EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда хантавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган

Санэпидқўмита сўнгги кунларда муҳокама қилинаётган хантавирус юзасидан расмий маълумот бериб, айни пайтда Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор эканини маълум қилди.

Мутахассисларга кўра, хантавирус коронавирус каби тез тарқалмайди ва пандемия хавфини келтириб чиқармайди. Вирус асосан кемирувчилар орқали юқади.

Қўмита фуқароларга шахсий гигиенага риоя қилиш, озиқ-овқатларни тоза сақлаш ва хоналарни мунтазам шамоллатиб туришни тавсия қилди.

Шунингдек, мамлакатда 53 та чегара пунктида доимий санитария назорати олиб борилаётгани айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида адвокатлар, ҳуқуқшунослар ва юридик консалтинг компаниялари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида адвокатлик фаолиятида учраётган муаммолар, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси, суд ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ноаниқликлар ҳамда қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқлар муҳокама қилинди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Давронбек Қадамбаевич Қурбонов ҳам иштирок этиб, бугунги кунда Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ адвокат фаолият юритаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳар 5,5 минг нафар аҳолига бир нафар адвокат тўғри келмоқда.

Очиқ мулоқотда соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорлар учун ҳуқуқий ҳимоя механизмларини кучайтириш ва адвокатлик институтини ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд делегацияси АҚШда инвестициявий учрашувлар ўтказмоқда

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев раҳбарлигидаги делегация АҚШнинг Миссури штатида қатор йирик компаниялар ва бизнес доиралари вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Жумладан, “Sangita Capital Partners” компанияси ҳамда Тадбиркорлар клуби аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Самарқанд вилоятининг иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари кенг тақдим этилди.

Шунингдек, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, қўшма лойиҳалар ва келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2025 йил давомида судлар томонидан жами 4 миллиондан ортиқ иш кўриб чиқилди.

Жумладан:

— 2 миллиондан ортиқ фуқаролик ишлари;
— 63 мингта жиноят ишлари;
— 91 минг 800 та жиноят ишларидан келиб чиққан материаллар;
— 691 мингта маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар;
— 357 мингта ҳуқуқбузарлик ишларидан келиб чиққан материаллар;
— 51 минг 200 та санкция ва мажбурлов чоралари;
— 90 мингдан ортиқ иқтисодий ишлар;
— 18 минг 400 та маъмурий органларнинг қарорлари, ишлари ва хатти-ҳаракатлари юзасидан ишлар кўриб чиқилган.

Мазкур рақамлар мамлакатда суд-ҳуқуқ тизими орқали кўриб чиқилаётган мурожаатлар ва низолар ҳажми йил сайин ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ҳеч қачон бундай яшамаганмиз” – Усмон Азим

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим “Риёсиз сўзлар” номли публицистик эсесида мамлакатдаги ислоҳотлар, Янги Ўзбекистондаги ўзгаришлар ва Президент Шавкат Мирзиёев фаолияти ҳақида фикр билдирди.

Муаллиф асарда ўтмишдаги оғир иқтисодий ва ижтимоий ҳолатларни эслаб, кейинги йиллардаги
ўзгаришларни “мисли кўрилмаган янгиланишлар” дея таърифлайди. У айниқса Сурхондарёдаги ўзгаришлар, қўшни давлатлар билан муносабатлар тиклангани ва мамлакатдаги бунёдкорлик ишларига алоҳида тўхталган.

“Мен етмиш олти йил умр кўрдим, аммо халқимиз ҳеч қачон бундай яйраб яшамаганман”, — дейди адиб.

Эссе якунида Усмон Азим Ўзбекистоннинг келажаги ва ривожланиш суръатлари ҳақида ўз ишончини билдирган.

👉 https://effect.uz/n/149

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥11👎4🤔2
Вазият назоратга олинди – Effect.uz’да ёритилган Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирилди

EFFECT.UZ каналида Қамаши туман тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базаси ҳамда биноларининг таъмирталаб ҳолати юзасидан эълон қилинган мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинди. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Ўзбекистонда янги Чорвачилик агентлиги ташкил этилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. Янги тузилма Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси негизида иш бошлайди.

