EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фавворалар мавсуми очилди

1 май куни пойтахтда фавворалар мавсумига старт берилиб, шу муносабат билан байрамона тадбирлар ташкил этилмоқда. Кечқурун шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун мусиқа, ёруғлик шоулари ҳамда турли чиқишлар намойиш этилади.

📍 Асосий манзиллар: • Алишер Навоий номидаги Катта театр
• Ҳамид Олимжон майдони
• Миробод бозори

Вақти: 18:00 дан 21:00 гача

Шунингдек, шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам турли байрам дастурлари ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
ССВ ходимлари сохта хабарномалардан огоҳлантирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар, хусусан, Telegram орқали фейк аккаунтлар ёрдамида сохта хабарлар тарқатиш ҳолатлари кўпайган.

Ушбу ҳолатларда юқори турувчи идоралар раҳбарлари, жумладан ССВ раҳбарияти номидан сохта профиллар яратилиб, тизимдаги масъул ходимларга ёлғон ва ноқонуний топшириқлар юборилмоқда.

Маълум қилинишича, бундай хабарларда: — турли илтимослар билдириш,
— ноқонуний топшириқлар бериш,
— пул ёки шахсий маълумот сўраш ҳолатлари учрамоқда.
Вазирлик барча раҳбар ва ходимларни ҳушёр бўлишга чақириб, шубҳали хабарларга ишонмаслик ва ахборот хавфсизлигига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Агар шундай ҳолатларга дуч келсангиз, зудлик билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
ССВ: “Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди

Ижтимоий тармоқларда “Электрон рецепт” тизими бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу маълумотларга Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган тегишли буйруқ лойиҳаси нотўғри талқин қилиниши сабаб бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
📌 Аввало, мазкур буйруқ лойиҳаси мазмуни ижтимоий тармоқларда нотўғри тушунилмоқда.

2025 йил 15 декабрда қабул қилинган 25-сон буйруққа мувофиқ, “Электрон рецепт” тизими орқали бериладиган дори воситалари рўйхати босқичма-босқич кенгайтириб борилиши белгиланган.

Хусусан, дастлабки босқичда:
— антибиотиклар,
— синтетик антибактериал препаратлар,
— гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий этиб белгиланган.

Янги буйруқ лойиҳасида эса Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов тарзида танланган 15 та туман (шаҳар)даги барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситаларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш назарда тутилмоқда.

Бунда айрим тоифалар — кучли таъсир қилувчи, таркибида гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар сақловчи препаратлар ҳамда реимбурсация дастурига тегишли дори воситалари истисно этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур тизим амалда сақланиб қолиши ва янада такомиллаштирилишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот ҳолати аниқланди Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мадрасаси олдида онлайн қимор рекламаси акс этган баннер ўрнатилгани маълум бўлди. Ушбу мадраса давлат муҳофазасидаги маданий мерос объекти ҳисобланиб, ЮНЕСКО…
Бухорода ноқонуний реклама бартараф этилди, ҳолат ўрганилмоқда

Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мадрасаси олдида аралаш жанг санъатлари мусобақасига оид реклама баннери ўрнатилгани, унда букмекерлик логотипи акс этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, ҳозирги вақтда мазкур ҳудудда реклама баннери мавжуд эмас.

Ички ишлар органлари маълумотига кўра, баннер 29 апрель куни ўрнатилган ва шу куннинг ўзида олиб ташланган.

Амалдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, маданий мерос объектларида ташқи реклама ўрнатиш тақиқланади. Шунингдек, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар рекламасига йўл қўйилмайди.

Ҳозирда мутасадди идоралар томонидан реклама буюртмачилари, тайёрловчилари ва тарқатувчилари, шунингдек тадбир ташкилотчилари юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Якунларига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
50 ёшгача бўлганларда саратон: асосий хавф омилларидан бири — семизлик

Сўнгги илмий тадқиқотлар 50 ёшгача бўлган инсонлар орасида саратон касалликлари кўпайишида семизлик муҳим омиллардан бири эканини кўрсатмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2023 йилда Англияда 20–49 ёш оралиғида қарийб 31 мингта саратон ҳолати аниқланган. Ёшлар орасида энг кўп учрайдиган турлар:
кўкрак бези саратони
ичак саратони
меланома

Саратон тадқиқотлари институти ва Лондон Империал коллежи олимлари аниқлашича, чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмоли камайган бўлса-да, семизлик даражаси 1995 йилдан бери мунтазам ошиб бормоқда.

Мутахассислар таъкидлашича:
ортиқча вазн 19 турдаги саратон билан боғлиқ
ичак саратони ҳолатларининг бир қисми семизлик билан боғлиқ бўлиши мумкин
ортиқча вазн, кам ҳаракат, алкогол ва чекиш биргаликда 40–50% ҳолатга таъсир қилади.

Илмий тушунтиришга кўра, ортиқча вазн:
инсулин миқдорини оширади
яллиғланиш жараёнларини кучайтиради
ўсма ривожланишини тезлаштириши мумкин.

Шу билан бирга, олимлар саратоннинг ўсиши фақат семизлик билан изоҳланмаслигини ҳам таъкидлайди. Бошқа эҳтимолий омиллар:
ультра қайта ишланган озиқ-овқат
антибиотиклар
атроф-муҳит таъсири

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
“Real Sanjik” иши: прокурор 5 йиллик жазо сўради

“Real Sanjik” номи билан танилган тадбиркорга оид жиноят иши бўйича суд жараёни давом этмоқда. Давлат айбловчиси музокараларда иштирок этиб, айбланувчига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўради.

Маълум қилинишича, тадбиркор:
ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, фирибгарлик,
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар
каби жиноятларда айбланмоқда.

Суд мажлисига Баҳром Бердиев раислик қилмоқда. Судда айбланувчининг ҳимоячилари нутқи тингланяпти.

Жиноят ишида 2 нафар жабрланувчи бор. Суд жараёни якунлари бўйича якуний қарор кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълим соҳасидаги муаммолар тингланмоқда: Вазирнинг навбатдаги сайёр қабули

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг таклифларини эшитиш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Бу ҳақда айни дамда қабул жараёнида бўлиб турган мухбиримиз Муҳаммад Али Қозоқов хабар бермоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Сирдарёда фожиа: аёл кундоши ва унинг қизини ўлдирди

Ширин шаҳрида оғир жиноят содир этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 29 апрель куни кечга яқин норасмий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғининг қонуний рафиқаси ва унинг фарзандларига ҳужум қилган.

Маълум бўлишича, 1997 йилда туғилган аёл ўз уйида бўлган вақтда турмуш ўртоғининг бошқа аёли — 29 ёшли фуқаро уйга кириб келиб, уни ва икки нафар қизини пичоқлаган. Ҳужумдан сўнг гумонланувчи воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда она ва унинг 5 ёшли қизи воқеа жойида вафот этган. 3 ёшли қизалоқ эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилиб, ҳозирда жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Марҳуманинг яқинлари айтишича, гумонланувчи аввал ҳам таҳдидлар қилган. Ҳодиса пайтида уйда бўлган болалар бақир-чақирни эшитиб чиққан ва улар ҳам ҳужумга учраган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎4
Тошкентда Чирчиқ бўйлари ободонлаштирилиб, 12 та сунъий кўл барпо этилади

Тошкент шаҳрида Чирчиқ дарёси бўйларини кенг кўламда ободонлаштириш режалаштирилмоқда.

Лойиҳага кўра, дарёнинг 16 километр қисмида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, каналлар бўйлаб яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Шунингдек, давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, аввал режалаштирилган 4 та ўрнига 12 та сунъий кўл барпо этилиши белгиланган.

Маълум қилинишича, мазкур ташаббус шаҳарда экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли учун дам олиш масканларини кўпайтириш ҳамда шаҳар инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкентда “Ер усти ҳалқа йўли” иш вақти узайтирилди

Тошкент шаҳрида Тошкент метрополитени йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтини кенгайтирди.

Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати эрталаб соат 05:00 дан йўлга қўйилди.

Аввал ушбу йўналишда поездлар 06:00 дан 23:00 гача ҳаракатланган бўлса, энди ҳаракат бир соатга эртароқ бошланиб, кечқурун соат 23:00 гача давом этади.

Маълум қилинишича, метрополитеннинг бошқа йўналишларида амалдаги жадвал ўзгаришсиз қолган. Хусусан, Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишларида поездлар ҳар куни соат 05:00 дан тунги 00:00 гача ҳаракатланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида янги агентлик ташкил этилади

Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Хусусий тиббиётни қўллаб-қувватлаш доирасида қуйидаги иқтисодий имтиёзлар таклиф этилмоқда:
— олис ҳудудларда клиникалар очиш учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ресурслари
— ҳар бир лойиҳа учун 10 йилгача муддатга 10 млн долларгача кредит
— кредит фоизининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаш
— хорижий мутахассислар учун 1 фоиз ижтимоий солиқ
— тиббий ускуналар ва бутловчи қисмлар учун божхона имтиёзлари
Инвестицияларни жалб қилиш учун “ягона дераза” тамойили асосида хизмат кўрсатиш тизими жорий этилиши, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш механизмлари такомиллаштирилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Health Invest компанияси ташкил этилиб, у инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишга кўмаклашади.

Давлат тиббиёт муассасаларини корпоратив бошқарув асосида ислоҳ қилиш, қурилиш ва лойиҳалаш стандартларини халқаро талабларга мослаштириш ҳам режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1🔥1🤔1😢1
Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хизмат сифатини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга қаратилган таклифлар билан танишди.

Режаларга кўра:
— олис ҳудудларда янги клиникалар очиш учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ресурслари ажратилади
— ҳар бир лойиҳа учун 10 йилгача 10 млн долларгача кредит берилди
— кредит ставкасининг 50 фоизини давлат қоплаб беради
— хорижий мутахассислар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади
— тиббий ускуна ва эҳтиёт қисмлар учун божхона имтиёзлари жорий этилади

Тиббий фаолиятни лицензиялаш тизими ҳам янгиланмоқда. Барча ваколатлар Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказига ўтказилади.

2026 йил 1 июлдан: — лицензиялаш талаблари кучайтирилади
— 14 та лицензия мезони қайта кўриб чиқилади
— қоидабузарлик аниқланган фақат муайян йўналиш чекланади (бутун клиника эмас)

Шунингдек: — хусусий клиникаларга бюджет маблағлари ҳисобидан хизмат кўрсатишга рухсат берилади
— аккредитациядан ўтган хусусий муассасалар трансплантация фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлади

2028 йилдан бошлаб аккредитациядан ўтмаган муассасалар учун давлат тиббий хизматлар хариди тўхтатилиши таклиф этилмоқда.

2030 йилгача барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич лицензиядан ўтказилади: — 2027 йил 1 апрелгача — 55 та республика клиникаси
— 2028 йилгача — 413 та ҳудудий муассаса
— 2030 йилгача — 3000 дан ортиқ туман ва шаҳар тиббиёт ташкилотлари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥20👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Реал Санжик» 5 йилга қамалиши мумкин

«Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркорга оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда.

Суд жараёнида давлат айбловчиси музокараларда иштирок этиб, айбланувчига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўради.

Маълумотларга кўра, тадбиркор Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ қонунга хилоф ҳаракатлар) 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 168-моддаси 4-қисми «а» банди фирибгарлик) бўйича айбланмоқда.

Жиноят ишида икки нафар жабрланувчи мавжуд. Суд жараёнининг якуний қарори кейинги мажлисларда эълон қилиниши кутилмоқда. Иш бўйича кейинги суд мажлиси Мирзо Улуғбек туман жиноят ишлари бўйича судида 8 май кунига белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарбиячи — болага таълим берадими ёки ойна ювиб, обуна йиғадими?

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли давлат МТТда олинган видеода таълим бўлими ходими сифатида таништирилган шахс тарбиячиларга таълимга алоқаси бўлмаган топшириқлар бермоқда. Уларга ҳудудни тозалаш, биноларни ювиш, ҳатто ойна артиш каби ишлар юклатилгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эксклюзив

Вазир таълим соҳасидаги муаммоларни қанчалик ўрганмоқда?

Бугун, 1 май куни Бухорода Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Унда таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг таклифларини эшитиш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратиляпти. 

Бу ҳақда айни дамда қабул жараёнида бўлиб турган мухбиримиз Муҳаммад Али Қозоқов хабар бермоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзимни ўлдираман, ўзимни ёқаман» – Ишончдан бошланган мудҳиш воқеа!

EFFECT.UZ таҳририятига келиб тушган мурожаатда қўшничилик ишончи ортидан юзага келган кредит можароси ҳақида сўз боради.

Унда айтилишича, фуқаро А.Д. қўшнисининг илтимосига кўра унинг номига маиший техника учун кредит расмийлаштириб берган.

Мурожаатчининг таъкидлашича, қўшни тўрт нафар фарзандли бўлиб, доимий иш жойига эга эмас. Шунга қарамай, у кредит тўловларини «маклерлик орқали» қоплашини ваъда қилган.


👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

​Мамлакатимиз бўйлаб 1 май санасидан старт олган “Қорадори–2026” кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлари илк натижаларини бермоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида ўтказилган амалиёт давомида трансчегаравий жиноий гуруҳнинг фаолияти фош этилди.

​Тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган гуруҳ аъзосидан жами 46 килограмм “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жарима баллари тизими ишга тушди

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун фақат жарима эмас, балки жарима баллари ҳам ҳисобланмоқда. Энди камера ва радарлар орқали аниқланган айрим қоидабузарликлар ҳам мазкур тизимга киритилди.

Ушбу тартиб ҳайдовчиларнинг йўлдаги масъулиятини ошириш, авариялар сонини камайтириш ва хавфсиз ҳаракатни таъминлашга қаратилган.

Ҳайдовчилардан қоидаларга қатъий риоя қилиш сўралади. Чунки жарима балларининг белгиланган меъёрдан ошиб кетиши ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилишга олиб келиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Битирув тадбири учун пул мажбурияти?

Бекобод туманидаги 38-мактабда ўқитувчи ва битирувчи ўртасида можаро келиб чиққан. Маълум қилинишича, ўқитувчи битирув тадбири учун пул бермаган ўқувчини тадбирга қўшмаслик билан таҳдид қилган. Шунингдек, ўқувчига нисбатан зўравонлик қилингани акс этган видеолар ҳам тарқалган.

Қонунчиликка кўра, ўқувчиларга зўравонлик қилиш ва мактабларда мажбурий пул йиғиш тақиқланади. Ҳолат юзасидан расмий изоҳ кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔2
Британиялик оила “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши даврида юксак матонат кўрсатган Буюк Британия фуқаролари — марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонлар вафотидан сўнг “Дўстлик” ордени билан мукофотландилар.

Улар урушнинг ғоят таҳликали вазиятида Жерси оролидаги фашистлар конслагеридан қочишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовга ўз уйларидан жой бериб, унинг жонини асраб қолганлар. Ушбу мукофот британиялик оиланинг инсонпарварлик фазилатлари ҳамда халқлар ўртасида тинчлик ва биродарлик ғояларини тарғиб этишдаги алоҳида ўрнаги учун юксак эҳтиром рамзи сифатида берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥17🤔1