EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Xon Saroy” атрофидаги шов-шувли иш судда кўрилмоқда

Тошкентдаги “Bahor Residence” турар жой мажмуаси қурувчисига нисбатан жиноят иши Миробод туман судида кўрилмоқда.

Иш доирасида 6 нафар шахсга нисбатан:

— жуда кўп миқдорда фирибгарлик,
— мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш,
— мансаб сохтакорлиги,
— жиноий даромадларни легаллаштириш каби айбловлар қўйилган.

Судланувчилар орасида “Bahor Residence” МЧЖ раҳбари Хуршид Аҳмедов ҳам бор. Тергов маълумотларига кўра, иш бўйича 70 нафар фуқаро жабрланувчи сифатида тан олинган.

Эътиборлиси, “Bahor Residence” лойиҳаси Xon Saroy бренди остида амалга оширилган. Инвесторлар билан тузилган шартномаларда “Xonsaroy Group” МЧЖ қонуний тижорий вакил сифатида кўрсатилган.

Судланаётганларнинг барчасига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Шу билан бирга, қурилишга оид айрим ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан маъмурий судда ҳам алоҳида иш кўрилмоқда.

📍 Ишни кўриб чиқиш 12 май куни соат 15:00га Миробод туман судига тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамоқдан чиқарамиз: Сурхондарёда судья ёрдамчиси пора билан ушланди
 
Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси коррупция билан боғлиқ жиноятда гумон қилиниб ушланди. ДХХ маълумотларига кўра, у жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида кўрилаётган иш юзасидан судланувчиларга енгилроқ жазо тайинлатишни ваъда қилган.

Маълум қилинишича, мансабдор 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш орқали камайтириш, судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ҳамда “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни айтган.

Эвазига у судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш билан боғлиқ моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Жаҳон бозорида озиқ-овқат нархлари сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага етди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAO маълумотига кўра, апрель ойида глобал озиқ-овқат индекси 130,7 пунктга чиқиб, кетма-кет учинчи ой ўсиш қайд этилди.

Асосий қимматлашув ўсимлик ёғлари бозорида кузатилмоқда. Эрон атрофидаги можаролар ва энергия бозоридаги инқироз сабаб нефть ҳамда логистика харажатлари ошиб, палма, соя ва кунгабоқар ёғи нархлари кескин кўтарилган.

Дон маҳсулотлари нархи нисбатан барқарор қолган бўлса-да, ўғитлар қимматлаши ва ноқулай об-ҳаво буғдой бозорига босим ўтказмоқда.

Гўшт маҳсулотлари ҳам қимматлашиб, тарихий рекорд даражага етган. Бунга Бразилияда қорамоллар сони камайиши сабаб бўлган.

Шу билан бирга, Эрондаги геосиёсий кескинлик иқтисодиётга ҳам таъсир қилиб, мамлакатда қарийб 2 миллион киши ишсиз қолгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Давлат харидларида 7,2 млрд сўмдан ортиқ қонунбузилиш

Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан давлат харидлари мониторинги давомида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида жами 7,2 млрд сўмдан ортиқ тендер ва танловларда қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Маълум қилинишича, айрим савдоларда рақобатни чеклашга олиб келувчи ҳаракатлар кузатилган.

Ҳозирда буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия ва Украина ўртасидаги сулҳ тугади.

Россия ва Украина ўртасида 8–11 май кунлари амал қилган вақтинчалик сулҳ 12 май ярим тунда якунланди.

Кремль маълумотига кўра, Россия қўшинлари сулҳ шартларига риоя қилган. Украина эса “жимлик режими”га тайёрлигини билдирган.

11 майдан кейин сулҳни узайтириш бўйича келишувга эришилмаган. Россия Мудофаа вазирлиги сулҳ даврида Украина томонидан 23 мингдан ортиқ қоидабузарлик ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пропан нархи кескин қимматлашди

Фарғона водийси вилоятларидаги газ тўлдириш шохобчаларида пропан нархи сезиларли даражада ошди.

Ўтган ҳафта бошида 1 куб метр суюлтирилган газ 5700–6000 сўмдан сотилган бўлса, ҳозир айрим шохобчаларда нарх 6400–7000 сўмгача етган.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, нархлар деярли барча “заправка”ларда бир вақтнинг ўзида ошган.

