EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Банклар йирик пул операциялари устидан назоратни кучайтиради

Янги тартибга кўра, 175 млн сўмдан юқори молиявий операциялар бўйича мижозлар қўшимча текширувдан ўтказилади.

Шунингдек, вояга етмаган шахслар ҳисобварағига 16,5 млн сўмдан ортиқ маблағ келиб тушиши ёки ечиб олиниши шубҳали операция сифатида баҳоланиши мумкин.

Кучайтирилган мониторингдаги давлатлар билан боғлиқ 412 млн сўмдан ортиқ халқаро пул ўтказмалари ҳам алоҳида назоратга олинади.

Энди қиймати 2 млрд сўмдан ошган импорт шартномаларига киритилган ўзгаришлар ҳам банклар диққат марказида бўлади. Илгари бу меъёр 8,24 млрд сўм эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13🤔1
Ўзбекистон БААга тухум, парранда ва қуён гўштини экспорт қилишни бошлайди

Бирлашган Араб Амирликларининг Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазирлиги Ўзбекистондан инкубацион тухум, бир кунлик жўжалар, истеъмол тухуми, парранда ҳамда қуён гўштини импорт қилиш учун ветеринария-санитария сертификатларини тасдиқлади.

Мазкур келишув Ўзбекистон маҳсулотларига БАА бозорига расман йўл очиб, икки давлат ўртасидаги савдо айланмасини кенгайтиришга хизмат қилади.

Маълум қилинишича, ветеринария-санитария сертификати маҳсулотнинг импорт қилувчи давлат талабларига мослигини тасдиқлайди ва товарни божхонадан ўтказишда муҳим ҳужжат ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Кўча савдоси, валютачилар ва тирбандликлар: Андижон бозори атрофидаги вазият назоратдан чиқдими?

Effect.uz'га келиб тушган мурожаатга кўра, Андижон шаҳрида жойлашган янги бозор ҳудудидаги деҳқон бозорида бир қанча ноқулайликлар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Унда айтилишича, бозор ҳудудида кўча савдоси авж олгани, тартиб ва назорат етишмаслиги аҳоли ҳамда тадбиркорларга қатор ноқулайликлар туғдирмоқда.

Мурожаат муаллифларига кўра, бозор атрофида валюта айирбошловчилар ва тартибсиз савдо нуқталари кўпайиб кетган. Шунингдек, кўча савдоси транспорт ҳаракатига жиддий халал бериб, атрофдаги кўп қаватли уйлар аҳолисига ҳам муаммо туғдираётгани таъкидланган.

Фуқаролар мутасаддилардан бозор ҳудудини тартибга келтириш, тадбиркорлар учун қонуний ва қулай шароит яратиш ҳамда ноқонуний кўча савдосига чек қўйишни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
 
Когон тумани ҳокими ўринбосари фермер хўжалигига сув таъминоти масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Фермер Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланиб келган. Унинг айтишича, “Қум Султон” массивидаги экин майдонларига Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилган.

Шундан сўнг у муаммони ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими ўринбосарига мурожаат қилган. Мансабдор эса сувни қайта очиб бериш ва кейинчалик муаммо бўлмаслигини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади

Президентнинг “Пахта ва буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2026 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бир қатор имтиёзли кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

📌 Жумладан:
🔹 Пахта учун олинган имтиёзли кредитни шартномадаги муддатда қайтарган хўжаликларга фоизнинг 2,5 фоизлик қисми компенсация қилинади;
🔹 Агар кредит 31 декабрга қадар тўлиқ қайтарилса, фоиз тўловининг 5 фоизлик қисми қоплаб берилади;
🔹 Буғдой етиштириш учун ажратилган кредитлар 1 августгача тўлиқ қайтарилса, фоиз тўловининг 4 фоизлик қисми компенсация қилинади;
🔹 Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик корхоналарига пахта хариди учун берилган тижорат кредитларининг маълум қисми ҳам давлат томонидан қопланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Фарғонада 3,2 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандаси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ, ИИБ ҳамда чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги дори воситалари ноқонуний олиб ўтилгани аниқланди.

Маълум қилинишича, бир гуруҳ шахслар Фарғона туманидаги давлат чегараси орқали сим тўсиқларни бузиб, контрабанда йўли билан умумий қиймати 3,2 млрд сўмлик 30 660 дона “Regopen” ҳамда 925 дона “Тропикамид” дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур дори воситалари ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
44 миллион сўмлик битирув нафақаси кимларга берилади?

