EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-май куни ёғган кучли ёмғир оқибатида Тошкент шаҳри Олмазор тумани Чилтоғон маҳалласидаги хонадонлардан бири сув остида қолди. Сув сатҳи қарийб 1,5 метрга етиб, ҳовли тўлиқ сувга тўлган.

Уста Олим кўчаси, 4-тор кўча, 83-б уйда яшовчилар маҳалла ва ҳокимиятга мурожаат қилган, бироқ уларнинг айтишича, ҳеч қандай амалий ёрдам кўрсатилмаган. Ҳозирда уй яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥1
Ўзбекистонда уруш фахрийлари сони 60 нафарга етди

Айни пайтда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган 60 нафар фахрий ҳаёт кечирмоқда.

Улар таркибига 19 нафар концлагерь маҳбуси, 14 нафар уруш қатнашчиси, 14 нафар уруш ногирони ҳамда 13 нафар Ленинград муҳосараси қатнашчиси киради.

Энг кўп фахрий Тошкент шаҳрида истиқомат қилмоқда — 28 нафар. Шунингдек: — Тошкент вилоятида — 11 нафар; — Фарғона вилоятида — 5 нафар; — Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларида — 3 нафардан; — Наманган ва Қашқадарё вилоятларида — 2 нафардан; — Жиззах, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида — 1 нафардан фахрий рўйхатга олинган.
Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора таклиф қилган вақтда ушланди

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида маст ҳолда автомашина бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи унга нисбатан чора кўрилмаслиги учун инспекторга 9 миллион сўм таклиф қилган. Ҳолат ИИВ инспекция ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар жараёнида аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2🔥1
Андижонда бир нечта коррупциявий жиноятларга чек қўйилди

Андижон вилоятида давлат мулки, электр таъминоти ҳамда ер ажратиш билан боғлиқ коррупция ҳолатлари фош этилди. Тезкор тадбирлар ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан амалга оширилди.

🔹 Маълум бўлишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси масъул ходими тадбиркорга суд ишини унинг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, 15 минг доллар талаб қилган. У пулни воситачи орқали олган вақтида ушланган.

🔹 Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Андижон филиали муҳандиси тадбиркорга ҳисобланган катта миқдордаги зарар суммасини камайтириб бериш эвазига пора сўраган. У 10 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.

🔹 Яна бир ҳолатда туман кадастр бўлими раҳбари ер ажратиб бериш учун 3 минг доллар олгани ҳамда сохта ҳужжат расмийлаштиргани аниқланган. Кейинчалик ушбу ер майдони ноқонуний ажратилгани маълум бўлган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍140🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ тизимида муҳим ўзгаришлар: пеня, ҚҚС ва кешбек тартиби қайта кўриб чиқилмоқда

Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Темур Исмоилов солиқ соҳасидаги бир қатор янгиликларни маълум қилди.

Эндиликда солиқ қарздорлиги учун ҳисобланадиган пеня миқдори асосий солиқ қарзидан ортиб кетмаслиги белгиланмоқда;

Фуқаролар чек бермаслик ҳолатлари юзасидан чекловсиз мурожаат юбориши мумкин, аммо рағбат пули бир ойда фақат бир марта тўланади;

ҚҚС гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиш тартиби ҳам ўзгармоқда. Бу қарор автоматик эмас, балки солиқ органи раҳбари ёки унинг ўринбосари масъулияти асосида қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистонда прописка ва вақтинча рўйхатдан ўтиш тартиби янгиланди

Ҳукумат қарори билан фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг янги қоидалари тасдиқланди.

Янги тартибга кўра:
— уй эгаси ва рўйхатдан ўтувчининг розилиги Face-ID орқали масофадан тасдиқланади;
— янги манзилга кўчиб келган фуқаро 10 кун ичида рўйхатдан ўтиши шарт;
— прописка фуқарога уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини бермайди;
— вояга етмаган болалар ота-онаси рўйхатда турган манзилга уй эгасининг розилигисиз ҳам рўйхатга қўйилади;
— фуқаро бир нечта уйга эгалик қилса ҳам, фақат битта манзилда доимий пропискада туриши мумкин;
— рўйхатдан ўтиш My.gov.uz портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Саудия Арабистони ўзбекистонлик мутахассислар учун янги иш визаларини жорий этади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат мигрантларини қонуний асосда ишга қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

📌 Томонлар:
— малака даражасига қараб бериладиган янги иш визалари тизими;
— фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш механизмларини муҳокама қилди.

🔹 Янги иш ўринлари асосан: — тиббиёт, — туризм, — қурилиш, — муҳандислик соҳаларида яратилади.

Маълум қилинишича, номзодлар Ўзбекистонда халқаро стандартлар асосида тайёрланади ва мажбурий малака синовларидан ўтказилади.

Шунингдек, талаб юқори бўлган касблар бўйича махсус ўқув дастурларини жорий этиш учун қўшма ишчи гуруҳи ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув ходимлари ойлиги оширилди.