Шу билан бирга, биржада ҳам пропан қимматламоқда. 4–7 май кунлари 1 тонна пропаннинг ўртача нархи 7 млн 244 минг сўмдан 7 млн 707 минг сўмгача, яъни 6,4 фоизга ошган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎2
Фермерлар далада кетмон чопсинми ёки судма-суд овора бўлсинми?

Аросатда қолган 400 тадан ортиқ деҳқон ва фермерлар «Агростройлизинг» можароси ортидан саргардон бўлишмоқда.

Мана бир неча ойдирки, юртимиздаги юзлаб фермерлар далада экинларини парваришлаши ўрнига бугун судма-суд идорама-идора юришга мажбур бўляпти.

Яқинда фермерлар нажот излаб яна Тошкентга келишди. Ишлари ҳеч олдинга силжимаётган фермерларнинг бир қанчаси таниқли юрист, фермерларнинг ҳимоячиларидан бирига айланган Чорихон Кодировдан йўл йўриқ маслаҳат олишга боришди.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан бўлган 400 нафардан ортиқ фермерларнинг айтишича, улар «Агростройлизинг» орқали сотиб олган қишлоқ хўжалиги техникаларининг пулини тўлиқ тўлаган, бироқ ҳанузгача техникалар ўз номига расмийлаштириб берилмаган.

https://youtu.be/5kdMuzNfGHE
😢3
Хоразмда браконьерлар табиатга 743 млн сўмдан ортиқ зарар етказди

Тупроққалъа туманидаги “Эчкиёр” табиий кўлида уч нафар фуқаро тақиқланган воситалар ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётган вақтида ушланди.

Рейд давомида улардан 92 дона турли хил балиқ, 1 та резина қайиқ ва 18 та леска тўри олиб қўйилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, қонунбузарлар табиатга 743 млн 660 минг сўм миқдорида зарар етказган. Ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔1
Президент вакилига янги масъулиятли вазифа юклатилди

Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Аллаберганович Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥34
Ўзбекистонда хантавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган

Санэпидқўмита сўнгги кунларда муҳокама қилинаётган хантавирус юзасидан расмий маълумот бериб, айни пайтда Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор эканини маълум қилди.

Мутахассисларга кўра, хантавирус коронавирус каби тез тарқалмайди ва пандемия хавфини келтириб чиқармайди. Вирус асосан кемирувчилар орқали юқади.

Қўмита фуқароларга шахсий гигиенага риоя қилиш, озиқ-овқатларни тоза сақлаш ва хоналарни мунтазам шамоллатиб туришни тавсия қилди.

Шунингдек, мамлакатда 53 та чегара пунктида доимий санитария назорати олиб борилаётгани айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида адвокатлар, ҳуқуқшунослар ва юридик консалтинг компаниялари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида адвокатлик фаолиятида учраётган муаммолар, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси, суд ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ноаниқликлар ҳамда қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқлар муҳокама қилинди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Давронбек Қадамбаевич Қурбонов ҳам иштирок этиб, бугунги кунда Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ адвокат фаолият юритаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳар 5,5 минг нафар аҳолига бир нафар адвокат тўғри келмоқда.

Очиқ мулоқотда соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорлар учун ҳуқуқий ҳимоя механизмларини кучайтириш ва адвокатлик институтини ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд делегацияси АҚШда инвестициявий учрашувлар ўтказмоқда

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев раҳбарлигидаги делегация АҚШнинг Миссури штатида қатор йирик компаниялар ва бизнес доиралари вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Жумладан, “Sangita Capital Partners” компанияси ҳамда Тадбиркорлар клуби аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Самарқанд вилоятининг иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари кенг тақдим этилди.

Шунингдек, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, қўшма лойиҳалар ва келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2025 йил давомида судлар томонидан жами 4 миллиондан ортиқ иш кўриб чиқилди.

