EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл ўз набирасидан "курьер" сифатида фойдаланди

Наманган вилоятида ҳаракатланаётган VAZ-2106 русумли автомашина текширув учун тўхтатилган. Кўздан кечириш жараёнида йўловчи сифатида бўлган аёл шубҳа уйғотган.

Текширув давомида аёл билан бирга бўлган вояга етмаган набираси кийими ичига яширилган селлофан пакет борлиги аниқланган. Унда тахминан 1 килограмм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлган.

Экспертиза хулосасига кўра, топилган модда гиёҳвандлик воситаси экани тасдиқланган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғон хабар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ички ишлар органи ходими вояга етмаган қизга нисбатан ноқонуний ҳаракат содир этгани ҳақида асоссиз ва ёлғон маълумотни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатган фуқаро ҳамда унинг шериклари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Расмий органлар бундай турдаги тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик ва фақат ишончли манбаларга таяниш муҳимлигини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув таъминоти ва тизимдаги муаммолар: жавоби кутилган саволлар

Сув таъминоти соҳасидаги шаффофлик, хизмат сифати ва молиявий интизом билан боғлиқ масалалар аҳоли ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Қуйидаги барчамиз учун долзарб бўлган саволларга видеода жавоб оласиз:

— Сув таъминоти соҳаси қачон коррупциядан бутунлай холи тизимга айланади?
— Яқин келажакда сув қарзи бўлган истеъмолчилар электр таъминотидан узилиши мумкинми?
— Тизимдаги муаммолар шароитида кимнинг манфаати устувор — аҳолиникими ёки бошқа омилларми?
— Йиғилган тўловлар ва кадрлар ҳаракати бўйича масъулият қай даражада таъминланган?
— Шунингдек, ичимлик сувидан гигиеник мақсадларда фойдаланиш масаласида ечимлар етарлими?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1🔥1🤔1
Газ, нефть ва кўмир ишлаб чиқариш қисқарди — янги статистика

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда энергия ресурслари ишлаб чиқаришида пасайиш кузатилди. Расмий маълумотларга кўра, январь–март ойларида 9,6 млрд куб метр табиий газ ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли камайишни кўрсатади.

Шу даврда нефть ишлаб чиқариш 157,3 минг тоннани, кўмир 1,1 млн тоннани, газ конденсати эса 242,3 минг тоннани ташкил этган. Ушбу кўрсаткичлар ҳам ўтган йилги натижалардан паст.

Шу билан бирга, қайта ишлаш саноатида ижобий динамика қайд этилди. Хусусан, автомобиль бензини 313,2 минг тонна, дизель ёқилғиси 280,9 минг тонна ва портландцемент ишлаб чиқариш 4,1 млн тоннага етган.

Умуман, саноат ишлаб чиқариши юқори улушни сақлаб қолган бўлса-да, энергия ресурслари сегментида пасайиш тенденцияси сақланиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент марказида бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар марказида бир нечта асосий кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу чекловлар пойтахтда ўтказиладиган Tashkent Flowers Fest 2026 гуллар фестивали билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, фестиваль 7–9 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда бўлиб ўтади. Шу муносабат билан 2 майдан 11 майгача қуйидаги кўчаларнинг айрим қисмлари ёпилади:

— Зарафшон кўчаси (Hyatt Regency Tashkent ҳудудидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача);
— Истиқлол кўчаси (Амир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача);
— Буюк Турон кўчаси (Истиқлол кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг йирик олтин конларидан бири Ўзбекистонда жойлашганини билармидингиз?

Гап Мурунтов кони ҳақида кетмоқда. У дунёдаги энг катта очиқ усулда ишлатиладиган олтин конларидан бири ҳисобланади.

Видеони томоша қилинг ва бу ноёб кон ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жинсий зўравонлик: Қиз қочиб қутулди, айбдорлар ҳам…

Сурхондарёда 17 ёшли қизга нисбатан зўравонлик содир этилгани айтилмоқда. Гувоҳлар, аудиоёзувлар ва экспертиза хулосалари мавжуд.

