EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бош прокуратурада муҳим тайинловлар: Бошқарма бошлиқлари ва ўринбосарлари янгиланди

✓Бахтиёр Мамадалиев Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

✓Абдураҳим Муҳиддинов Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси бошлиғи;

✓Аслиддин Ташпулатов Қурилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси бошлиғи;

✓Шахноза Умарова Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

✓Фаррух Ташназаров Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

✓Алишер Мингбаев Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Янги боғча очилганда меҳмон бўлиб келаман". Хоразмдаги таъмирталаб мактаблар ва ичимлик суви муаммоси — «Миссия»да ёритилади

Ҳафта бошида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Сафар давомида ҳудуддаги таъмирталаб таълим муассасалари ҳолати ўрганилиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилашга қаратилган лойиҳалар кўздан кечирилди.

Мазкур ташриф доирасидаги ишлар ва илгари сурилган ташаббуслар ҳақида «Миссия» дастурининг навбатдаги сонида батафсил маълумот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эрондаги намойишчиларга қурол юборишга уринилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, 2025 йил декабрь – 2026 йил январь ойларида қуроллар Ироқ Курдистонидаги курд гуруҳлари орқали жўнатилган, аммо манзилга етиб бормаган.

Трамп бу ҳолатдан норозилигини билдириб, қуролни ушлаб қолганларга огоҳлантириш берди.

Бу баёнот АҚШнинг бошқа давлат ишларига аралашуви сифатида баҳоланмоқда ва Эрон томонидан ҳам сиёсий мақсадларда ишлатилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кубани ҳам босиб оламиз – Трамп

У Флоридадаги тадбирда, Эрон билан боғлиқ вазифалардан сўнг АҚШ Кубага “ёрдам” бериб, у ердаги муаммоларни ҳал қилишини айтди. Шу билан бирга, у АҚШнинг катта ҳарбий кемаси — USS Abraham Lincoln орқали босим ўтказиш мумкинлигини ҳазил тариқасида таъкидлади.

Трамп бу гапларни кулги оҳангида айтган ва аудитория ҳам бунга кулган.

Бу баёнот АҚШ Кубага қарши санкцияларни кучайтиргани ортидан янгради. Вашингтон ҳали ҳам Кубани миллий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп квартирали уйлар учун янги қоидалар тасдиқланди.

Энди кириш йўлаклари ва зинапоялар ҳафтада камида бир марта тозаланади, лифтлар доимий назоратда бўлади. Балкон ва лоджиянинг ташқи қисмида кир, кийим-кечак ёки гилам осиш тақиқланди.

Шунингдек, уй ҳайвонларини умумий жойларда сақлаш, зинапоя остида ёнувчи материаллар қолдириш ва ҳудудда ноқонуний қайта қуриш ишларини амалга оширишга рухсат берилмайди.

Бошқарув сервис компаниялари эса уйларнинг техник ҳолати, тозалиги ва хавфсизлиги учун масъул бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камаз аёлни босиб кетди

Андижон вилояти Марҳамат туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида аёл киши ҳалок бўлди.Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 1 май куни тахминан соат 12:00–13:00 оралиғида содир бўлган. Камаз русумли юк автомобили пиёда ҳаракатланаётган аёлни босиб кетган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, транспорт воситасини 2006 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро бошқарган.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди.

1 май куни миграция қонунчилигини бузган фуқаролар чартер рейс орқали Тошкентга қайтарилди. Самолёт бортида жами 26 нафар бўлган.

Маълум қилинишича, қайтариш жараёни Ўзбекистон ва АҚШ ваколатли идоралари ҳамкорлигида амалга оширилган. Барча ҳуқуқий ва ташкилий ишлар тезкор тарзда бажарилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Андижонда фирибгарликка уринган шахслар қўлга олинди — Бош прокуратура расмий баёнот берди

Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Андижон вилояти Департаментининг Олтинкўл тумани бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, Олтинкўл туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Х.Э. ариза билан мурожаат қилиб, унда “Отабек” исмли шахс ўзини гўёки Андижон вилояти прокуратурасида ишловчи таниши орқали ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш маркази очиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилганини билдирган. Бу хизмат эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиниб, шундан 4 минг доллари олинган вақтида гумонланувчи ушланган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро О.М.дан пулни қабул қилиб олаётган А.Ю. ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида аниқланишича, ушланган А.Ю. давлат идораларида, жумладан прокуратура органларида ишламаслигини, пулларни эса шахсий эҳтиёжлари учун олишга уринганини тан олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ОТБ йиғилишида иштирок этади

3–4 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургут туманидаги техникумда калтаклаш ҳолати юз берди

Самарқанд вилояти Ургут туманида зўравонлик ҳолати акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда бир фуқаро тиббиёт техникумининг раҳбар ходимларидан бирига нисбатан куч ишлатгани кўринади.

Ҳолат юзасидан расмий баёнот берилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"EFFECT.UZ" ёритган воқеа судда ўз ечимини топди

Ёдингизда бўлса, Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи Баҳодиржон Набиев билан боғлиқ ҳолат жамоатчилик эътиборини тортган эди. Унга кўра, 2024 йил 24 январ куни фуқаро суд қарори сиз туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари томонидан Қўқон шаҳридаги 2-сон руҳий касалликлар шифохонасига олиб борилгани юзасидан видеолавҳа оммага тақдим этилганди.

Мазкур иш бўйича суд жараёнлари якунига кўра, Фарғона вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйи суд қарорини бекор қилиб, янги қарор чиқарди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электрон рецепт бекор қилинмайди

Сўнгги кунларда айрим телеграм каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган хабарлар тарқалди. Бироқ бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, электрон рецепт тизими бекор қилинмайди, аксинча босқичма-босқич кенгайтирилмоқда. Дастлаб антибиотиклар, гормонал ва бошқа кучли таъсир қилувчи дорилар электрон рецепт орқали берилиши йўлга қўйилган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судда невара билан учрашув ҳуқуқи тасдиқланди

Хоразм вилояти судининг кассация инстанциясида невара билан кўришиш тартиби бўйича иш кўриб чиқилди. Жавобгар томон биринчи инстанция қарорига норози бўлиб, шикоят берган эди.

Суд Оила кодексига таянган ҳолда, бола яқин қариндошлари, жумладан бобо ва буви билан кўришиш ҳуқуқига эга эканини яна бир бор тасдиқлади
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
⚡️Хоразмда шубҳали савдо: 1 млн долларлик “Аквапарк” Президент қарорига зид равишда сотилгани маълум бўлди

Урганч марказида жойлашган қиймати тахминан 1 млн долларлик аквапаркнинг Президент қарори (5197) да белгиланган талабларга зид равишда, очиқ аукционсиз ва бир неча баробар арзон нархда сотилгани ҳақида даъволар илгари сурилмоқда.

Ушбу ҳолат ортидан жабр кўрган тадбиркор Бобожон Сапаев Бош прокуратурага мурожаат қилиб, битимга ҳуқуқий баҳо бериш ва масъулларга нисбатан чора кўришни сўраган. Хоразмда бўлиб турган EFFECT.UZ ходимлари воқеалар ривожини ёритиш билан бирга тегишли идоралардан муносабат кутади.

👉 https://effect.uz/n/140

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бола манфаати — ҳаммасидан устун!

Самарқанд шаҳрида оила судьяси Азиза Исматова кўриб чиққан фуқаролик ишида боланинг қаерда яшаши масаласи ҳал қилинди.

Суд жараёни давомида ота-оналарга фарзанд билан тўғри мулоқот қилиш, низоли вазиятларда эса уни руҳий босимдан асраш бўйича муҳим тушунтиришлар берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Метро бекатида аёл рельсга тушиб кетди, поезд зудлик билан тўхтатилди

2 май куни соат тахминан 21:35 ларда Тошкент метрополитенининг Ғафур Ғулом метро бекатида нохуш ҳодиса юз берди. Келиб тўхтаётган 40-сонли поезд олдига эҳтиётсизлик оқибатида аёл темир йўлга тушиб кетган.

Машинист тезкорлик билан ҳаракат қилиб, поездни дарҳол тўхтатган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи жиддий тан жароҳати олмаган.

Ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан аёл текширув учун шифохонага олиб кетилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экстремистик ҳаракатлар рўйхати шакллантирилди

Янги лойиҳага кўра, эндиликда экстремизм аниқ белгилаб қўйилди. Улар қуйидаги ҳолатларни ўз ичига олади:

1️⃣ Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартириш, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш, ҳокимият вакилларини зўравонлик билан четлатиш ёки шунга даъват қилиш;
2️⃣ Ҳокимият ваколатларини ноқонуний эгаллаш ёки ўзлаштиришга қаратилган ҳаракатлар;
3️⃣ Қонунга хилоф қуролли тузилмаларни ташкил этиш ёки уларда иштирок этиш;
4️⃣ Террорчилик фаолиятига ошкора даъват қилиш;
5️⃣ Зўравонлик билан боғлиқ ҳолда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш;
6️⃣ Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш, шунингдек экстремистик рамзларни намойиш этиш;
7️⃣ Ижтимоий гуруҳларга қарши адоват сабаб оммавий тартибсизликларни қўзғатиш ёки шунга чақириш;
8️⃣ Фуқароларни миллий, ирқий, этник ёки диний белгиларга кўра устун ёки камситилган қилиб кўрсатишни тарғиб қилиш.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤷‍♂1🤔1