Жумладан:

— 2 миллиондан ортиқ фуқаролик ишлари;
— 63 мингта жиноят ишлари;
— 91 минг 800 та жиноят ишларидан келиб чиққан материаллар;
— 691 мингта маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар;
— 357 мингта ҳуқуқбузарлик ишларидан келиб чиққан материаллар;
— 51 минг 200 та санкция ва мажбурлов чоралари;
— 90 мингдан ортиқ иқтисодий ишлар;
— 18 минг 400 та маъмурий органларнинг қарорлари, ишлари ва хатти-ҳаракатлари юзасидан ишлар кўриб чиқилган.

Мазкур рақамлар мамлакатда суд-ҳуқуқ тизими орқали кўриб чиқилаётган мурожаатлар ва низолар ҳажми йил сайин ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ҳеч қачон бундай яшамаганмиз” – Усмон Азим

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим “Риёсиз сўзлар” номли публицистик эсесида мамлакатдаги ислоҳотлар, Янги Ўзбекистондаги ўзгаришлар ва Президент Шавкат Мирзиёев фаолияти ҳақида фикр билдирди.

Муаллиф асарда ўтмишдаги оғир иқтисодий ва ижтимоий ҳолатларни эслаб, кейинги йиллардаги
ўзгаришларни “мисли кўрилмаган янгиланишлар” дея таърифлайди. У айниқса Сурхондарёдаги ўзгаришлар, қўшни давлатлар билан муносабатлар тиклангани ва мамлакатдаги бунёдкорлик ишларига алоҳида тўхталган.

“Мен етмиш олти йил умр кўрдим, аммо халқимиз ҳеч қачон бундай яйраб яшамаганман”, — дейди адиб.

Эссе якунида Усмон Азим Ўзбекистоннинг келажаги ва ривожланиш суръатлари ҳақида ўз ишончини билдирган.

👉 https://effect.uz/n/149

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥11👎4🤔2
Вазият назоратга олинди – Effect.uz’да ёритилган Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирилди

EFFECT.UZ каналида Қамаши туман тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базаси ҳамда биноларининг таъмирталаб ҳолати юзасидан эълон қилинган мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинди. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Ўзбекистонда янги Чорвачилик агентлиги ташкил этилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. Янги тузилма Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси негизида иш бошлайди.

Агентлик олдига қорамоллар сонини 16,5 миллионтага, қўй ва эчкиларни 30 миллионтага, паррандаларни эса 141 миллионтага етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек:
▪️ гўшт ва сутни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга ошириш;
▪️ наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш;
▪️ озуқабоп экин майдонларини 1,5 баробар кенгайтириш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятдан биттадан туман чорвачиликка ихтисослаштирилади. У ерларда пахта ва ғалла майдонларининг ярмига озуқабоп экин экишга рухсат берилади ҳамда 10 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥18🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон университетининг Андижон филиалида 40 нафардан ортиқ талаба овқатдан заҳарлангани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан масъул ташкилотлар ва мутасаддилар расмий маълумот бериши керак. Талабалар айнан нимадан заҳарлангани, ошхонадаги санитария ҳолати қандай бўлгани ва айбдорларга қандай чора кўрилиши очиқланиши лозим.

Effect.uz ни кузатишда давом етинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4😢2
Энди рўйхатдан ўтишда Face-ID ва Mobile-ID қўлланилади

Ҳукуматнинг 5 май куни қабул қилинган қарорига кўра, фуқароларни яшаш ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш жараёнида Face-ID ҳамда Mobile-ID орқали шахсни тасдиқлаш тизими жорий этилади.

Янги тартибга мувофиқ, фуқаро ва уй эгасининг розилиги электрон шаклда тасдиқланади. Аризалар “E-xabar berish” тизими орқали юборилади, QR-кодли қайд варақалари шакллантирилади ҳамда маълумотлар “Manzil” ахборот тизими орқали юритилади.

Шунингдек, “доимий прописка” ва “вақтинча прописка” атамалари босқичма-босқич “яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” ва “турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” иборалари билан алмаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 4 та дўкон ёниб кетди

Кеча тунда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани деҳқон бозорида жойлашган 4 та савдо дўконида (2 та озиқ-овқат ва 2 та парфюмерия маҳсулотлари дўкони) ёнғин содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида савдо дўконларининг ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Омонатдаги 500 минг доллар ўзлаштирилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг айрим масъул ходимлари фуқаро И.М.нинг банк омонатига қўйилган 500 минг АҚШ долларини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириб олгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram