Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камида 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизлар учун тавсиянома бериш бошланди
Мутахассислиги бўйича камида 5 йил иш стажига эга, аммо олий маълумоти бўлмаган хотин-қизларга давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари асосида ўқишга кириш учун тавсиянома бериш жараёни старт олди.
Имтиёздан фойдаланиш учун Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан берилган тавсиянома талаб этилади.
Тавсиянома олиш тартиби ва талаблар ҳақида батафсил маълумотни видеоролик орқали билиб олиш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда амма куёвини ўлдириш учун қотил ёллади
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 54 ёшли аёл куёвини ўлдириш мақсадида икки нафар шахс билан келишгани маълум қилинди.
Айтилишича, ёш оиладаги тортишувлар келиннинг аммасининг ғазабига сабаб бўлган. Дастлаб у куёвини “ақлини киритиб қўйиш”ни режалаштирган, кейинчалик эса уни ўлдиришга қарор қилиб, бу иш учун 40 миллион сўм эвазига икки кишини ёллаган.
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида суиқасд саҳнаси ташкил этилган ва видеотасма аёлга юборилган. Аёл эса видеони қабул қилиб, келишилган пулнинг 2,3 миллион сўмини ёлланган шахслар картасига ўтказган.
Шундан сўнг у тезкор тадбир давомида қўлга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мутлақо қабул қилиб бўлмайди”: Трамп Эрон таклифини рад этди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг янги тинчлик таклифларини кескин рад этиб, уни Truth Social’да “мутлақо қабул қилиб бўлмайди” деб баёнот берди.
Маълумотларга кўра, Эрон АҚШга бир неча саҳифали режани Покистон орқали юборган. ёзишича, таклифда ядровий дастур бўйича музокаралар, Ҳормуз бўғозини босқичма-босқич очиш ва уран захираларининг бир қисмини учинчи давлатга бериш назарда тутилган.
Эвазига санкцияларни юмшатиш ва денгиз блокадасини бекор қилиш сўралган. Бироқ Эрон ядровий объектларни тўлиқ демонтaж қилишдан бош тортган.
Эроннинг “Tasnim” агентлиги эса Трампнинг баёноти Теҳрон учун аҳамиятсиз эканини билдириб, Эрон музокараларда фақат миллий манфаатлардан келиб чиқишини таъкидлаган..

👍2
Тошкентда кучли ёмғирлардан сўнг 23 ҳудудни сув босди
Тошкент шаҳрида 10 май куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида 8 та туманда сув тўпланиши ҳолатлари қайд этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, бир суткада ёғган ёмғир миқдори 35 миллиметрни ташкил этган. Бу эса ўртача ойлик ёғингарчилик меъёрининг ярмидан кўпроғига тенг.
Шунингдек, пойтахтдаги мавжуд ёмғир сувларини оқизиш тизими бир кеча-кундузда 20 миллиметргача бўлган ёғингарчиликни қабул қилишга мўлжаллангани айтилди.
Маълум қилинишича, ишлаб чиқилган бош режага мувофиқ, мазкур тизимнинг ўтказувчанлик қувватини босқичма-босқич 36 миллиметргача ошириш режалаштирилган.

👎4🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий можаро жиноятга айланди
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 54 ёшли аёл куёвига нисбатан суиқасд уюштиришда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, оилавий келишмовчиликлар ортидан аёл аввал куёвини «жазолаш», кейин эса уни йўқ қилиш ниятида бўлган. У 1992 ва 1994 йилда туғилган икки шахсни 40 миллион сўм эвазига ёллаган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан махсус операция ўтказилиб, «суиқасд саҳнаси» ташкил этилган ва бу жараён видеога олиниб аёлга юборилган. Аёл эса ушбу видеони қабул қилиб, келишилган пулдан 2 миллион 300 минг сўмни ижрочиларнинг картасига ўтказган.Кейинчалик Ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида у жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🔥1🤔1
Канадада мотоцикл автомобиль билан тўқнашиб, светофорга осилиб қолди
Канадада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида мотоцикл енгил автомобиль билан қаттиқ тўқнашган.
Кучли зарба таъсирида мотоцикл ҳавога отилиб, йўл четидаги светофор конструкциясига илиниб қолгани айтилмоқда.
Ҳодиса оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси оғир жароҳатлар олган. Шунга қарамай, у тирик қолган ва ҳозирда шифокорлар назорати остида экани маълум қилинди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 10 килограмм “гашиш” савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
Андижон вилоятида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Тезкор тадбирлар давомида гуруҳ етакчиси ва яна 5 нафар аъзо ҳибсга олинган. Улардан жами 4 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.
Тергов маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ Қирғизистондан гиёҳванд моддаларни олиб келиш, чегара орқали ўтказиш ва манзилга етказиш билан шуғулланган. Гуруҳ фаолияти давомида жами 10 килограмм атрофида “гашиш” ноқонуний айланмага киритилгани айтилмоқда.
Избоскан туман суди ҳукмига кўра, айбланувчилар Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан айбли деб топилиб, 8 йилдан 11 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида газ таъминоти бўлими ходими катта миқдорда пора билан ушланди
Сергели тумани газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга тушди.
Батафсил тафсилотлар видеода.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сергели тумани газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга тушди.
Батафсил тафсилотлар видеода.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Бухоролик аёл фирибгарлар туфайли 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағини йўқотди
Бухоро шаҳрида ташкилотлардан бирида ҳисобчи бўлиб ишловчи аёл Telegram орқали қилинган қўнғироқдан сўнг фирибгарларга 1 миллиард 9 миллион сўм ўтказиб берган.
Маълум қилинишича, номаълум шахслар ўзини Марказий банк ходими сифатида таништириб, аёлнинг омонат пуллари хавф остида эканига ишонтирган. Шундан сўнг жабрланувчи тўртта банкдаги омонатларини улар айтган “хавфсиз” карталарга юборган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маблағлар турли шахслар номига расмийлаштирилган карталар орқали айлантирилганини аниқлаган. Пулнинг бир қисми нақдлаштирилиб, мураккаб схема орқали яширилмоқчи бўлган.
Тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳрида икки асосий гумондор қўлга олинди. Улардан телефонлар, SIM-карталар, ўнлаб банк карталари ҳамда 100 миллион сўмдан ортиқ нақд пул мусодара қилинган.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жабрланувчининг 1 миллиард 9 миллион сўм маблағи тўлиқ қайтарилган.

