EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Аттестация тест синовларидаги узилишлар ва саволлар мураккаблиги бўйича тушунтириш берилди

Ижтимоий тармоқларда 2026 йил 27 апрель куни математика фанидан малака тоифа синовлари жараёнида техник носозлик юз бергани ва бу ҳолат ўқитувчилар натижасига таъсир қилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди:
Техник носозлик UZINFOCOM Маълумотларни қайта ишлаш марказида кутилмаган авария сабабли юзага келган.

Ҳодиса давомида:
— авария-техник тиклаш ишлари амалга оширилди
— носозлик сабаблари тезкор бартараф этилди
— тизим қайта ишга туширилди.
Шу билан бирга, айрим педагоглар томонидан қайта тест топшириш жараёнида саволлар мураккаблигига оид эътирозлар билдирилмоқда.

Математика фанидан тест топшириқлари ягона тест спецификацияси асосида шакллантирилади.
Ушбу спецификация қуйидагиларни ўз ичига олади:
• фан бўлимлари бўйича аниқ тақсимот
• ҳар бир бўлим улуши
• когнитив даражалар (билиш, қўллаш, мулоҳаза)
• баҳолаш индикаторлари ва ўқув мақсадлари.

Платформа алгоритми ҳар бир тест вариантни тасодифий тарзда генерация қилади, лекин белгиланган меъёрлар доирасида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Чехия Бош вазири билан музокара ўтказди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49
Хоразмда вояга етмаган қизнинг жинсий эксплуатация қилиниши: Жиноят ва жазосизлик тафсилотлари

Nemolchi.uz лойиҳаси Хоразмда 15 ёшли қиз фоҳишаликка мажбурлангани бўйича суриштирув эълон қилди.

Унга кўра, муқаддам фирибгарлик учун судланган ва пробация назоратида бўлган Соҳиба Рўзимова қизни доппослаб, ўлдириш ва полициядаги танишлари билан қўрқитиб, жинсий эксплуатация қилиб келган. Суд Рўзимовани айбдор деб топиб, 6 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Бироқ ушбу ишда жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солаётган жиҳат шундаки, қиз билан пуллик алоқада бўлган 9 нафар эркакнинг исми шарифи маълум бўлса-да, уларнинг ҳеч бири жазога тортилмаган. Тергов органлари эркаклар пулни қизга эмас, балки қўшмачига берганини рўкач қилиб, "моддий манфаат бериш" аломати йўқ деб ҳисоблаган.

Шунингдек, қизнинг тақдирига бефарқ қараган ва қўшмачи билан шубҳали мулоқотда бўлган профилактика инспектори Бахром Каримовга нисбатан ҳам ҳеч қандай чора кўрилмаган; у ҳозирда ўз лавозимида ишлашда давом этмоқда.

Ушбу воқеа Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизлари билан боғлиқ аввалги шов-шувли жиноятнинг давоми сифатида қабул қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳужжатлар тўплами имзоланди

Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Мазкур келишувлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35
Тошкентда профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ички ишлар органлари профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, у жорий йил февраль ойида 1990 йилда туғилган И.С. етакчилигидаги жиноий гуруҳ томонидан 1994 йилда туғилган фуқарога етказилган тан жароҳати ҳолатини “босди-босди” қилиш эвазига 2700 АҚШ доллари олган. Ушбу маблағнинг бир қисми — 1000 доллари аввалроқ жабрланувчига берилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида инспектор жабрланувчига яна 300 АҚШ доллари берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ҳаракатларга алоқадор бўлган инспекторнинг ҳамкасбини ҳам жиноят ишига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1😢1
Энергияни тежаш мақсадида газ ва "свет" истеъмолига чеклов киритиш тақиқланди

Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш ва чеклов киритиш ҳисобидан тежашга йўл қўйилмайди. Бу – президент фармонида белгилаб қўйилди.

Фармон билан, энергия самарадорлиги ва тежамкорлигини ошириш бўйича янги чоралар тасдиқланди. Хусусан, “Энергия самарадорлиги – фаровон ҳаёт гарови” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🤷‍♂1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Glamour Gold корхонасидан хонадон олмоқчи бўлган қарийб 300 киши уйсиз қолди

Пойтахт ИИББга кўра, 2020 йил 16 март ҳолатига “Ecodream” турар жой мажмуаси қурилишига 37,4 млрд сўм сарфланган, қолган маблағлар эса мақсадли ишлатилмай, талон-торож қилинган.

