Ўзбекистонда алимент миқдори ошди
2026 йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ишламайдиган фуқаролар учун алимент миқдори оширилди. Бу ўзгариш мамлакат бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 6,8 миллион сўмдан юқорига кўтарилгани билан изоҳланмоқда.
📊 Янгиланган ҳисоб-китобларга кўра:
1 нафар бола учун — тахминан 1,7 миллион сўм
2 нафар бола учун — тахминан 2,3 миллион сўм
Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар янги қонун қабул қилиниши натижаси эмас. Алимент миқдори амалдаги тартибга мувофиқ ўртача даромадларга боғланган ҳолда автоматик равишда қайта ҳисобланади.
Яъни, мамлакатда ўртача иш ҳақи ошиши билан алимент тўловлари ҳам мутаносиб равишда ўсиб боради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ерда вақт секинлашади, хатто сукунат гапиради
Бугун одамлар сайр қилаётган, ёшлар суратга тушаётган, болалар кулгиси янграётган Shahidlarxiyoboni бир вақтлар миллатнинг зиёлилари отиб ўлдирилган, ўлим хайқириғи янграган ва энг оғир фожиаларига гувоҳ бўлган маскан эди.
Бу ерда бир вақтлар қўрқув ҳукм сурган.
Бу ерда она фарзандини кутиб йиғлаган. Бу ерда оталар “халқ душмани” деган тамға биланолиб кетилган. Бу ерда миллатнинг энг ёруғ фарзандлари сўнггибор осмонга қараган.
Бу ерда ҳар бир гул — айтилмай қолган сўз.
Ҳар бир исм — узилган тақдир.
Иккинчи жаҳон урушида юз минглаб ватандошларимиз ортга қайтмади.
Эркинлик ва тинчликнинг ҳақиқий баҳосини унутмаслик — бизнинг бурчимиз.
👉 Тўлиқ видео

Коррупцияга берилган мансабдорлар жазодан қочиб қутулмади: Кадастр ва Ободонлаштириш тизимидаги товламачиликлар фош бўлди
Кадастр агентлигининг Қўрғонтепа тумани бўлими бошлиғи ва бош инспектори фуқарога нисбатан қўлланилиши керак бўлган 82 миллион сўмлик жаримани расмийлаштирмаслик эвазига 3 миллион сўм пора талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд жараёнида ушбу мансабдор шахслар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 3 ва 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, пойтахтнинг Яшнобод туманида ҳам йирик коррупцион ҳолат аниқланди.
Туман Ободонлаштириш бошқармаси бош ҳисобчиси 14 минг дона супурги сотиб олиш бўйича тузилган шартноманинг 10 фоизи миқдорида «откат» сўрагани маълум бўлди. Ўз мансабини суиистеъмол қилиб, ноқонуний даромад орттиришга уринган бош ҳисобчига нисбатан 3 йил муддатга қамоқ жазоси белгиланди.
Ҳар икки ҳолат ҳам давлат идораларида таъмагирликка йўл қўйган шахслар эртами-кечми қонун олдида жавоб беришини яна бир бор тасдиқлади.

⚡️«Xon Saroy»дан кутилмаган бурилиш: Мижозлар ишонган йирик қурилиш компанияси иши судда кўрилмоқда
Тошкентдаги “Bahor Residence” турар жой мажмуаси атрофида катта жиноят иши кўрилмоқда. Компанияга алоқадор мансабдорлар жуда кўп миқдорда фирибгарлик ва пул ювиш каби оғир жиноятларда айбланяпти.
Тергов Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилган. Судланувчилар орасида “Bahor Residence” МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари, Хуршид Аҳмедов ҳам бор.
Жиноят иши доирасида яна 5 нафар шахс ҳам судланяпти, хусусан Анвар Аҳмаджонов, Ғулом Азимов, Шаҳриддин Шаробиддинов, Хуршид Хўжақулов, Азиз Худойназаров суд қилинмоқда. Ҳужжатларда 70 нафар фуқаро жабрланувчи сифатида қайд этилган.
“Bahor Residence” – Xon Saroy бренди остида амалга оширилган. Инвесторлар билан тузилган шартномаларда “Xonsaroy Group” МЧЖ мазкур қурилиш компаниясининг қонуний тижорий вакили сифатида кўрсатилган. Ишни судда кўриб чиқиш бугун, 12 май куни соат 15:00га Миробод судига тайинланган.
👉 https://effect.uz/n/147

