Фарғона вилоятида бир қатор раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди
Унга кўра:
— Машрапов Нодиржон Рўзибоевич Фарғона тумани ҳокими этиб;
— Новиков Ильёс Валериевич Бешариқ тумани ҳокими этиб;
— Жўраев Расулжон Каримович Ўзбекистон тумани ҳокими этиб;
— Рустамов Элбек Рустамович Марғилон шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
Бағдод туманида ҳокимлик жамғармаси маблағларини талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида собиқ мансабдор шахс иштирокидаги молиявий ҳуқуқбузарлик фош этилди.
Маълум қилинишича, Бағдод тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимининг собиқ бошлиғи У.М. ҳокимлик жамғармасидаги 600 млн сўм маблағни “Чек-Хитой” МФЙ ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари учун “T.W.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказтирган.
Шу орқали 380 млн сўм нақдлаштирилиб, ушбу маблағлардан 27 000 АҚШ доллари МЧЖ раҳбари орқали олингани ва ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева Хоразмда ижтимоий ва экологик лойиҳалар билан танишди
Ўзбекистоннинг Биринчи хоними, “Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюриб, ижтимоий ва экологик лойиҳалар билан танишди.
Ташриф давомида ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий ташаббуслар, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳалар ҳамда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга йўналтирилган ишлар кўздан кечирилди.

👍29🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда одам ўлдириб кетилди. 4 нафар шахс қамоққа олинган.
Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 17:50 ларда Денов шаҳри “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт ювиш шохобчаси олдида А.У. ва унинг фарзанди А.А. ҳамда улар билан пул олди-берди масаласида олдиндан низоси бўлган жияни Қ.Ш. ва унинг шериклари — Т.Ш., Х.Ш. ва Т.Ш.лар томонидан уриш-жароҳат етказилган.
Шундан сўнг жабрланувчи А.А. “Jentra” автомобилига ўтқазилиб, воқеа жойидан олиб кетилган.
А.А. Денов туман тиббиёт бирлашмасида оғир тан жароҳатлари билан даволанган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 28 апрель куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 4 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

😢7👎5
Қўйлиқда қурилиш материаллари бозорида ёнғин юз берди
Тошкент шаҳри Қўйлиқ ҳудудида жойлашган қурилиш материаллари бозорида ёнғин содир бўлгани хабар қилинмоқда.
Ҳозирча ёнғин сабаблари ва жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Воқеа жойига тегишли хизматлар жалб этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳри Қўйлиқ ҳудудида жойлашган қурилиш материаллари бозорида ёнғин содир бўлгани хабар қилинмоқда.
Ҳозирча ёнғин сабаблари ва жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Воқеа жойига тегишли хизматлар жалб этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Зарарли дастурлар савдоси фош этилди: жиноят иши қўзғатилди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари, шунингдек Киберхавфсизлик маркази мутахассислари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда “Телеграм” орқали зарарли “APK” дастурларни сотиб келган шахс фаолиятига чек қўйилди.
Маълум бўлишича, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро ўзи ишлаб чиққан зарарли иловаларни 100–300 минг сўм оралиғида сотган. Ушбу дастурлар 10 га яқин фойдаланувчига тарқатилган.
Шунингдек, у мижозларга техник ёрдам кўрсатиб, дастурлардан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар ҳам бериб келган.
⚠️ Мутахассислар таъкидлашича, бундай “APK” дастурлар орқали бошқа шахсларнинг “Телеграм” аккаунтларига рухсатсиз кириш, СМС хабарларни ўқиш ҳамда тўлов тизимларидаги маблағларни ўзлаштириш мумкин.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчидан ноутбук, смартфон, қаттиқ диск ва банк карталари ашёвий далил сифатида олинган
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ППХ ходими билан чиқарилган шов-шувли видеонинг охири ёлғон бўлиб чиқдими? У ҳақиқатдан ҳам қизларга тегажоғлик қилганми?
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Патруль-пост хизмати ходими 2 нафар вояга етмаган, 14 ёшли қизларни зўрлик ишлатиб тоққа олиб чиққан ва уларга тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Суриштирувлар давомида ушбу иддаолар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни тунги соат 00:40 да Оҳангарон шаҳар ИИБ ППХ ходимига таниши — 22 ёшли аёл қўнғироқ қилиб, ундан маслаҳат олиш зарурлигини айтиб чақирган.

Энди автотранспортни жарима майдонидан сарсон бўлмасдан онлайн тарзда олиб чиқиш мумкин
Транспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш бўйича электрон тартиб жорий этилди.
Эндиликда фуқаролар ЯИДХП портали ёки унинг мобил иловаси орқали мурожаат юбориши мумкин.
Мурожаат қилувчи сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва жараён масофадан туриб амалга оширилади. Бу янгилик орқали ортиқча оворагарчиликлар бартараф этилиб, вақт тежалади.