👍13🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир вақтлар бўш бўлган жой бугун катта баҳс марказида!
2005 йилда 1996 йилдаги қурилиш меъёрларига амал қилган ҳолда қурилиб, тегишли идора ва ташкилотлардан рухсатнома олиб фаолият олиб бораётган тадбиркорнинг фаолиятига жиддий тўсқинликлар қилинмоқда.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2005 йилда 1996 йилдаги қурилиш меъёрларига амал қилган ҳолда қурилиб, тегишли идора ва ташкилотлардан рухсатнома олиб фаолият олиб бораётган тадбиркорнинг фаолиятига жиддий тўсқинликлар қилинмоқда.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Ўзбекистонда алимент миқдори ошди
2026 йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ишламайдиган фуқаролар учун алимент миқдори оширилди. Бу ўзгариш мамлакат бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 6,8 миллион сўмдан юқорига кўтарилгани билан изоҳланмоқда.
📊 Янгиланган ҳисоб-китобларга кўра:
1 нафар бола учун — тахминан 1,7 миллион сўм
2 нафар бола учун — тахминан 2,3 миллион сўм
Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар янги қонун қабул қилиниши натижаси эмас. Алимент миқдори амалдаги тартибга мувофиқ ўртача даромадларга боғланган ҳолда автоматик равишда қайта ҳисобланади.
Яъни, мамлакатда ўртача иш ҳақи ошиши билан алимент тўловлари ҳам мутаносиб равишда ўсиб боради.

👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ерда вақт секинлашади, хатто сукунат гапиради
Бугун одамлар сайр қилаётган, ёшлар суратга тушаётган, болалар кулгиси янграётган Shahidlarxiyoboni бир вақтлар миллатнинг зиёлилари отиб ўлдирилган, ўлим хайқириғи янграган ва энг оғир фожиаларига гувоҳ бўлган маскан эди.
Бу ерда бир вақтлар қўрқув ҳукм сурган.
Бу ерда она фарзандини кутиб йиғлаган. Бу ерда оталар “халқ душмани” деган тамға биланолиб кетилган. Бу ерда миллатнинг энг ёруғ фарзандлари сўнггибор осмонга қараган.
Бу ерда ҳар бир гул — айтилмай қолган сўз.
Ҳар бир исм — узилган тақдир.
Иккинчи жаҳон урушида юз минглаб ватандошларимиз ортга қайтмади.
Эркинлик ва тинчликнинг ҳақиқий баҳосини унутмаслик — бизнинг бурчимиз.

Коррупцияга берилган мансабдорлар жазодан қочиб қутулмади: Кадастр ва Ободонлаштириш тизимидаги товламачиликлар фош бўлди
Кадастр агентлигининг Қўрғонтепа тумани бўлими бошлиғи ва бош инспектори фуқарога нисбатан қўлланилиши керак бўлган 82 миллион сўмлик жаримани расмийлаштирмаслик эвазига 3 миллион сўм пора талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд жараёнида ушбу мансабдор шахслар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 3 ва 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, пойтахтнинг Яшнобод туманида ҳам йирик коррупцион ҳолат аниқланди.
Туман Ободонлаштириш бошқармаси бош ҳисобчиси 14 минг дона супурги сотиб олиш бўйича тузилган шартноманинг 10 фоизи миқдорида «откат» сўрагани маълум бўлди. Ўз мансабини суиистеъмол қилиб, ноқонуний даромад орттиришга уринган бош ҳисобчига нисбатан 3 йил муддатга қамоқ жазоси белгиланди.
Ҳар икки ҳолат ҳам давлат идораларида таъмагирликка йўл қўйган шахслар эртами-кечми қонун олдида жавоб беришини яна бир бор тасдиқлади.