Агентлик олдига қорамоллар сонини 16,5 миллионтага, қўй ва эчкиларни 30 миллионтага, паррандаларни эса 141 миллионтага етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек:
▪️ гўшт ва сутни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга ошириш;
▪️ наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш;
▪️ озуқабоп экин майдонларини 1,5 баробар кенгайтириш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятдан биттадан туман чорвачиликка ихтисослаштирилади. У ерларда пахта ва ғалла майдонларининг ярмига озуқабоп экин экишга рухсат берилади ҳамда 10 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥18🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон университетининг Андижон филиалида 40 нафардан ортиқ талаба овқатдан заҳарлангани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан масъул ташкилотлар ва мутасаддилар расмий маълумот бериши керак. Талабалар айнан нимадан заҳарлангани, ошхонадаги санитария ҳолати қандай бўлгани ва айбдорларга қандай чора кўрилиши очиқланиши лозим.

Effect.uz ни кузатишда давом етинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4😢2
Энди рўйхатдан ўтишда Face-ID ва Mobile-ID қўлланилади

Ҳукуматнинг 5 май куни қабул қилинган қарорига кўра, фуқароларни яшаш ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш жараёнида Face-ID ҳамда Mobile-ID орқали шахсни тасдиқлаш тизими жорий этилади.

Янги тартибга мувофиқ, фуқаро ва уй эгасининг розилиги электрон шаклда тасдиқланади. Аризалар “E-xabar berish” тизими орқали юборилади, QR-кодли қайд варақалари шакллантирилади ҳамда маълумотлар “Manzil” ахборот тизими орқали юритилади.

Шунингдек, “доимий прописка” ва “вақтинча прописка” атамалари босқичма-босқич “яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” ва “турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” иборалари билан алмаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 4 та дўкон ёниб кетди

Кеча тунда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани деҳқон бозорида жойлашган 4 та савдо дўконида (2 та озиқ-овқат ва 2 та парфюмерия маҳсулотлари дўкони) ёнғин содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида савдо дўконларининг ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Омонатдаги 500 минг доллар ўзлаштирилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг айрим масъул ходимлари фуқаро И.М.нинг банк омонатига қўйилган 500 минг АҚШ долларини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириб олгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адвокатлар бир майдонда...

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида адвокатлар, ҳуқуқшунослар ва юридик консалтинг компаниялари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида адвокатлик фаолиятида учраётган муаммолар, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси, суд ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ноаниқликлар ҳамда қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқлар муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Адвокатлар ва юридик консультантлар уюшмаси ташкил этилди. Янги уюшма адвокатлар, корпоратив юристлар ва ҳуқуқий консультантларни ягона профессионал платформага бирлаштириш, соҳада ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ҳуқуқий хизматлар сифатини оширишни мақсад қилган”, — деди Давронбек Жураeвич Ахматов..


👉🏻ТЎЛЛИҚ ВИДЕО...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева “Инсон учун” фестивалида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Зироат Мирзиёева “Инсон учун” фестивалига ташриф буюриб, тадбир доирасида ташкил этилган ижтимоий ва маданий лойиҳалар билан танишди.

Фестиваль давомида инсон қадри, меҳр-оқибат ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ғояларини тарғиб этувчи қатор ташаббуслар намойиш этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥9👎4🤔1
Олмалиқда 2 нафар болани машина уриб кетди, бири ҳалок бўлди

12 май куни Олмалиқ шаҳридаги Амир Темур кўчасида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки нафар 9 ёшли болани уриб юборган.

Оқибатда болалардан бири оғир тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Иккинчи жабрланувчи эса шифокорлар назорати остига олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Қирғизистонда собиқ махсус хизмат раҳбари устидан суд бошланмоқда

Қамчибек Ташиевга оид жиноят иши судга юборилди. Маълум қилинишича, иш “махфий” тоифага киритилгани сабабли барча суд мажлислари ёпиқ тарзда ўтказилади.

Қирғизистон Бош прокуратураси айблов хулосасини тасдиқлаб, материалларни Бишкек шаҳридаги туман судларидан бирига тақдим этган.

Собиқ амалдорга ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ моддалар бўйича айблов қўйилган. Иш бўйича яна бир неча шахс ҳам жавобгар сифатида ўтмоқда.

Ташиев жорий йил февраль ойида лавозимидан озод этилган эди. Шундан сўнг унинг номи давлат тўнтаришига уриниш ҳақидаги муҳокамаларда тилга олина бошлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔1
Қаровсиз қолган тарих: Паст Дарғомдаги археологик топилма фақат аҳолига керакми?

Самарқанд вилоятида аниқланган тарихий даҳма икки йилдан бери расмийларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Масъуллар жим турган бир пайтда, археологик объектни маҳаллий аҳоли ўз кучи билан сақлаб келяпти.

