EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суд назорати кучаймоқда: 6 та ҳоким қарори ноқонуний деб топилди

Тошкент шаҳри маъмурий суди биринчи чорак якунлари бўйича ҳисобот эълон қилди.

Жами 605 та ариза кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг бир қисми фуқаролар фойдасига ҳал этилган. Хусусан, маҳаллий ҳокимликларга оид 38 та шикоятдан 12 таси қаноатлантирилган.

Натижада 6 та ҳоким қарори суд томонидан ноқонуний деб топилган. Суд маълумотларига кўра, мансабдорлар қарорлари устидан шикоятлар сони сўнгги пайтда ортиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Биринчи хоними Малайзия Қироличаси билан самимий мулоқот қилди

Ўзбекистон Биринчи хоними ва Малайзия Қироличаси ўртасидаги учрашув илиқ ва самимий руҳда ўтди. Суҳбат давомида ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатлар алоҳида намоён бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍85🔥22👎1🤔1😢1
Сурхондарёда 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга “сотмоқчи” бўлган фермер қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний тарзда сотишга уриниш ҳолати фош этилди.

Маълум қилинишича, Ангор туманида фермер хўжалиги раҳбари 7,7 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонини фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 миллион сўм талаб қилган.

Ушбу маблағнинг 520 миллион сўмини олдиндан олган фермер тезкор тадбир давомида қолган 280 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Амалиёт Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Ўзбекистонда алимент миқдори ошди: янги ҳисоб-китоблар эълон қилинди

2026 йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ишламайдиган фуқаролар учун алимент миқдори оширилди. Бу ўзгариш мамлакат бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 6,8 миллион сўмдан юқорига кўтарилгани билан изоҳланмоқда.

📊 Янгиланган ҳисоб-китобларга кўра:
1 нафар бола учун — тахминан 1,7 миллион сўм
2 нафар бола учун — тахминан 2,3 миллион сўм

Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар янги қонун қабул қилиниши натижаси эмас. Алимент миқдори амалдаги тартибга мувофиқ ўртача даромадларга боғланган ҳолда автоматик равишда қайта ҳисобланади.

Яъни, мамлакатда ўртача иш ҳақи ошиши билан алимент тўловлари ҳам мутаносиб равишда ўсиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилиниши мумкин Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркда режалаштирилган концерти атрофида баҳслар кучаймоқда. 9 май куни Бруклинда ўтказилиши кутилган тадбир унинг антисемитизмда айбланаётгани ортидан бекор қилиниши мумкин.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юлдуз Усмонова танқидларга жавоб қайтарди: “Ҳеч қачон узр сўрамайман”

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган концерти учун барча чипталар сотиб бўлинганини маълум қилди. Хонанда мухлисларига қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик изҳор этган.

У шунингдек, сўнгги пайтлардаги танқидларга муносабат билдириб, ўз қарашларида қатъий эканини таъкидлади. Хонанда зўравонликка қарши эканини қайд этар экан, Фаластин масаласи бўйича ҳам очиқ позициясини баён қилди.

“Америка бу Исроил эмас. Мен ҳеч қачон узр сўрамайман. Фаластин озод бўлиши керак”, — дея фикр билдирган у.

Бундан ташқари, хонанда сиёсий мавзулар атрофидаги баҳсларга қарамай, ижодий фаолиятини изчил давом эттиришини, концерт дастурлари тўхтамаслигини ҳам маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍19👎3
Тошкентда 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик қонунбузарлик аниқланди.

Маълум бўлишича, “M.F.” МЧЖ раҳбари А.А. ва бошқалар Оҳангарон шаҳридаги “Гулистон” МФЙ ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида электр тармоғига ноқонуний равишда тўғридан-тўғри уланиш орқали тижорат фаолиятини амалга оширган.

Натижада, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бир нечта ҳудудда йирик қалбаки маҳсулотлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ қатор ҳолатлар аниқланди.

