EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🔞
Фарғонада ота алимент тўламаслик учун аёли ва 3 ёшли қизини ўлдирди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида содир бўлган оғир жиноят иши юзасидан суд ҳукми чиқарилди. Унга кўра, ўз турмуш ўртоғи ва 3 ёшли қизини ўлдирган эркак 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Тергов маълумотларига кўра, воқеа 2025 йил 3 ноябрь куни содир бўлган. Спиртли ичимлик таъсирида қайнотасининг уйига келган фуқаро турмуш ўртоғи билан учрашган. Маълум бўлишича, аёл аввалроқ алимент ундириш масаласида судга мурожаат қилган бўлиб, суд қарорига асосан эркак 15 суткага қамалган.

Жазо муддатини ўтаб чиққанидан сўнг, эр-хотин ўртасидаги зиддият янада кучайган. Тергов хулосаларига кўра, эркак алимент тўлашдан қочиш мақсадида аёлга ҳужум қилган. Оқибатда, оилавий можаро фожиа билан якун топган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани суди айбланувчини айбдор деб топиб, унга нисбатан 19 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЧОРСУДА БОШЛАНГАН ИШОНЧ — СУДДА ТУГАЯПТИМИ?

Тошкентда Чорсу бозорида бошланган оддий савдо ҳамкорлиги бугун жиноят ишига айланган. Томонлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар оддий дафтар орқали юритилган, аммо айнан шу ёзувлар ҳозир баҳс марказида.

Терговга кўра, тилла буюмлар савдоси ортидан 47 минг доллардан ортиқ зарар келтирилгани айтилмоқда. Ҳимоя томони эса дафтардаги ёзувлар ўзгартирилган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

📌 Асосий савол: дафтар — ҳақиқатми ёки сохталаштирилган далил?

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида аёли ва 3 ёшли қизини ўлдирган эркак 19 йилга қамалди.

Маълум бўлишича, у аввал алимент масаласи сабаб турмуш ўртоғи билан низолашган. Жазо муддатини ўтаб чиққач, можаро яна кучайиб, эркак пичоқ билан аёлига ва кичик қизига ҳужум қилган. Оқибатда бола воқеа жойида, аёл эса шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Суд уни қасддан одам ўлдириш моддаси билан айбдор деб топиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбирда давлат раҳбари нуфузли халқаро молия институти билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда минтақавий иқтисодий ривожланиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Осиё тараққиёт банки йиғилишида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Asian Development Bank Бошқарувчилар кенгаши йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Мазкур тадбир доирасида давлат раҳбари глобал иқтисодий жараёнлар, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍117🔥31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб бепул бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди.

Реимбурсация дастури доирасида онкологик, юрак-қон томир, эндокрин, руҳий ва бошқа касалликлар учун 69 турдаги дори бепул берилади. Улар орасида омепразол, трамадол, амброксол, калий йодид, гепарин каби препаратлар бор.

Дастурга кўра, беморлар оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида шартномали дорихоналардан дори воситаларини бепул олади. Рецепт тасдиқлангач, беморга SMS орқали махсус код юборилади ва шу код орқали дори олинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилда қурилиш объектларида 451 та ҳолатда сифатсиз қурилиш материаллари аниқланиб, тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан 2026 йилнинг I чораги давомида қурилиш объектларида ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида 451 та ҳолатда сифатсиз қурилиш материаллари аниқланди.


Аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилди.

Жумладан, 189 та ҳолатда ғишт маҳсулотлари, 144 та ҳолатда темир-бетон плиталар, 13 та ҳолатда ФБС блоклар, 11 та ҳолатда пеноблоклар ҳамда 51 та ҳолатда темир-бетон қудуқ конструкциялари, шунингдек бошқа турдаги қурилиш материаллари қурилиш талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.


Инспекция томонидан қурилишда сифат ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари изчил равишда давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤷‍♂1
+40 гача иссиқ: об-ҳаво кескин ўзгармоқда

6–8 май кунлари мамлакатимиз ҳудудига иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келади. Айниқса, Қизилқум чўли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, ҳафта боши ва дам олиш кунларида айрим ҳудудларда кучли жала ёмғирлар кузатилиши мумкин. Натижада баъзи жойларда сув босиши ва сел ҳодисалари эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

Мутахассислар прогнозига кўра, май ойининг иккинчи ўн кунлиги ёғингарчиликка бой ва нисбатан салқин ўтади. Учинчи декадада эса яна қуруқ ва иссиқ кунлар устунлик қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зеленский: 9 май парадига дронлар етиб бориши мумкин

Владимир Зеленский Россияда 9 май куни ўтказилиши режалаштирилган парад юзасидан баёнот бериб, хавфсизлик масалаларига эътибор қаратди.
Унинг сўзларига кўра, Россия бу йилги парадни ҳарбий техникаларсиз ўтказишни режалаштираётган бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, бу сўнгги йилларда илк бор бундай ҳолат кузатилиши бўлади.
Зеленский, шунингдек, Украина дронлари Москвагача етиб бориши эҳтимоли борлигини таъкидлаб, бу Россиянинг аввалгидек кучли эмаслигини кўрсатиши мумкинлигини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎5
086-шаклдаги тиббий маълумотномани энди онлайн олиш мумкин

Энди my.gov.uz орқали 086-шаклдаги тиббий маълумотномани масофадан туриб юклаб олиш имконияти яратилди.

Ҳужжатни онлайн олиш тартиби:
1️⃣ my.gov.uz порталига киринг;
2️⃣ “Соғлиқни сақлаш” бўлимига ўтинг;
3️⃣ “086-шаклдаги тиббий маълумотномани олиш” хизматини танланг;
4️⃣ тайёр ҳужжатни юклаб олинг.

Эслатма:
Маълумотнома шаклланиши учун аввал шифокорлар кўригидан ўтган бўлишингиз керак. Барча хулосалар базага киритилгандан сўнг, ҳужжатни онлайн тарзда юклаб олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилиниши мумкин

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркда режалаштирилган концерти атрофида баҳслар кучаймоқда. 9 май куни Бруклинда ўтказилиши кутилган тадбир унинг антисемитизмда айбланаётгани ортидан бекор қилиниши мумкин.

Хабарларга кўра, айрим фаоллар концертни бекор қилиш ва хонанданинг АҚШ визасини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Улар Усмонованинг аввалги баёнотларини танқид қилиб, бу ҳолатни жиддий баҳолашга чақирмоқда.

Брюс Блейкман бу масала юзасидан баёнот бериб, хонанданинг АҚШга кириши қайта кўриб чиқилиши кераклигини айтган. У, шунингдек, Марко Рубиога расмий мурожаат йўллаб, визани бекор қилиш ва мамлакатга киришни тақиқлашни сўраганини маълум қилган.

Шу билан бирга, Брайтон-Бичдаги “Океан” театри олдида норозилик акцияси ўтказилиши ҳам режалаштирилаётгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎3
Солиқ қарзини “йўқ қилиб бериш”ни ваъда қилганлар қўлга тушди

Хива шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ қарздорлигини бартараф этиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.

Маълум қилинишича, фуқаро Р.Д. “E.I.” МЧЖ раҳбари Д.М.нинг ишончига кириб, корхонанинг 608 млн сўмлик солиқ қарздорлигини гўёки суд бошқарувчилари орқали ҳал қилиб беришини айтган. У бу хизмат эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушган.

Тадбир давомида яна бир шахс — Хоразм вилоятидаги тегишли тузилма вакили О.А. ҳам 500 АҚШ долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушлангани маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2