EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Наманганда қаровсиз қолган трансформатор сабаб бола икки қўлидан айрилди. Мингбулоқ туманида маҳалла ҳудудида ўйнаб юрган бола очиқ турган трансформатор биносига кирган. Кучли электр токи уриши оқибатида у жиддий жароҳатланган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб…
Мингбулоқда 4 ёшли бола ток уриши оқибатида оғир жароҳат олганди, ҳокимлик изоҳ берди

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 ёшли бола электр токи таъсирида оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар бергандик.

Ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан текширув ўтказилиб, трансформатор пунктига жавобгар бўлган устага нисбатан тегишли жазо чораси қўлланилган.
Шунингдек, жабрланувчининг онасига туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан жами қарийб 110 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилгани маълум қилинди.

Мутасаддилар бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухорода ноқонуний дори савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Н. ва бошқалар ўзаро тил бириктирган ҳолда Когон шаҳри “Амир Темур” МФЙ ҳудудидаги хонадонда дори воситаларини ноқонуний равишда қадоқлаш ва сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланди.

Текширув давомида улардан умумий қиймати 597,7 млн сўмлик, сифатини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат чегарасини туннель орқали бузганлар учун жазо кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда давлат чегараси орқали ноқонуний туннель қазиш билан боғлиқ жиноятларга қарши чоралар кескин кучайтирилиши кутилмоқда. Қонунчиликка киритилаётган янги ўзгартишларга кўра, бундай туннелларни қуриш, молиялаштириш ёки ушбу ҳаракатларга била туриб кўмаклашиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, бундай ноқонуний фаолиятга қаршилик қилмаслик ҳам жавобгарликка тортиш учун асос сифатида белгиланмоқда.

Айни пайтда, қонун лойиҳасида енгиллаштирувчи норма ҳам назарда тутилган: агар шахс қонунбузарлик ҳақида ихтиёрий равишда хабар берса ёки уни бартараф этишда фаол ёрдам кўрсатса, у жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Мазкур ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13 болани машинасига ортган боғча мудираси ҳалок бўлди, болалардан бири комада!

Навоий вилояти Нурота туманида оилавий боғчага тегишли ҳолатда йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Маълум бўлишича, боғча раҳбари бўлган аёл 13 нафар тарбияланувчини енгил автомашинада боғчага олиб кетаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи аёл воқеа жойида вафот этган. Жабрланган болалардан бири оғир аҳволда кома ҳолатида экани маълум қилинмоқда. Шунингдек, яна 8 нафар бола вилоят марказидаги тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу оилада эр-хотин узоқ вақт давомида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситасини бошқариб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👎1
Инвестиция самарадорлиги: ТОП-35 рейтинги эълон қилинди

​"Юксалиш" ҳаракати 2025 йил якунлари бўйича энг кўп инвестиция жалб қилган туман ва шаҳар ҳокимлари рейтингини тақдим этди.

Рейтингнинг энг юқори ва диққатга сазовор поғоналари:

🏆 1-ўрин: Қобил Хамдамов (Олмалиқ шаҳри) — 835,2 млн доллар билан мутлақ етакчи!

🏙 Қўқон шаҳри: Маъруф Усмонов — 337,5 млн доллар инвестиция билан рўйхатдан жой олди.

🕌 Самарқанд шаҳри: Фазлиддин Умаров — 322,9 млн доллар кўрсаткичга эга.

📉 35-ўрин: Асадулла Нажмиддинов (Янгиқўрғон тумани) — 206,6 млн доллар билан ТОП-35 рўйхатини якунлаб берди.

Маълумот учун: Ушбу рейтинг ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш самарадорлиги асосида тузилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Фотогалерея: “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси — Фарғонанинг янги сайёҳлик маркази

Фарғона вилоятида барпо этилган “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси ҳудуднинг муҳим зиёрат ва сайёҳлик нуқталаридан бирига айланиб бормоқда. Ушбу мажмуа буюк фақиҳ ва мутафаккир Бурҳониддин Марғиноний меросини кенг тарғиб этиш, шунингдек, миллий ва халқаро туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навоийда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича маълумот

2026 йил 5 май куни соат 09:05 ларда Навоий вилояти Нурота тумани “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 85V-043 автомобиль йўлининг 8–9-километр оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар қилгандик.

Маълумотларга кўра, 1992 йилда туғилган Г.Қ. “Matiz” русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқараётган вақтида эҳтиётсизлик ва чалғиш оқибатида рул бошқарувини йўқотган. Натижада автомобиль йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Г.Қ. олинган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Шунингдек, транспорт воситасида бўлган 14 нафар вояга етмаган йўловчи турли тан жароҳатлари билан тиббий муассасага етказилган.
Терговга қадар ўрганиш жараёнида Г.Қ. оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари сифатида фаолият юритгани аниқланган. Шунингдек, болаларнинг “Matiz” автомобилида белгиланган қоидаларга зид равишда ташилишида ота-оналарнинг ҳам эътиборсизлиги қайд этилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ходимларга пора таклиф қилманг! Коррупцияга қарши назорат тадбирлари давом этмоқда

Наманган вилоятида “ISUZU” русумли юк автомобили ҳайдовчиси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторига нисбатан чора кўрилмаслиги эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган вақтда ушлаб қолинди.

Маълумотларга кўра, ҳолат хизмат вақтида ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида фош этилган. Ҳайдовчи томонидан пул маблағини пора сифатида топширишга уриниш инспекция ходимлари томонидан тўхтатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1