🔹 Чирчиқ шаҳрида “S.T.” МЧЖ раҳбари С.С.га қарашли савдо дўконларида 3 та МФЙ ҳудудида умумий қиймати 210 млн сўмлик 6 809 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдога қўйилгани фош этилди. Барча маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

🔹 Косон туманида “A.I.” МЧЖ ҳайдовчиси С.Д. бошқарувидаги “Damas” автомобили кўздан кечирилганда, 79,3 млн сўмлик 3 707 қути акцизсиз тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланди. Шунингдек, “Янгиобод” МФЙдаги дўкондан 89,4 млн сўмлик 2 355 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ҳам мусодара қилинди.

🔹 Кармана туманида “A.B.” МЧЖга қарашли дўконда 375 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 1 062 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда савдога қўйилгани маълум бўлди.

🔹 Янгиариқ туманида эса “Y.L.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. томонидан савдо шохобчасида 261 дона қалбаки алкоголь ва ҳужжатсиз 796 қути тамаки маҳсулотлари сотилаётгани фош этилди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Чорсу”метро бекатига тушиш йўлаги нима сабабдан сув остида қолгани маълум бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, асосий муаммо — суғориш тармоқларининг ўзбошимчалик билан тўсиб қўйилгани. Ноқонуний қурилган автотураргоҳ, гараж ва йўллар сувнинг эркин оқишига халақит берган.

Натижада, одатда муаммо туғдирмайдиган ёғингарчилик (2 соатда 12 мм) ҳам сув тошқинига сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳудудда тозалаш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш учун дренаж тизими 36 мм ёғингарчиликка мос равишда янгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркда Юлдуз Усмонова атрофида можаро юзага келди.

9-май куни Брайтон-Бичда концерт беришни режалаштирган хонандага нисбатан америкалик сиёсатчилар кампания бошлади.

Ташаббускорлар — Нассау округи раҳбари, Нью-Йорк штати губернатори лавозимига номзод Брюс Блейкман ва Нью-Йорк штати Ассамблеяси депутатлари Майкл Новахов ҳамда Алек Брук-Красни бу борада фаол бўлишган.

Улар хонандадан аввалги баёнотлари учун узр сўрашни талаб қилган, аммо Юлдуз Усмонова буни рад этган.

Фаоллар эса Марко Рубиога мурожаат қилиб, хонанданинг АҚШ визасини бекор қилишни сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4🤔2🔥1
Тошкентда янги халқаро аэропорт қурилади

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилишича, пойтахтда янги халқаро аэропорт қурилиши 2026 йил июль ойида бошланиши кутилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, мазкур йирик инфратузилма лойиҳаси давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиб, тегишли шартномани май ойининг ўрталарига қадар имзолаш режалаштирилган.

Шунингдек, янги аэропорт фойдаланишга топширилгандан сўнг амалдаги аэропорт ёпилиши айтилди. Бироқ унинг ҳудудида келгусида қандай лойиҳа амалга оширилиши ҳозирча очиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3🔥1🤔1
Эски қарз — янги эгасига юкланмаслиги мумкин

Рақобат қўмитаси нотариал шартномалардан “эски қарздорликни янги мулкдор зиммасига юклаш” ҳақидаги бандни олиб ташлаш ташаббусини илгари сурди.

Қўмитага кўра, айрим ҳолларда уй сотиб олган фуқароларга аввалги эгасига тегишли коммунал қарзлар юклатилмоқда. Бу эса “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига зид.

Амалда, битимдан олдин “NOTARIUS” тизими орқали барча қарздорликлар текширилиши шарт. Қарз аниқланмаса, янги мулкдор уни тўлашга мажбур эмас.

Мисол: Самарқандда фуқарога 13 млн сўмлик эски қарз юкланган, аммо текширувда бу хатолик экани аниқланиб, маблағ қайта ҳисобланган.
Қўмита Адлия вазирлигига шартномалардан бундай ноқонуний бандларни чиқариш бўйича таклиф киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 6 та ҳоким қарори суд томонидан бекор қилинди.

2026 йилнинг биринчи чорагида шаҳар маъмурий судлари ҳокимликлар билан боғлиқ 38 та ишни кўриб чиққан. Уларнинг 6 тасида ҳоким қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Бу ҳақда суд раиси ўринбосари Akram Yusupov маълум қилди.

