EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
КАДАСТР МОЖАРОСИ: ИДОРАЛАРДА ЖАВОБ ЙЎҚ, ЗИДДИЯТЛАР КЎПАЙМОҚДА

Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилоятидан кадастр масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушгач, журналистлар воқеа жойига бориб суриштирув ўтказди.

Маълум қилинишича, аввал эълон қилинган видеоматериалдан сўнг журналистлар мурожаатчилар билан бирга Самарқанд вилояти давлат кадастр палатасига борган, аммо у ерда масъул ходимлар ёки раҳбарни топиш имкони бўлмаган. Шу билан бирга, Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси касаба уюшмаси раиси Азамат Нишонов бир вақтнинг ўзида ахборот хизматида ҳам фаолият юритиши масаласи савол остига олинган. Суриштирув давомида бир иш бўйича турли идоралар томонидан зид хулосалар чиқарилгани, суд жараёнларида эса жавобгар идора вакиллари иштирок этмагани қайд этилди.

Мурожаатчи ва юрист ўртасида ҳам кескин баҳс юзага келиб,
томонлар бир-бирига қарши иддаолар билдирган. Муаммога аниқ ҳуқуқий ечим эса ҳозирча топилмаган. Суҳбат якунида вилоят кадастр бошқармаси раҳбари мулоқотни тўхтатиб хонани тарк этгани айтилмоқда.

Effect.uz таҳририяти ҳолатни ўрганишни давом эттиради. https://youtu.be/veRnya_1SsY
👍5🤔3🤷‍♂1🔥1😢1
«Мен қонун, мен қарор, мен ўзим рухсат, мен ўзим жавоб бераман»

Тошкентда судларда ғолиб чиққан мулкдорнинг қарийб 100 миллион сўмлик тўсиқлари бузиб ташлангани айтилмоқда. Мурожаатчига кўра, воқеа вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳам бўлган, аммо ҳеч қандай ижро ҳужжати тақдим этилмаган.

Энг баҳсли жиҳати — ўзини ҳокимлик вакили сифатида таништирган шахснинг «Мен ўзим қарорман, мен ўзим қонунман» деган гаплари бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан прокуратурага расмий сўров юборилди.

👉 Батафсил

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5😢1
Олотдаги ДМТТда “блогер” тарбиячи дастидан болалар азоб чекмоқда

Таҳририятимизга Бухоро вилояти Олот туманидан навбатдаги оғриқли мурожаат келиб тушди. Ота-оналарнинг масъул идоралардан нажот топмай, охирги чора сифатида ОАВга йўллаган ушбу мурожаатида боғчадаги аянчли ҳолат баён қилинган.

«Бухоро вилояти Олот туманидаги 27-сонли ДМТТдаги ҳолат юзасидан ушбу тарбиячига чора кўришда ёрдам беринг, илтимос. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Тарбиячининг исми Саидқулова Гулшод. Ўзини ҳамма жойда блогер деб жазодан қочиб қолмоқда, лекин бунинг натижасида болаларимиз азоб чекмоқда»,
дейилади мурожаатда.

Маълум бўлишича, ушбу тарбиячининг хатти-ҳаракатлари оқибатида ёш болалар руҳий босим остида қолган ва боғчага боришдан қўрқиб қолишган.

Ота-оналарнинг айтишича, тарбиячи қонуний жавобгарликдан қочиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун «блогерлик» номидан қалқон сифатида фойдаланиб келмоқда.

Мутасаддилардан ушбу ҳолатни зудлик билан назоратга олишларини сўраб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥2
Тошкентда 4 кишилик оиланинг ойлик харажати 23,5 млн сўмга баҳоланди

Numbeo тадқиқоти маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 4 кишилик оиланинг қулай турмуш кечириши учун бир ойда ўртача 23,5 миллион сўм атрофида маблағ талаб этилади.

Тадқиқотда қайд этилишича, бир кишининг ўртача ойлик харажатлари тахминан 6,5 миллион сўмни ташкил этади. Ушбу ҳисоб-китобларга озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт, коммунал хизматлар, алоқа, дам олиш ва бошқа кундалик эҳтиёжлар киритилган.

Таққослаш учун, пойтахтда арзон кафеда тушлик қилиш ўртача 70 минг сўмга тушса, икки киши учун ресторандаги кечки овқат нархи тахминан 400 минг сўмни ташкил этади.

Тадқиқот муаллифлари мазкур рақамлар ўртача кўрсаткич бўлиб, оиланинг турмуш тарзи ва эҳтиёжларига қараб харажатлар миқдори фарқ қилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий натижа қайд этиб, илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Миллионлаб мухлислар орзу қилган ушбу ютуқ ортидан энди мамлакатнинг «оқ бўрилари» дунё футболи грандларига қарши майдонга тушади.

Тарихий лаҳзалар акс этган ушбу видеони ҳар бир ўзбекистонлик ғурур ва фахр билан томоша қилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥13👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда 1000$ порадан воз кечган ходимга 12 млн сўм берилди

Навоий вилоятида хизмат вазифасини виждонан бажарган ЙПХ ходими пул мукофоти билан тақдирланди.