Оқибатда 6 йил аввал бошланган лойиҳа сохта схема экани аниқланиб, 274 нафар фуқаро фирибгарлик қурбонига айланган. Улар тўлаган маблағлар ҳам қайтарилмаган.

Таъкидланишича, жами етказилган зарар 97 млрд сўмни ташкил этган. Уни қоплаш мақсадида гумондорларга тегишли 65,5 млрд сўмлик кўчмас мулк, транспорт воситалари ва бошқа активлар хатланиб, тақиқ қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири дарахт экишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Чехия Бош вазири учрашув доирасида рамзий тарзда дарахт экиш маросимида иштирок этдилар.

Мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланаётганини ифодалайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥9
1 майдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 майдан ўзбекистонликлар учун қатор ўзгаришлар кучга киради:

🔹Умра тадбирига бориш учун ягона порталда рўйхатдан ўтиш шарт бўлади.

🔹Алиментдан қарзи бор шахслар қарз тўлиқ тўланмагунча йирик битимлар тузиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлади.

🔹Мутахассислиги бўйича камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар бакалавриатга алоҳида квота асосида ҳужжат топшириши мумкин.

🔹Тошкент–Хива йўналишида “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатновлари йўлга қўйилади.

🔹Ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун”, “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади.

🔹“10 минг қадам пиёда” тажрибасини қайта тикланиб, “Соғлом турмуш тарзи” платформаси (1hls.uz) фаолиятини йўлга қўйилади.

🔹 Инфаркт ва инсултга қарши курашиш миллий дастури ишга туширилади. 30 ёшдан ошган аҳоли ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта аниқлаш мақсадида ҳар йили текширувдан ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сукунат ортидаги фарёд!

Конференция давомида “Меҳнатни муҳофаза қилиш” ҳафталигига бағишланган қисқа метражли фильм намойиш этилди.

Ушбу фильм инсон саломатлиги, хавфсиз меҳнат шароитлари ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳит яратиш нақадар муҳим эканини яна бир бор эслатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак

Уйларда шовқин даражаси белгиланган санитария меъёрларидан ошмаслиги шарт.

Уйлар (зинапоялар, лифтлар, чиқинди камераси, чиқиндиларни тўплаш мосламалари ертўлалари ва бошқалар), туташ ҳудудлар заруратга кўра, бошқариш органи томонидан дератизацияланиши, дезинсекция ва дезинфекцияланади.

Уйларнинг ертўла қисмидаги қувурларда авария ҳолати юзага келиши натижасида сув ёки оқова сув тўпланиб қолса бошқариш органи 24 соат мобайнида ертўладаги сув ва оқова массаларини чиқариб юбориши лозим.

Ҳафтада 1 марта кўп квартирали уйларнинг лифт хоналарини тозаланади ҳамда лифт ускуналари доимий техник мониторинг қилинади.

Қуйидагилар тақиқланади:

ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балконлар ва лоджияларга ўрнатиш;

балконларда оғир буюмларни сақлаш;

балконлар ва лоджияларнинг фасад (ташқи) қисмларида кир, кийим-кечак, гилам ва бошқаларни осиб қўйиш (ички қисми бундан мустасно);

уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда, зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва лоджияларда сақлаш;

кириш йўлакларининг зинапоя майдонларида ва зинапояларнинг остида ёнувчи материалларни сақлаш;

умумий иссиқлик параметрларига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш (реконструкция) ишларини амалга ошириш, қўшимча иситиш юзаларига (иситилмайдиган юзалар) иссиқлик ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, умумий мулк таркибига кирувчи иссиқлик тизимларига ўзгартириш киритиш.

автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар усти, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ҳужжат

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта ҳажмли юк ташувчи транспорт воситалари учун муҳим эслатма

«Йўл ҳаракати қоидалари»га кўра, транспорт воситаси (ёки юк билан бирга) баландлиги 4 метрдан ошса, бундай ҳаракатланиш фақат махсус рухсатнома асосида амалга оширилади.

— «Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун ва унга оид низомларда ҳам йўл инфратузилмасини сақлаш мақсадида ҳажм ва оғирлик чекловлари белгиланган.

— Маъмурий жавобгарлик эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125¹-моддаси (йирик ҳажмли ёки оғир юкларни белгиланган тартибни бузган ҳолда ташиш) билан белгиланади.

Яъни: Агар юк баландлиги 4 метрдан ошса ва махсус рухсатнома бўлмаса — бу қонун бузилиши ҳисобланади ва жарима ёки транспортни вақтинча жарима майдончасига қўйиш чораси қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автони жарима майдончасидан олиш тартиби ўзгарди

28 апрель куни қабул қилинган Ҳукумат қарорига кўра, автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон мурожаат қилиш тартиби жорий этилди.

Энди мурожаатлар қуйидаги орқали амалга оширилади: — ЯИДХП (my.gov.uz); — ЙҲХХ мобил иловаси; — Давлат хизматлари марказлари.
Мурожаат электрон тарзда юборилади ва маълумотлар автоматик текширилади.

Ваколатли орган транспортни ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгани ёки иш бўйича қарор қабул қилинганини кўриб чиқади.

Барча талаблар бажарилган тақдирда, 1 иш куни ичида автони жарима майдончасидан олиб чиқиш мумкинлиги ҳақида хабар юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кўп квартирали уйларда янги чекловлар жорий этилди

Янги қоидаларга мувофиқ, кўп квартирали уйларда хавфсизлик ва тартибни таъминлаш мақсадида бир қатор ҳаракатлар тақиқланди.

Жумладан, қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
— ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балкон ва лоджияларга ўрнатиш;
— балконларда оғир буюмларни сақлаш;
— балкон ва лоджияларнинг ташқи қисмига кир, кийим-кечак, гилам каби буюмларни осиб қўйиш (ички қисмига рухсат берилади);
— уй ҳайвонларини умумий фойдаланиш жойларида (зинапоя, ертўла, чердак, ошхона, балкон ва лоджияларда) сақлаш;
— зинапоя майдонлари ва уларнинг остида ёнувчи материалларни сақлаш;
— уйнинг умумий иссиқлик тизимига таъсир қилувчи ноқонуний қайта режалаштириш ва ўзгартишлар киритиш.

Шунингдек, автотранспорт воситаларини қуйидаги жойларга қўйиш тақиқланади:
— газонлар устига;
— хиёбонлар ва болалар майдончаларига;
— тротуарларга;
— кўп квартирали уйлар кириш йўлаклари қаршисига.

Ушбу чекловлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракатланишга тўсқинлик қилмаслик мақсадида жорий этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот ҳолати аниқланди

Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мадрасаси олдида онлайн қимор рекламаси акс этган баннер ўрнатилгани маълум бўлди. Ушбу мадраса давлат муҳофазасидаги маданий мерос объекти ҳисобланиб, ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудуд таркибида жойлашган.

Маълум қилинишича, 30 апрель куни Бухорода аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича мусобақа ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжумани айнан мазкур тарихий объект ҳудудида ташкил этилган.

Манбаларга кўра, мадраса олдига ўрнатилган баннерда турнир рекламаcи билан бирга Ички ишлар вазирлиги ҳамда 1xBet логотипи ҳам жой олган. Бу эса амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Хусусан, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, ташқи рекламани маданий мерос объектларига ёки уларга туташ ҳудудларда жойлаштириш тақиқланган. Шунингдек, 46-моддада қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар, жумладан интернет орқали ташкил этиладиган ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, бундай ҳудудларда ҳар қандай тадбир ўтказишдан аввал агентликни хабардор қилиш ва тегишли рухсат олиш шарт. Бироқ мазкур спорт тадбири ҳақида агентлик олдиндан хабардор қилинмаган.

Мутахассислар фикрича, тарихий ва маданий аҳамиятга эга объект ҳудудида бундай мазмундаги реклама жойлаштирилиши миллий меросга нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳоланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари лавозимидан озод этилди

Энергетика соҳасида ўтказилган танқидий йиғилишда электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар атрофлича кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунига кўра, электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан юқори бўлган ҳудудларда Ҳудудий электр тармоқлари тизимидаги қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди:

— Андижон филиалида – 14 та;
— Жиззах филиалида – 7 та;
— Самарқанд филиалида – 10 та;
— Қашқадарё филиалида – 4 та;
— Сирдарё, Тошкент ва Фарғона филиалларида – 2 тадан туман (шаҳар) электр корхонаси раҳбарлари.

