Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат вақтидаги жасорат унутилмайди
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаров хотираси шарафланди.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги ўзи таҳсил олган 62-сонли умумтаълим мактабида марҳум хотирасини абадийлаштириш мақсадида бюст ўрнатилиб, хотирлаш маросими ўтказилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍4😢2
Эртага айрим ўқувчилар учун дарс куни
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, 11 май куни умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун дарс машғулотлари ўтказилади.
Шу билан бирга, бошланғич синф ўқувчилари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун ушбу кун дам олиш куни ҳисобланади.
Нодавлат таълим муассасалари эса дам олиш кунларини ўз ички тартиб-қоидалари асосида белгилайди.

👍1
АҚШ ҳукумати сирли учувчи объектлар ҳақидаги махфий ҳужжатларни очиқлади
АҚШда 1948–2026 йилларга оид сирли учувчи объектлар ҳақидаги 162 та махфий материал жамоатчиликка эълон қилинди. Ҳужжатлар FBI, Пентагон, NASA ва бошқа идоралар архивларидан ўрин олган.
Энг қизиқ маълумотлардан бири Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар яратгани айтилган дисксимон учувчи аппарат ҳақида бўлди. Гувоҳ Пол Пейерл 1944 йилда Германияда диаметри 6,4 метр бўлган, масофадан бошқариладиган сирли қурилмани кўрганини айтган.
Ҳужжатларда аппарат ташқи ҳалқаси айлангани, марказий қисми эса қимирламагани қайд этилган. Шунингдек, унинг ҳаводан олинган сурати ҳам архивга киритилган.
FBI эса бу материаллар агентликнинг расмий хулосаси эмаслигини таъкидлаб, улар сирли учувчи объектлар ҳақиқатан мавжудлигини исботламаслигини маълум қилди.
Архивларда, шунингдек, 2022 йил Ироқ ва 2024 йил Сурияда кузатилган сирли ёруғлик ҳодисалари ҳақидаги ҳарбий қайдлар ҳам мавжуд.

🤔2
Президент Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари акс этган суратлар
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥13👎5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Денвер аэропортида фожеали ҳодиса юз берди: учиш-қўниш йўлагига чиқиб кетган эркакни самолёт уриб юборди
Маълум қилинишича, шахси ҳозирча аниқланмаган эркак аэропорт ҳудудидаги тўсиқдан ошиб ўтиб, орадан икки дақиқа ўтгач учиш-қўниш йўлагига чиққан.
Шу вақтда ҳаракатланаётган Airbus A321 русумли йўловчи самолёти уни уриб юборган. Оғир жароҳат олган эркак воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Маълум қилинишича, шахси ҳозирча аниқланмаган эркак аэропорт ҳудудидаги тўсиқдан ошиб ўтиб, орадан икки дақиқа ўтгач учиш-қўниш йўлагига чиққан.
Шу вақтда ҳаракатланаётган Airbus A321 русумли йўловчи самолёти уни уриб юборган. Оғир жароҳат олган эркак воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ўзбекистонда солиқ тушумлари кескин ошди
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда жами солиқ тушумлари 63,6 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўпдир.
Энг катта тушум фойда солиғи ҳиссасига тўғри келиб, ушбу кўрсаткич 20,4 трлн сўмга етган. Йиллик ўсиш 43 фоизни ташкил этган.
ҚҚС бўйича тушумлар 12,5 трлн сўмга етди ва 27 фоизга ошди. Жисмоний шахслар даромад солиғи эса 10,7 трлн сўмни ташкил қилиб, 15 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Шунингдек, ер солиғи 2,8 трлн сўмга, мол-мулк солиғи 2,3 трлн сўмга етган. Айланмадан олинадиган солиқ ҳажми 0,6 трлн сўмни ташкил этган.
Сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи бўйича тушумлар эса 82 фоизга ошиб, 0,4 трлн сўмга етган.
Қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар ҳам бюджетга катта миқдорда солиқ тўлагани маълум қилинди.

👎11😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Москва шаҳрида Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди
Тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига ҳурмат кўрсатилиб, ғалабага ҳисса қўшган халқлар жасорати эътироф этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига ҳурмат кўрсатилиб, ғалабага ҳисса қўшган халқлар жасорати эътироф этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍107🔥21😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда аёлни машина босиб, сўнг устидан юриб кетди
9 май куни Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳридаги турар жой бинолари ҳовлисига кириш қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Автомобиль бир аёлни уриб юборган, сўнг унинг устидан босиб ўтган. Ҳодиса кузатув камерасига ёзиб олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов доирасида ЙТҲнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш бўйича зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👎2
Россиянинг бир нечта ҳудудларида кучли қор бўрони кузатилмоқда
Россиянинг Ханти-Манси автоном округида май ойида кузатилган кучли қор ёғиши ва шамол оқибатида ўн минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолди.
Перм ўлкаси, Свердловск вилояти ҳамда Тюмен ҳудудларида дарахтлар қулаб, электр тармоқлари узилган. Айрим йўллар қор билан қоплангани айтилмоқда.
Шунингдек, бир қатор аҳоли пунктларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Мутасадди хизматлар авария оқибатларини бартараф этиш ва таъминотни тиклаш ишларини олиб бормоқда.

Йил якунигача 1 800 та янги автобус олиб келинади
Президент Шавкат Мирзиёев йил якунига қадар 1 800 та замонавий автобус харидини молиялаштириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
Унинг айтишича, 2026 йил охиригача тадбиркорларга автобус сотиб олиш учун алоҳида банк кредитлари ажратилади. Мазкур чоралар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантириш ва аҳолига қулайлик яратишга қаратилган.
Шунингдек, Миллий банк жорий йилнинг ўзида 1 000 та автобус хариди учун 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни режалаштирмоқда. Харид қилинадиган транспорт воситаларининг 600 таси газ двигателли, 400 таси эса замонавий электробуслардан иборат бўлади.

👍4🔥1