EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хоразмда шубҳали савдо: катталар қаерга қараган?

Урганч марказида жойлашган қиймати тахминан 1 млн долларлик аквапаркнинг Президент қарори (5197) да белгиланган талабларга зид равишда, очиқ аукционсиз ва бир неча баробар арзон нархда сотилгани ҳақида даъволар илгари сурилмоқда.

Ушбу ҳолат ортидан жабр кўрган тадбиркор Бобожон Сапаев Бош прокуратурага мурожаат қилиб, битимга ҳуқуқий баҳо бериш ва масъулларга нисбатан чора кўришни сўраган. Хоразмда бўлиб турган EFFECT.UZ ходимлари воқеалар ривожини ёритиш билан бирга тегишли идоралардан муносабат кутади.

👉 ВИДЕОНИ КЎРИШ

👉 МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👎2🔥1😢1
Ўзбекистонда 16 нафар янги судья тайинланди

Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 7 май куни қабул қилинган қарорига асосан, 16 нафар номзод судьялик лавозимига илк беш йиллик муддат учун тайинланди.

Шунингдек, Судьялар олий кенгаши томонидан қабул қилинаётган қарорлар билан электрон платформа орқали танишиш имконияти мавжуд.

Батафсил: https://qaror.sjco.uz/

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
11 май куни айрим ўқувчилар учун дарслар давом этади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, 11 май куни умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун дарс машғулотлари ўтказилади.

Шу билан бирга, бошланғич синф ўқувчилари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун ушбу кун дам олиш куни ҳисобланади.

Нодавлат таълим муассасалари эса дам олиш кунларини ўз ички тартиб-қоидалари асосида белгилайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
“Реал Мадрид”да парокандалик! Жамоа ич-ичидан емирилмоқда, чунки хоин бор...

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг энг машҳур клубларидан бири “Реал Мадрид” атрофидаги воқеалар шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Бугунги мақоламиз орқали жамоа ичида содир бўлаётган ҳодисаларга бироз тўхталамиз.

👉 https://effect.uz/n/144

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Шавкат Мирзиёев 9 май парадида иштирок этмайди

ОАВларда тарқалган маълумотларга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган 9 май парадида қатнашмайди. Марказий Осиёнинг бошқа давлат раҳбарлари ҳам Қизил майдондаги тадбирларда иштирок этмаслиги айтилмоқда.

Маълум қилинишича, хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ва дрон ҳужумлари билан боғлиқ хавотирлар сабабли бу йилги парад қисқартирилган форматда ўтказилади.

Ўрнига минтақа давлатларида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар, фахрийлар билан учрашувлар ҳамда хотира акциялари ташкил этилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥10👎1
Ўзбекистон ва Хитой стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Пекин шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, энергетика, транспорт ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар икки давлат раҳбарлари белгилаб берган стратегик шериклик йўналишини изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

Ли Цян Хитой Ўзбекистон билан ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканини билдирган бўлса, Абдулла Арипов Ўзбекистон “ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлаши ва “Бир макон — бир йўл” ташаббусида фаол иштирок этишини қайд этди.

Шунингдек, учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

Вазирлик тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларига янги кадрлар тайинланди.

Жумладан:
Бурхон Ахмедов — Ички аудит департаменти директори;
Баходир Дадабаев — вазирнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича жамоатчилик асосидаги маслаҳатчиси;
Бахтиёр Амиров — вазир ёрдамчиси;
Беҳзод Хўжақулов — Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи;
Хусан Ғаниев — Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бошқармаси бошлиғи;
Дилшод Юсупов — Ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
Рустам Ўктамов — Инфратузилмани ривожлантириш ва бинолардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи;
Азамат Нишанов — Давлат-хусусий шерикликни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
Қаҳрамон Алмарданов — Ўқув жараёнини методик таъминлаш ва дарсликлар бошқармаси бошлиғи;
Сирожиддин Абдукаримов — АКТни жорий этиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Рақамли технологиялар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

Президент қарорига мувофиқ, Султонов Аюбхон Орифхон ўғли рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У меҳнат фаолияти давомида Рақамли технологиялар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаган. Шунингдек, Президент Администрациясида молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларига масъул департаментда фаолият юритган.

Янги тайинлов рақамлаштириш ва IT соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥11
Президент Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ғалаба боғи”га ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари “Матонат мадҳияси” ҳамда “Миллат фидойилари” ёдгорликлари пойига гулчамбар қўйиб, Ватан озодлиги ва халқ тинчлиги йўлида жон фидо қилган инсонлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥13