Тошкент марказида бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳар марказида бир нечта асосий кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу чекловлар пойтахтда ўтказиладиган Tashkent Flowers Fest 2026 гуллар фестивали билан боғлиқ.
Маълум қилинишича, фестиваль 7–9 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда бўлиб ўтади. Шу муносабат билан 2 майдан 11 майгача қуйидаги кўчаларнинг айрим қисмлари ёпилади:
— Зарафшон кўчаси (Hyatt Regency Tashkent ҳудудидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача);
— Истиқлол кўчаси (Амир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача);
— Буюк Турон кўчаси (Истиқлол кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача).
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг йирик олтин конларидан бири Ўзбекистонда жойлашганини билармидингиз?
Гап Мурунтов кони ҳақида кетмоқда. У дунёдаги энг катта очиқ усулда ишлатиладиган олтин конларидан бири ҳисобланади.
Видеони томоша қилинг ва бу ноёб кон ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Гап Мурунтов кони ҳақида кетмоқда. У дунёдаги энг катта очиқ усулда ишлатиладиган олтин конларидан бири ҳисобланади.
Видеони томоша қилинг ва бу ноёб кон ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жинсий зўравонлик: Қиз қочиб қутулди, айбдорлар ҳам…
Сурхондарёда 17 ёшли қизга нисбатан зўравонлик содир этилгани айтилмоқда. Гувоҳлар, аудиоёзувлар ва экспертиза хулосалари мавжуд.
Қизнинг баёнотига кўра, у босим ва таҳдидлар остида қолган, ҳатто қочиб ёрдам сўрашга мажбур бўлган.
Бироқ, тергов давом этаётганига қарамай, гумонланувчиларга нисбатан ҳалигача қамоқ эҳтиёт чораси қўлланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўз фикрингизни тўлиқ видеони кўрганингиздан сўнг, изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Муаллиф:Моҳинур Ҳамдамова
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Муаллиф:
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🤔1
Президент Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.
Эзгу анъанага мувофиқ, давлат раҳбари ташрифини Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.
Эзгу анъанага мувофиқ, давлат раҳбари ташрифини Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥11
Ангренда кучли ёғингарчилик оқибатида йўлларни сув босди
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобиль йўли айрим участкаларида кучли жала ёғинлар сабаб сув босиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ҳозирда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашгани айтилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобиль йўли айрим участкаларида кучли жала ёғинлар сабаб сув босиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ҳозирда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашгани айтилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсуннинг дунёга таралган таровати: Халқаро фольклор фестивали сарҳисоби
Сурхондарёнинг хушманзара Бойсун туманида ўтказилаётган мазкур нуфузли фестиваль нафақат миллий қадриятлар байрами, балки халқаро маданий дипломатиянинг муҳим майдонига айланди. 10 кун давом этадиган ушбу тадбирда 30 дан ортиқ хорижий давлатдан келган 150 га яқин иштирокчилар ва 50 га яқин мамлакатнинг расмий вакиллари иштирок этмоқда.
Фестивалнинг оммавийлиги йилдан-йилга ошиб бормоқда: айни вақтда кунлик ташриф буюрувчилар сони 70 минг нафарни ташкил этмоқда. Шундан 5 минг нафари хорижий меҳмонлар бўлса, 10 мингдан зиёди юртимизнинг бошқа вилоятларидан келган сайёҳлардир. Тадбирнинг техник имкониятлари ҳам кенг бўлиб, асосий амфитеатр 3 600 нафар томошабинни ўз бағрига олади, ҳудуддаги 4 та йирик монитор эса яна 10 мингдан ортиқ аҳолига дастурларни кузатиш имконини беради.
Ахборот майдонидаги натижалар эса ҳайратланарли: 28 та хорижий ОАВ ва блогерлар жараённи бевосита ёритиб бормоқда. Биринчи куннинг ўзида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда 5 мингга яқин материал эълон қилинди. Айниқса, хорижий нашрлардаги 300 га яқин мақола ва репортажларнинг умумий кўришлар сони 100 миллиондан ортиқни ташкил этгани фестивалнинг дунё миқёсидаги юқори қизиқишидан далолат беради. Шунингдек, ташкил этилаётган инфотурлар ва иккита телеканал орқали берилаётган жонли эфирлар ҳудуднинг бой тарихий меросини тарғиб қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