🔥2🤔1
⚡️Қашқадарёда ишдан бўшатилган ҳоким ёрдамчиси ҳокимиятни судга берди
Қарши шаҳар суди Батош МФЙ ҳоким ёрдамчиси Шавкат Анаровнинг ишдан бўшатилиши юзасидан чиқарилган қарорни ғайриқонуний деб топди.
Суд материалларига кўра, Шавкат Анаров 2024 йил май ойидан буён тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси сифатида ишлаган.
Суд қарорига кўра:
— ҚҲокимнинг Шавкат Анаровни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарори бекор қилинди;
— у аввалги лавозимига қайта тикланди;
— ҳокимликдан унинг фойдасига 37 млн сўмдан ортиқ мажбурий прогул пули ундирилиши белгиланди;
— қўшимча равишда 2 млн сўм маънавий зарар компенсацияси тайинланди.
Суд ушбу вазиятда ишга тиклаш қисми дарҳол ижро этилишини белгилаган бўлсада, ҳокимлик суд ҳужжатини 31 декабрдан буён бажармаяпти.
👉 https://effect.uz/n/148

👍7😢2🤔1
Банклар йирик пул операциялари устидан назоратни кучайтиради
Янги тартибга кўра, 175 млн сўмдан юқори молиявий операциялар бўйича мижозлар қўшимча текширувдан ўтказилади.
Шунингдек, вояга етмаган шахслар ҳисобварағига 16,5 млн сўмдан ортиқ маблағ келиб тушиши ёки ечиб олиниши шубҳали операция сифатида баҳоланиши мумкин.
Кучайтирилган мониторингдаги давлатлар билан боғлиқ 412 млн сўмдан ортиқ халқаро пул ўтказмалари ҳам алоҳида назоратга олинади.
Энди қиймати 2 млрд сўмдан ошган импорт шартномаларига киритилган ўзгаришлар ҳам банклар диққат марказида бўлади. Илгари бу меъёр 8,24 млрд сўм эди.

👎13🤔1
Ўзбекистон БААга тухум, парранда ва қуён гўштини экспорт қилишни бошлайди
Бирлашган Араб Амирликларининг Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазирлиги Ўзбекистондан инкубацион тухум, бир кунлик жўжалар, истеъмол тухуми, парранда ҳамда қуён гўштини импорт қилиш учун ветеринария-санитария сертификатларини тасдиқлади.
Мазкур келишув Ўзбекистон маҳсулотларига БАА бозорига расман йўл очиб, икки давлат ўртасидаги савдо айланмасини кенгайтиришга хизмат қилади.
Маълум қилинишича, ветеринария-санитария сертификати маҳсулотнинг импорт қилувчи давлат талабларига мослигини тасдиқлайди ва товарни божхонадан ўтказишда муҳим ҳужжат ҳисобланади.

👍2
Кўча савдоси, валютачилар ва тирбандликлар: Андижон бозори атрофидаги вазият назоратдан чиқдими?
Effect.uz'га келиб тушган мурожаатга кўра, Андижон шаҳрида жойлашган янги бозор ҳудудидаги деҳқон бозорида бир қанча ноқулайликлар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Унда айтилишича, бозор ҳудудида кўча савдоси авж олгани, тартиб ва назорат етишмаслиги аҳоли ҳамда тадбиркорларга қатор ноқулайликлар туғдирмоқда.
Мурожаат муаллифларига кўра, бозор атрофида валюта айирбошловчилар ва тартибсиз савдо нуқталари кўпайиб кетган. Шунингдек, кўча савдоси транспорт ҳаракатига жиддий халал бериб, атрофдаги кўп қаватли уйлар аҳолисига ҳам муаммо туғдираётгани таъкидланган.
Фуқаролар мутасаддилардан бозор ҳудудини тартибга келтириш, тадбиркорлар учун қонуний ва қулай шароит яратиш ҳамда ноқонуний кўча савдосига чек қўйишни сўрамоқда.

👍2🤔1