Маълумки, Паст Дарғом тумани Чархин маҳалласида жойлашган “Кўктош” қабристонида икки йил аввал тарихий даҳма аниқланган эди. Ўшанда маҳаллий ўқитувчи Акмалхон Ҳамроев ташаббуси билан аҳоли томонидан археологик объект усти вақтинча ёпилган.

Шундан буён ушбу ҳолат бир неча бор такрорланган. Бир неча кун аввал Акмалхон Ҳамроев ижтимоий тармоқ орқали топилманинг қаровсиз қолгани ва ҳимоясиз ҳолатда эканини яна кўтарган.

Аммо, унинг таъкидлашича, бу сафар ҳам мутасадди ташкилотлар томонидан амалий чора кўрилмаган. Натижада археологик ёдгорлик устини яна маҳаллий фуқароларнинг ўзи ёпишга мажбур бўлган. Айни вақтда Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ҳамда Маданий мерос агентлигининг вилоят бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1😢1
Президент Халқ қабулхонасининг расмий ахборот саҳифалари иш бошлади

Фуқаролар билан очиқ ва тезкор мулоқотни таъминлаш мақсадида Президент Халқ қабулхонасининг Телеграм мессенжеридаги расмий канали ҳамда Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур платформалар орқали:
🔹 Президент Халқ қабулхонаси ва ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятига оид янгиликлар;
🔹 фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш жараёнларига доир муҳим ахборот ва маълумотлар;
🔹 аҳолига фойдали тавсия ҳамда тушунтиришлар мунтазам ёритиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайҳонтоҳурдаги суд сув сабаб қолдирилдими?

Бугун, 13 май куни Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур тумани судида судья Сирожиддин Хасанов раислигида фирибгарлик ва товламачиликка оид жиноят иши бўйича навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди.

Бироқ суд биносида сув-коммунал хўжалиги билан боғлиқ муаммолар юзага келгани сабабли муҳокама тўлиқ давом эттирилмади.

Суд жараёни келаси душанба куни соат 09:00 га қолдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4🤔4😢3
Юнусободда ўзини электр тармоғи ходими деб таништирган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Й. қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у ўзини электр тармоқлари корхонаси ходими сифатида таништириб, фуқаро хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати бўйича далолатнома тузмаслик ва ҳисоблагични “таъмирлаб бериш” эвазига 9,4 миллион сўм талаб қилган.

Гумонланувчи пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🔥1
Бош прокуратура номи билан пул талаб қилган шахслар ушланди

2026 йил 12 май куни фуқаро А.А. Бош прокурор номига мурожаат қилиб, ўзини гўёки Бош прокуратура ходими сифатида таништирган “Жасур” исмли шахс укасининг қидирувини бекор қилиш учун 5 минг доллар сўраётганини маълум қилди.

Шундан сўнг Бош прокуратура Комплаенс хизмати ва Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро Ж.Н. прокуратура тизимида ишлашини айтиб, айбланувчига нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш ва қидирувни бекор қилиш эвазига А.А.дан шериги А.Х. билан бирга 5 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўлими томонидан Ж.Н. ва бошқаларга нисбатан фирибгарлик ҳамда пора беришга далолат қилиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Фермерларга енгиллик: озуқа омбори ва силос учун 20 сотих ер ажратилади

Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш ва яйловлардан самарали фойдаланиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Янги агентлик олдига қорамоллар сонини 16,5 миллионга, қўй ва эчкилар сонини 30 миллионга, паррандалар сонини эса 141 миллионга етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек: — гўшт ва сутни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга, — наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга, — озуқабоп экин майдонларини эса 1,5 бараварга ошириш режалаштирилган.

Озиқ-овқат базасини мустаҳкамлаш ва наслчиликни яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон ҳамда ҳар бир вилоятдан биттадан туман чорвачиликка ихтисослаштирилади. Ушбу ҳудудларда пахта ва ғалла майдонларининг 50 фоизида озуқабоп экинлар экишга рухсат берилади ҳамда бу ишлар учун 10 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади.

Эндиликда барча фермер хўжаликларига ижара ерларининг 20 сотих қисмида ортиқча бюрократиясиз енгил конструкцияли бинолар, озуқа омборлари ва силос ўралари қуришга рухсат берилади.

Йил якунига қадар камида 10 гектар ери мавжуд 28 минг 746 та фермер хўжалигида 2 миллион бош қорамол боқишни ташкил этиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1