Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзги таътил: болаларни оромгоҳларга олиб борувчи 1 121 та автобус тўлиқ текширувдан ўтказилди
Жорий йилда республика бўйлаб 179 та стационар оромгоҳ ва 1 242 та мактаб қошидаги соғломлаштириш масканларида жами 314 минг 190 нафар боланинг дам олиши режалаштирилган.
Болаларни оромгоҳларга хавфсиз етказиб бориш мақсадида жалб этилган 1 121 та автобус техник кўрикдан ўтказилиб, соз ҳолатга келтирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўзбекистонда бензин ва газ импорти сезиларли даражада ошди
Таҳлилларга кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ҳажми 16,8 фоизга қисқарган, импорт эса 26,7 фоизга ўсган.
Экспорт таркибида хизматлар соҳаси етакчилик қилмоқда. Январь–апрель ойларида хизматлар экспорти 3,46 миллиард долларга етиб, умумий экспорт ҳажмининг қарийб 35 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 32,6 фоизга юқори.
Шунингдек, апрель ойида Ўзбекистон ярим йиллик танаффусдан кейин олтин экспорт қилишни қайта тиклади. Бир ой давомида 1,5 миллиард долларлик олтин сотилган бўлиб, бу йил бошидан буён амалга оширилган умумий экспортнинг 15,1 фоизига тенг бўлган.
Мутахассислар фикрича, импорт ҳажмининг ўсишида энергия ресурслари, жумладан бензин ва газ харидларининг кўпайиши муҳим омил бўлган.

👎7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш учун SOS тугмалари ўрнатилмоқда
Ички ишлар вазирлиги томонидан маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида махсус SOS тугмаларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур тизим орқали фуқаролар фавқулодда ҳолатлар ёки ҳуқуқбузарликларга дуч келганда тезкор тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши мумкин.
Ташаббус аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва тезкор чора кўриш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

👎3🤔2👍1
1 июндан тадбиркорлар учун муҳим янгиликлар кучга киради
Эртага, 1 июндан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун қатор енгилликлар жорий этилади.
Президент фармонига мувофиқ, тадбиркорларга божхона божларини 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. Шунингдек, божхона тўловларини таъминлашда хавфларни бошқариш тизими натижаларига қараб, айрим тадбиркорлар учун камайтирилган миқдордаги таъминот қўлланилади.
Яна бир муҳим янгилик — Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июндан 2029 йил 1 январга қадар хориждан олиб кириладиган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Мазкур чоралар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва чорвачилик соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍7🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода Бизнес аккаунтни «гаровга» олган хакер қўлга тушди
Бухоро вилоятида ўзга шахсга тегишли бизнес аккаунтини ноқонуний равишда эгаллаб олган ва уни қайтариш эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди.
Маълум қилинишича, гумонланувчи аккаунтдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаб қўйиб, унинг эгасидан пул талаб қилган. Тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан у аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔2
2886-12 қоидалар.pdf
978.1 KB
Ўзбекистонда 500 долларгача бўлган нақд валюта операцияларида паспорт талаб қилинмайди
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур ўзгаришларга мувофиқ, 2026 йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини нақд сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган лимит 100 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларигача оширилади.
Шунга кўра, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини нақд сотиб олиш жараёнида фуқаролардан паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат талаб қилинмайди.
Қайд этилишича, мазкур қоидаларга яна бир қатор ўзгартиришлар ҳам киритилган бўлиб, уларнинг барчаси 2026 йил 9 августдан кучга киради.

