Солиқ қўмитаси блогерлар фаолиятини назоратга олмоқда
Солиқ қўмитаси блогерларни солиқ тизимига жалб қилишни долзарб вазифалардан бири сифатида баҳолади. Шу мақсадда энг фаол ва оммабоп 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилган.
Маълум қилинишича, эндиликда уларнинг фаолияти алоҳида тартибда ўрганилади. Таҳлиллардан сўнг блогерлар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг расмий мақомини белгилаш ва тартибга солиш масалалари кўриб чиқилади.
Мутахассислар фикрича, бу реклама ва медиа фаолияти орқали даромад олувчи блогерлар учун янада аниқ ва шаффоф қоидалар жорий этилишига асос бўлиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тадбиркорлар фойдасига қайта кўриб чиқилмоқда.
Янги қарор лойиҳасига кўра, дўкон, дорихона, сартарошхона, кафе каби объектлардаги пешлавҳалар реклама ҳисобланмайди. Шу сабабли улар учун реклама паспортини олиш ва қўшимча тўлов қилиш талаб этилмайди.
Шунингдек, “ташқи ахборот воситаси”, “пешлавҳа”, “эълон” каби тушунчаларга аниқ таъриф берилмоқда. Реклама мақсади бўлмаган ташқи ёзувлар алоҳида тартибда белгиланади.
Лойиҳа муҳокамаси 10 майга қадар давом этади.

🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимлар лавозимига лойиқлиги баҳоланади.
Президент фармонига кўра, 2026 йил якунига қадар вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалар ходимларининг малакаси баҳоланади. Натижага қараб уларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, 2027 йилдан республика ва ҳудудий даражадаги давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари 5 йиллик шартнома асосида тайинланади. Улар бизнес-режа ишлаб чиқиши, тиббиёт менежменти бўйича малака ошириши ва KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланиши белгиланди.
Белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришилмаса, меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда “Damas” поезд билан тўқнашди
Наманган вилоятидаги темир йўл кесишмасида “Damas” русумли автомобиль юк поезди билан тўқнашиб кетди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига қарамасдан ҳаракатланган. Шу оқибатда транспорт воситаси поезд билан тўқнашган.
Ҳодиса юзасидан масъул идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👍1🤔1
Ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан турли ҳудудларда ўтказилган тезкор тадбирларда ер майдонларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.
▪️ Ангрен шаҳрида фуқаро давлат захирасидаги 30 сотих ерни танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтиб, 55 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.
▪️ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида фермер хўжалиги раҳбари 2,7 гектар ерни 36 минг долларга сотишни ваъда қилиб, 32 минг доллар олган пайтда ушланди.
▪️ Сурхондарё вилояти Ангор туманида муқаддам судланган фермер раҳбари 7,7 гектар ер учун 800 млн сўм талаб қилиб, пулнинг қолган қисмини олаётган вақтида қўлга тушди.
▪️ Фарғона вилояти Учкўприк туманида 39 гектар суғориладиган ерни расмийлаштириб беришни айтган фермер раҳбари 23 минг доллар олган вақтида ушланди.
▪️ Самарқанд вилояти Иштихон туманида эса фермер хўжалиги раҳбари 6 гектар ерни сотиш ва ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 200 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.
Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3
Бухорода ЙПХ ходими пиёдани уриб юборди
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида ЙПХ ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 27 апрель куни Имом Бухорий кўчасида юз берган. “Cobalt” русумли автомобилни бошқариб кетаётган ЙҲХБ ходими пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2009 йилда туғилган ўсмирни уриб юборган.
Оқибатда пиёда енгил тан жароҳати олган. Хабарларга кўра, ҳайдовчи жабрланувчини шифохонага олиб бориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаган.
Расмий маълумотда айтилишича, ходим ҳодиса вақтида хизмат вазифасини бажараётган бўлган ва ҳушёр ҳолатда бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