Жами 605 та иш кўриб чиқилган:
— 139 таси қаноатлантирилган
— 351 таси рад этилган
— 64 таси тугатилган
— 51 таси кўрилмасдан қолдирилган
Энг кўп шикоятлар солиқ органлари, пенсия жамғармаси, маҳаллий ҳокимликлар ва Мажбурий ижро бюроси фаолияти юзасидан келиб тушган.

Апелляция ва кассация босқичида 257 та иш кўрилган бўлиб, аксариятида аввалги қарорлар ўзгаришсиз қолдирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ишга жойлашиш тартиби соддалаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, ишга қабул қилиш жараёнида талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилиб, асосий идентификация воситаси сифатида ЖШШИРдан фойдаланиш амалиёти жорий этилади. Шунингдек, электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма тақдим этиш талаби бекор қилиниши назарда тутилмоқда.

Янги тартиблар доирасида электрон имзо ҳамда Face-ID орқали тасдиқланган ҳужжатларга расмий юридик куч берилади.

Бундан ташқари, меҳнат жамоаларида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий нормалар мустаҳкамланмоқда. Иш ҳақи ўз вақтида тўланмаган ҳолатларда эса ҳар бир кечиктирилган кун учун компенсация тўлаш механизми жорий этилади.

Қонун лойиҳаси орқали ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтириш ҳамда ходимлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш мақсад қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда эркак хотинини ўлдириш учун $10 минг АКШ долларга қотил ёллагани фош этилди.

Маълумотга кўра, у танишига олдиндан $2 минг АКШ доллар бериб, аёлнинг манзили, кун тартиби ва шахсий маълумотларини тақдим этган.

Тошкент щахар ИИББ ходимлари аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унинг “ўлими”ни саҳналаштирган. Тезкор тадбир давомида ёлланма қотил буюртмачи билан учрашиб, “иш бажарилгани”ни айтган.

Эркак қолган пул ва автомобиль берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда қаровсиз қолган трансформатор сабаб бола икки қўлидан айрилди.

Мингбулоқ туманида маҳалла ҳудудида ўйнаб юрган бола очиқ турган трансформатор биносига кирган. Кучли электр токи уриши оқибатида у жиддий жароҳатланган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун иккала қўлини тирсагигача ампутация қилишга мажбур бўлишди.

Маҳалла аҳолисининг айтишича, мазкур трансформатор узоқ вақтдан бери очиқ ҳолда турган бўлиб эшиклари ёпилмаган, ҳимоя чораларига эса эътибор қаратилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢17
Рекламада чалғитувчи маълумот: тадбиркорга нисбатан чора кўрилди

Хоразм вилоятида реклама орқали нотўғри ахборот тарқатган шахсга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармасига “LARGO TYRES GROUP” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушган. Унда компания расмий дилерлик асосида “Largo” русумли шина ва аккумуляторларни импорт қилиб, савдо қилаётгани, бироқ Хонқа туманидаги якка тартибдаги тадбиркор ижтимоий тармоқларда мазкур маҳсулотлар ҳақида салбий ва асоссиз маълумотлар тарқатаётгани билдирилган.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, тадбиркор ўзининг “shina.olami” номли Instagram саҳифасида “LARGO TYRES GROUP” МЧЖ маҳсулотлари сифати ва истеъмол хусусиятлари ҳақида тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилган. Бу эса “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси талабларига зид экани қайд этилди.

Шунингдек, рекламада Хитойда ишлаб чиқарилган “Largo”, “Wanda”, “JOYROAD” русумли маҳсулотларни камситувчи ва номақбул ахборотлар ҳам жойлангани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Чимган “Ecobozor” атрофида йирик ЙТҲ

Чимган ҳудудида жойлашган “Ecobozor” атрофида 10 дан ортиқ автотранспорт воситалари иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, бир неча автомобиллар тўқнашуви оқибатида транспорт воситаларига жиддий зарар етган. Ҳодиса сабаб ҳудудда ҳаракат вақтинча чекланган бўлиб, атроф йўлларда катта тирбандлик (пробка) кузатилмоқда.
Вазият юзасидан расмий идоралар томонидан қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢1