EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда 69 турдаги дори воситаси бепул берилади

Ўзбекистонда реимбурсация дастури доирасида аҳоли учун зарур бўлган 69 турдаги дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Мазкур тартибга кўра, ушбу дори препаратлари белгиланган касалликлар бўйича беморларга бепул тақдим этилади.

Қайд этилишича, янги тартиб 2027 йил 1 январдан бошлаб кучга киради. Шу вақтдан эътиборан, беморлар шифокор томонидан берилган ретсепт асосида дори воситаларини дорихоналардан бепул олиш имкониятига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент халқаро делегацияларни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий ҳамкорлар — Осиё тараққиёт банки президенти, Корея Республикаси бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Япония молия вазири ҳамда Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси раиси бошчилигидаги делегацияларни қабул қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥12
Кучли ёмғирлар сабаб “Чорсу” метро бекатини сув босди

Тошкент шаҳрида ёғган кучли жала ёмғирлар оқибатида “Чорсу” метро бекатига сув кириб борди. Айрим лавҳаларда сув бекат ичигача оқиб киргани акс этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ёғингарчиликнинг кескин кучайиши билан боғлиқ бўлиб, метро ҳудудида тезкор тозалаш ишлари бошланган.

Масъул хизматлар томонидан бекатдаги сувни чиқариш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда вазият назорат остига олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
6 миллиард ажратилган эди — нега Тошкент яна сув остида?

2024 йилда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов қарори асосида пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 миллиард сўм маблағ йўналтирилган эди. Аммо, шунга қарамай, кучли ёмғирлар пайтида шаҳарнинг айрим ҳудудларида сув тўпланиши ҳолатлари яна кузатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17😢3🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги имконият: 30% чегирма — фақат 1 кун

Ўзбекистонда илк бор ёшлар учун халқаро миқёсдаги “International Youth Peace Summit” ташкил этилмоқда. Ушбу нуфузли анжуман тинчлик, ҳамкорлик ва глобал мулоқотни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Саммитда сизга берилади:
🪙 Расмий иштирокчи бейджик
🪙 Халқаро диплом ва сертификат
🪙 Онлайн ва офлайн қатнашиш имконияти
🪙 Декларацияга ўз таклифингизни киритиш имкони
🪙 Халқаро ташаккурномалар

Бу имкониятлар сизга давлат стипендиялари, мукофотлар ва халқаро грантларда устунлик беради.

13–17 май — онлайн босқич
📍 18 май — Тошкентда офлайн финал

Жойлар чекланган!
5 майгача — 30% чегирма амал қилади!

Рўйхатдан ўтиш:
@oltinqanot_registrator 👈

Батафсил:
http://yoshlarsammiti.uz/

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 минг доллар эвазига қонунийлаштириш: Қорақалпоғистонда кадастр раҳбари фош этилди

Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан биридаги кадастр бўлими бошлиғи пора олиш вақтида қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, мансабдор шахс фуқародан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Эвазига у ўзбошимчалик билан эгалланган 132 квадрат метр ер майдонида қурилган бинога мулк ҳуқуқини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Аслида эса мазкур бино бўйича 2024 йилда суд қарори чиқарилиб, уни мажбурий тарзда бузиш белгиланган эди.
Пора олиш жараёнида у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
“Андиша” ва “юзхотирчилик” — коррупциянинг кўринмас шакли

Айрим одатлар давлат хизматида адолатга путур етказмоқда.
Психологик коррупция кўринишлари:
1️⃣ Андиша
Таниш-билиш ёки устознинг ноқонуний илтимосига рад жавоб беролмаслик — бошқалар ҳаққини бузишдир.
2️⃣ Юзхотирчилик
Шахсий муносабатни қонундан устун қўйиш тизимни ичидан емиришига олиб келади.
3️⃣Бир пиёла чой” усули
Меҳмондўстлик орқали таъсир ўтказиб, кейин ноқонуний қарорларга мажбурлаш.
Хулоса:
Ҳақиқий андиша — қонунни бузмаслик ва халқ ишончига хиёнат қилмасликдир.
⁉️ Сизнингча, яна қайси одатлар бу муаммога сабаб бўлади?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Наманганда ноқонуний дорихона фаолияти фош этилди

Норин туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан, дорихонада ҳужжатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиб келгани аниқланди.

