EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.6K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жарима баллари тизими ишга тушди

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун фақат жарима эмас, балки жарима баллари ҳам ҳисобланмоқда. Энди камера ва радарлар орқали аниқланган айрим қоидабузарликлар ҳам мазкур тизимга киритилди.

Ушбу тартиб ҳайдовчиларнинг йўлдаги масъулиятини ошириш, авариялар сонини камайтириш ва хавфсиз ҳаракатни таъминлашга қаратилган.

Ҳайдовчилардан қоидаларга қатъий риоя қилиш сўралади. Чунки жарима балларининг белгиланган меъёрдан ошиб кетиши ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилишга олиб келиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Битирув тадбири учун пул мажбурияти?

Бекобод туманидаги 38-мактабда ўқитувчи ва битирувчи ўртасида можаро келиб чиққан. Маълум қилинишича, ўқитувчи битирув тадбири учун пул бермаган ўқувчини тадбирга қўшмаслик билан таҳдид қилган. Шунингдек, ўқувчига нисбатан зўравонлик қилингани акс этган видеолар ҳам тарқалган.

Қонунчиликка кўра, ўқувчиларга зўравонлик қилиш ва мактабларда мажбурий пул йиғиш тақиқланади. Ҳолат юзасидан расмий изоҳ кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔2
Британиялик оила “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши даврида юксак матонат кўрсатган Буюк Британия фуқаролари — марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонлар вафотидан сўнг “Дўстлик” ордени билан мукофотландилар.

Улар урушнинг ғоят таҳликали вазиятида Жерси оролидаги фашистлар конслагеридан қочишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовга ўз уйларидан жой бериб, унинг жонини асраб қолганлар. Ушбу мукофот британиялик оиланинг инсонпарварлик фазилатлари ҳамда халқлар ўртасида тинчлик ва биродарлик ғояларини тарғиб этишдаги алоҳида ўрнаги учун юксак эҳтиром рамзи сифатида берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥17🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Наманган вилоятида қизларни фоҳишаликка жалб этиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланиб, қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти тоғларида жароҳат олган аёл қутқарилди

Бўстонлиқ туманида сайр қилаётган икки нафар фуқародан бири — 70 ёшли аёл оёғидан жароҳат олиб, йўлда қолиб кетган.

Хабар келиб тушгач, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ҳамда уни хавфсиз тарзда тоғдан пастга туширган.

Аёл шифокорлар назоратига топширилди. Унинг аҳволи барқарор экани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔2
Профилактика инспектори пора билан ушланди

Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда профилактика инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати шаҳар бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Учтепа тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори фуқародан ноқонуний равишда 10 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Текширувлар давомида аниқланишича, мазкур инспектор 2025 йил декабрь ойида фуқарога тегишли МЧЖ ҳужжатларини сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатиш ва айбдор шахсни жавобгарликка тортишни ваъда қилиб, пул талаб қилган. Гап шундаки, ушбу иш доирасида 1990 йилда туғилган шахс IT хизматлари ниқоби остида чет эл фуқаросидан 450 минг доллар миқдорида маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштиргани айтилмоқда.

Бироқ, терговга қадар текширувлар натижасида жорий йил февраль ойида ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилгани маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан катта инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда қалбаки валюта савдоси фош этилди

Наманган вилоятида қалбаки валюта муомаласига қарши ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар шахс қўлга олинди.

Маълум қилинишича, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда божхона идоралари билан ҳамкорликда Чуст туманида махсус операция ўтказган.

Тадбир давомида Янги Наманган туманида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс ва Чуст туманида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган 1980 йилда туғилган фуқаро ўзаро келишиб, хориждан олиб келинган қалбаки 10 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходими жарима майдонидаги автомобилдан фойдаланганмиди?

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими жарима майдонида сақланаётган автомобилни бошқариб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ўрганилди.

