EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

Вазирлик тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларига янги кадрлар тайинланди.

Жумладан:
Бурхон Ахмедов — Ички аудит департаменти директори;
Баходир Дадабаев — вазирнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича жамоатчилик асосидаги маслаҳатчиси;
Бахтиёр Амиров — вазир ёрдамчиси;
Беҳзод Хўжақулов — Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи;
Хусан Ғаниев — Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бошқармаси бошлиғи;
Дилшод Юсупов — Ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
Рустам Ўктамов — Инфратузилмани ривожлантириш ва бинолардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи;
Азамат Нишанов — Давлат-хусусий шерикликни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
Қаҳрамон Алмарданов — Ўқув жараёнини методик таъминлаш ва дарсликлар бошқармаси бошлиғи;
Сирожиддин Абдукаримов — АКТни жорий этиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Рақамли технологиялар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

Президент қарорига мувофиқ, Султонов Аюбхон Орифхон ўғли рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У меҳнат фаолияти давомида Рақамли технологиялар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаган. Шунингдек, Президент Администрациясида молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларига масъул департаментда фаолият юритган.

Янги тайинлов рақамлаштириш ва IT соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥11
Президент Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ғалаба боғи”га ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари “Матонат мадҳияси” ҳамда “Миллат фидойилари” ёдгорликлари пойига гулчамбар қўйиб, Ватан озодлиги ва халқ тинчлиги йўлида жон фидо қилган инсонлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥13
Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши фахрийси билан

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент аждодлар хотирасига эҳтиром кўрсатди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган аждодларимиз ҳамда мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Давлат раҳбари мард ва жасур ватандошларимиз хотирасини ёд этиб, уларнинг Ватан озодлиги ва тинчлиги йўлидаги фидокорона хизмати ҳеч қачон унутилмаслигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥15😢1