки тахминига кўра, бино ичида кончилик ишларида қўлланиладиган портловчи моддалар сақланган бўлган.
Фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар орасида 6 нафар бола ҳам бор. Жабрланган 74 киши шифохоналарга ётқизилган.
Шунингдек, портлаш тўлқини яқин атрофдаги 100 дан ортиқ турар жойларга зарар етказган. Ҳодиса Хитой чегарасидан тахминан 3 километр жанубда жойлашган ҳудудда содир бўлган.
Таанг миллий озодлик армияси (TNLA) маълумотига кўра, портлашга кончилик соҳасида ишлатиладиган гелигнит моддаси сабаб бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2🤔1
Самарқандда GEF Глобал кенгашининг 71-йиғилиши бошланди
Самарқанд шаҳрида Глобал экологик фонд (GEF) Кенгашининг 71-йиғилиши расман очилди. Унда 186 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Йиғилиш доирасида 2026–2030 йилларга мўлжалланган экологик ва иқлим ташаббуслари муҳокама қилиниб, 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилади.
👉 Батафсил ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд шаҳрида Глобал экологик фонд (GEF) Кенгашининг 71-йиғилиши расман очилди. Унда 186 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Йиғилиш доирасида 2026–2030 йилларга мўлжалланган экологик ва иқлим ташаббуслари муҳокама қилиниб, 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилади.
👉 Батафсил ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий адолат: бирор марта мукофот олмаган хонанда бирйўла «Халқ артисти» бўлди!
Ўзига хос ижодий йўли ва юрак тубига етиб борувчи жонли ижролари билан халқ меҳрини қозонган истеъдодли санъаткор Рустам Ғоипов «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан тақдирланди.
Хонанда шу пайтга қадар ҳеч қандай давлат мукофотига эга эмас эди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси ва фармонига асосан, унга илк бор ва тўғридан-тўғри мамлакатнинг энг юксак санъат унвонларидан бири берилди.
Ушбу янгилик ижтимоий тармоқларда катта резонанс ва олқишларга сабаб бўлди. Мухлислар ва кенг жамоатчилик санъаткорнинг кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ўзбек маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси мана шундай юқори эътирофга муносиб эканини якдил таъкидламоқда.
Эътироф этилишича, ушбу тарихий қарор юртимизда чин иқтидор эгаларини қадрлаш ва маданият намояндаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсатининг яна бир амалий исботидир.

👍30🤔1
Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий этилади.
Электр энергияси бўйича аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди:
🔹 Ойига 200 кВт/соатгача — 650 сўм;
🔹 201–500 кВт/соат — 900 сўм;
🔹 501–1000 кВт/соат — 1100 сўм.
Электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналарда яшовчилар учун эса имтиёзли тарифлар амал қилади:
🔹 200 кВт/соатгача — 325 сўм;
🔹 201–500 кВт/соат — 450 сўм;
🔹 501–1000 кВт/соат — 550 сўм.
Шунингдек, табиий газ бўйича аҳоли учун табақалаштирилган тартиб сақланиб қолади. Иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, қолган даврларда эса 100 куб метргача истеъмол қилинган газнинг ҳар бир куб метри 1100 сўмдан ҳисобланади.
Барча истеъмолчилар учун (айрим тоифалар бундан мустасно) табиий газнинг 1 куб метри 2000 сўм этиб белгиланган. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун тариф эса 2750 сўмни ташкил этади.

😢2👎1
Президент иштирокида маданият ва санъат ходимларини тақдирлаш маросими бошланди
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида маданият ва санъат соҳаси ходимларининг бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бошланди.
Тантанали тадбирда мамлакат маданий ҳаёти ривожига муносиб ҳисса қўшган санъаткорлар, ижодкорлар ва соҳа вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланиши кутилмоқда.

👍43
Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди
Наманган вилоятининг Поп туманида 23 ёшли йигит Чодаксой сойида чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетди.
Маълум қилинишича, йигит қариндошлари билан дам олиш учун ҳудудга келган. Чўмилиш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли у сувдан қайта чиқа олмаган.
Ҳозирда қутқарув хизматлари томонидан йигитни топиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилоятининг Поп туманида 23 ёшли йигит Чодаксой сойида чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетди.
Маълум қилинишича, йигит қариндошлари билан дам олиш учун ҳудудга келган. Чўмилиш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли у сувдан қайта чиқа олмаган.
Ҳозирда қутқарув хизматлари томонидан йигитни топиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди
Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида 23 ёшли йигит дам олиш масканида жойлашган “Чодаксой” сойида чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетган. Маълумотга кўра, у қариндошлари билан дам олишга келган ва эҳтиётсизлик оқибатида сувдан қайта чиқолмаган.
Ҳозирда қутқарув хизматлари томонидан уни топиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда ва терговга қадар текширув бошланган.

Тошкент ва бошқа вилоятларда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия аҳолини огоҳлантирди!
Бугун юртимизга нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ўзгидромет ва Жаҳон метеорология ташкилоти прогнозига кўра, бу жараён олдидан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ҳамда Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Кун давомида шамол тезлиги 12–18 м/с гача кучайиб, ҳаводаги чанг заррачалари (PM10) миқдорини вақтинча оширади. Аммо хавотирга ўрин йўқ: куннинг иккинчи ярмидаги қисқа муддатли ёмғирлар ҳавони тез фурсатда тозалайди.
Вазият комиссия назоратида.
Шундай бўлса-да, шифокорлар шамол пайтида эҳтиёт бўлишни сўрамоқда. Айниқса, аллергия, нафас йўллари ва юрак хасталиклари бор фуқароларга заруратсиз кўчага чиқмаслик, уйда деразаларни ёпиқ тутиш ва ташқарида ниқоб тақиш тавсия этилади.