Давлат таъминотига олинган болаларга таълим муассасасини тамомлаганидан сўнг бир марта битирув нафақаси тўланади.

Ҳозирги кунда ушбу нафақа миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 бараварига тенг бўлиб, 44 миллион 485 минг сўмни ташкил этмоқда.

📌 Битирув нафақаси қуйидаги таълим муассасаларини тугатган давлат таъминотидаги болаларга берилади:
🔹 академик лицейлар
🔹 касб-ҳунар мактаблари
🔹 коллежлар
🔹 техникумлар
🔹 олий таълим муассасалари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Айрим қишлоқ хўжалиги корхоналарига дизель ёқилғиси учун субсидия берилади

Президент фармонига кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида дизель ёқилғиси харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Унга мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан 1 июлгача биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 13 млн сўмдан ошган қисми учун субсидия ажратилади.

Бунда субсидия миқдори 2 млн сўмдан ошмайди ва республика бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги айрим субсидияларни ажратиш ваколати Аграр соҳада тўловлар агентлигига ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адвокатлар ва ҳуқуқшунослар бир майдонда

Айни пайтда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида адвокатлар, ҳуқуқшунослар ҳамда юридик консалтинг компаниялари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда EFFECT.UZ мухбири Нилуфар Ёриқулова хабар берди.

Мулоқот давомида адвокатлик фаолиятидаги муаммолар, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси, суд ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ноаниқликлар, шунингдек қонунчиликдаги бўшлиқлар муҳокама қилинмоқда.

Тадбирда соҳа вакиллари ўз таклиф ва ташаббусларини билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, очиқ мулоқотда ҳуқуқ соҳасидаги амалий муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29-Евроосиё иқтисодий саммити иштирокчиларига йўллаган мурожаатида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Президентнинг қайд этишича, Истанбул шаҳрида ўтаётган мазкур саммит Европа ва Осиё давлатлари ўртасидаги мулоқот ва шерикликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон ҳисобланади.

Шунингдек, давлат раҳбари Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга чиққанини алоҳида таъкидлади.

Мурожаатда глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва экологик муаммоларга ҳам эътибор қаратилди. Президент Ўзбекистон “яшил тараққиёт” йўлини танлаганини билдириб, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кенг кўламли дарахт экиш ишлари амалга оширилаётганини айтди.

Шавкат Мирзиёев Оролбўйида яшил ҳудудлар барпо этиш, сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда экологик ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда ўтадиган экологик тадбирларда фаол иштирок этишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1.1K👍1.08K🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Xon Saroy” атрофидаги шов-шувли иш судда кўрилмоқда

Тошкентдаги “Bahor Residence” турар жой мажмуаси қурувчисига нисбатан жиноят иши Миробод туман судида кўрилмоқда.

Иш доирасида 6 нафар шахсга нисбатан:

— жуда кўп миқдорда фирибгарлик,
— мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш,
— мансаб сохтакорлиги,
— жиноий даромадларни легаллаштириш каби айбловлар қўйилган.

Судланувчилар орасида “Bahor Residence” МЧЖ раҳбари Хуршид Аҳмедов ҳам бор. Тергов маълумотларига кўра, иш бўйича 70 нафар фуқаро жабрланувчи сифатида тан олинган.

Эътиборлиси, “Bahor Residence” лойиҳаси Xon Saroy бренди остида амалга оширилган. Инвесторлар билан тузилган шартномаларда “Xonsaroy Group” МЧЖ қонуний тижорий вакил сифатида кўрсатилган.

Судланаётганларнинг барчасига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Шу билан бирга, қурилишга оид айрим ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан маъмурий судда ҳам алоҳида иш кўрилмоқда.

📍 Ишни кўриб чиқиш 12 май куни соат 15:00га Миробод туман судига тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамоқдан чиқарамиз: Сурхондарёда судья ёрдамчиси пора билан ушланди
 
Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси коррупция билан боғлиқ жиноятда гумон қилиниб ушланди. ДХХ маълумотларига кўра, у жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида кўрилаётган иш юзасидан судланувчиларга енгилроқ жазо тайинлатишни ваъда қилган.

Маълум қилинишича, мансабдор 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш орқали камайтириш, судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ҳамда “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни айтган.

Эвазига у судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш билан боғлиқ моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1