EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
АҚШ делегацияси Ислом цивилизация марказида!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази яна бир нуфузли халқаро делегацияни қабул қилди.

👉 https://effect.uz/n/141

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда меъёрдан ортиқ болаларни ташиётган Damas'лар аниқланди

Сирдарёда ўтказилган назорат тадбирлари давомида боғча болаларини белгиланган меъёрдан ортиқ ташиётган Damas автомобиллари аниқланди.

Текширув натижаларига кўра, бир транспорт воситасида 22 нафар, иккинчисида эса 24 нафар боғча тарбияланувчиси бўлгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ислом цивилизацияси маркази халқаро делегация нигоҳида!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Халқаро гиёҳванд моддаларни назорат қилиш қўмитаси бош котиби бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.


👉 https://effect.uz/n/145

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди

Сирдарё вилоятида Nexia-3 русумли автомобил ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттиргани оқибатида йўл-патруль хизмати ходимларидан бири уриб юборилгани ҳақида хабар берилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса вақтида ҳайдовчи қочишга уриниб, ҳаракатни тўхтатмаган. Натижада ЙПХ ходимларидан бири жароҳат олган.

Ҳолат расман очиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги спорт тадбирларида хавфсизлик назорати кучайтирилди
 
Оммавий спорт тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кучайтирилган назорат ишлари олиб борилмоқда.
 
Тадбирлар иштирокчилари ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
 
Видео тасвирга олишдаги ҳамкорлик учун — Press SBU жамоасига алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Хизматларингизга омад ва чарчаманглар!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистонда 598 та ноқонуний қурол аниқланди

Жорий йилнинг бошидан буён ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар натижасида 7,5 мингдан зиёд қурол муомаласига доир қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, 3,2 мингга яқин ўқ-дорилар олиб қўйилган.

👉 https://effect.uz/n/146

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Венецияда Ўзбекистон миллий павильонини очди

Дунё санъатининг энг нуфузли майдони — 61-Венеция биенналесида мамлакатимизнинг «The Aural Sea» лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева маросимда шахсан иштирок этиб, миллий павильонни очиб берди.

«61-Венеция биенналесида Ўзбекистон миллий павильони очилиши мен учун ўта аҳамиятли бўлди. Бу йилги «Минор оҳангларда» шиори биз яшаётган давр учун жуда аниқ танланган. Лойиҳамизда Орол фақатгина экологик фожиа эмас, балки хотираларимиз, афсоналаримиз ва ижодий изланишларимиз макони сифатида намоён бўлди. Маданиятимиз меҳмонларда катта қизиқиш уйғотганидан мамнунман», – дейди Саида Мирзиёева.


Миллий павильоннинг очилиши халқаро экспертлар ва санъат ихлосмандлари эътибор марказида бўлди. Бу каби иштирок Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини дунёга танитиш ва муҳим экологик мавзуларни санъат тили билан глобал саҳнага олиб чиқиш имконини беради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥20👎2🤔1
Тошкентда нақдсиз тўловларга ўтиш ижара бозорига қандай таъсир қилди?

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 1 апрелдан бошлаб нақдсиз ҳисоб-китоб тизимига ўтилганига қарамай, пойтахтда уй-жой ижараси нархларида кескин ўзгариш кузатилмаган.

Апрель ойида ўртача ижара ҳақи март ойидаги ва ўтган йилнинг шу давридаги каби $550 даражасида сақланиб қолган.

Шу билан бирга, бир хонали уйлар ижараси 14,3%, икки хоналилар эса 10% га ошган. Уч хонали хонадонлар ижараси 12,5% га пасайган бўлса, тўрт ва ундан ортиқ хонали уйлар нархи 26,1% га арзонлашган.

Премиум сегментдаги айрим туманларда ижара нархлари тушган: — Шайхонтоҳур туманида — 25% — Миробод туманида — 11,1% — Яккасарой туманида — 6,7%
Энг юқори ўсиш эса Олмазор (+12,5%) ва Мирзо Улуғбек (+9,1%) туманларида қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муборак

Бугун юртимиз тинчлиги ва эркинлиги йўлида жонини фидо қилган инсонларни чуқур эҳтиром билан ёд оламиз. Уларнинг жасорати, матонати ва Ватан олдидаги хизматлари халқимиз хотирасида мангу сақланади.

Фахрийларимизга соғлик, узоқ умр ва оилаларига хотиржамлик тилаймиз. Юртимиз осмони доимо мусаффо, хонадонларимиз тинч бўлсин.

Хотира — муқаддас, инсон қадри — улуғ!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кремлда Мирзиёев ва Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Москва шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия Президенти Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар икки давлат муносабатларини янада ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

Владимир Путин Ўзбекистон раҳбарининг Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаб, буни мамлакатлар ўртасидаги яқин муносабатларнинг намунаси сифатида баҳолади.

Шавкат Мирзиёев эса уруш қатнашчиларининг жасорати ва фидойилигини ёд этиш, тарихий хотирани асраб-авайлаш ҳар доим муҳим бўлиб қолишини қайд этди.

Музокаралар чоғида савдо, саноат, энергетика, металлургия соҳаларидаги қўшма лойиҳалар, шунингдек маданий-гуманитар алоқалар ва ҳудудлараро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥16👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйинчоқ машина, аммо жарима ҳақиқий: Тошкентда «кичик ҳайдовчи» катта йўлга чиқиб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатда ёш боланинг ўйинчоқ автомобильда йўлга чиқиб ҳаракатлангани акс этган.

Ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан текширув ўтказилиб, боланинг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍3🤔2
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекорд даражага яқинлашди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил апрель ойи якунида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари $70,89 млрддан ошди. Бу март ойига нисбатан қарийб $1,9 млрдга кўпдир.

Захиралар таркибидаги олтин қиймати $61,59 млрдга етган. Шу билан бирга, Марказий банк омборларидаги олтиннинг физик ҳажми тахминан 3,1 тоннага камайган.

Маълум қилинишича, регулятор 2025 йил сентябридан буён илк бор тахминан 3,1 тонна олтин сотган.

Валюта захиралари ҳам ўсишда давом этмоқда — улар бир ойда $1,15 млрдга ошиб, жами $8,72 млрдни ташкил қилди.

Қимматли қоғозлар қиймати эса $1,549 млрдга етди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Қизириқ бозорида ёнғин чиққани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги бозорда ёнғин содир бўлаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Ваколатли органлар (ФВВ) томонидан ҳолат юзасидан ҳозирча расмий баёнот берилгани йўқ.

Ёнғин кўлами ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Хотира абадий, қадр муқаддас: прокуратура ходимлари аждодлар хотирасини ёд этди

Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-139-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар, Транспорт ва Ҳарбий прокуратуралари раҳбарияти ҳамда жамоаси томонидан 8 май куни қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

“Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйилиб, Ватан ҳимоячиларининг жасоратига ҳурмат бажо келтирилди.

1941-1945 йилларда тизимда ишлаган 500 нафар ходимдан 400 нафари урушга сафарбар этилгани, қолганлари эса фронт ортида фидокорона меҳнат қилгани ёдга олинди.

Пойтахтдаги “Минор” ва “Чиғатой” қабристонларида дафн этилган тизим фахрийлари (Маннанов, Устабоев, Мустафоев ва бошқалар) қабрлари зиёрат қилиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Марҳум фахрийларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Бу каби хотира тадбирлари республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1