👍3🤷♂1🤔1
Жиззахда Фермерни ҳақини кластердан олиб бериш ҳеч кимнинг қўлидан келмайдими?
Жиззахда ҳамон айрим фермерлар кластерларга топширган пахтасининг пулини ололмасдан сарсон бўлишмоқда.
Гап шундаки, Жиззахда фаолият кўрсатаётган "Group textile" МЧЖ шаклидаги кластер маълумотларга кўра, 2025 йил ҳосили учун юздан зиёд фермер хўжаликлари билан шартнома тузган ва тўрт минг тоннадан зиёд пахта қабул қилиб олган.
Лекин орадан шунча вақт ўтишига қарамасдан ҳанузгача кўпчилик фермерларга пули тулаб берилмаган. Биргина Пахтакор туманида ушбу кластер билан ўнга яқин фермерлар ва бошқа субъектлар шартнома тузишган.
Фермерларни адойи тамом қилаётган ушбу номи улуғ кластернинг ҳатто идораси йўқлиги асли кластернинг ҳолатидан бир хабардир. Шу кунларда ХДП пахтакор туман кенгашидан бир хонани ижарага олган кластер раҳбарларини кундуз куни чироқ ёқиб хам топиб бўлмайди.
https://www.youtube.com/watch?v=BgYJ3e_ZyoM

YouTube
САБРНИНГ ТАГИ ҚАБРМИ? КЛАСТЕРДАН ЖАБР КЎРГАНЛАР – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

Ғиёсиддин Қутбиддинович Режабов Президентнинг маданият масалалари бўйича вакили лавозимига тайинланди
Шу муносабат билан у Президент администрациясининг креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шу муносабат билан у Президент администрациясининг креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥21👎4
Ишдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли 3 ойда 62 киши ҳалок бўлди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, 2026 йилнинг 1-чорагида меҳнат фаолияти билан боғлиқ 198 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган.
Уларнинг 9 таси гуруҳий, 139 таси оғир оқибатли ва 49 таси ўлим билан якунланган. Жами 223 нафар фуқаро жабрланган:
— 146 нафари оғир тан жароҳати олган
— 15 нафари енгил жароҳатланган
— 62 нафари ҳалок бўлган.
Соҳалар кесимида энг кўп ҳолатлар саноат (71 та) ва қурилиш (54 та) тармоқларида кузатилган. Шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалигида 9 та, транспортда 8 та, савдо ва хизмат кўрсатишда 8 та, таълимда 6 та ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида 4 та ҳолат қайд этилган.
Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 44 та ҳолат. Кейинги ўринларда:
— Сурхондарё — 36 та
— Тошкент вилояти — 29 та
— Навоий — 18 та
— Бухоро — 16 та
— Андижон — 15 та
— Самарқанд ва Сирдарё — 13 тадан
Қорақалпоғистон, Фарғона ва Қашқадарёда 10 тадан, Наманганда 7 та, Хоразм ва Жиззахда эса 5 тадан бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарийб 13 кг “опий” ноқонуний айланмадан олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларининг йирик партияси фош этилди.
Хусусан, Бухоро вилоятида ўтказилган операция давомида муқаддам наркожиноят учун судланган, 1993 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Lacetti” автомашинаси Когон тумани ҳудудида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яширилган 993 грамм “опий” моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Суриштирувлар натижасида ушбу гиёҳвандлик воситаси Термиз туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган, халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи шахсдан олингани маълум бўлди.
Тезкор тадбир давомида мазкур шахс ҳам қўлга олиниб:
унинг ёнидан 5 кг
яшаш хонадонидан эса 7 кг
“опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинди. Жами ҳисобда қарийб 13 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
27 ёшли беморга шошилинч стент қўйилди
Куни кеча 27 ёшли беморда энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш оқибатида юрак томирида жиддий муаммо юзага келиб, томир ёпилиб қолган.
Шифокорлар томонидан зудлик билан тиббий муолажа ўтказилиб, ёпилиб қолган томирга стент ўрнатилди ва беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолатлар энергетик ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш юрак-қон томир тизимига жиддий зарар етказиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатмоқда.
Ҳозирда бемор доимий равишда дори воситаларини қабул қилиши ва қатъий парҳезга риоя қилиши талаб этилади.

🤔3👍1
Театрлар ривожига эътибор кучайтирилади: Саида Мирзиёева вазиятни шахсан назоратга олди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги қатор маданий муассасалар фаолияти билан танишди. У ташриф давомида Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри, Ўзбекистон Ёшлар театри ҳамда “Арена” ётоқхонаси биноларини кўздан кечирди.
Қайд этилишича, театрларда ижодий жараён фаол бўлса-да, уларнинг аксарияти моддий-техник жиҳатдан янгиланишга муҳтож. Айрим бинолар узоқ йиллардан буён таъмирталаб ҳолатда сақланиб қолган.
Мутасаддилар таъкидлашича, зарур шароитлар яратилган тақдирда репертуарларни мунтазам янгилаш, долзарб мавзулардаги спектаклларни саҳналаштириш ва томошабинлар қизиқишини ошириш имконияти кенгаяди.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида нодир қўлёзмаларни рақамлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Саида Мирзиёева молиялаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун масъуллар белгиланганини маълум қилиб, ушбу жараённи шахсан назоратга олганини таъкидлади.

👍48👎1