EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фотогалерея: “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси — Фарғонанинг янги сайёҳлик маркази

Фарғона вилоятида барпо этилган “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси ҳудуднинг муҳим зиёрат ва сайёҳлик нуқталаридан бирига айланиб бормоқда. Ушбу мажмуа буюк фақиҳ ва мутафаккир Бурҳониддин Марғиноний меросини кенг тарғиб этиш, шунингдек, миллий ва халқаро туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навоийда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича маълумот

2026 йил 5 май куни соат 09:05 ларда Навоий вилояти Нурота тумани “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 85V-043 автомобиль йўлининг 8–9-километр оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар қилгандик.

Маълумотларга кўра, 1992 йилда туғилган Г.Қ. “Matiz” русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқараётган вақтида эҳтиётсизлик ва чалғиш оқибатида рул бошқарувини йўқотган. Натижада автомобиль йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Г.Қ. олинган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Шунингдек, транспорт воситасида бўлган 14 нафар вояга етмаган йўловчи турли тан жароҳатлари билан тиббий муассасага етказилган.
Терговга қадар ўрганиш жараёнида Г.Қ. оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари сифатида фаолият юритгани аниқланган. Шунингдек, болаларнинг “Matiz” автомобилида белгиланган қоидаларга зид равишда ташилишида ота-оналарнинг ҳам эътиборсизлиги қайд этилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ходимларга пора таклиф қилманг! Коррупцияга қарши назорат тадбирлари давом этмоқда

Наманган вилоятида “ISUZU” русумли юк автомобили ҳайдовчиси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторига нисбатан чора кўрилмаслиги эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган вақтда ушлаб қолинди.

Маълумотларга кўра, ҳолат хизмат вақтида ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида фош этилган. Ҳайдовчи томонидан пул маблағини пора сифатида топширишга уриниш инспекция ходимлари томонидан тўхтатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Фарғонада 16 нафар масъулиятсиз ҳоким ёрдамчилари аниқланди

Фарғона вилоятида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида ўтказилган таҳлиллар давомида қатор камчиликлар фош этилди.

Бизнес-омбудсман томонидан online-mahalla.uz платформаси орқали келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, 34 та ҳолатда ҳоким ёрдамчилари тадбиркорларнинг кредит ажратишга оид аризалари бўйича белгиланган тартибда хулоса бермагани маълум бўлди.

Амалдаги талабларга кўра, ҳоким ёрдамчиси мурожаатчи фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, натижалар асосида фотоҳисобот тайёрлаши ва 5 иш куни ичида Ягона электрон платформага тегишли тавсия ёки рад этиш хулосасини киритиши лозим.

Текширувлар якунига кўра, ушбу талабларга риоя қилмаган 16 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Шу билан бирга, тадбиркорларнинг кредит олиш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш жараёни тикланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Тарихий адолат қарор топмоқда: 161 нафар қатағон қурбони оқланди

Олий суд ҳузурида қатағон қурбонларини реабилитация қилиш, уларнинг номини оқлаш ва хотирасини абадийлаштиришга қаратилган ишчи гуруҳ фаолияти изчил давом этмоқда.

Мазкур гуруҳнинг тизимли ва кенг кўламли саъй-ҳаракатлари натижасида сўнгги йилларда совет даврида қатағон қилинган 1 236 нафар ватандошимиз оқланиб, реабилитация қилинди.
Хусусан, яқинда Олий судга 1920–1934 йилларда Туркфронт Фарғона қўшинлари гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги махсус бўлим ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси ҳузуридаги “Учлик” қарорлари асосида айбланган бир гуруҳ фуқароларга оид жиноят ишлари келиб тушди. Ушбу шахслар босмачилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, қуролли гуруҳлар тузиш ва совет ҳокимиятига қарши ҳаракатларда айбланган эди.

2026 йил 6 май куни ўтказилган очиқ суд мажлисларида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига мувофиқ, 8 та жиноят иши бўйича жами 161 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди.

Бу қарор тарихий адолатни тиклаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким келса бузиладими?

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган Сайилгоҳ кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ва реконструкция ишлари ҳудуддаги тадбиркорлар ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакиллари ўртасида тушунмовчиликка сабаб бўлмоқда.

Тадбиркорлар сўзларига кўра, уларга тегишли реклама баннерлари ҳамда музлаткичлар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташланган. Шунингдек, айрим музлаткичлар ичидаги маҳсулотлари билан бирга олиб чиқиб кетилгани ҳам норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Ҳокимлик вакиллари эса бу иддаоларни рад этмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ҳар бир тадбиркор олдиндан огоҳлантирилган ва улар музлаткич ҳамда реклама воситаларини ўз хоҳишлари билан олиб ташлаган.
Ҳозирча томонларнинг фикрлари турлича бўлиб қолмоқда.
Effect.uz ушбу ҳолатни кузатишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда болалар хавфсизлигига бепарво ҳайдовчилар аниқланди

Навоий вилоятида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида болаларни мактабгача таълим ташкилотларига олиб боришда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчилар фош этилди.

Аниқланишича, айрим ҳайдовчилар тарбияланувчилар ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган ҳолда, белгиланган талабларга риоя этмасдан ташишни амалга оширган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур қоидабузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Шунингдек, бу каби ҳолатларни барвақт бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда 14 нафар болалар иштирокидаги ЙТҲ

2026 йил 5 май куни Нурота туманида оилавий боғча раҳбари бўлган аёл тегишли ҳужжатларсиз “Matiz” автомашинасида 14 нафар болани олиб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, автомобил ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи шифохонада вафот этган. Машинада бўлган 14 нафар бола турли жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Улардан бири кома ҳолатида, бир нечтаси вилоят марказига олиб кетилган.

Маълум бўлишича, болаларни қоидаларга зид равишда ташишга йўл қўйилган, бу ҳолатда ота-оналарнинг ҳам эътиборсизлиги кузатилган.
Ҳозирда ушбу воқеа юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда яна бир хавфли ҳолат: Damas’да 28 нафар бола ташилган

Самарқанд вилоятида болалар хавфсизлигига жиддий таҳдид солган ҳолатлар аниқланди. Хусусан, ҳайдовчи томонидан Damas русумли автомобилда 28 нафар болани ташиб кетилаётгани маълум бўлди.

Мазкур қоидабузарлик юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Мутасаддилар томонидан бундай ҳолатларни олдини олиш ва болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-май куни ёғган кучли ёмғир оқибатида Тошкент шаҳри Олмазор тумани Чилтоғон маҳалласидаги хонадонлардан бири сув остида қолди. Сув сатҳи қарийб 1,5 метрга етиб, ҳовли тўлиқ сувга тўлган.

Уста Олим кўчаси, 4-тор кўча, 83-б уйда яшовчилар маҳалла ва ҳокимиятга мурожаат қилган, бироқ уларнинг айтишича, ҳеч қандай амалий ёрдам кўрсатилмаган. Ҳозирда уй яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥1
Ўзбекистонда уруш фахрийлари сони 60 нафарга етди

Айни пайтда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган 60 нафар фахрий ҳаёт кечирмоқда.

Улар таркибига 19 нафар концлагерь маҳбуси, 14 нафар уруш қатнашчиси, 14 нафар уруш ногирони ҳамда 13 нафар Ленинград муҳосараси қатнашчиси киради.

Энг кўп фахрий Тошкент шаҳрида истиқомат қилмоқда — 28 нафар. Шунингдек: — Тошкент вилоятида — 11 нафар; — Фарғона вилоятида — 5 нафар; — Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларида — 3 нафардан; — Наманган ва Қашқадарё вилоятларида — 2 нафардан; — Жиззах, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида — 1 нафардан фахрий рўйхатга олинган.
Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора таклиф қилган вақтда ушланди

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида маст ҳолда автомашина бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи унга нисбатан чора кўрилмаслиги учун инспекторга 9 миллион сўм таклиф қилган. Ҳолат ИИВ инспекция ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар жараёнида аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2🔥1