EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ота фарзандини жавобгарликдан қутқариш учун 9 минг доллар таклиф қилди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида пора бериш билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Маълум қилинишича, бир шахс ўз фарзандига нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслигига эришиш мақсадида ички ишлар органи ходимига 9 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Тезкор тадбир давомида у мазкур маблағни бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2🤔1
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ импорти кескин ошди

2026 йилнинг январь–апрель ойларида Россиядан Ўзбекистонга 231 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 баробар кўп экани қайд этилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Россия Марказий Осиё давлатларига жами 537 минг тонна суюлтирилган газ экспорт қилган. Унинг қарийб ярми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.

Шу даврда Россиянинг умумий суюлтирилган газ экспорти 27 фоизга ўсиб, 1,43 миллион тоннага етган. Марказий Осиё йўналишидаги экспорт ҳажми эса 71 фоизга ошган.

Бундан ташқари, Россиядан Хитойга суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми ҳам 498 минг тоннагача кўпайиб, ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар ўсган.

Ўзбекистон Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида мамлакат 508,3 миллион долларлик табиий ёки сунъий газ импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 53,6 фоизга юқори.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤷‍♂2
Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 52 миллион нафарга етади — UNICEF

UNICEF томонидан тақдим этилган «Generation 2050 in Central Asia» тадқиқотига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони ўсишда давом этади ва 2030 йилга келиб 40 миллион нафардан ошади.

Прогнозларга мувофиқ, аср ўрталарига бориб мамлакат аҳолиси 52 миллион нафарга етиши мумкин.

Мутахассислар аҳолининг ёш таркибида ҳам ўзгаришлар кузатилишини таъкидламоқда. Хусусан, болалар улуши босқичма-босқич қисқаради.

Тадқиқотда қайд этилишича, 2050 йилга келиб вояга етмаганлар сони тахминан 16,4 миллион нафарни ташкил этади.

Демографик ўсиш билан бир қаторда таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик ва инфратузилма соҳаларидаги эҳтиёжлар ҳам ортиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Самарқандда хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирма раҳбарлари қамоққа олинди

Самарқанд шаҳрида фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилиб, улардан йирик миқдорда пул маблағларини олган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Маълум қилинишича, «HUMO VIZA» МЧЖ ҳамда «HUMO GROUP NBB» МЧЖ раҳбари ва иш бошқарувчиси фуқароларга виза расмийлаштириш ва ишга жойлаштиришни ваъда қилган. Бироқ улар олинган маблағлар эвазига ваъда қилинган хизматларни бажармагани, шунингдек, фуқароларнинг пулларини қайтармагани айтилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар номида мазкур фаолият билан шуғулланувчи яна бир нечта фирмалар ҳам мавжуд бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, раҳбар ва иш бошқарувчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?

Қишлоқ жойлардаги аҳоли ёки тадбиркорлар учун:
▪️Иссиқхона қуриш — 12 360 000 сўм (30 БҲМ)
▪️Сув ускуналарини харид қилиш учун — 4 120 000 сўм (10 БҲМ)
▪️Кўчат ва уруғлик учун — 1 236 000 сўм (3 БҲМ)
▪️Ҳунармандлар ва касаначилар учун:
▪️Касаначиларга дастлабки даромад учун — 3 ойлик тўлов
▪️Шогирд тайёрловчи усталарга — 824 000–2 060 000 сўм
▪️Маҳсулотларни онлайн реклама қилиш учун — 10 млн сўмдан ортиқ
▪️Ижтимоий ҳимоя ва ишга жойлашиш бўйича:
▪️Ишсизлар учун ижара тўлови — 4 120 000 сўм
▪️Ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган иш жойини ташкил этишга — 16 480 000 сўм
▪️Ўқув курслари учун — 6 ой давомида ойига 1,6 млн сўм


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Россиянинг Томск вилоятида бир нечта қишлоқни сув босди

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва сув тошқинидан жабрланган ҳудудларни тиклаш ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
ОТМга қабул бошланишига 6 кун қолди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари 5 июнь куни старт олади. Қабул анъанавий тарзда эмас, балки «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтади. Бу жараёнда улар фақат тест фанлари мажмуаси, таълим тили, тест топшириш ҳудуди ҳамда зарурат бўлса касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган олийгоҳни танлайди.

Муҳими, мазкур босқичда университет ёки институт танланмайди. Абитуриентлар қайси олийгоҳга ҳужжат топширишини тест синовларидан кейин белгилайди.

Тест синовлари июль–август ойларида ўтказилади.
Иккинчи босқичда эса тест жараёнлари якунлангач, абитуриентларга 15 кун муддат берилади. Шу вақт ичида улар тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди.

Шунингдек, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар учун олтинчи йўналишни танлаш имконияти сақланиб қолади. Бундан ташқари, тест натижалари асосида коллеж ва техникумларга ҳам ҳужжат топшириш мумкин бўлади.

Қабул жараёни бошланишига саноқли кунлар қолар экан, абитуриентларга ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва танлов шартлари билан танишиб чиқиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки бола бедарак йўқолди. Бу ҳолатга нега бефарқ бўлинмоқда?

EFFECT.UZ га журналист Дилафроз Жавқашова орқали мурожаат келиб тушди.2026 йил 26 апрель куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Сангардак дам олиш масканида оиласи билан дам олаётган бир оиланинг 2 ёшли фарзанди бедарак йўқолган.

Маълум қилинишича, ҳодиса тахминан соат 16:20 атрофида, қисқа вақт ичида содир бўлган. Воқеа юз берган пайтда дам олиш масканида кўплаб фуқаролар бўлганига қарамай, боланинг қаерга ва қандай йўқолгани ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда.

