EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини енгиллаштиришга қаратилган янги таклифларни илгари сурди.

Маълум қилинишича, ҳозирги тартибда корхона номи, фаолият тури ёки бренд акс этган пешлавҳалар айрим ҳолларда реклама сифатида баҳоланиб, қўшимча рухсат ва тўловларни талаб қилмоқда. Бу эса тадбиркорлар учун ортиқча маъмурий юкни юзага келтиряпти.

Давлат раҳбари бинода жойлашган тадбиркорлик субъекти номи ва фаолият тури ҳақидаги маълумотларни реклама сифатида ҳисобламасликни таклиф қилди. Шу билан бирга, бундай пешлавҳалар учун алоҳида “паспорт” расмийлаштириш амалиётини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, реклама ва ахборот белгиларини жойлаштиришда дизайн талабларини босқичма-босқич жорий этиш, компанияларга тегишли транспорт воситаларида брендларни жойлаштириш тартибини соддалаштириш таклиф қилинди.

Ушбу ташаббуслар тадбиркорлар учун қулайлик яратиш ва ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍109🔥15🤷‍♂2🤔1
Оталар учун 5 кунлик таътил: Кимларга ва қандай тартибда берилади?

Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси 5 май куни депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Лойиҳага кўра, ишлаётган эркакларга фарзанд туғилганда оиласига кўмаклашиш учун қисқа муддатли таътил бериш тартиби жорий этилиши мумкин. Бу орқали оталарга турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларга қараш имконияти яратилади.

Муҳокамаларда таъкидланишича, ушбу таътил 5 кунни ташкил этиб, иш ҳақи сақланган ҳолда берилиши режалаштирилмоқда.

Қонун лойиҳаси орқали амалдаги меҳнат қонунчилигига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган. Ҳужжат ҳозирча биринчи ўқишда қабул қилинган бўлиб, кейинги босқичларда ҳам кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Каттақўрғонда яширин цех фош этилди: истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилган

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Ҳ.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги ўз хонадонида яширин ишлаб чиқариш цехи ташкил этгани маълум бўлди.

Ушбу ноқонуний фаолиятда қўлбола ясалган жувоз ускунаси орқали ёғ ишлаб чиқарилган. Тадбир давомида 2 дона жувоз ускунаси, 2 дона электр двигатели ҳамда бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Соғлиқни сақлаш тизимида катта ўзгаришлар: янги вазир ва ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан соғлиқни сақлаш соҳасида қатор муҳим кадрлар алмашинуви амалга оширилди.

Элдор Эркинович Адилов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Президент администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Асилбек Анварович Худояров бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, вазирлик тизимида янги ўринбосарлар тайинланди:
Имамов Отабек Суннатович — соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари;
Асамутдинов Жалолиддин Шарафутдинович — вазирнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари;
Худойқулов Адҳам Юсупович — вазир ўринбосари;
Мухамедов Шерзод Дилмуратович — вазир ўринбосари;
Умрзақов Илҳомжон Ўринбой ўғли — вазир ўринбосари этиб тайинланди. У шу муносабат билан иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥16
EFFECT.UZ | Расмий канал
Чимган “Ecobozor” атрофида йирик ЙТҲ Чимган ҳудудида жойлашган “Ecobozor” атрофида 10 дан ортиқ автотранспорт воситалари иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинмоқда. Маълумотларга кўра, бир неча автомобиллар тўқнашуви оқибатида…
Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида занжирли ЙТҲ содир бўлгани юзасидан тафсилотлар

Бугун соат 16:25 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

М. Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган “Equinox” русумли автомобиль ҳайдовчиси (73 ёш) соғлиги ёмонлашгани оқибатида транспорт воситасини бошқаришни йўқотган. Натижада у светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бир нечта автомобилларга келиб урилган ва занжирли тўқнашув юзага келган.

Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ. Жами 15 та транспорт воситаси турли даражада техник шикастланган. Автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Наманган шаҳар прокурори бошқа лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Ахмаджонов Қобилжон Нумонович Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Наманган шаҳар прокурори сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👎2👍1🔥1
Ишга жойлаштириш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда қатор тезкор тадбирлар ўтказилиб, бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.

🔹 Хоразм вилоятида ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кичик инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига кирган ҳолда унинг танишини ички ишлар органларига ишга киритиш эвазига 4500 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у олдиндан 1800 АҚШ доллари ва 2,4 млн сўм олган вақтида ушланди.

🔹 Тошкент вилоятида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти хусусий боғча ташкил этиш истагида бўлган фуқародан рухсатнома тайёрлаб бериш учун 1,5 млн сўм ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ижобий хулоса олиб бериш учун 200 АҚШ доллари талаб қилган. У пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Тадбир давомида ушбу маблағнинг бир қисмини олган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспектори ҳам қўлга олинди.

🔹 Қорақалпоғистон Республикасида эса аёл фуқаро бошқа бир шахсга ёшга доир нафақа тайинлашда иш стажини сунъий ошириб беришни ваъда қилиб, 7 млн сўм олган вақтида ушланди. Маълум бўлишича, у бу ишни тегишли идорада ишловчи ўғли орқали амалга оширишни режалаштирган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔1
Хоразмда 107,3 млн сўмлик дори воситалари ўзлаштирилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонқа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Х.Д.” МЧЖга қарашли дорихона мудири Ғ.Э. ўзининг моддий жавобгарлигидаги умумий қиймати 107,3 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи ҳамда бошқа турдаги дори воситаларини нақд пулга сотиб юбориб, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔1
Фирибгарликда айбланган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган шахс Перу ҳудудидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Аниқланишича, Туркия фуқароси Перуда яшириниб юрган вақтида қўлга олинган. Ўзбекистон ва Перу Интерпол бюролари ҳамда тегишли идоралар ҳамкорлигида унинг юртимизга қайтарилиши таъминланган.

Ҳозирда мазкур шахс Ўзбекистонда қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун тегишли органларга топширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1
Ўзбекистонда хусусий клиникаларга трансплантацияга рухсат берилади

Президент фармонига кўра, 2027 йил 1 майдан бошлаб миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтган нодавлат тиббиёт ташкилотларига орган ва тўқималарни трансплантация қилишга рухсат берилади.

Белгиланишича, трансплантация жараёнларини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартиб асосида ва мажбурий лицензия талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилади.

Шу билан бирга, мазкур фаолият юқори хавф тоифасига киритилиб, клиникалар учун қўшимча назорат ва ҳисобот юритиш мажбуриятлари жорий этилади. Тиббиёт муассасалари трансплантацияда иштирок этган беморлар ва донорлар ҳақидаги маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиб боради.

Шунингдек, молекуляр-генетик тадқиқотлар талаблари, мажбурий таҳлиллар рўйхати ҳамда операциядан кейинги реабилитация тартиби алоҳида белгилаб берилади.

Мазкур ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилиши режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥19👎4🤔2
Қашқадарёда Қизил китобга киритилган балиқлар ноқонуний овланди

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ходимлари туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тадбирда фуқаро томонидан ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, у Танхоз дарёсидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 412 бош Амударё форели ва бошқа турдаги балиқларни ноқонуний овлаган.

Табиатга етказилган зарар 12 млрд 749 млн 340 минг сўмни ташкил этган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Тиббиёт клиникалари устидан назорат кучайтирилади

Президентнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тиббий ташкилотлар фаолиятида янги тартиблар жорий этилмоқда.

Қарорга кўра, 2030 йилга қадар 3 мингдан ортиқ давлат тиббиёт муассасалари лицензия талабларига мувофиқлаштирилади. Давлат ва хусусий клиникалар учун ягона стандартлар жорий этилади.

2026 йил 1 июлдан бошлаб лицензиялаш функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Лицензиялаш ва аккредитация марказига ўтказилади. Шу билан бирга, ҳар бир тиббиёт муассасасида хизмат сифати назорати бўйича ички тизим ташкил этилиши шарт бўлади.

2027 йил 1 апрелдан барча клиникалар “Рақамли соғлиқни сақлаш” платформасига интеграция қилиниши белгиланган. Бу орқали хизматлар сифати ва талабларга риоя этилиши масофадан туриб назорат қилинади.

2028 йил 1 апрелдан эса миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтмаган клиникалардан давлат томонидан тиббий хизмат харид қилиш тақиқланади.

Шунингдек, тиббий муассасаларни босқичма-босқич мажбурий лицензиялаш тизими жорий этилиб, аккредитация стандартлари сони 75 тага етказилади. Назорат жараёнлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карта орқали пул ўтказмалари энди комиссиясиз бўлиши мумкин

Эндиликда жисмоний шахслар ўз банк карталари ўртасида пул ўтказмаларни комиссиясиз амалга оширишлари кутилмоқда

Шунингдек, операциялар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарлар бўйича харажатлар қайта кўриб чиқилади.

Келгусида SMS-хабарлар ўрнига мобил иловалардаги билдиришномалар ёки биометрик идентификация каби қулай ва замонавий ечимлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔1
Бухоронинг тарихий юбилей санаси қайта кўриб чиқилади

Бухоро шаҳрининг тарихий юбилей санасини аниқлаш бўйича илмий асосланган қайта ўрганиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг фармойиши эълон қилинди. Ҳужжат 2026 йил 6 май куни қабул қилинган.

Фармойишга кўра, Бухоро давлат университети, Бухоро техника университети, вилоят маданий мерос бошқармаси, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ҳамда тарихчи ва археолог олимлар иштирокида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Таъкидланишича, илмий-археологик тадқиқотлар ва тарихий манбалар таҳлилига кўра, Бухоро шаҳри тарихи амалда қайд этилган 2500 йилдан ҳам қадимроқ даврни ўз ичига олиши мумкин. Шу боис шаҳарнинг аниқ тарихий ёши ва юбилей санасини қайта белгилаш масаласи кун тартибига қўйилган.

Шунингдек, Бухоронинг “уч минг йиллик тарихини” илмий жиҳатдан асослаш ҳамда ЮНЕСКОга тақдим этиладиган номинация ҳужжатларини тайёрлаш вазифаси белгиланган.

Лойиҳа доирасида шаҳарнинг қадимий тарихини ёритувчи ҳужжатли фильмлар тайёрлаш ва йирик маданий тадбирлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2