EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта ҳажмли юк ташувчи транспорт воситалари учун муҳим эслатма

«Йўл ҳаракати қоидалари»га кўра, транспорт воситаси (ёки юк билан бирга) баландлиги 4 метрдан ошса, бундай ҳаракатланиш фақат махсус рухсатнома асосида амалга оширилади.

— «Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун ва унга оид низомларда ҳам йўл инфратузилмасини сақлаш мақсадида ҳажм ва оғирлик чекловлари белгиланган.

— Маъмурий жавобгарлик эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125¹-моддаси (йирик ҳажмли ёки оғир юкларни белгиланган тартибни бузган ҳолда ташиш) билан белгиланади.

Яъни: Агар юк баландлиги 4 метрдан ошса ва махсус рухсатнома бўлмаса — бу қонун бузилиши ҳисобланади ва жарима ёки транспортни вақтинча жарима майдончасига қўйиш чораси қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автони жарима майдончасидан олиш тартиби ўзгарди

28 апрель куни қабул қилинган Ҳукумат қарорига кўра, автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон мурожаат қилиш тартиби жорий этилди.

Энди мурожаатлар қуйидаги орқали амалга оширилади: — ЯИДХП (my.gov.uz); — ЙҲХХ мобил иловаси; — Давлат хизматлари марказлари.
Мурожаат электрон тарзда юборилади ва маълумотлар автоматик текширилади.

Ваколатли орган транспортни ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгани ёки иш бўйича қарор қабул қилинганини кўриб чиқади.

Барча талаблар бажарилган тақдирда, 1 иш куни ичида автони жарима майдончасидан олиб чиқиш мумкинлиги ҳақида хабар юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кўп квартирали уйларда янги чекловлар жорий этилди

Янги қоидаларга мувофиқ, кўп квартирали уйларда хавфсизлик ва тартибни таъминлаш мақсадида бир қатор ҳаракатлар тақиқланди.

Жумладан, қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
— ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балкон ва лоджияларга ўрнатиш;
— балконларда оғир буюмларни сақлаш;
— балкон ва лоджияларнинг ташқи қисмига кир, кийим-кечак, гилам каби буюмларни осиб қўйиш (ички қисмига рухсат берилади);
— уй ҳайвонларини умумий фойдаланиш жойларида (зинапоя, ертўла, чердак, ошхона, балкон ва лоджияларда) сақлаш;
— зинапоя майдонлари ва уларнинг остида ёнувчи материалларни сақлаш;
— уйнинг умумий иссиқлик тизимига таъсир қилувчи ноқонуний қайта режалаштириш ва ўзгартишлар киритиш.

Шунингдек, автотранспорт воситаларини қуйидаги жойларга қўйиш тақиқланади:
— газонлар устига;
— хиёбонлар ва болалар майдончаларига;
— тротуарларга;
— кўп квартирали уйлар кириш йўлаклари қаршисига.

Ушбу чекловлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракатланишга тўсқинлик қилмаслик мақсадида жорий этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот ҳолати аниқланди

Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мадрасаси олдида онлайн қимор рекламаси акс этган баннер ўрнатилгани маълум бўлди. Ушбу мадраса давлат муҳофазасидаги маданий мерос объекти ҳисобланиб, ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудуд таркибида жойлашган.

Маълум қилинишича, 30 апрель куни Бухорода аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича мусобақа ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжумани айнан мазкур тарихий объект ҳудудида ташкил этилган.

Манбаларга кўра, мадраса олдига ўрнатилган баннерда турнир рекламаcи билан бирга Ички ишлар вазирлиги ҳамда 1xBet логотипи ҳам жой олган. Бу эса амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Хусусан, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, ташқи рекламани маданий мерос объектларига ёки уларга туташ ҳудудларда жойлаштириш тақиқланган. Шунингдек, 46-моддада қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар, жумладан интернет орқали ташкил этиладиган ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, бундай ҳудудларда ҳар қандай тадбир ўтказишдан аввал агентликни хабардор қилиш ва тегишли рухсат олиш шарт. Бироқ мазкур спорт тадбири ҳақида агентлик олдиндан хабардор қилинмаган.

Мутахассислар фикрича, тарихий ва маданий аҳамиятга эга объект ҳудудида бундай мазмундаги реклама жойлаштирилиши миллий меросга нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳоланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари лавозимидан озод этилди

Энергетика соҳасида ўтказилган танқидий йиғилишда электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар атрофлича кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунига кўра, электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан юқори бўлган ҳудудларда Ҳудудий электр тармоқлари тизимидаги қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди:

— Андижон филиалида – 14 та;
— Жиззах филиалида – 7 та;
— Самарқанд филиалида – 10 та;
— Қашқадарё филиалида – 4 та;
— Сирдарё, Тошкент ва Фарғона филиалларида – 2 тадан туман (шаҳар) электр корхонаси раҳбарлари.

Ушбу қарорлар энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, йўқотишларни қисқартириш ва тизимдаги масъулиятни оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади

Янги ҳужжатга мувофиқ, кўп квартирали уйлар атрофида аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш талаблари янада кучайтирилди.

Энди уйларга туташ ҳудудларни ташкил этишда қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:
— аҳоли учун ўриндиқлар ўрнатиш;
— чиқиндиларни саралаб ташлаш учун махсус жойлар ташкил этиш;
— ҳудудларни тартибли ва самарали ободонлаштириш.

Шунингдек, қуйидаги инфратузилмаларни яратиш шарт қилиб белгиланди:
— мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун ўйин майдончалари;
— катталар дам олиши учун ҳудудлар;
— жисмоний машқлар учун майдончалар;
— маиший чиқиндиларни йиғиш жойлари;
— уй ҳайвонларини сайр қилдириш ҳудудлари;
— велосипед, самокат ва аравачаларни сақлаш жойлари.

Бундан ташқари, ҳудудлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
— дарахт ва ўсимликларни суғориш тизими мавжуд бўлиши;
— йўлак ва тротуарларни парвариш қилиш учун зарур техник воситалар билан таъминланиши;
— замонавий электр ёритиш тизимлари ўрнатилиши.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг Президентингиз – буюк етакчи” — Andrej Babiš

Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Чехия Бош вазири Andrej Babiš билан эксклюзив интервью ўтказилди.

Унда у Ўзбекистондаги кенг қамровли ислоҳотлар, жадал ривожланиш суръатлари ва айниқса ёшларнинг билим даражаси юқори эканини алоҳида таъкидлаб, бу ҳолат унда катта таассурот қолдирганини билдирди.

Шунингдек, у мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти ва мавжуд имкониятларини юқори баҳолаб, аввалроқ Ўзбекистонга келмаганидан афсусда эканини ҳам қайд этди.

Интервью давомида Andrej Babiš Чехиянинг Škoda Transportation компанияси томонидан Ўзбекистонга поездлар етказиб бериш бўйича имзоланган шартномани ҳам алоҳида олқишлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍99🔥12🤔1
Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Андижон вилоятида маҳалла раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси 30 сотих ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уринган вақтда қўлга олинди.

Маълум бўлишича, улар мазкур ер участкаси эвазига жами 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шубҳаланувчилар пулнинг бир қисмини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фавворалар мавсуми очилди

1 май куни пойтахтда фавворалар мавсумига старт берилиб, шу муносабат билан байрамона тадбирлар ташкил этилмоқда. Кечқурун шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун мусиқа, ёруғлик шоулари ҳамда турли чиқишлар намойиш этилади.

📍 Асосий манзиллар: • Алишер Навоий номидаги Катта театр
• Ҳамид Олимжон майдони
• Миробод бозори

Вақти: 18:00 дан 21:00 гача

Шунингдек, шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам турли байрам дастурлари ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
ССВ ходимлари сохта хабарномалардан огоҳлантирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар, хусусан, Telegram орқали фейк аккаунтлар ёрдамида сохта хабарлар тарқатиш ҳолатлари кўпайган.

Ушбу ҳолатларда юқори турувчи идоралар раҳбарлари, жумладан ССВ раҳбарияти номидан сохта профиллар яратилиб, тизимдаги масъул ходимларга ёлғон ва ноқонуний топшириқлар юборилмоқда.

Маълум қилинишича, бундай хабарларда: — турли илтимослар билдириш,
— ноқонуний топшириқлар бериш,
— пул ёки шахсий маълумот сўраш ҳолатлари учрамоқда.
Вазирлик барча раҳбар ва ходимларни ҳушёр бўлишга чақириб, шубҳали хабарларга ишонмаслик ва ахборот хавфсизлигига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Агар шундай ҳолатларга дуч келсангиз, зудлик билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
ССВ: “Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди

Ижтимоий тармоқларда “Электрон рецепт” тизими бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу маълумотларга Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган тегишли буйруқ лойиҳаси нотўғри талқин қилиниши сабаб бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
📌 Аввало, мазкур буйруқ лойиҳаси мазмуни ижтимоий тармоқларда нотўғри тушунилмоқда.

2025 йил 15 декабрда қабул қилинган 25-сон буйруққа мувофиқ, “Электрон рецепт” тизими орқали бериладиган дори воситалари рўйхати босқичма-босқич кенгайтириб борилиши белгиланган.

Хусусан, дастлабки босқичда:
— антибиотиклар,
— синтетик антибактериал препаратлар,
— гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий этиб белгиланган.

Янги буйруқ лойиҳасида эса Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов тарзида танланган 15 та туман (шаҳар)даги барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситаларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш назарда тутилмоқда.

Бунда айрим тоифалар — кучли таъсир қилувчи, таркибида гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар сақловчи препаратлар ҳамда реимбурсация дастурига тегишли дори воситалари истисно этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур тизим амалда сақланиб қолиши ва янада такомиллаштирилишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот ҳолати аниқланди Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мадрасаси олдида онлайн қимор рекламаси акс этган баннер ўрнатилгани маълум бўлди. Ушбу мадраса давлат муҳофазасидаги маданий мерос объекти ҳисобланиб, ЮНЕСКО…
Бухорода ноқонуний реклама бартараф этилди, ҳолат ўрганилмоқда

Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мадрасаси олдида аралаш жанг санъатлари мусобақасига оид реклама баннери ўрнатилгани, унда букмекерлик логотипи акс этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, ҳозирги вақтда мазкур ҳудудда реклама баннери мавжуд эмас.

Ички ишлар органлари маълумотига кўра, баннер 29 апрель куни ўрнатилган ва шу куннинг ўзида олиб ташланган.

Амалдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, маданий мерос объектларида ташқи реклама ўрнатиш тақиқланади. Шунингдек, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар рекламасига йўл қўйилмайди.

Ҳозирда мутасадди идоралар томонидан реклама буюртмачилари, тайёрловчилари ва тарқатувчилари, шунингдек тадбир ташкилотчилари юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Якунларига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
50 ёшгача бўлганларда саратон: асосий хавф омилларидан бири — семизлик

Сўнгги илмий тадқиқотлар 50 ёшгача бўлган инсонлар орасида саратон касалликлари кўпайишида семизлик муҳим омиллардан бири эканини кўрсатмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2023 йилда Англияда 20–49 ёш оралиғида қарийб 31 мингта саратон ҳолати аниқланган. Ёшлар орасида энг кўп учрайдиган турлар:
кўкрак бези саратони
ичак саратони
меланома

Саратон тадқиқотлари институти ва Лондон Империал коллежи олимлари аниқлашича, чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмоли камайган бўлса-да, семизлик даражаси 1995 йилдан бери мунтазам ошиб бормоқда.

Мутахассислар таъкидлашича:
ортиқча вазн 19 турдаги саратон билан боғлиқ
ичак саратони ҳолатларининг бир қисми семизлик билан боғлиқ бўлиши мумкин
ортиқча вазн, кам ҳаракат, алкогол ва чекиш биргаликда 40–50% ҳолатга таъсир қилади.

Илмий тушунтиришга кўра, ортиқча вазн:
инсулин миқдорини оширади
яллиғланиш жараёнларини кучайтиради
ўсма ривожланишини тезлаштириши мумкин.

Шу билан бирга, олимлар саратоннинг ўсиши фақат семизлик билан изоҳланмаслигини ҳам таъкидлайди. Бошқа эҳтимолий омиллар:
ультра қайта ишланган озиқ-овқат
антибиотиклар
атроф-муҳит таъсири

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
“Real Sanjik” иши: прокурор 5 йиллик жазо сўради

“Real Sanjik” номи билан танилган тадбиркорга оид жиноят иши бўйича суд жараёни давом этмоқда. Давлат айбловчиси музокараларда иштирок этиб, айбланувчига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўради.

Маълум қилинишича, тадбиркор:
ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, фирибгарлик,
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар
каби жиноятларда айбланмоқда.

Суд мажлисига Баҳром Бердиев раислик қилмоқда. Судда айбланувчининг ҳимоячилари нутқи тингланяпти.

Жиноят ишида 2 нафар жабрланувчи бор. Суд жараёни якунлари бўйича якуний қарор кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълим соҳасидаги муаммолар тингланмоқда: Вазирнинг навбатдаги сайёр қабули

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг таклифларини эшитиш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Бу ҳақда айни дамда қабул жараёнида бўлиб турган мухбиримиз Муҳаммад Али Қозоқов хабар бермоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Сирдарёда фожиа: аёл кундоши ва унинг қизини ўлдирди

Ширин шаҳрида оғир жиноят содир этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 29 апрель куни кечга яқин норасмий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғининг қонуний рафиқаси ва унинг фарзандларига ҳужум қилган.

Маълум бўлишича, 1997 йилда туғилган аёл ўз уйида бўлган вақтда турмуш ўртоғининг бошқа аёли — 29 ёшли фуқаро уйга кириб келиб, уни ва икки нафар қизини пичоқлаган. Ҳужумдан сўнг гумонланувчи воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда она ва унинг 5 ёшли қизи воқеа жойида вафот этган. 3 ёшли қизалоқ эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилиб, ҳозирда жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Марҳуманинг яқинлари айтишича, гумонланувчи аввал ҳам таҳдидлар қилган. Ҳодиса пайтида уйда бўлган болалар бақир-чақирни эшитиб чиққан ва улар ҳам ҳужумга учраган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎4
Тошкентда Чирчиқ бўйлари ободонлаштирилиб, 12 та сунъий кўл барпо этилади

Тошкент шаҳрида Чирчиқ дарёси бўйларини кенг кўламда ободонлаштириш режалаштирилмоқда.

Лойиҳага кўра, дарёнинг 16 километр қисмида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, каналлар бўйлаб яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Шунингдек, давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, аввал режалаштирилган 4 та ўрнига 12 та сунъий кўл барпо этилиши белгиланган.

Маълум қилинишича, мазкур ташаббус шаҳарда экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли учун дам олиш масканларини кўпайтириш ҳамда шаҳар инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкентда “Ер усти ҳалқа йўли” иш вақти узайтирилди

Тошкент шаҳрида Тошкент метрополитени йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтини кенгайтирди.

Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати эрталаб соат 05:00 дан йўлга қўйилди.

Аввал ушбу йўналишда поездлар 06:00 дан 23:00 гача ҳаракатланган бўлса, энди ҳаракат бир соатга эртароқ бошланиб, кечқурун соат 23:00 гача давом этади.

Маълум қилинишича, метрополитеннинг бошқа йўналишларида амалдаги жадвал ўзгаришсиз қолган. Хусусан, Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишларида поездлар ҳар куни соат 05:00 дан тунги 00:00 гача ҳаракатланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида янги агентлик ташкил этилади

Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Хусусий тиббиётни қўллаб-қувватлаш доирасида қуйидаги иқтисодий имтиёзлар таклиф этилмоқда:
— олис ҳудудларда клиникалар очиш учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ресурслари
— ҳар бир лойиҳа учун 10 йилгача муддатга 10 млн долларгача кредит
— кредит фоизининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаш
— хорижий мутахассислар учун 1 фоиз ижтимоий солиқ
— тиббий ускуналар ва бутловчи қисмлар учун божхона имтиёзлари
Инвестицияларни жалб қилиш учун “ягона дераза” тамойили асосида хизмат кўрсатиш тизими жорий этилиши, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш механизмлари такомиллаштирилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Health Invest компанияси ташкил этилиб, у инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишга кўмаклашади.

Давлат тиббиёт муассасаларини корпоратив бошқарув асосида ислоҳ қилиш, қурилиш ва лойиҳалаш стандартларини халқаро талабларга мослаштириш ҳам режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1🔥1🤔1😢1
Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хизмат сифатини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга қаратилган таклифлар билан танишди.

Режаларга кўра:
— олис ҳудудларда янги клиникалар очиш учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ресурслари ажратилади
— ҳар бир лойиҳа учун 10 йилгача 10 млн долларгача кредит берилди
— кредит ставкасининг 50 фоизини давлат қоплаб беради
— хорижий мутахассислар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади
— тиббий ускуна ва эҳтиёт қисмлар учун божхона имтиёзлари жорий этилади

Тиббий фаолиятни лицензиялаш тизими ҳам янгиланмоқда. Барча ваколатлар Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказига ўтказилади.

2026 йил 1 июлдан: — лицензиялаш талаблари кучайтирилади
— 14 та лицензия мезони қайта кўриб чиқилади
— қоидабузарлик аниқланган фақат муайян йўналиш чекланади (бутун клиника эмас)

Шунингдек: — хусусий клиникаларга бюджет маблағлари ҳисобидан хизмат кўрсатишга рухсат берилади
— аккредитациядан ўтган хусусий муассасалар трансплантация фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлади

2028 йилдан бошлаб аккредитациядан ўтмаган муассасалар учун давлат тиббий хизматлар хариди тўхтатилиши таклиф этилмоқда.

2030 йилгача барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич лицензиядан ўтказилади: — 2027 йил 1 апрелгача — 55 та республика клиникаси
— 2028 йилгача — 413 та ҳудудий муассаса
— 2030 йилгача — 3000 дан ортиқ туман ва шаҳар тиббиёт ташкилотлари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥20👎1🤔1