Хизмат текшируви натижасида қоидабузарлик ҳолати тасдиқланмади ва айбдор шахсга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж сафарига илк зиёратчилар жўнаб кетди

Бугундан бошлаб юртимиздан муқаддас Ҳаж зиёратини адо этиш учун зиёратчиларни жўнатиш ишлари старт олди. Уларни кузатиш ва сафарга йўллаш жараёнлари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.

Маълум қилинишича, зиёратчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, сафар давомида уларнинг хавфсизлиги ва қулайлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Бойсунда сел оқибатида нефт аралаш суюқлик сизиб чиқди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида кучли сел оқими оқибатида нефт аралаш суюқлик чиқиши ҳолати қайд этилди.

Маълум қилинишича, бугун соат 06:30 атрофида содир бўлган сел ҳандақни бузиб кетган ва натижада нефть маҳсулотлари аралаш суюқлик ташқи муҳитга сизиб чиққан.

Айни пайтда ҳодиса жойида Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси ҳамда экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ҳолат юзасидан текширувлар давом этмоқда. Қўшимча маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Бош прокуратурада муҳим тайинловлар: Бошқарма бошлиқлари ва ўринбосарлари янгиланди

✓Бахтиёр Мамадалиев Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

✓Абдураҳим Муҳиддинов Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси бошлиғи;

✓Аслиддин Ташпулатов Қурилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси бошлиғи;

✓Шахноза Умарова Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

✓Фаррух Ташназаров Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

✓Алишер Мингбаев Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Янги боғча очилганда меҳмон бўлиб келаман". Хоразмдаги таъмирталаб мактаблар ва ичимлик суви муаммоси — «Миссия»да ёритилади

Ҳафта бошида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Сафар давомида ҳудуддаги таъмирталаб таълим муассасалари ҳолати ўрганилиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилашга қаратилган лойиҳалар кўздан кечирилди.

Мазкур ташриф доирасидаги ишлар ва илгари сурилган ташаббуслар ҳақида «Миссия» дастурининг навбатдаги сонида батафсил маълумот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эрондаги намойишчиларга қурол юборишга уринилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, 2025 йил декабрь – 2026 йил январь ойларида қуроллар Ироқ Курдистонидаги курд гуруҳлари орқали жўнатилган, аммо манзилга етиб бормаган.

Трамп бу ҳолатдан норозилигини билдириб, қуролни ушлаб қолганларга огоҳлантириш берди.

Бу баёнот АҚШнинг бошқа давлат ишларига аралашуви сифатида баҳоланмоқда ва Эрон томонидан ҳам сиёсий мақсадларда ишлатилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кубани ҳам босиб оламиз – Трамп

У Флоридадаги тадбирда, Эрон билан боғлиқ вазифалардан сўнг АҚШ Кубага “ёрдам” бериб, у ердаги муаммоларни ҳал қилишини айтди. Шу билан бирга, у АҚШнинг катта ҳарбий кемаси — USS Abraham Lincoln орқали босим ўтказиш мумкинлигини ҳазил тариқасида таъкидлади.

Трамп бу гапларни кулги оҳангида айтган ва аудитория ҳам бунга кулган.

Бу баёнот АҚШ Кубага қарши санкцияларни кучайтиргани ортидан янгради. Вашингтон ҳали ҳам Кубани миллий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп квартирали уйлар учун янги қоидалар тасдиқланди.

Энди кириш йўлаклари ва зинапоялар ҳафтада камида бир марта тозаланади, лифтлар доимий назоратда бўлади. Балкон ва лоджиянинг ташқи қисмида кир, кийим-кечак ёки гилам осиш тақиқланди.

Шунингдек, уй ҳайвонларини умумий жойларда сақлаш, зинапоя остида ёнувчи материаллар қолдириш ва ҳудудда ноқонуний қайта қуриш ишларини амалга оширишга рухсат берилмайди.

Бошқарув сервис компаниялари эса уйларнинг техник ҳолати, тозалиги ва хавфсизлиги учун масъул бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2