Президент қарорига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда қатор идоравий ташкилотларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Эндиликда вазирлик ва ҳудудий бошқармалар ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ходимлар учун амал қилаётган ойлик маош шартлари татбиқ этилади.

Шунингдек, соҳада қўшимча штат бирликлари санитария-эпидемиология тизимидаги 880 та штатни мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Солиқ қўмитаси блогерлар фаолиятини назоратга олмоқда

Солиқ қўмитаси блогерларни солиқ тизимига жалб қилишни долзарб вазифалардан бири сифатида баҳолади. Шу мақсадда энг фаол ва оммабоп 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилган.

Маълум қилинишича, эндиликда уларнинг фаолияти алоҳида тартибда ўрганилади. Таҳлиллардан сўнг блогерлар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг расмий мақомини белгилаш ва тартибга солиш масалалари кўриб чиқилади.

Мутахассислар фикрича, бу реклама ва медиа фаолияти орқали даромад олувчи блогерлар учун янада аниқ ва шаффоф қоидалар жорий этилишига асос бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тадбиркорлар фойдасига қайта кўриб чиқилмоқда.

Янги қарор лойиҳасига кўра, дўкон, дорихона, сартарошхона, кафе каби объектлардаги пешлавҳалар реклама ҳисобланмайди. Шу сабабли улар учун реклама паспортини олиш ва қўшимча тўлов қилиш талаб этилмайди.

Шунингдек, “ташқи ахборот воситаси”, “пешлавҳа”, “эълон” каби тушунчаларга аниқ таъриф берилмоқда. Реклама мақсади бўлмаган ташқи ёзувлар алоҳида тартибда белгиланади.

Лойиҳа муҳокамаси 10 майга қадар давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимлар лавозимига лойиқлиги баҳоланади.

Президент фармонига кўра, 2026 йил якунига қадар вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалар ходимларининг малакаси баҳоланади. Натижага қараб уларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, 2027 йилдан республика ва ҳудудий даражадаги давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари 5 йиллик шартнома асосида тайинланади. Улар бизнес-режа ишлаб чиқиши, тиббиёт менежменти бўйича малака ошириши ва KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланиши белгиланди.

Белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришилмаса, меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда “Damas” поезд билан тўқнашди

Наманган вилоятидаги темир йўл кесишмасида “Damas” русумли автомобиль юк поезди билан тўқнашиб кетди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига қарамасдан ҳаракатланган. Шу оқибатда транспорт воситаси поезд билан тўқнашган.

Ҳодиса юзасидан масъул идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан турли ҳудудларда ўтказилган тезкор тадбирларда ер майдонларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.

▪️ Ангрен шаҳрида фуқаро давлат захирасидаги 30 сотих ерни танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтиб, 55 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

▪️ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида фермер хўжалиги раҳбари 2,7 гектар ерни 36 минг долларга сотишни ваъда қилиб, 32 минг доллар олган пайтда ушланди.

▪️ Сурхондарё вилояти Ангор туманида муқаддам судланган фермер раҳбари 7,7 гектар ер учун 800 млн сўм талаб қилиб, пулнинг қолган қисмини олаётган вақтида қўлга тушди.

▪️ Фарғона вилояти Учкўприк туманида 39 гектар суғориладиган ерни расмийлаштириб беришни айтган фермер раҳбари 23 минг доллар олган вақтида ушланди.

▪️ Самарқанд вилояти Иштихон туманида эса фермер хўжалиги раҳбари 6 гектар ерни сотиш ва ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 200 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Бухорода ЙПХ ходими пиёдани уриб юборди

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида ЙПХ ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 27 апрель куни Имом Бухорий кўчасида юз берган. “Cobalt” русумли автомобилни бошқариб кетаётган ЙҲХБ ходими пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2009 йилда туғилган ўсмирни уриб юборган.

Оқибатда пиёда енгил тан жароҳати олган. Хабарларга кўра, ҳайдовчи жабрланувчини шифохонага олиб бориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаган.

Расмий маълумотда айтилишича, ходим ҳодиса вақтида хизмат вазифасини бажараётган бўлган ва ҳушёр ҳолатда бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤔1
“Нурафшон – Пискент – Бўка – Бекобод – Боёвут – Янгиер” йўналишидаги янги электрлаштирилган темир йўл тармоғи қурилиши бошланди

Тошкент вилоятида умумий узунлиги 110 километр бўлган йирик темир йўл лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳа доирасида 4 та темир йўл бекати, 21 та йўл ўтказгич, 6 та кўприк ва 1 та ним тортиш станцияси қурилиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, янги темир йўл тармоғи ҳудудлар ўртасидаги транспорт боғлиқлигини кучайтириш, логистика имкониятларини кенгайтириш ва аҳолига қулай транспорт хизмати яратишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2