Ҳодиса ҳақида шу куннинг ўзида 102 хизматига хабар берилган. Маҳалла профилактика инспектори воқеа жойига етиб келган ва шундан буён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари томонидан қидирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, бола сувга тушиб кетган бўлиши мумкин. Бироқ боланинг отаси Сардор Искандаров ушбу тахминга шубҳа билан қараётганини билдирган.

Унинг сўзларига кўра:Фарзандим 34 кундан бери қидирилмоқда. Аммо ҳозиргача ҳеч қандай натижа йўқ. Сувдан боламга тегишли бирор буюм ҳам топилмади. Шу сабабли уни ўғирлаб кетишган бўлиши мумкин деб гумон қилмоқдаман. Президентимиз ва мутасаддилардан ушбу ҳолатни назоратга олиб, қидирув ишларини қуруқлик ҳудудларида ҳам кенгайтиришни сўрайман, — дейди боланинг отаси.

Мазкур ҳолат юзасидан бир қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хабар ҳамда лавҳалар эълон қилинган. Шунингдек, боланинг ота-онаси Президент қабулхонаси, Халқ қабулхонаси, Болалар омбудсмани ҳамда тегишли вазирликларга расмий мурожаатлар юборгани маълум қилинди. Бироқ ҳозиргача ҳеч қандай натижа бўлмаган.

Орадан кўп вақт ўтмай, шу ҳодисага ўхшаш яна бир ҳолат Сариосиё туманида қайд этилгани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, 2026 йил 21 май куни Боғиобод МФЙ ҳудудида яшовчи 11 ёшли Орипов Муҳаммаджон мактабга кетиб, уйига қайтмаган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам қидирув ишлари давом этмоқда.

Кетма-кет содир бўлаётган бундай ҳолатлар жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотмоқда. Шу ўринда мутасадди ташкилотлардан мазкур ҳолатларга бефарқ бўлмасликларини ва ушбу масалага тез орада ечим топишларини сўраб қоламиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9🤔3
КАДАСТР МОЖАРОСИ: ИДОРАЛАРДА ЖАВОБ ЙЎҚ, ЗИДДИЯТЛАР КЎПАЙМОҚДА

Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилоятидан кадастр масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушгач, журналистлар воқеа жойига бориб суриштирув ўтказди.

Маълум қилинишича, аввал эълон қилинган видеоматериалдан сўнг журналистлар мурожаатчилар билан бирга Самарқанд вилояти давлат кадастр палатасига борган, аммо у ерда масъул ходимлар ёки раҳбарни топиш имкони бўлмаган. Шу билан бирга, Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси касаба уюшмаси раиси Азамат Нишонов бир вақтнинг ўзида ахборот хизматида ҳам фаолият юритиши масаласи савол остига олинган. Суриштирув давомида бир иш бўйича турли идоралар томонидан зид хулосалар чиқарилгани, суд жараёнларида эса жавобгар идора вакиллари иштирок этмагани қайд этилди.

Мурожаатчи ва юрист ўртасида ҳам кескин баҳс юзага келиб,
томонлар бир-бирига қарши иддаолар билдирган. Муаммога аниқ ҳуқуқий ечим эса ҳозирча топилмаган. Суҳбат якунида вилоят кадастр бошқармаси раҳбари мулоқотни тўхтатиб хонани тарк этгани айтилмоқда.

Effect.uz таҳририяти ҳолатни ўрганишни давом эттиради. https://youtu.be/veRnya_1SsY
👍5🤔3🤷‍♂1🔥1😢1
«Мен қонун, мен қарор, мен ўзим рухсат, мен ўзим жавоб бераман»

Тошкентда судларда ғолиб чиққан мулкдорнинг қарийб 100 миллион сўмлик тўсиқлари бузиб ташлангани айтилмоқда. Мурожаатчига кўра, воқеа вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳам бўлган, аммо ҳеч қандай ижро ҳужжати тақдим этилмаган.

Энг баҳсли жиҳати — ўзини ҳокимлик вакили сифатида таништирган шахснинг «Мен ўзим қарорман, мен ўзим қонунман» деган гаплари бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан прокуратурага расмий сўров юборилди.

👉 Батафсил

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5😢1
Олотдаги ДМТТда “блогер” тарбиячи дастидан болалар азоб чекмоқда

Таҳририятимизга Бухоро вилояти Олот туманидан навбатдаги оғриқли мурожаат келиб тушди. Ота-оналарнинг масъул идоралардан нажот топмай, охирги чора сифатида ОАВга йўллаган ушбу мурожаатида боғчадаги аянчли ҳолат баён қилинган.

«Бухоро вилояти Олот туманидаги 27-сонли ДМТТдаги ҳолат юзасидан ушбу тарбиячига чора кўришда ёрдам беринг, илтимос. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Тарбиячининг исми Саидқулова Гулшод. Ўзини ҳамма жойда блогер деб жазодан қочиб қолмоқда, лекин бунинг натижасида болаларимиз азоб чекмоқда»,
дейилади мурожаатда.

Маълум бўлишича, ушбу тарбиячининг хатти-ҳаракатлари оқибатида ёш болалар руҳий босим остида қолган ва боғчага боришдан қўрқиб қолишган.

Ота-оналарнинг айтишича, тарбиячи қонуний жавобгарликдан қочиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун «блогерлик» номидан қалқон сифатида фойдаланиб келмоқда.

Мутасаддилардан ушбу ҳолатни зудлик билан назоратга олишларини сўраб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥2