Ўзбекистонда хусусий клиникаларга трансплантацияга рухсат берилади
Президент фармонига кўра, 2027 йил 1 майдан бошлаб миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтган нодавлат тиббиёт ташкилотларига орган ва тўқималарни трансплантация қилишга рухсат берилади.
Белгиланишича, трансплантация жараёнларини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартиб асосида ва мажбурий лицензия талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилади.
Шу билан бирга, мазкур фаолият юқори хавф тоифасига киритилиб, клиникалар учун қўшимча назорат ва ҳисобот юритиш мажбуриятлари жорий этилади. Тиббиёт муассасалари трансплантацияда иштирок этган беморлар ва донорлар ҳақидаги маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиб боради.
Шунингдек, молекуляр-генетик тадқиқотлар талаблари, мажбурий таҳлиллар рўйхати ҳамда операциядан кейинги реабилитация тартиби алоҳида белгилаб берилади.
Мазкур ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилиши режалаштирилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍40🔥19👎4🤔2
Қашқадарёда Қизил китобга киритилган балиқлар ноқонуний овланди
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ходимлари туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тадбирда фуқаро томонидан ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, у Танхоз дарёсидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 412 бош Амударё форели ва бошқа турдаги балиқларни ноқонуний овлаган.
Табиатга етказилган зарар 12 млрд 749 млн 340 минг сўмни ташкил этган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.

👎1🤔1
Тиббиёт клиникалари устидан назорат кучайтирилади
Президентнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тиббий ташкилотлар фаолиятида янги тартиблар жорий этилмоқда.
Қарорга кўра, 2030 йилга қадар 3 мингдан ортиқ давлат тиббиёт муассасалари лицензия талабларига мувофиқлаштирилади. Давлат ва хусусий клиникалар учун ягона стандартлар жорий этилади.
2026 йил 1 июлдан бошлаб лицензиялаш функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Лицензиялаш ва аккредитация марказига ўтказилади. Шу билан бирга, ҳар бир тиббиёт муассасасида хизмат сифати назорати бўйича ички тизим ташкил этилиши шарт бўлади.
2027 йил 1 апрелдан барча клиникалар “Рақамли соғлиқни сақлаш” платформасига интеграция қилиниши белгиланган. Бу орқали хизматлар сифати ва талабларга риоя этилиши масофадан туриб назорат қилинади.
2028 йил 1 апрелдан эса миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтмаган клиникалардан давлат томонидан тиббий хизмат харид қилиш тақиқланади.
Шунингдек, тиббий муассасаларни босқичма-босқич мажбурий лицензиялаш тизими жорий этилиб, аккредитация стандартлари сони 75 тага етказилади. Назорат жараёнлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карта орқали пул ўтказмалари энди комиссиясиз бўлиши мумкин
Эндиликда жисмоний шахслар ўз банк карталари ўртасида пул ўтказмаларни комиссиясиз амалга оширишлари кутилмоқда
Шунингдек, операциялар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарлар бўйича харажатлар қайта кўриб чиқилади.
Келгусида SMS-хабарлар ўрнига мобил иловалардаги билдиришномалар ёки биометрик идентификация каби қулай ва замонавий ечимлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

👍10🤔1
Бухоронинг тарихий юбилей санаси қайта кўриб чиқилади
Бухоро шаҳрининг тарихий юбилей санасини аниқлаш бўйича илмий асосланган қайта ўрганиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг фармойиши эълон қилинди. Ҳужжат 2026 йил 6 май куни қабул қилинган.
Фармойишга кўра, Бухоро давлат университети, Бухоро техника университети, вилоят маданий мерос бошқармаси, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ҳамда тарихчи ва археолог олимлар иштирокида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган.
Таъкидланишича, илмий-археологик тадқиқотлар ва тарихий манбалар таҳлилига кўра, Бухоро шаҳри тарихи амалда қайд этилган 2500 йилдан ҳам қадимроқ даврни ўз ичига олиши мумкин. Шу боис шаҳарнинг аниқ тарихий ёши ва юбилей санасини қайта белгилаш масаласи кун тартибига қўйилган.
Шунингдек, Бухоронинг “уч минг йиллик тарихини” илмий жиҳатдан асослаш ҳамда ЮНЕСКОга тақдим этиладиган номинация ҳужжатларини тайёрлаш вазифаси белгиланган.
Лойиҳа доирасида шаҳарнинг қадимий тарихини ёритувчи ҳужжатли фильмлар тайёрлаш ва йирик маданий тадбирлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув ходимлари учун янги иш ҳақи тизими жорий этилади
Президент фармонига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритувчи бошқарув ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тартиби белгиланди. Унга кўра, мазкур ходимларнинг иш ҳақи миқдори ва разрядлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига мослаштирилади.
Янги тартиб доирасида:
— вазирлик марказий аппарати ходимларига агентлик марказий аппарати ходимлари учун амалдаги шартлар татбиқ этилади;
— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимлари агентликнинг ҳудудий бошқармаларига тенглаштирилади;
— туман ва шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимлари “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари билан бир хил тартибда иш ҳақи олади;
— Клиник аудит инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари Ижтимоий инспекция тизимига мос равишда ҳақ тўланади;
— Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимлари учун эса Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институтига белгиланган иш ҳақи кўрсаткичлари жорий этилади.
Мазкур ўзгаришлар соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍71🔥12👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат кодексига ўзгартишлар: компенсация, ишга қабул ва ишдан бўшатиш тартиблари қайта кўриб чиқилмоқда
Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланган янги қонун лойиҳаси меҳнат муносабатларига оид бир қатор янгиликларни назарда тутади.
Лойиҳага кўра, иш ҳақи кечиктирилган ҳолларда тўланадиган компенсация миқдорини қисқартириш таклиф этилган.
Шунингдек, ишга қабул қилиш жараёнини енгиллаштириш мақсадида номзодлардан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Янги тартибга мувофиқ, ходимлар сони 50 нафаргача бўлган ташкилотларда ишдан бўшатишни алоҳида буйруқ билан расмийлаштириш амалиёти бекор қилиниши мумкин.
Бундан ташқари, интизомий жазога эга бўлган ходимларни рағбатлантиришга оид чекловни бекор қилиш ҳам таклиф этилган.
Мазкур қонун лойиҳаси ҳозирча биринчи ўқишда қабул қилинган бўлиб, унинг кейинги тақдири парламент муҳокамалари давомида ҳал этилади.

EFFECT.UZ | Расмий канал
Наманганда қаровсиз қолган трансформатор сабаб бола икки қўлидан айрилди. Мингбулоқ туманида маҳалла ҳудудида ўйнаб юрган бола очиқ турган трансформатор биносига кирган. Кучли электр токи уриши оқибатида у жиддий жароҳатланган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб…
Мингбулоқда 4 ёшли бола ток уриши оқибатида оғир жароҳат олганди, ҳокимлик изоҳ берди
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 ёшли бола электр токи таъсирида оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар бергандик.
Ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан текширув ўтказилиб, трансформатор пунктига жавобгар бўлган устага нисбатан тегишли жазо чораси қўлланилган.
Шунингдек, жабрланувчининг онасига туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан жами қарийб 110 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилгани маълум қилинди.
Мутасаддилар бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Бухорода ноқонуний дори савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Н. ва бошқалар ўзаро тил бириктирган ҳолда Когон шаҳри “Амир Темур” МФЙ ҳудудидаги хонадонда дори воситаларини ноқонуний равишда қадоқлаш ва сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланди.
Текширув давомида улардан умумий қиймати 597,7 млн сўмлик, сифатини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат чегарасини туннель орқали бузганлар учун жазо кучайтирилмоқда
Ўзбекистонда давлат чегараси орқали ноқонуний туннель қазиш билан боғлиқ жиноятларга қарши чоралар кескин кучайтирилиши кутилмоқда. Қонунчиликка киритилаётган янги ўзгартишларга кўра, бундай туннелларни қуриш, молиялаштириш ёки ушбу ҳаракатларга била туриб кўмаклашиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, бундай ноқонуний фаолиятга қаршилик қилмаслик ҳам жавобгарликка тортиш учун асос сифатида белгиланмоқда.
Айни пайтда, қонун лойиҳасида енгиллаштирувчи норма ҳам назарда тутилган: агар шахс қонунбузарлик ҳақида ихтиёрий равишда хабар берса ёки уни бартараф этишда фаол ёрдам кўрсатса, у жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Мазкур ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

🤷♂2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13 болани машинасига ортган боғча мудираси ҳалок бўлди, болалардан бири комада!
Навоий вилояти Нурота туманида оилавий боғчага тегишли ҳолатда йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Маълум бўлишича, боғча раҳбари бўлган аёл 13 нафар тарбияланувчини енгил автомашинада боғчага олиб кетаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи аёл воқеа жойида вафот этган. Жабрланган болалардан бири оғир аҳволда кома ҳолатида экани маълум қилинмоқда. Шунингдек, яна 8 нафар бола вилоят марказидаги тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу оилада эр-хотин узоқ вақт давомида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситасини бошқариб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

😢12👎1
Инвестиция самарадорлиги: ТОП-35 рейтинги эълон қилинди
"Юксалиш" ҳаракати 2025 йил якунлари бўйича энг кўп инвестиция жалб қилган туман ва шаҳар ҳокимлари рейтингини тақдим этди.
Рейтингнинг энг юқори ва диққатга сазовор поғоналари:
🏆 1-ўрин: Қобил Хамдамов (Олмалиқ шаҳри) — 835,2 млн доллар билан мутлақ етакчи!
🏙 Қўқон шаҳри: Маъруф Усмонов — 337,5 млн доллар инвестиция билан рўйхатдан жой олди.
🕌 Самарқанд шаҳри: Фазлиддин Умаров — 322,9 млн доллар кўрсаткичга эга.
📉 35-ўрин: Асадулла Нажмиддинов (Янгиқўрғон тумани) — 206,6 млн доллар билан ТОП-35 рўйхатини якунлаб берди.

Маълумот учун: Ушбу рейтинг ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш самарадорлиги асосида тузилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Фотогалерея: “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси — Фарғонанинг янги сайёҳлик маркази
Фарғона вилоятида барпо этилган “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси ҳудуднинг муҳим зиёрат ва сайёҳлик нуқталаридан бирига айланиб бормоқда. Ушбу мажмуа буюк фақиҳ ва мутафаккир Бурҳониддин Марғиноний меросини кенг тарғиб этиш, шунингдек, миллий ва халқаро туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.