👍7
1 ИЮНЬ — ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Азиз болажонлар!
Сизлар — келажагимиз, юртимизнинг энг буюк бойлигисиз. Сизларнинг кулгингиз, бахтингиз ва эртанги муваффақиятларингиз бизнинг энг катта мақсадимиздир.
Барча болалар соғлом, хурсанд ва бахтли бўлиб улғайсин. Ҳар бир орзу-истакларингиз амалга ошсин!
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий табриклаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
EFFECT.UZ жамоаси ✨

👍9🔥2👎1
Мянмада кучли портлаш: камида 46 киши ҳалок бўлди
Мянманинг шимоли-шарқида жойлашган Каунгтуп қишлоғида содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди, яна 70 дан ортиқ фуқаро турли даражада жароҳат олди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Намхкам округидаги бинолардан бирида юз берган. Қутқарувчиларнинг дастлабки тахминига кўра, бино ичида кончилик ишларида қўлланиладиган портловчи моддалар сақланган бўлган.
Фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар орасида 6 нафар бола ҳам бор. Жабрланган 74 киши шифохоналарга ётқизилган.
Шунингдек, портлаш тўлқини яқин атрофдаги 100 дан ортиқ турар жойларга зарар етказган. Ҳодиса Хитой чегарасидан тахминан 3 километр жанубда жойлашган ҳудудда содир бўлган.
Таанг миллий озодлик армияси (TNLA) маълумотига кўра, портлашга кончилик соҳасида ишлатиладиган гелигнит моддаси сабаб бўлган.

👍2🤔1
Самарқандда GEF Глобал кенгашининг 71-йиғилиши бошланди
Самарқанд шаҳрида Глобал экологик фонд (GEF) Кенгашининг 71-йиғилиши расман очилди. Унда 186 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Йиғилиш доирасида 2026–2030 йилларга мўлжалланган экологик ва иқлим ташаббуслари муҳокама қилиниб, 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилади.
👉 Батафсил ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд шаҳрида Глобал экологик фонд (GEF) Кенгашининг 71-йиғилиши расман очилди. Унда 186 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Йиғилиш доирасида 2026–2030 йилларга мўлжалланган экологик ва иқлим ташаббуслари муҳокама қилиниб, 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилади.
👉 Батафсил ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий адолат: бирор марта мукофот олмаган хонанда бирйўла «Халқ артисти» бўлди!
Ўзига хос ижодий йўли ва юрак тубига етиб борувчи жонли ижролари билан халқ меҳрини қозонган истеъдодли санъаткор Рустам Ғоипов «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан тақдирланди.
Хонанда шу пайтга қадар ҳеч қандай давлат мукофотига эга эмас эди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси ва фармонига асосан, унга илк бор ва тўғридан-тўғри мамлакатнинг энг юксак санъат унвонларидан бири берилди.
Ушбу янгилик ижтимоий тармоқларда катта резонанс ва олқишларга сабаб бўлди. Мухлислар ва кенг жамоатчилик санъаткорнинг кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ўзбек маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси мана шундай юқори эътирофга муносиб эканини якдил таъкидламоқда.
Эътироф этилишича, ушбу тарихий қарор юртимизда чин иқтидор эгаларини қадрлаш ва маданият намояндаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсатининг яна бир амалий исботидир.

👍30🤔1
Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий этилади.
Электр энергияси бўйича аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди:
🔹 Ойига 200 кВт/соатгача — 650 сўм;
🔹 201–500 кВт/соат — 900 сўм;
🔹 501–1000 кВт/соат — 1100 сўм.
Электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналарда яшовчилар учун эса имтиёзли тарифлар амал қилади:
🔹 200 кВт/соатгача — 325 сўм;
🔹 201–500 кВт/соат — 450 сўм;
🔹 501–1000 кВт/соат — 550 сўм.
Шунингдек, табиий газ бўйича аҳоли учун табақалаштирилган тартиб сақланиб қолади. Иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, қолган даврларда эса 100 куб метргача истеъмол қилинган газнинг ҳар бир куб метри 1100 сўмдан ҳисобланади.
Барча истеъмолчилар учун (айрим тоифалар бундан мустасно) табиий газнинг 1 куб метри 2000 сўм этиб белгиланган. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун тариф эса 2750 сўмни ташкил этади.

😢2👎1