Ундан: — 1 197 турдаги
— 29 289 дона
— жами 140,9 млн сўмлик маҳсулотлар
ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқди: 12,5 млрд долларлик дастур имзоланди

Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шериклик доирасида муҳим келишувга эришилди. Янги ҳамкорлик дастурига мувофиқ, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 12,5 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади.

Мазкур дастур инфратузилмани ривожлантириш, энергетика, транспорт, таълим ва соғлиқни сақлаш каби устувор йўналишларни қамраб олади. Шунингдек, у барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ишончли муносабатлар янада мустаҳкамланаётганини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥12
Мирзиёев Самарқандда катта рақамларни очиқлади: иқтисодиёт 8,7% ўсди, камбағаллик 5,8% гача тушди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг 59-йиллик йиғилишида мамлакат иқтисодиёти бўйича муҳим кўрсаткичларни маълум қилди.

Президент таъкидлаганидек, глобал беқарорликка қарамасдан, Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишни сақлаб қолмоқда. Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, иқтисодий ўсиш 8,7 фоизни ташкил этган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида инсон манфаати турибди. Сўнгги йилларда 8,5 миллиондан ортиқ эҳтиёжманд аҳолининг даромадлари оширилди. Натижада камбағаллик даражаси қарийб 35 фоиздан 5,8 фоизгача кескин қисқаргани қайд этилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон сўнгги ўн йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг катта ижобий силжишларга эришган бешта давлат қаторига киргани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍97🔥14👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Оҳангаронда ички ишлар ходимига нисбатан 14 ёшли қизга зўравонлик қилгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган шахслар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, бу маълумотларни тарқатган йигит уларнинг асоссиз эканини тан олган. Суд қарорига кўра, у ва яна икки шеригига майда безорилик, қонуний талабларга бўйсунмаслик ва хизматга қаршилик кўрсатиш моддалари асосида 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча текширувлар давом этмоқда. Ёлғон ахборот тарқатиш ва ички ишлар ходимини обрўсизлантириш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши мумкин. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
🔞
Фарғонада ота алимент тўламаслик учун аёли ва 3 ёшли қизини ўлдирди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида содир бўлган оғир жиноят иши юзасидан суд ҳукми чиқарилди. Унга кўра, ўз турмуш ўртоғи ва 3 ёшли қизини ўлдирган эркак 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Тергов маълумотларига кўра, воқеа 2025 йил 3 ноябрь куни содир бўлган. Спиртли ичимлик таъсирида қайнотасининг уйига келган фуқаро турмуш ўртоғи билан учрашган. Маълум бўлишича, аёл аввалроқ алимент ундириш масаласида судга мурожаат қилган бўлиб, суд қарорига асосан эркак 15 суткага қамалган.

Жазо муддатини ўтаб чиққанидан сўнг, эр-хотин ўртасидаги зиддият янада кучайган. Тергов хулосаларига кўра, эркак алимент тўлашдан қочиш мақсадида аёлга ҳужум қилган. Оқибатда, оилавий можаро фожиа билан якун топган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани суди айбланувчини айбдор деб топиб, унга нисбатан 19 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЧОРСУДА БОШЛАНГАН ИШОНЧ — СУДДА ТУГАЯПТИМИ?

Тошкентда Чорсу бозорида бошланган оддий савдо ҳамкорлиги бугун жиноят ишига айланган. Томонлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар оддий дафтар орқали юритилган, аммо айнан шу ёзувлар ҳозир баҳс марказида.

Терговга кўра, тилла буюмлар савдоси ортидан 47 минг доллардан ортиқ зарар келтирилгани айтилмоқда. Ҳимоя томони эса дафтардаги ёзувлар ўзгартирилган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

📌 Асосий савол: дафтар — ҳақиқатми ёки сохталаштирилган далил?

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида аёли ва 3 ёшли қизини ўлдирган эркак 19 йилга қамалди.

Маълум бўлишича, у аввал алимент масаласи сабаб турмуш ўртоғи билан низолашган. Жазо муддатини ўтаб чиққач, можаро яна кучайиб, эркак пичоқ билан аёлига ва кичик қизига ҳужум қилган. Оқибатда бола воқеа жойида, аёл эса шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Суд уни қасддан одам ўлдириш моддаси билан айбдор деб топиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбирда давлат раҳбари нуфузли халқаро молия институти билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда минтақавий иқтисодий ривожланиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥23