EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қизириқ бозорида ёнғин чиққани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги бозорда ёнғин содир бўлаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Ваколатли органлар (ФВВ) томонидан ҳолат юзасидан ҳозирча расмий баёнот берилгани йўқ.

Ёнғин кўлами ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Хотира абадий, қадр муқаддас: прокуратура ходимлари аждодлар хотирасини ёд этди

Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-139-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар, Транспорт ва Ҳарбий прокуратуралари раҳбарияти ҳамда жамоаси томонидан 8 май куни қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

“Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйилиб, Ватан ҳимоячиларининг жасоратига ҳурмат бажо келтирилди.

1941-1945 йилларда тизимда ишлаган 500 нафар ходимдан 400 нафари урушга сафарбар этилгани, қолганлари эса фронт ортида фидокорона меҳнат қилгани ёдга олинди.

Пойтахтдаги “Минор” ва “Чиғатой” қабристонларида дафн этилган тизим фахрийлари (Маннанов, Устабоев, Мустафоев ва бошқалар) қабрлари зиёрат қилиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Марҳум фахрийларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Бу каби хотира тадбирлари республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аждодлар жасорати — куч ва илҳом манбаи

Ғалаба байроғини жаҳон узра баланд кўтаришга муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг шонли йўли биз учун ҳақиқий мардлик ва матонат мактабидир.

Халқимизнинг тарихий қаҳрамонлиги бугунги тинчлик ва тараққиёт йўлида бизга мададкор куч бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу юксак маънавий мерос ёш авлодни Ватанга садоқат ва улкан зафарлар сари руҳлантиришда давом этади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥52👍46🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Москвадаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди

Россия пойтахтида Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, бошқа давлатлар раҳбарлари билан Номаълум аскар қабри пойига гул қўйди.

Маросимда Россия президенти Владимир Путин билан бирга бир қатор хорижий давлат раҳбарлари, жумладан Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва бошқа меҳмонлар қатнашди.

Тадбир доирасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси ёд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥65👎1😢1
Тошкентда Гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда

7–9 май кунлари пойтахт марказида баҳорнинг энг нафис тадбирларидан бири — Гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестиваль Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Асосий байрам тадбирлари ва гулли композициялар “Сайилгоҳ” кўчаси ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги экопарк ҳудудида намойиш этилмоқда.

Тадбир доирасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил қилинган. Унда меҳмонлар уста-ҳунармандларнинг қўл меҳнати намуналари билан яқиндан танишиш имконига эга.

Фестиваль пойтахтнинг туристик жозибадорлигини ошириш ва аҳолига баҳорий кайфият улашиш мақсадида ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 9 май куни туғилган чақалоқларга байрамона тимсоллар тақилди

Россиядаги туғуруқхоналарда янги туғилган чақалоқларга махсус ҳарбий услубдаги бош кийимлар кийдирилиб, кўксига Георгей ленталари тақилибди.

Бу Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба хотирасига бағишланган тадбирлар доирасида ташкил этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент кўчаларида тарих жонланди: 150 дан ортиқ экранда Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ёд этилмоқда

Тошкентдаги LED экранларда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати ва фронт ортидаги меҳнатига бағишланган махсус видеороликлар намойиш этилмоқда.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тайёрланган ушбу роликлар орқали ўзбек халқининг ғалабага қўшган ҳиссаси, уруш йилларидаги матонати ва фидойилиги ёритилган.

Маълум қилинишича, тарихий фактлар асосида ишланган 12 хил видеоролик пойтахт бўйлаб жойлашган 151 та LED экранда кенг жамоатчиликка намойиш этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирларда иштирок этди

Тадбирлар давомида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥23👎2🤔1
Биз Қорақалпоғистон халқи олдида алоҳида масъулиятни ўз зиммамизга олганмиз”, — деди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева

У 61-Венеция биенналесида Ўзбекистоннинг “The Aural Sea” миллий павильони очилиш маросимида нутқ сўзлади.

Жаҳон санъатининг энг нуфузли майдонларидан бири саналган биеннале бу йил “In Minor Keys” (“Минор оҳангларда”) шиори остида ўтмоқда. Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, мазкур мавзу бугунги дунёдаги мураккаб ва нозик жараёнларни чуқур акс эттиради.

Ўзбекистон тақдим этган “The Aural Sea” лойиҳаси Орол денгизи мавзусига бағишланган бўлиб, унда Орол нафақат экологик фожиа, балки халқ хотираси, афсона ва ижодий изланишлар рамзи сифатида талқин қилинган.

Қайд этилишича, миллий павильон биеннале меҳмонлари ва иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотиб, Ўзбекистон маданияти ҳамда минтақамизга саёҳат қилиш истагини кучайтирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍95🔥9👎3
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди.

Давлатимиз раҳбарининг Ғалаба байрами муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда иштироки умумий Ғалабага муносиб ҳисса қўшган миллионлаб инсонлар хотирасига юксак эҳтиром ифодаси бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон халқининг уруш йилларида фронт ва фронт ортида кўрсатган жасорати, матонати ва фидойилиги яна бир бор эътироф этилди.

Ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев қатор хорижий давлат раҳбарлари билан ҳам мулоқот қилди. Хусусан, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Словакия Бош вазири Роберт Фитсо, Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳим ва Лаос Президенти Тхонглун Сисулит билан икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, мазкур учрашувлар халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍106🔥9