Маълум қилинишича, ходим маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчини тўхтатиб, қонунчиликка мувофиқ чора кўрган. Шундан сўнг қоидабузарнинг отаси ишни судга оширмаслик эвазига унга 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Бироқ ЙПХ ходими порадан қатъий бош тортиб, бу ҳақда тегишли идораларга хабар берган.

Унинг ҳалоллиги, принципиал позицияси ва қонун устуворлигига содиқлиги инобатга олиниб, 12,3 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🤔4🔥2😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал pinned «КАДАСТР МОЖАРОСИ: ИДОРАЛАРДА ЖАВОБ ЙЎҚ, ЗИДДИЯТЛАР КЎПАЙМОҚДА Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилоятидан кадастр масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушгач, журналистлар воқеа жойига бориб суриштирув ўтказди. Маълум қилинишича, аввал эълон қилинган видеоматериалдан…»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда адвокат босимлар ҳақида гапирди

Адвокат дахлсизлиги таъминланяптими? Чирчиқлик адвокат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан босимлар бўлаётгани ва хавфсизлигидан хавотирда эканини билдирди.

Таҳририятимизга Чирчиқ шаҳрида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Фарруҳ Усмонов мурожаат қилиб, ўз касбий фаолияти давомида босимларга дуч келаётганини маълум қилди.

Унинг айтишича, айрим ҳолатларда Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан босим ўтказилаётгани, шунингдек, яшаш манзилига борилиши орқали адвокатлик дахлсизлиги бузилаётганидан хавотир билдирган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Effect.uz журналисти Даврон Холбоев Фарруҳ Усмонов билан суҳбат ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур иддаолар адвокатнинг шахсий баёнотларига асосланади. Ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотларнинг муносабати олинганидан сўнг қўшимча маълумот берилади.

Effect.uz ушбу мавзуни кузатишда давом этади.

Тўлиқ суҳбатни Effect.uz YouTube саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманидаги ЙТҲ бир инсон умрига зомин бўлди

Фарғона вилоятининг Қува туманида Onix ва Nexia русумли автомобиллар иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида Nexia ҳайдовчиси олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.

Ҳодиса ҳолатлари бўйича тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Йўлларда эҳтиёт бўлинг ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги мактабни бу йил атиги уч нафар ўқувчи битирди

Қашқадарё вилоятининг олис ҳудудида жойлашган мактабда 2025–2026 ўқув йили якунида атиги уч нафар ўқувчи битирувчи сифатида таълимни тамомлади.

Маълум бўлишича, ушбу таълим муассасаси туман марказидан қарийб 70 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳоли нисбатан сийрак яшайдиган ҳудудга хизмат кўрсатади.

Сўнгги қўнғироқ тадбири давомида битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди ҳамда уларнинг келгуси ўқиш ва меҳнат фаолиятига омад тилаб қолинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🤷‍♂3🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 кунлик таътилдан сўнг Тошкентга кириш йўлларида йирик тирбандлик юзага келди

Самарқанд — Тошкент автомобиль йўлида ҳаракат кескин қийинлашган. Байрам кунларидан қайтаётган минглаб фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида пойтахт томон йўл олгани натижасида мамлакатнинг асосий магистралларидан бирида кўп километрли тирбандлик ҳосил бўлган.

Айрим ҳудудларда транспорт воситалари деярли ҳаракатланмаяпти. Ҳайдовчилар енгил автомобиллар, автобуслар ва юк машиналари оқимида жазирама иссиқ шароитида узоқ вақт кутишга мажбур бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзги таътил: болаларни оромгоҳларга олиб борувчи 1 121 та автобус тўлиқ текширувдан ўтказилди

Жорий йилда республика бўйлаб 179 та стационар оромгоҳ ва 1 242 та мактаб қошидаги соғломлаштириш масканларида жами 314 минг 190 нафар боланинг дам олиши режалаштирилган.

Болаларни оромгоҳларга хавфсиз етказиб бориш мақсадида жалб этилган 1 121 та автобус техник кўрикдан ўтказилиб, соз ҳолатга келтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда бензин ва газ импорти сезиларли даражада ошди

Таҳлилларга кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ҳажми 16,8 фоизга қисқарган, импорт эса 26,7 фоизга ўсган.

Экспорт таркибида хизматлар соҳаси етакчилик қилмоқда. Январь–апрель ойларида хизматлар экспорти 3,46 миллиард долларга етиб, умумий экспорт ҳажмининг қарийб 35 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 32,6 фоизга юқори.

Шунингдек, апрель ойида Ўзбекистон ярим йиллик танаффусдан кейин олтин экспорт қилишни қайта тиклади. Бир ой давомида 1,5 миллиард долларлик олтин сотилган бўлиб, бу йил бошидан буён амалга оширилган умумий экспортнинг 15,1 фоизига тенг бўлган.

Мутахассислар фикрича, импорт ҳажмининг ўсишида энергия ресурслари, жумладан бензин ва газ харидларининг кўпайиши муҳим омил бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢2