Телефон рақамини энди уйдан чиқмасдан бошқа одам номига ўтказиш мумкин
Ўзбекистонда телефон рақамини қайта расмийлаштириш жараёни онлайн шаклга ўтди. Энди абонентлар оператор офисига бормасдан, my.gov.uz портали ёки MyGov иловаси орқали рақамни бошқа шахс номига ўтказиши мумкин.
Бунинг учун икки томон ҳам MyID орқали тасдиқдан ўтади. Ариза оператор томонидан 1–5 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Жараён қандай амалга оширилади?
➖ рақам эгаси оператор ва рақамни киритади;
➖ қабул қилувчи шахс маълумотлари тасдиқланади;
➖ иккинчи томон MyGov орқали Face-ID ёрдамида розилик беради;
➖ шундан сўнг рақам янги эгаси номига ўтказилади.
Хизмат нархи операторга қараб фарқ қилади. Айрим ҳолатларда “чиройли рақам” учун қўшимча тўлов ҳам ундирилади.
Агар рақамда қарздорлик бўлса, блокланган бўлса ёки тўлови тўлиқ якунланмаган бўлса, қайта расмийлаштириш рад этилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥12👎3
Блогер «Реал Санжик» 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Инстаграмда «Реал Санжик» тахаллуси билан танилган Санжар Каримов суд ҳукмига кўра 5 йил муддатга қамалди. У Жиноят кодексининг бир нечта моддалари, хусусан, фирибгарлик (168-модда), ўлдириш билан таҳдид қилиш (112-модда) ҳамда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш (273-модда) бўйича айбдор деб топилган.
Маълумот учун, С. Каримов ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидаларини намойишкорона бузган видеолари билан танилган эди. У ўзини «тунги пойгачи» ва «эски бойлар услуби» вакили сифатида тақдим этиб келарди.

😢3
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқини байрам билан табриклади
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон аҳолисини Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан табриклади.
Мурожаатда давлат раҳбари ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиб, уруш ва меҳнат фахрийларига миннатдорлик билдирди ҳамда тинчлик, миллатлараро тотувлик ва катта авлод жасоратига ҳурматни сақлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, мамлакатда фахрийларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом этаётгани, хотира тадбирлари, уч авлод учрашувлари ва ватанпарварлик акциялари ўтказилаётгани қайд этилди.

👍45🔥14🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 ёшли уруш фахрийсига Президент совғаси — электромобиль топширилди
Бекободлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 100 ёшли Ҳасанбой Халматовга Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг янги электромобиль совға қилинди.
Автомобиль калити тантанали тадбирда Тошкент вилояти раҳбарияти ва жамоатчилик вакиллари иштирокида топширилди. Фахрийга кўрсатилган эътибор ва ҳурмат йиғилганлар томонидан илиқ қарши олинди.

👍67🔥10👎3
АҚШ делегацияси Ислом цивилизация марказида!
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази яна бир нуфузли халқаро делегацияни қабул қилди.
👉 https://effect.uz/n/141
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази яна бир нуфузли халқаро делегацияни қабул қилди.
👉 https://effect.uz/n/141
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда меъёрдан ортиқ болаларни ташиётган Damas'лар аниқланди
Сирдарёда ўтказилган назорат тадбирлари давомида боғча болаларини белгиланган меъёрдан ортиқ ташиётган Damas автомобиллари аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, бир транспорт воситасида 22 нафар, иккинчисида эса 24 нафар боғча тарбияланувчиси бўлгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарёда ўтказилган назорат тадбирлари давомида боғча болаларини белгиланган меъёрдан ортиқ ташиётган Damas автомобиллари аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, бир транспорт воситасида 22 нафар, иккинчисида эса 24 нафар боғча тарбияланувчиси бўлгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ислом цивилизацияси маркази халқаро делегация нигоҳида!
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Халқаро гиёҳванд моддаларни назорат қилиш қўмитаси бош котиби бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
👉 https://effect.uz/n/145
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Халқаро гиёҳванд моддаларни назорат қилиш қўмитаси бош котиби бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
👉 https://effect.uz/n/145
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди
Сирдарё вилоятида Nexia-3 русумли автомобил ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттиргани оқибатида йўл-патруль хизмати ходимларидан бири уриб юборилгани ҳақида хабар берилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса вақтида ҳайдовчи қочишга уриниб, ҳаракатни тўхтатмаган. Натижада ЙПХ ходимларидан бири жароҳат олган.
Ҳолат расман очиқланмаган.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги спорт тадбирларида хавфсизлик назорати кучайтирилди
Оммавий спорт тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кучайтирилган назорат ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар иштирокчилари ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Видео тасвирга олишдаги ҳамкорлик учун — Press SBU жамоасига алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Хизматларингизга омад ва чарчаманглар!

👎1
Ўзбекистонда 598 та ноқонуний қурол аниқланди
Жорий йилнинг бошидан буён ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар натижасида 7,5 мингдан зиёд қурол муомаласига доир қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, 3,2 мингга яқин ўқ-дорилар олиб қўйилган.
👉 https://effect.uz/n/146
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг бошидан буён ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар натижасида 7,5 мингдан зиёд қурол муомаласига доир қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, 3,2 мингга яқин ўқ-дорилар олиб қўйилган.
👉 https://effect.uz/n/146
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Венецияда Ўзбекистон миллий павильонини очди
Дунё санъатининг энг нуфузли майдони — 61-Венеция биенналесида мамлакатимизнинг «The Aural Sea» лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева маросимда шахсан иштирок этиб, миллий павильонни очиб берди.
Миллий павильоннинг очилиши халқаро экспертлар ва санъат ихлосмандлари эътибор марказида бўлди. Бу каби иштирок Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини дунёга танитиш ва муҳим экологик мавзуларни санъат тили билан глобал саҳнага олиб чиқиш имконини беради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Дунё санъатининг энг нуфузли майдони — 61-Венеция биенналесида мамлакатимизнинг «The Aural Sea» лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева маросимда шахсан иштирок этиб, миллий павильонни очиб берди.
«61-Венеция биенналесида Ўзбекистон миллий павильони очилиши мен учун ўта аҳамиятли бўлди. Бу йилги «Минор оҳангларда» шиори биз яшаётган давр учун жуда аниқ танланган. Лойиҳамизда Орол фақатгина экологик фожиа эмас, балки хотираларимиз, афсоналаримиз ва ижодий изланишларимиз макони сифатида намоён бўлди. Маданиятимиз меҳмонларда катта қизиқиш уйғотганидан мамнунман», – дейди Саида Мирзиёева.

👍47🔥20👎2🤔1