EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти делегациясининг Покистонга хизмат сафари якунланди

Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация 28 апрелдан 2 майга қадар Покистонда хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Сафар давомида иқтисодий ҳамкорлик, инвестиция имкониятлари ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу ташриф якуни бўйича видеодайжест тайёрланган ва жамоатчиликка тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева ва Саида Мирзиёева 4 май куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Ража Зарит София билан учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстона муносабатлар, ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥13🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши бошланди.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, минтақавий ва глобал миқёсда муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Давлат раҳбари томонидан қуйидаги асосий йўналишлар таклиф этилди:
— Ривожланаётган мамлакатларда сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш учун Осиё тараққиёт банки шафелигида алоҳида дастур ишлаб чиқиш;
— Ўзбекистоннинг “Осиё учун рақамли магистрал” ташаббусига қўшилиши ва Тошкентда унинг минтақавий мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш;
— CAREC дастури доирасида “Рақамли божхона ва логистика альянси”ни шакллантириш;
— “Критик минералдан – ишлаб чиқаришга” дастурида иштирок этиш ҳамда юқори қўшимча қийматли лойиҳаларни амалга ошириш;
— “Марказий Осиё яшил белбоғи” минтақавий экологик лойиҳасини йўлга қўйиш;
— Минтақа давлатларини ягона туристик маконга бирлаштирувчи “Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратиш.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍72
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда собиқ ходим раҳбарини шантаж қилди

Нукус шаҳрида шов-шувли ҳолат фош этилди. Маълум бўлишича, собиқ ходим чет эл фуқароси бўлган раҳбаридан катта миқдорда пул талаб қилган.

У ўзининг собиқ иш берувчисига корхона обрўсига путур етказиши мумкин бўлган маълумотлар борлигини билдириб, ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситаларида тарқатмаслик эвазига 200 минг доллар талаб қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур ҳолатга чек қўйилгани маълум қилинмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда медиаҳафталик кўтаринки кайфиятда давом этмоқда

Навоий вилоятида ўтаётган медиаҳафталик доирасида журналистика, блогерлик, медиа саводхонлик ва рақамли контент яратиш йўналишларида турли учрашувлар, маҳорат дарслари ҳамда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Тадбир иштирокчилари учун соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш, янги билим ва кўникмаларни эгаллаш имконияти яратилгани таъкидланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда аёл эркакни қўрқитиб, қимматбаҳо автомобиль талаб қилди

Қашқадарё вилоятида аёл фуқаро бир эркакни турли йўллар билан қўрқитиш орқали ундан қиймати 360 миллион сўмлик KIA K5 автомобилини олиб беришни талаб қилган.

Маълум бўлишича, у ўз ҳаракатлари билан жабрланувчини босим остига қўйиб, мулкий манфаат кўзлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тергов ишлари натижасида ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди.

Суд ҳукмига кўра, ушбу аёл айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қотил ёллаб, яқинини ўлдирмоқчи бўлган шахс фош этилди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан оғир жиноятнинг олди олинди. Маълум бўлишича, бир шахс ўзининг яқин инсонини ўлдириш мақсадида қотил ёллашга уринган.

Тезкор тадбирлар давомида гумонланувчининг режалари фош этилди ва жиноят амалга оширилишидан олдин бартараф этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Менингококк инфекцияси: расмий маълумот ва муҳим тавсиялар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси сўнгги кунларда аҳоли орасида менингококк инфекцияси бўйича мурожаатлар кўпайганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан куз ва баҳор ойларида, айниқса февраль–мартда кўпроқ учрайди. Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор ва доимий назорат остида.

🔹 Асосий аломатлар:
– юқори ҳарорат
– кучли бош оғриғи
– бўйин қотиши
– кўнгил айниши, қусиш
– ёруғликка сезгирлик
– ҳолсизлик, уйқучанлик
– айрим ҳолларда тошма
🔹 Болаларда: – тинмай йиғлаш
– овқатдан бош тортиш
– кучли уйқучанлик ёки безовталик
🔹 Профилактика: – шахсий гигиенага риоя қилиш
– аломатлар бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш
– жамоат жойларида эҳтиёт чораларини кўриш
– “Ҳаж” ва “Умра”дан олдин эмланиш
– ихтиёрий вакцинациядан ўтиш

Маълум қилинишича, бемор билан мулоқотда бўлган шахслар тўлиқ эмланган ва улар орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Шунингдек, республика бўйлаб вакцинация марказларида етарли захира мавжуд.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада фоҳишахона ташкил қилган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳрида 29 ёшли аёл ноқонуний фаолият — фоҳишахона ташкил этиш билан шуғуллангани аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг барча ҳолатлари қонун доирасида ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суд назорати кучаймоқда: 6 та ҳоким қарори ноқонуний деб топилди

Тошкент шаҳри маъмурий суди биринчи чорак якунлари бўйича ҳисобот эълон қилди.

Жами 605 та ариза кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг бир қисми фуқаролар фойдасига ҳал этилган. Хусусан, маҳаллий ҳокимликларга оид 38 та шикоятдан 12 таси қаноатлантирилган.

Натижада 6 та ҳоким қарори суд томонидан ноқонуний деб топилган. Суд маълумотларига кўра, мансабдорлар қарорлари устидан шикоятлар сони сўнгги пайтда ортиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Биринчи хоними Малайзия Қироличаси билан самимий мулоқот қилди

Ўзбекистон Биринчи хоними ва Малайзия Қироличаси ўртасидаги учрашув илиқ ва самимий руҳда ўтди. Суҳбат давомида ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатлар алоҳида намоён бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍85🔥22👎1🤔1😢1
Сурхондарёда 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга “сотмоқчи” бўлган фермер қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний тарзда сотишга уриниш ҳолати фош этилди.

Маълум қилинишича, Ангор туманида фермер хўжалиги раҳбари 7,7 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонини фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 миллион сўм талаб қилган.

Ушбу маблағнинг 520 миллион сўмини олдиндан олган фермер тезкор тадбир давомида қолган 280 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Амалиёт Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Ўзбекистонда алимент миқдори ошди: янги ҳисоб-китоблар эълон қилинди

2026 йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ишламайдиган фуқаролар учун алимент миқдори оширилди. Бу ўзгариш мамлакат бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 6,8 миллион сўмдан юқорига кўтарилгани билан изоҳланмоқда.

📊 Янгиланган ҳисоб-китобларга кўра:
1 нафар бола учун — тахминан 1,7 миллион сўм
2 нафар бола учун — тахминан 2,3 миллион сўм

Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар янги қонун қабул қилиниши натижаси эмас. Алимент миқдори амалдаги тартибга мувофиқ ўртача даромадларга боғланган ҳолда автоматик равишда қайта ҳисобланади.

Яъни, мамлакатда ўртача иш ҳақи ошиши билан алимент тўловлари ҳам мутаносиб равишда ўсиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилиниши мумкин Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркда режалаштирилган концерти атрофида баҳслар кучаймоқда. 9 май куни Бруклинда ўтказилиши кутилган тадбир унинг антисемитизмда айбланаётгани ортидан бекор қилиниши мумкин.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юлдуз Усмонова танқидларга жавоб қайтарди: “Ҳеч қачон узр сўрамайман”

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган концерти учун барча чипталар сотиб бўлинганини маълум қилди. Хонанда мухлисларига қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик изҳор этган.

У шунингдек, сўнгги пайтлардаги танқидларга муносабат билдириб, ўз қарашларида қатъий эканини таъкидлади. Хонанда зўравонликка қарши эканини қайд этар экан, Фаластин масаласи бўйича ҳам очиқ позициясини баён қилди.

“Америка бу Исроил эмас. Мен ҳеч қачон узр сўрамайман. Фаластин озод бўлиши керак”, — дея фикр билдирган у.

Бундан ташқари, хонанда сиёсий мавзулар атрофидаги баҳсларга қарамай, ижодий фаолиятини изчил давом эттиришини, концерт дастурлари тўхтамаслигини ҳам маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍19👎3
Тошкентда 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик қонунбузарлик аниқланди.

Маълум бўлишича, “M.F.” МЧЖ раҳбари А.А. ва бошқалар Оҳангарон шаҳридаги “Гулистон” МФЙ ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида электр тармоғига ноқонуний равишда тўғридан-тўғри уланиш орқали тижорат фаолиятини амалга оширган.

Натижада, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бир нечта ҳудудда йирик қалбаки маҳсулотлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ қатор ҳолатлар аниқланди.

🔹 Чирчиқ шаҳрида “S.T.” МЧЖ раҳбари С.С.га қарашли савдо дўконларида 3 та МФЙ ҳудудида умумий қиймати 210 млн сўмлик 6 809 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдога қўйилгани фош этилди. Барча маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

🔹 Косон туманида “A.I.” МЧЖ ҳайдовчиси С.Д. бошқарувидаги “Damas” автомобили кўздан кечирилганда, 79,3 млн сўмлик 3 707 қути акцизсиз тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланди. Шунингдек, “Янгиобод” МФЙдаги дўкондан 89,4 млн сўмлик 2 355 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ҳам мусодара қилинди.

🔹 Кармана туманида “A.B.” МЧЖга қарашли дўконда 375 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 1 062 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда савдога қўйилгани маълум бўлди.

🔹 Янгиариқ туманида эса “Y.L.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. томонидан савдо шохобчасида 261 дона қалбаки алкоголь ва ҳужжатсиз 796 қути тамаки маҳсулотлари сотилаётгани фош этилди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2