EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари акс этган суратлар

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥13👎5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Денвер аэропортида фожеали ҳодиса юз берди: учиш-қўниш йўлагига чиқиб кетган эркакни самолёт уриб юборди

Маълум қилинишича, шахси ҳозирча аниқланмаган эркак аэропорт ҳудудидаги тўсиқдан ошиб ўтиб, орадан икки дақиқа ўтгач учиш-қўниш йўлагига чиққан.

Шу вақтда ҳаракатланаётган Airbus A321 русумли йўловчи самолёти уни уриб юборган. Оғир жароҳат олган эркак воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ўзбекистонда солиқ тушумлари кескин ошди

2026 йилнинг биринчи чорагида
Ўзбекистонда жами солиқ тушумлари 63,6 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўпдир.

Энг катта тушум фойда солиғи ҳиссасига тўғри келиб, ушбу кўрсаткич 20,4 трлн сўмга етган. Йиллик ўсиш 43 фоизни ташкил этган.

ҚҚС бўйича тушумлар 12,5 трлн сўмга етди ва 27 фоизга ошди. Жисмоний шахслар даромад солиғи эса 10,7 трлн сўмни ташкил қилиб, 15 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Шунингдек, ер солиғи 2,8 трлн сўмга, мол-мулк солиғи 2,3 трлн сўмга етган. Айланмадан олинадиган солиқ ҳажми 0,6 трлн сўмни ташкил этган.

Сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи бўйича тушумлар эса 82 фоизга ошиб, 0,4 трлн сўмга етган.

Қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар ҳам бюджетга катта миқдорда солиқ тўлагани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Москва шаҳрида Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди

Тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига ҳурмат кўрсатилиб, ғалабага ҳисса қўшган халқлар жасорати эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍107🔥21😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда аёлни машина босиб, сўнг устидан юриб кетди

9 май куни Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳридаги турар жой бинолари ҳовлисига кириш қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Автомобиль бир аёлни уриб юборган, сўнг унинг устидан босиб ўтган. Ҳодиса кузатув камерасига ёзиб олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов доирасида ЙТҲнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш бўйича зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Россиянинг бир нечта ҳудудларида кучли қор бўрони кузатилмоқда

Россиянинг Ханти-Манси автоном округида май ойида кузатилган кучли қор ёғиши ва шамол оқибатида ўн минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолди.

Перм ўлкаси, Свердловск вилояти ҳамда Тюмен ҳудудларида дарахтлар қулаб, электр тармоқлари узилган. Айрим йўллар қор билан қоплангани айтилмоқда.

Шунингдек, бир қатор аҳоли пунктларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Мутасадди хизматлар авария оқибатларини бартараф этиш ва таъминотни тиклаш ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Йил якунигача 1 800 та янги автобус олиб келинади

Президент Шавкат Мирзиёев йил якунига қадар 1 800 та замонавий автобус харидини молиялаштириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.

Унинг айтишича, 2026 йил охиригача тадбиркорларга автобус сотиб олиш учун алоҳида банк кредитлари ажратилади. Мазкур чоралар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантириш ва аҳолига қулайлик яратишга қаратилган.

Шунингдек, Миллий банк жорий йилнинг ўзида 1 000 та автобус хариди учун 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни режалаштирмоқда. Харид қилинадиган транспорт воситаларининг 600 таси газ двигателли, 400 таси эса замонавий электробуслардан иборат бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятининг Данғара туманида темир йўлга чиққан маст фуқаро ҳаракатланаётган поездни тўхтатмоқчи бўлди

Ҳодиса вақтида фуқаро темир йўлга чиқиб, ҳаракатланиб кетаётган поезд йўлини тўсишга уринган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода маст ҳайдовчи 40 нафар боғча боласини автобусда олиб кетаётгани аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширув вақтида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи 40 нафар боғча тарбияланувчисини автобусда олиб кетаётгани маълум бўлди.

Автобус зудлик билан тўхтатилиб, болаларнинг хавфсизлиги таъминланган. Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий чора кўрилган.

😎BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢4👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда сел сой устидаги кўприкни олиб кетди

Тарқалган видеоларда кучли сел оқими оқибатида кўприк вайрон бўлганини кўриш мумкин.

Айтилишича, ҳодиса содир бўлган ҳудудда ҳайдовчи ва йўловчиларни огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ёки чеклов чоралари ўрнатилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3