👍3😢1
Ўзбекистонда 69 турдаги дори воситаси бепул берилади
Ўзбекистонда реимбурсация дастури доирасида аҳоли учун зарур бўлган 69 турдаги дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Мазкур тартибга кўра, ушбу дори препаратлари белгиланган касалликлар бўйича беморларга бепул тақдим этилади.
Қайд этилишича, янги тартиб 2027 йил 1 январдан бошлаб кучга киради. Шу вақтдан эътиборан, беморлар шифокор томонидан берилган ретсепт асосида дори воситаларини дорихоналардан бепул олиш имкониятига эга бўлади.

👍4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент халқаро делегацияларни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий ҳамкорлар — Осиё тараққиёт банки президенти, Корея Республикаси бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Япония молия вазири ҳамда Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси раиси бошчилигидаги делегацияларни қабул қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий ҳамкорлар — Осиё тараққиёт банки президенти, Корея Республикаси бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Япония молия вазири ҳамда Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси раиси бошчилигидаги делегацияларни қабул қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥12
Кучли ёмғирлар сабаб “Чорсу” метро бекатини сув босди
Тошкент шаҳрида ёғган кучли жала ёмғирлар оқибатида “Чорсу” метро бекатига сув кириб борди. Айрим лавҳаларда сув бекат ичигача оқиб киргани акс этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ёғингарчиликнинг кескин кучайиши билан боғлиқ бўлиб, метро ҳудудида тезкор тозалаш ишлари бошланган.
Масъул хизматлар томонидан бекатдаги сувни чиқариш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда вазият назорат остига олинган.

😢2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
6 миллиард ажратилган эди — нега Тошкент яна сув остида?
2024 йилда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов қарори асосида пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 миллиард сўм маблағ йўналтирилган эди. Аммо, шунга қарамай, кучли ёмғирлар пайтида шаҳарнинг айрим ҳудудларида сув тўпланиши ҳолатлари яна кузатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2024 йилда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов қарори асосида пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 миллиард сўм маблағ йўналтирилган эди. Аммо, шунга қарамай, кучли ёмғирлар пайтида шаҳарнинг айрим ҳудудларида сув тўпланиши ҳолатлари яна кузатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17😢3🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги имконият: 30% чегирма — фақат 1 кун
Ўзбекистонда илк бор ёшлар учун халқаро миқёсдаги “International Youth Peace Summit” ташкил этилмоқда. Ушбу нуфузли анжуман тинчлик, ҳамкорлик ва глобал мулоқотни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Саммитда сизга берилади:
🪙 Расмий иштирокчи бейджик
🪙 Халқаро диплом ва сертификат
🪙 Онлайн ва офлайн қатнашиш имконияти
🪙 Декларацияга ўз таклифингизни киритиш имкони
🪙 Халқаро ташаккурномалар
Бу имкониятлар сизга давлат стипендиялари, мукофотлар ва халқаро грантларда устунлик беради.
13–17 май — онлайн босқич
📍 18 май — Тошкентда офлайн финал
Жойлар чекланган!
⏳ 5 майгача — 30% чегирма амал қилади!
Рўйхатдан ўтиш:
@oltinqanot_registrator👈
Батафсил:
http://yoshlarsammiti.uz/

@oltinqanot_registrator
Батафсил:
http://yoshlarsammiti.uz/
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 минг доллар эвазига қонунийлаштириш: Қорақалпоғистонда кадастр раҳбари фош этилди
Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан биридаги кадастр бўлими бошлиғи пора олиш вақтида қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, мансабдор шахс фуқародан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Эвазига у ўзбошимчалик билан эгалланган 132 квадрат метр ер майдонида қурилган бинога мулк ҳуқуқини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Аслида эса мазкур бино бўйича 2024 йилда суд қарори чиқарилиб, уни мажбурий тарзда бузиш белгиланган эди.
Пора олиш жараёнида у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🔥3