Ушбу қарорлар энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, йўқотишларни қисқартириш ва тизимдаги масъулиятни оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади

Янги ҳужжатга мувофиқ, кўп квартирали уйлар атрофида аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш талаблари янада кучайтирилди.

Энди уйларга туташ ҳудудларни ташкил этишда қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:
— аҳоли учун ўриндиқлар ўрнатиш;
— чиқиндиларни саралаб ташлаш учун махсус жойлар ташкил этиш;
— ҳудудларни тартибли ва самарали ободонлаштириш.

Шунингдек, қуйидаги инфратузилмаларни яратиш шарт қилиб белгиланди:
— мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун ўйин майдончалари;
— катталар дам олиши учун ҳудудлар;
— жисмоний машқлар учун майдончалар;
— маиший чиқиндиларни йиғиш жойлари;
— уй ҳайвонларини сайр қилдириш ҳудудлари;
— велосипед, самокат ва аравачаларни сақлаш жойлари.

Бундан ташқари, ҳудудлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
— дарахт ва ўсимликларни суғориш тизими мавжуд бўлиши;
— йўлак ва тротуарларни парвариш қилиш учун зарур техник воситалар билан таъминланиши;
— замонавий электр ёритиш тизимлари ўрнатилиши.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг Президентингиз – буюк етакчи” — Andrej Babiš

Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Чехия Бош вазири Andrej Babiš билан эксклюзив интервью ўтказилди.

Унда у Ўзбекистондаги кенг қамровли ислоҳотлар, жадал ривожланиш суръатлари ва айниқса ёшларнинг билим даражаси юқори эканини алоҳида таъкидлаб, бу ҳолат унда катта таассурот қолдирганини билдирди.

Шунингдек, у мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти ва мавжуд имкониятларини юқори баҳолаб, аввалроқ Ўзбекистонга келмаганидан афсусда эканини ҳам қайд этди.

Интервью давомида Andrej Babiš Чехиянинг Škoda Transportation компанияси томонидан Ўзбекистонга поездлар етказиб бериш бўйича имзоланган шартномани ҳам алоҳида олқишлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍99🔥12🤔1
Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Андижон вилоятида маҳалла раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси 30 сотих ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уринган вақтда қўлга олинди.

Маълум бўлишича, улар мазкур ер участкаси эвазига жами 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шубҳаланувчилар пулнинг бир қисмини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фавворалар мавсуми очилди

1 май куни пойтахтда фавворалар мавсумига старт берилиб, шу муносабат билан байрамона тадбирлар ташкил этилмоқда. Кечқурун шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун мусиқа, ёруғлик шоулари ҳамда турли чиқишлар намойиш этилади.

📍 Асосий манзиллар: • Алишер Навоий номидаги Катта театр
• Ҳамид Олимжон майдони
• Миробод бозори

Вақти: 18:00 дан 21:00 гача

Шунингдек, шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам турли байрам дастурлари ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
ССВ ходимлари сохта хабарномалардан огоҳлантирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар, хусусан, Telegram орқали фейк аккаунтлар ёрдамида сохта хабарлар тарқатиш ҳолатлари кўпайган.

Ушбу ҳолатларда юқори турувчи идоралар раҳбарлари, жумладан ССВ раҳбарияти номидан сохта профиллар яратилиб, тизимдаги масъул ходимларга ёлғон ва ноқонуний топшириқлар юборилмоқда.

Маълум қилинишича, бундай хабарларда: — турли илтимослар билдириш,
— ноқонуний топшириқлар бериш,
— пул ёки шахсий маълумот сўраш ҳолатлари учрамоқда.
Вазирлик барча раҳбар ва ходимларни ҳушёр бўлишга чақириб, шубҳали хабарларга ишонмаслик ва ахборот хавфсизлигига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Агар шундай ҳолатларга дуч келсангиз, зудлик билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2