😢5🤔1
“Нурафшон – Пискент – Бўка – Бекобод – Боёвут – Янгиер” йўналишидаги янги электрлаштирилган темир йўл тармоғи қурилиши бошланди
Тошкент вилоятида умумий узунлиги 110 километр бўлган йирик темир йўл лойиҳасига старт берилди.
Лойиҳа доирасида 4 та темир йўл бекати, 21 та йўл ўтказгич, 6 та кўприк ва 1 та ним тортиш станцияси қурилиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, янги темир йўл тармоғи ҳудудлар ўртасидаги транспорт боғлиқлигини кучайтириш, логистика имкониятларини кенгайтириш ва аҳолига қулай транспорт хизмати яратишга хизмат қилади.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқда ток урган 4 ёшли бола ҳолати бўйича ҳокимлик расмий изоҳ берди
Аввалроқ ўз саҳифамизда эълон қилинганидек, Наманган вилояти Мингбулоқ туманида ток уриши оқибатида 4 ёшли боланинг икки қўли кесиб ташлангани юзасидан ҳокимлик расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, воқеа 2025 йил ноябрь ойида содир бўлган. Қаровсиз қолган бола очиқ трансформатор ҳудудига кириб, ток уриши оқибатида оғир жароҳат олган. Шифокорлар унинг икки қўлини сақлаб қололмаган.
Ҳолат бўйича электр тармоқлари корхонаси устасига 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари ва 20 млн сўм жарима жазоси тайинланган.
Болага ҳозирда бепул тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ногиронлик нафақаси тайинланган. Шунингдек, оилага жами қарийб 110 млн сўм моддий ёрдам берилган.

😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жомбойда 20 дан ортиқ болани Damas’да ташиган икки ҳайдовчи ушланди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан икки ҳолат аниқланди. Биринчи ҳайдовчи ўзининг Damas автомобилида 24 нафар болани, иккинчиси эса 28 нафар болани мактабгача таълим муассасасига ноқонуний тарзда ташиган.
Маълум қилинишича, болалар ҳам ушбу ҳолатни тасдиқлаган. Ҳар икки ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиллари жарима майдончасига жойлаштирилган.

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2025 йилда 6 нафар топ блогер 2,7 млрд сўм даромад қилиб, 110 млн сўм солиқ тўлади
Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 3 млн дан ортиқ обуначига эга 6 нафар блогер 2025 йилда жами 2,7 млрд сўм даромад топиб, бюджетга 110,4 млн сўм солиқ тўлаган.
Улар йил давомида 360 та сторис ва 184 та реклама пост жойлаштирган. Умумий таҳлилга кўра, блогерларнинг 110 нафари ўрганилиб, уларнинг бир қисми ўзини ўзи банд қилган, бошқалари эса якка тартибдаги тадбиркор ёки жисмоний шахс сифатида фаолият юритаётгани аниқланган.
Қўмита блогерлар даромадларини солиққа тортиш ва фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

👍4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диний материаллар бўйича янги махсус бот ишга туширилди
ДХХ, ИИВ ва Диний қўмита ҳамкорлигида @dinuzbbot боти тест режимида ишга туширилди.
Ушбу бот орқали Ўзбекистон ҳудудида: — тақиқланган диний материаллар ва китоблар
— айрим шахс ва ташкилотлар фаолияти
ҳақида маълумот олиш мумкин.
Шунингдек, фойдаланувчилар ўзлари ҳам муайян манбалар бўйича сўров юбориб, текшириш имконига эга.
Бот ҳозирча тест режимда ишламоқда.

🤔1
Қурилиш соҳасида янги электрон назорат тизими жорий этилади
Ўзбекистонда қурилиш объектларига олиб кириладиган барча қурилиш материаллари эндиликда ягона электрон тизим орқали ҳисобга олинади ва назорат қилинади. Бу ҳақда 6 май куни Президент Шавкат Мирзиёевга қурилиш ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишга доир таклифлар тақдим этилди.
Янги тартибга кўра, қурилиш материаллари махсус nazorat.mc.uz платформаси орқали электрон рўйхатдан ўтказилади. Унда ҳар бир маҳсулотнинг сифати, келиб чиқиши ва стандартларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тизимга киритилиши шарт бўлади.
Мазкур тизим орқали қурилиш майдонларида қандай материаллар қўлланилаётгани, улар қаердан олиб келингани ва талабларга қанчалик мослиги онлайн тарзда кузатиб борилади. Бу ташаббуснинг асосий мақсади — соҳада шаффофликни ошириш ва сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланиш ҳолатларини камайтиришдир.
Тақдимотда сифат талабларига жавоб бермайдиган материаллардан фойдаланган қурувчиларга нисбатан маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклифи ҳам илгари сурилди.
Шунингдек, қурилиш лаборатория назоратини яхшилаш, айниқса чекка ҳудудларда тезкор синовлар ўтказиш учун кўчма лабораториялар ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Президент соҳадаги янгиликлар амалиёт билан уйғун бўлиши лозимлигини таъкидлаб, билдирилган ташаббусларни маъқуллади ва мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берди.

👍90🔥17🤔1😢1
Хорижда ишга жойлаштириш ваъдаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.
Мирзачўл туманида фуқаро А.Б. фуқаро З.И.ни Исроилда ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 10 000 АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Бухоро шаҳрида фуқаро Д.А. фуқаролар У.Р. ва А.Ж.ни Болгария ва Литва давлатларига ишга юбориш учун виза олиб бериш эвазига 3 400 АҚШ доллари олган ҳолда қўлга олинган.
Самарқанд вилоятида эса “S.T.” МЧЖ раҳбари О.А. фуқаро М.М.ни Исроилда ишга жойлаштириш учун “ишчи виза” расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 17 000 АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,8 млн сўмдан ошди
2026 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,82 млн сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга ошган.
Энг юқори ўртача маош Тошкент шаҳрида — 11,68 млн сўм этиб қайд этилди. Кейинги ўринларда Навоий вилояти (8,45 млн сўм) ва Тошкент вилояти (6,16 млн сўм) жой олган.
Энг паст ўртача иш ҳақи эса Қашқадарё (4,66 млн сўм) ва Сурхондарё (4,72 млн сўм) вилоятларида кузатилди.
Соҳалар кесимида энг юқори маош молия ва суғурта соҳасида бўлиб, 24,3 млн сўмгача етган. Шунингдек, IT ва дастурлаш соҳасида — 21,9 млн сўм, транспорт ва логистикада эса 10,7 млн сўмгача маош тўланмоқда.
Энг паст маошлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (4,11 млн сўм), таълим (4,61 млн сўм) ҳамда умумий овқатланиш соҳасида (5,33 млн сўм) қайд этилди.

👎16🤷♂2😢1
Ўзбекистон армиясида сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича янги тизим яратилади
Ўзбекистон Қуролли Кучларида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва киберхавфсизликни кучайтириш мақсадида Мудофаа вазирлиги тизимида қатор янги тузилмалар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Унга кўра, вазирлик марказий аппаратида Рақамли технологиялар бош бошқармаси, Сунъий интеллект технологиялари департаменти ҳамда Киберхавфсизлик лабораторияси фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳарбий соҳада замонавий алоқа тизимларини ривожлантириш мақсадида Сунъий йўлдош алоқа марказини ташкил этиш ҳам назарда тутилган.
Янги тизим доирасида Мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Шу каби лавозимлар ҳарбий округ қўмондонлари тизимида ҳам ташкил қилиниши режалаштирилмоқда.

👍1
Янги агентлик ташкил этилиши ортидан қатор идораларда қисқартиришлар бўлди
81 та штатдан иборат Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилгани ортидан Давлат активларини бошқариш агентлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда давлат хизматлари марказларида қисқартиришлар амалга оширилди.
Маълум қилинишича, янги тузилма банкротлик ва тўловга қобилиятсизлик билан боғлиқ жараёнларни ягона тизим асосида мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

👍4🤔1😢1