Қизнинг баёнотига кўра, у босим ва таҳдидлар остида қолган, ҳатто қочиб ёрдам сўрашга мажбур бўлган.

Бироқ, тергов давом этаётганига қарамай, гумонланувчиларга нисбатан ҳалигача қамоқ эҳтиёт чораси қўлланмаган.


Мазкур ҳолат юзасидан ўз фикрингизни
тўлиқ видеони кўрганингиздан сўнг, изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Муаллиф: Моҳинур Ҳамдамова

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🤔1
Президент Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Эзгу анъанага мувофиқ, давлат раҳбари ташрифини Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥11
Ангренда кучли ёғингарчилик оқибатида йўлларни сув босди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобиль йўли айрим участкаларида кучли жала ёғинлар сабаб сув босиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ҳозирда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсуннинг дунёга таралган таровати: Халқаро фольклор фестивали сарҳисоби

​Сурхондарёнинг хушманзара Бойсун туманида ўтказилаётган мазкур нуфузли фестиваль нафақат миллий қадриятлар байрами, балки халқаро маданий дипломатиянинг муҳим майдонига айланди. 10 кун давом этадиган ушбу тадбирда 30 дан ортиқ хорижий давлатдан келган 150 га яқин иштирокчилар ва 50 га яқин мамлакатнинг расмий вакиллари иштирок этмоқда.

​Фестивалнинг оммавийлиги йилдан-йилга ошиб бормоқда: айни вақтда кунлик ташриф буюрувчилар сони 70 минг нафарни ташкил этмоқда. Шундан 5 минг нафари хорижий меҳмонлар бўлса, 10 мингдан зиёди юртимизнинг бошқа вилоятларидан келган сайёҳлардир. Тадбирнинг техник имкониятлари ҳам кенг бўлиб, асосий амфитеатр 3 600 нафар томошабинни ўз бағрига олади, ҳудуддаги 4 та йирик монитор эса яна 10 мингдан ортиқ аҳолига дастурларни кузатиш имконини беради.

​Ахборот майдонидаги натижалар эса ҳайратланарли: 28 та хорижий ОАВ ва блогерлар жараённи бевосита ёритиб бормоқда. Биринчи куннинг ўзида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда 5 мингга яқин материал эълон қилинди. Айниқса, хорижий нашрлардаги 300 га яқин мақола ва репортажларнинг умумий кўришлар сони 100 миллиондан ортиқни ташкил этгани фестивалнинг дунё миқёсидаги юқори қизиқишидан далолат беради. Шунингдек, ташкил этилаётган инфотурлар ва иккита телеканал орқали берилаётган жонли эфирлар ҳудуднинг бой тарихий меросини тарғиб қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Ўзбекистонда 69 турдаги дори воситаси бепул берилади

Ўзбекистонда реимбурсация дастури доирасида аҳоли учун зарур бўлган 69 турдаги дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Мазкур тартибга кўра, ушбу дори препаратлари белгиланган касалликлар бўйича беморларга бепул тақдим этилади.

Қайд этилишича, янги тартиб 2027 йил 1 январдан бошлаб кучга киради. Шу вақтдан эътиборан, беморлар шифокор томонидан берилган ретсепт асосида дори воситаларини дорихоналардан бепул олиш имкониятига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент халқаро делегацияларни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий ҳамкорлар — Осиё тараққиёт банки президенти, Корея Республикаси бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Япония молия вазири ҳамда Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси раиси бошчилигидаги делегацияларни қабул қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥12
Кучли ёмғирлар сабаб “Чорсу” метро бекатини сув босди

Тошкент шаҳрида ёғган кучли жала ёмғирлар оқибатида “Чорсу” метро бекатига сув кириб борди. Айрим лавҳаларда сув бекат ичигача оқиб киргани акс этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ёғингарчиликнинг кескин кучайиши билан боғлиқ бўлиб, метро ҳудудида тезкор тозалаш ишлари бошланган.

Масъул хизматлар томонидан бекатдаги сувни чиқариш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда вазият назорат остига олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1